EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.3K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авиасозлар бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Бугун, 13 декабрь куни соат 01:30 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида жойлашган Авиасозлар бозори ҳудудидаги маъмурий бинода ёнғин чиқди.

Хабарга кўра, қутқарув хизматлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар ҳажми аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё туманида қурилиш ишлари кўздан кечирилмоқда

Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё туманида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди

Ҳукуматнинг 2025 йил 10 декабрда қабул қилинган 776-сон қарори билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадалини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, тўлов миқдорлари ҳудудлар кесимида БҲМга нисбатан белгиланади ва 2026 йилдан босқичма-босқич жорий этилади.

👉https://effect.uz/6729

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади

Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сон қарори билан ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Махсус ваколатли орган ва “Рақамли назорат” платформаси орқали соҳада мониторинг ва назорат самарадорлиги оширилади.

👉https://effect.uz/6730

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади

Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги 373-сон қарори билан паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар учун спортга қизиқишни ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва терма жамоаларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади.

👉https://effect.uz/6731

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Авиасозлар бозорида йирик ёнғин

13 декабрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Авиасозлар бозорида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига кўра, хабар соат 01:30 да келиб тушган, қутқарувчилар соат 01:34 да воқеа жойига етиб борган.

Ёнғин соат 02:29 да қуршаб олинган ва 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирча етказилган зарар миқдори маълум эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин кўлами катта бўлгани акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда рецептсиз дорилар сони 11 825 тага етди

Мамлакатда рецептсиз сотиладиган дори воситалари сони 11 825 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Абдулла Азизов маълум қилди.

Қайд этилишича, импорт қилинаётган 4 971 турдаги дори фақат Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилади. Дориларнинг энг катта қисми Ҳиндистондан келтирилмоқда.

Шунингдек, битта дори воситаси 82 хил ном билан импорт қилинаётгани коррупцион схемаларга йўл очгани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Электрон рецепт” тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи 1003 қисқа рақамли Call-марказ ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти юзасидан аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида 1003 қисқа рақамли “Call-марказ”ни ишга туширди.

Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича юзага келган саволларингиз ва мурожаатларингизга тун-у кун жавоб олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Субсидиялар энди қатъий назоратда

Ўзбекистонда субсидия, имтиёз ва преференция олувчи тадбиркорлар натижа учун жавобгар бўлади. Янги низомга кўра, ҳар бир субсидия аниқ мақсадли кўрсаткичлар билан берилади ва subsidiya.mf.uz платформаси орқали мониторинг қилинади.

Самарадорлик молиявий ва солиқ ҳисоботлари ҳамда ижтимоий мезонлар асосида баҳоланади. Агар белгиланган натижаларга эришилмаса, маблағлар мақсадсиз ишлатилса ёки нотўғри маълумот берилса — субсидия қайтариб олинади.

Мақсадсиз субсидиялар ва уларни қайтарган тадбиркорлар ҳақидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади. Баҳолаш жараёнини 17 та вазирлик ва идора амалга оширади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда чақалоқлар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

12 декабр куни Олмаотада янги туғилган чақалоқларни сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига кўра, гуруҳ аъзолари ёш оналарнинг оғир аҳволидан фойдаланиб, уларни пул эвазига боласидан воз кечишга кўндирган.

Барча гумонланувчилар ҳибсга олинган, уларга нисбатан 20 дан ортиқ жиноят иши бўйича тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤷‍♂2👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Нафақат ўзимиз, балки миллат келажагини ҳам заҳарлашни тўхтатиш керак!» — депутат

Депутат Алишер Қодировнинг фикрига кўра, рецептсиз дориларни сотишни тақиқлаш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилади. Айрим “виждонсиз ватандошлар” учун дори-дармонларни даромад манбаига айлантириш имконияти сақланиб қолмоқда. Шу боис одамларнинг қандай дорини ичиши шифокор томонидан белгиланиши лозим.

Шу муносабат билан рецептсиз савдо учун жавобгарликни янада кучайтириш бўйича таклиф тайёрланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё туманида қурилиш ишлари кўздан кечирилмоқда

Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё туманида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда. Ташриф давомида янги ижтимоий объектлар, турар жойлар ҳамда инфратузилма лойиҳаларининг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Масъулларга ишлар сифатли ва белгиланган муддатда якунланиши бўйича топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан “ТОП–100” дастури жорий этилади

2026 йил 1 январдан бошлаб Президент фармонига мувофиқ иқтидорли бошқарувчилар ва янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП–100» дастури йўлга қўйилади. Бу дастур орқали раҳбарлик салоҳияти юқори бўлган шахслар кашф этилиб, уларнинг ривожланиши ва тақдим этилиши таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда қийналган ўзбекистонликларга бепул бошпана ва ёрдам берилади

Россияда ишлаш жараёнида молиявий қийинчиликка дуч келган, турар жойсиз қолган, зўравонлик ёки мажбурий меҳнат қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароларига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилада.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким лойиҳаларни кўздан кечирди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навбаҳор туманидаги лойиҳаларни кўздан кечирди. Улар орасида:

“YASHIL OROL BY GRAND” дам олиш ва экотуризм маскани – аҳоли ва сайёҳлар учун қулай дам олиш жойларини яратади ва 15 та иш ўрни очилади.

23-умумий мактаб ва 844 ўринли мактабнинг капиталь таъмири – ўқувчилarga сифатли таълим ва қулай шароит тақдим этилади.

Марказий деҳқон бозори – савдо тартиби, маҳсулот сифати, хавфсизлик ва санитария назорат қилинади, тадбиркорлар ва харидорлар учун хавфсиз муҳит яратилади.

Барча лойиҳалар аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайлик яратишда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Қашқадарёда 100 ёшдан ошган фуқаролар сони энг юқори

2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар сони 461 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, узоқ умр кўрувчиларнинг 131 нафари эркаклар, 330 нафари аёллар ҳисобланади. Бу эса 100 ёшдан ошган фуқаролар орасида аёллар салмоғи юқори эканини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида 100 ёшдан ошган фуқаролар сони қуйидагича:

— Қашқадарё вилояти — 73 нафар
— Сурхондарё вилояти — 69 нафар
— Тошкент вилояти — 41 нафар
— Фарғона вилояти — 41 нафар
— Андижон вилояти — 38 нафар
— Тошкент шаҳри — 38 нафар

Энг кам кўрсаткичлар қайд этилган ҳудудлар:

— Навоий вилояти — 11 нафар
— Сирдарё вилояти — 13 нафар

Қайд этилишича, мазкур маълумотлар Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимларида ҳисобда турган фуқаролар асосида шакллантирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Электрон рецепт” тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи 1003 қисқа рақамли Call-марказ ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти юзасидан аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида 1003 қисқа рақамли “Call-марказ”ни ишга туширди.

Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича юзага келган саволларингиз ва мурожаатларингизга тун-у кун жавоб олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда “ақлли ҳудуд” лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Президентининг топшириги асосида ишчи гуруҳ Венгриянинг давлат бошқаруви ва ҳудудий ривожланиш вазирлиги билан учрашди.
2-5 декабрь кунлари делегация Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва барқарор ривожланиш тажрибаси билан танишди.
Учрашувда “ақлли ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда йирик наркосавдо фош этилди: такрор судланган шахслар қўлга олинди

Андижон вилоятида 1963 йилда туғилган, илгари Жиноят кодексининг 273-моддаси билан тўрт марта судланган шахс яна жиноят устида ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Миллий кутубхона атрофидаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмлари ёпилади.

Шунингдек, 2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчаси ҳамда унга туташ кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2