EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.1K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда 860 дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди

«Аёллар овози: зўравонликдан реабилитациягача» номли тадқиқот 867 нафар зўравонликка учраган аёлларни қамраб олиб, уларга нисбатан зўравонлик шакллари, руҳий оқибатлари ва мавжуд ҳимоя механизмларининг самарадорлигини таҳлил қилди.

https://effect.uz/6734

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
"Тошкентдаги қурилишлар ҳаво ифлосланишига фақат 6 фоиз таъсир кўрсатмоқда" — вазир

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, Жаҳон банки мутахассислари пойтахтда бўлиб, ҳаводаги чанг зарралари бўйича ўрганиш ўтказган.

“Экспертлар қурилиш амалга оширилаётган объектларнинг экологияга бўлаётган салбий таъсири 6 фоизни ташкил этишини аниқлади. Биз бунгини нол даражага тушириш учун қилинадиган ишлар режасини тузганмиз. Мазкур йўналишдаги ишлар бошлаб юборилган”,

- деди вазир.

Шерзод Ҳидоятовга кўра, охирги пайтларда қурилиш жараёнларида экологик талаблар қатъийлаштирилган. Йирик қурилиш объектларида чанг чиқишини камайтириш учун махсус сув пуркагичлар ва чангни ушловчи қурилмалар мажбурий ўрнатилиши назорат қилинмоқда. Қурилиш лойиҳаларида эсувчи шамол йўналишини ҳам тўғри ҳисобга олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил ноябрда пойтахтда ҳаво ифлосланиши кескин ортди. Муаммони ҳал қилиш юзасидан чоралар ишлаб чиқилди. Хусусан, президент фармони билан Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎2
15 декабр куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, 15 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин.


https://effect.uz/6735

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Кечикишни одатга айлантирган Centrum Air’га саволлар кўп: Жавоб бериладими?

Яхши реклама ҳар доим ҳам сифатли хизмат дегани эмас. Бугунги ахборот тарқатиш воситалари кўпайган замонда бирорта реклама бергич масъулиятни бўйнига омайди. Мабодо ўша хизматлари таклиф қилинган компания оддий қилиб айтганда "иштонни ҳўллаб қўйса" оғзидан бол томиб мақтаганлар елка қисади, эртасига яна рекламага зўр беради.

Охирги пайт яхши бўлди, Ўзбекистонда ҳам авиакомпаниялар кўпайди, рақобат пайдо бўлди, дегандик. Афсуски, улардан бири "Centrum air"да на масъулият бор, на жавобгарликни ҳис қилиш.

Узр. Муддао бироз чўзилиб кетди. Ўша компания билан ҳамкорликда очилган турфирма Умра зиёратига 250 нафарга яқин зиёратчиларни юбориш учун 13 декабр куни 23:00 га аэропортга чақиришади. Рейс Тошкент вақти билан 04:30 да. Бироқ, асосан ёши улуғ отахон ва онахонлардан иборат гуруҳ қарийб 13 соатдан кейин, яъни 17:10 учиб кетишди.

Нима қипти, ой, йилда бир шунақа бўпти дерсиз. Афсуски, бу авиакомпания билан содир бўлаётган биринчи ҳолат эмас. Энг қизиғи шу муддат ичида авиакомпаниянинг бирорта вакили келиб ёки расмий саҳифаси орқали узр сўраш у ёқда турсин, ҳатто, изоҳ бермади . Қанчадан кейин рейс амалга оширилиши, сабаби ҳақида гапирмади. Ҳар доимгидек андишали одамларимиз гапира-гапира ўша учоқда 13 соатдан кейин учиб кетишди.

Унда бизни ҳам яқинларимиз бор эди. Шу нарсани ўйлаб кайфиятсиз ўтирсам, ижтимоий тармоқларда "Centrum air"нинг бугун Истамбулдан Тошкентга учиши керак бўлган рейси 10 соатдан бери учмаётгани, унга ҳеч ким сабабини айтмаётганини айтиб қилинган чиқишга кўзим тушди.

Нима ҳам дердик, ҳамма жойга реклама жойлаштириб, пул сарфлагунча хизмат сифатини яхшила дейдиган одам йўқ.

Андижонлик футбол мухлислари "Қоч анжанликлар келди" деб ҳайқирганда биров қочган қочмаганлигини билмадиму, аммо "Centrum air"дан аниқ қочиш керакка ўхшайди.

