EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарёда 100 ёшдан ошган фуқаролар сони энг юқори

2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар сони 461 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, узоқ умр кўрувчиларнинг 131 нафари эркаклар, 330 нафари аёллар ҳисобланади. Бу эса 100 ёшдан ошган фуқаролар орасида аёллар салмоғи юқори эканини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида 100 ёшдан ошган фуқаролар сони қуйидагича:

— Қашқадарё вилояти — 73 нафар
— Сурхондарё вилояти — 69 нафар
— Тошкент вилояти — 41 нафар
— Фарғона вилояти — 41 нафар
— Андижон вилояти — 38 нафар
— Тошкент шаҳри — 38 нафар

Энг кам кўрсаткичлар қайд этилган ҳудудлар:

— Навоий вилояти — 11 нафар
— Сирдарё вилояти — 13 нафар

Қайд этилишича, мазкур маълумотлар Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимларида ҳисобда турган фуқаролар асосида шакллантирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Электрон рецепт” тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи 1003 қисқа рақамли Call-марказ ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти юзасидан аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида 1003 қисқа рақамли “Call-марказ”ни ишга туширди.

Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича юзага келган саволларингиз ва мурожаатларингизга тун-у кун жавоб олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда “ақлли ҳудуд” лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Президентининг топшириги асосида ишчи гуруҳ Венгриянинг давлат бошқаруви ва ҳудудий ривожланиш вазирлиги билан учрашди.
2-5 декабрь кунлари делегация Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва барқарор ривожланиш тажрибаси билан танишди.
Учрашувда “ақлли ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда йирик наркосавдо фош этилди: такрор судланган шахслар қўлга олинди

Андижон вилоятида 1963 йилда туғилган, илгари Жиноят кодексининг 273-моддаси билан тўрт марта судланган шахс яна жиноят устида ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Миллий кутубхона атрофидаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмлари ёпилади.

Шунингдек, 2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчаси ҳамда унга туташ кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим шаҳрида бўлиб ўтган Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида қатнашди.

👉https://effect.uz/6732

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥17👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қоладими?

Ёдингизда бўлса, Effect.uz жамоаси Чирчиқ шаҳар Ифтиҳор маҳалласи, Ниҳол кўчасидаги уйларни бузиш ҳақидаги мурожаатни ёритган эди. Ушбу лавҳа оммага тақдим этилганидан сўнг, Чирчиқ шаҳар ҳокимияти мазкур масала бўйича муносабат билдирди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди

Ҳукуматнинг 2025 йил 11 декабрдаги 784-сон қарори билан тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини тизимли мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоссиз олинган маблағларни қайтариб олиш тартиби белгиланди.


👉https://effect.uz/6733

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпиони бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Ўзбекистон боксчиси Ҳасанбой Дўсматов катта ютуққа эришди. 51 кг вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Россия вакили Баир Батлаевни мағлуб этиб, жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритди. Шу билан Ҳасанбой Дўсматов фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.

Жаҳон чемпионати финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг яна беш нафар боксчиси россиялик рақибларига қарши жанг қилади. Хусусан, 60 кг вазнда Абдумалик Халоков Всеволод Шумковга, 67 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев Эвгений Коолга қарши рингга чиқади.

Шунингдек, 80 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев Жамбулат Бижамов билан, 92 кг вазнда Тўрабек Хабибуллаев Муслим Гажимагомедов билан баҳс олиб боради. Энг оғир вазн тоифасида эса Арман Маханов Давид Суровга қарши финал жангини ўтказади.

Ўзбекистон боксчиларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки миллий терма жамоа учун муҳим натижалар билан якунланиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
Тошкент марказий кўчаларида Янги йил муносабати билан ҳаракат чекланади

Тошкент шаҳрида янги йил тадбирлари муносабати билан айрим марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида қуйидаги кўчалар ёпилади:
– Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Ташкент” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми
– Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми
– Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача

2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида ҳаракат чекланади:
– Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача
– Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача

Ҳар бир ҳайдовчига ҳамда пойтахт аҳоли ва меҳмонларига ушбу чекловларга риоя қилиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга 30 кунгача бепул турар жой ажратилади

Россия Федерациясида ишлаш жараёнида оғир молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ ёки зўравонликка учраган, шунингдек, мажбурий меҳнат қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароларига моддий ва ижтимоий кўмак кўрсатилади.

Маълум қилинишича, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Москва шаҳри ва Москва вилоятида жойлашган 15 га яқин ҳостел ва суткалик меҳмонхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган. Ушбу ҳамкорлик доирасида қийин аҳволда қолган фуқароларга вақтинчалик турар жой тақдим этилади.

Турар жойсиз қолган ва мураккаб молиявий ҳолатга тушиб қолган фуқаролар Москва шаҳрида жойлашган Миграция агентлигининг ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин. Манзил: 1-Казачий тор кўчаси, 11/2-уй (Полианка метро бекати). Ариза берувчиларнинг ҳолати ўрганилгандан сўнг, уларга 30 кунгача бепул ётоқ жой ажратиш имконияти яратилади.

