EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.1K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ОАВ ва ноширлик соҳалари устидан назорат ваколатлари янги Инспекцияга ўтказилди

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ҳамда рақамли ахборот соҳаларига оид барча мониторинг ва назорат функциялари энди Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган махсус Инспекция томонидан амалга оширилади. Бу президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сонли қарорида белгиланди.

✔️ Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси ва рақамли хизматлар соҳаларида давлат назорати кучайтирилади.

✔️ Сунъий интеллект, маълумотлар базалари, дастурий таъминот ҳамда турли рақамли ресурслар фаолияти Инспекция назоратига олинади.

✔️ Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг қонунчиликка риоя этишини мониторинг қилиш ваколати ҳам янги Инспекцияга ўтказилди.

✔️ Ноширлик ва матбаа фаолияти устидан назорат қилиш вазифалари ҳам мазкур тузилма ихтиёрига берилди.

✔️ Болаларни зарарли ва тақиқланган ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича механизмлар янада кучайтирилади.

✔️ Онлайн платформалар орқали тақиқланган ахборот тарқалишининг олдини олиш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

✔️ «Хабар» газетаси муассислиги ўзгарди. Газетага тегишли акцияларни бошқариш Президент Администрацияси ҳузуридаги контент тайёрлаш марказига топширилди.

✔️ Тугатилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг (АОКА) барча назорат ваколатлари тўлиқ равишда янги Инспекцияга ўтказилди.

✔️Шу муносабат билан Инспекцияга қўшимча 54 та штат бирлиги ажратилиб, умумий ходимлар сони 172 нафар этиб белгиланди.

✔️Инспекцияга 2027 йил 1 январга қадар «Рақамли назорат» платформасини ишга тушириш вазифаси юкланди. Ушбу платформа орқали республика ҳудудлари, жумладан чекка ҳудудларда ҳам рақамли хизматлар сифати доимий равишда мониторинг қилиб борилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
🔴 “Электрон рецепт” тизими бўйича аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳга мавзу юзасидан саволлар келишда давом этмоқда.

Хусусан:

— Бундан буён дорихоналарда барча дори воситалари электрон рецепт асосида сотиладими?

— Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериш тартиби қайси мезонлар асосида белгиланади?

— Янги тизим доирасида юзага келган савол ва муаммолар юзасидан аҳоли қаерга мурожаат қилиши керак?

— Дорихона ходимлари билан “Электрон рецепт”дан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилганми?

Ушбу саволларга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб директори ўқувчининг телефонини болға билан синдирди

Самарқанддаги мактаблардан бирида директор ўқувчининг мобил телефонини болға билан синдириб, бошқаларга ибрат сифатида кўрсатди.

Маълум қилинишича, директор телефонни мих билан синф тахтасига қадаб, дарс пайтида гаджетлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини намойиш этган. Ҳодиса бутун синф кўз ўнгида содир бўлган.

Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кескин мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар бундай ҳаракатни қаттиққўл интизом деб баҳолаган бўлса, бошқалар ўқувчининг шахсий мулкига зиён етказилганини таъкидламоқда.

Ҳодиса бўйича ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59👎4
Божхона бошқармаси катта тезкор ходими ва туман кадастр бўлими раҳбари қўлга олинди

Республика ҳудудларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор коррупция ва фирибгарлик ҳолатлари фош этилди:
1️⃣ Сурхондарёда — божхона органи ходими фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У катта миқдордаги пул маблағини ноқонуний ўтказиб беришни ваъда қилган;
2️⃣ Наманганда — туман Кадастр бўлими раҳбари ҳужжатларни расмийлаштириб бериш баҳонасида 3 млн сўм пора олган пайтда ушланди;
3️⃣ Косонсой туманида — электр тармоқлари корхонаси юрисконсульти 2 минг АҚШ доллари эвазига катта жаримани “йўқ қилиш”ни ваъда қилган.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимларига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Навоий шаҳридаги “IMPERIAL” тантаналар масканида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрами билан табриклади. Шунингдек, соҳада юқори натижаларга эришган бир гуруҳ меҳнаткашлар фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда “Энг яхши томорқа эгаси”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Илғор фермер” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Байрам тадбири маданий дастур билан якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаслик ҳолатларига қарши кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 1–10 декабрь кунлари давомида автобусларда чиптасиз юрган 2 966 нафар йўловчи аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.

Хусусан, 38- ва 46-автобус йўналишларида йўл ҳақи тўловини назорат қилиш ишлари кучайтирилган тартибда ташкил этилди. Натижада мазкур йўналишларда 238 нафар чиптасиз йўловчи аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаслик билан боғлиқ 19 500 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари изчил давом эттирилмоқда. Мазкур тадбирлар Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Ўзбекистонликлар спорт ва дам олиш хизматларига 3,7 трлн сўм сарфлади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида республикада спорт, кўнгилочар ва дам олишни ташкил этиш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 3,7 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга ошган.

Мазкур хизматлар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

— Қорақалпоғистон Республикаси — 32,5 млрд сўм;
— Андижон вилояти — 97,3 млрд сўм;
— Бухоро вилояти — 76,6 млрд сўм;
— Жиззах вилояти — 93 млрд сўм;
— Қашқадарё вилояти — 147,9 млрд сўм;
— Навоий вилояти — 61,3 млрд сўм;
— Наманган вилояти — 112,1 млрд сўм;
— Самарқанд вилояти — 223,5 млрд сўм;
— Сурхондарё вилояти — 49,9 млрд сўм;
— Сирдарё вилояти — 35,6 млрд сўм;
— Тошкент вилояти — 547 млрд сўм;
— Фарғона вилояти — 469,5 млрд сўм;
— Хоразм вилояти — 149,3 млрд сўм;
— Тошкент шаҳри — 1 568,3 млрд сўм.


Қайд этилишича, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган бўлиб, ҳудудлар бўйича спорт ва дам олиш хизматларига бўлган талабнинг изчил ортиб бораётгани кузатилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍3🤷‍♂1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда нарколаборатория ташкил этган йигит ва қиз қўлга олинди

Тошкент шаҳрида ноқонуний равишда нарколаборатория ташкил этган йигит ва қиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар қўлбола усулда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлаб, уларни сотишни режалаштирган. Аммо улар жиноий фаолиятни амалга оширишга улгурмасдан, нарколаборатория фаолиятини йўлга қўйган заҳотиёқ фош этилган.

Текширув давомида сотиш мақсадида тайёрланган 208 минг дона бир марталик доза кучли таъсир қилувчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган. Қайд этилишича, мазкур моддалар мижозларга тарқатиб юборилмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔3
2025 йилда сартарошхона хизматлари нархи сезиларли даражада ўсди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойида эркаклар сартарошхоналари хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,5 фоизга қимматлашди. Йил бошидан буён ушбу хизматлар 8,9 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 9,6 фоизга ўсган.

Аёллар сартарошхоналари хизматлари нархи ноябрь ойида 0,6 фоизга, йил бошидан 6,4 фоизга ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга қимматлашган.


Маълумотларга кўра, сартарошхона хизматлари нархлари йил давомида барқарор равишда ўсиш тенденциясида бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1🤔1