Нурали Ориф, журналист
👍16🤔1
Пара спортчилар тарихий натижа билан ватанга қайтишди

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси Ўзбекистонга қайтиб келди.

Делегация аъзолари “Ҳумо” Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари юксак натижа кўрсатиб, 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга нечта телефонни божсиз олиб кириш мумкинлигини биласизми?

Энди олиб келаётган телефонларингизни йўловчи божхона декларациясида албатта, кўрсатинг!

Бу сизни ортиқча харажатлардан халос этади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Овқат керак эмас, бизга самолёт керак: Centrum Air билан боғлиқ ҳодисалар 👉 https://youtube.com/live/ylHkvmydHP4
⚡️Истанбулда пассажирларни 10 соатдан ортиқ куттирган Centrum Air самолёти ваниҳоят осмонга кўтарилди

Истанбул аэропортида йўловчиларни 10 соатдан ортиқ куттирган “Centrum Air” авиакомпаниясига тегишли самолёт ниҳоят осмонга кўтарилди.

“Centrum Air” операторининг Effect.uz’га маълум қилишича, Туркия аэропортидан учиши кечикаётган мазкур рейс Истанбул вақти билан соат 01:00 да, Тошкент вақти билан эса соат 03:00 да амалга оширилиши режалаштирилган. Компания вакили рейс кечикишини техник муаммолар мавжудлиги билан изоҳлаган.

Effect.uz’нинг Flightradar хизмати орқали аниқлашича, самолёт ҳақиқатан ҳам соат 01:00 да Истанбул аэропортидан учиб чиққан. Мазкур рейснинг Тошкент шаҳрига тахминан соат 09:10 атрофида қўниши кутилмоқда.

Effect.uz таҳририяти йўловчиларни 10 соатдан ортиқ вақт давомида аэропортда куттирган авиакомпаниядан ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат ва батафсил изоҳ беришни сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
АҚШдаги Браун университетидаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШнинг Браун университетида содир бўлган отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси, талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов фожиа муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

«Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Мазкур фожиа натижасида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани барчамиз учун оғир йўқотишдир»,

— деди у.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.

Браун университетидаги отишма ҳақида қисқача

2025 йил 13 декабрь куни АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети кампусида отишма содир бўлди. Қуролланган шахс Барус ва Холли (Barus & Holley) муҳандислик ва физика факультети биноларида, талабалар имтиҳон топшираётган пайтда ўқ очган.

Ҳодиса оқибатида камида 2 нафар талаба ҳалок бўлди, 9 нафар киши жароҳат олди. Жароҳатланганларнинг айримлари аҳволи оғир, қолганлари барқарор ҳолатда экани билдирилган.

Отшиш пайтида кампусда хавотир ва саросима юзага келган. Университет маъмурияти мобил илова орқали талабалар ва ходимларни «фаол қуролланган жиноятчи» ҳақида зудлик билан огоҳлантирган. Полиция дастлаб шубҳали шахс ушланганини маълум қилган бўлса-да, кейинчалик у расман жиноятчи деб топилмаган ва озод қилинган. Ҳозирда ҳақиқий гумонланувчини аниқлаш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда.

Воқеадан сўнг кампусда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, катта миқдорда полиция кучлари жалб этилди. Университет раҳбарияти ва шаҳар маъмурияти фожиани қоралаб, қурбонлар оиласига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, айрим дарс ва имтиҳонлар бекор қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов ҳудудида “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Тизимни барқарор ишга тушириш мақсадида қўшимча ташкилий ва тушунтириш чоралари кўрилмоқда.

👉https://effect.uz/6736

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ёмғир ва қор кузатилмоқда, ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 15 декабр куни соат 09:00 ҳолатига Қамчиқ довонида об-ҳаво булутли. Довоннинг юқори нуқталарда майда ёмғир ва қор ёғмоқда.

ФВВ ҳайдовчилар ва йўловчиларни эҳтиёткор бўлишга, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Сафарни режалаштиришда мавжуд об-ҳаво шароитини инобатга олиш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кореядан юборилган протеин жўнатмасида прегабилин моддаси аниқланди

Божхона қўмитасининг “Тоshkent-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Электрон тижорат” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар идоралари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда қонуний бўлмаган дори воситалари келтирилишининг олди олинди.

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли фуқаро ўз номига Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳужжатларда спорт озуқаси сифатида кўрсатилган жўнатмада ҳақиқатан ҳам 1200 та прегабилин моддасига эга кучли таъсир қилувчи капсула аралаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1