Шунингдек, ҳозирда Шимоли-ғарбий, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ ва Жанубий федерал округларда ҳам ҳостел ва меҳмонхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ёрдам чоралари Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори асосида амалга оширилади. Хорижда ишлаётган фуқаролар учун мўлжалланган ёрдам пакетлари ҳақида батафсил маълумотни xorijdaish.uz электрон платформасидан олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рейд: Қоида бузиш осон, жавоби оғир…

Жамоамиз аъзолари Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирида иштирок этди. Рейд давомида жамоат транспорти воситаларда йўловчиларнинг йўл ҳақини тўлаш интизоми ўрганилди.

Текширув жараёнида айрим йўналишларда йўловчилар томонидан йўл ҳақи тўланмаётгани аниқланди.

Рейд давомида йўл ҳақини тўламаган йўловчилар огоҳлантирилди ҳамда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. Масъуллар тўлов маданиятини ошириш ва назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ушбу рейд жараёнларини ўтказишда Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси масъуллари билан самарали ҳамкорлик қилинди.


Журналист: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
ОАВ ва ноширлик соҳалари устидан назорат ваколатлари янги Инспекцияга ўтказилди

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ҳамда рақамли ахборот соҳаларига оид барча мониторинг ва назорат функциялари энди Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган махсус Инспекция томонидан амалга оширилади. Бу президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сонли қарорида белгиланди.

✔️ Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси ва рақамли хизматлар соҳаларида давлат назорати кучайтирилади.

✔️ Сунъий интеллект, маълумотлар базалари, дастурий таъминот ҳамда турли рақамли ресурслар фаолияти Инспекция назоратига олинади.

✔️ Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг қонунчиликка риоя этишини мониторинг қилиш ваколати ҳам янги Инспекцияга ўтказилди.

✔️ Ноширлик ва матбаа фаолияти устидан назорат қилиш вазифалари ҳам мазкур тузилма ихтиёрига берилди.

✔️ Болаларни зарарли ва тақиқланган ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича механизмлар янада кучайтирилади.

✔️ Онлайн платформалар орқали тақиқланган ахборот тарқалишининг олдини олиш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

✔️ «Хабар» газетаси муассислиги ўзгарди. Газетага тегишли акцияларни бошқариш Президент Администрацияси ҳузуридаги контент тайёрлаш марказига топширилди.

✔️ Тугатилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг (АОКА) барча назорат ваколатлари тўлиқ равишда янги Инспекцияга ўтказилди.

✔️Шу муносабат билан Инспекцияга қўшимча 54 та штат бирлиги ажратилиб, умумий ходимлар сони 172 нафар этиб белгиланди.

✔️Инспекцияга 2027 йил 1 январга қадар «Рақамли назорат» платформасини ишга тушириш вазифаси юкланди. Ушбу платформа орқали республика ҳудудлари, жумладан чекка ҳудудларда ҳам рақамли хизматлар сифати доимий равишда мониторинг қилиб борилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
🔴 “Электрон рецепт” тизими бўйича аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳга мавзу юзасидан саволлар келишда давом этмоқда.

Хусусан:

— Бундан буён дорихоналарда барча дори воситалари электрон рецепт асосида сотиладими?

— Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериш тартиби қайси мезонлар асосида белгиланади?

— Янги тизим доирасида юзага келган савол ва муаммолар юзасидан аҳоли қаерга мурожаат қилиши керак?

— Дорихона ходимлари билан “Электрон рецепт”дан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилганми?

Ушбу саволларга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб директори ўқувчининг телефонини болға билан синдирди

Самарқанддаги мактаблардан бирида директор ўқувчининг мобил телефонини болға билан синдириб, бошқаларга ибрат сифатида кўрсатди.

Маълум қилинишича, директор телефонни мих билан синф тахтасига қадаб, дарс пайтида гаджетлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини намойиш этган. Ҳодиса бутун синф кўз ўнгида содир бўлган.

Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кескин мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар бундай ҳаракатни қаттиққўл интизом деб баҳолаган бўлса, бошқалар ўқувчининг шахсий мулкига зиён етказилганини таъкидламоқда.

Ҳодиса бўйича ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59👎4
Божхона бошқармаси катта тезкор ходими ва туман кадастр бўлими раҳбари қўлга олинди

Республика ҳудудларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор коррупция ва фирибгарлик ҳолатлари фош этилди:
1️⃣ Сурхондарёда — божхона органи ходими фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У катта миқдордаги пул маблағини ноқонуний ўтказиб беришни ваъда қилган;
2️⃣ Наманганда — туман Кадастр бўлими раҳбари ҳужжатларни расмийлаштириб бериш баҳонасида 3 млн сўм пора олган пайтда ушланди;
3️⃣ Косонсой туманида — электр тармоқлари корхонаси юрисконсульти 2 минг АҚШ доллари эвазига катта жаримани “йўқ қилиш”ни ваъда қилган.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1