Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Қишки саёҳатларга қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда, Туркиянинг Шарқий Онадўли минтақаси тарихий мероси, табиий гўзалликлари ва ўзига хос маданий бойлиги билан сайёҳлар учун янада жозибадор манзилга айланмоқда.
👉https://effect.uz/6728
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила сарсон: Prestige МЖК қурилиши тўхтаган, раҳбарлар суд қилинмоқда
Tошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “System metal stroy” МЧЖнинг Prestige МЖКси атрофидаги муаммолар тўрт йилдан бери 147 оилани сарсон қилмоқда. Инвесторлар катта умид ва маблағ билан кирган лойиҳа молиявий қийинчиликлар сабаб ярим йўлда қолган, қурилиш ишлари эса тўлиқ тўхтаган.
11 декабр куни
Mирзо Улуғбек туман судида навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. Бироқ иш яна номаълум муддатга қолдирилди. инвесторлар суд жараёнининг чўзилаётганидан хавотирда.
4 йилдирки қурилиш битмаган
prestige мжкси 4 йил аввал бошланган бўлса-да, бино ҳали ҳам тайёр эмас. 147 оила ўз уйларини қачон олишини билмай, сарсон юрибди.
Компания раҳбарлари судда
лойиҳага масъул раҳбарлар айни дамда судланмоқда. уларнинг молиявий фаолияти, маблағлар тақсимоти ва мажбуриятларни бузган-бузмагани юзасидан текширувлар давом этмоқда. маҳаллий органлар эса қурилишни қайта тиклаш ва оилаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўряпти.
Биздаги мақсад 147 оиланинг тақдири, суддаги жараёнлар ва вазият ҳал этилиши бўйича энг охирги маълумотларни жамоатчиликка етказиш.
Янгиликларни EFFECT.UZ орқали кузатиб боринг.
Журналист: Асомиддин Нур

👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Метан таъминоти етарли, муаммо назорат ва тўғри тақсимотда" — Мирзамаҳмудов
Қонунчилик палатаси йиғилишида энергетика вазири Жаҳонгир Мирзамаҳмудов энергетика тизимининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан маълумот тақдим этди.
Қиш фасли кириб келиши билан аҳолини энг кўп ташвишлантирадиган масалалардан бири — газ ва электр энергиясида узилишлар бўлмаслиги, шунингдек, метан заправкаларда газ доимий мавжуд бўлиши. Шу масалада депутат Зиёдбек Юнусов вазирга савол йўллади: “Ушбу мавсумда метан узлуксиз етказиб бериладими?”
Вазирнинг таъкидлашича, асосий масала газ захираларида эмас, балки уни тўғри тақсимлаш ва қатъий назорат қилишда. Унинг сўзларига кўра, ҳисоб-китоблар асосида 663 минг тонна суюлтирилган газ тўлиқ етарли. Бироқ бу натижага фақат газни жойларда тўғри тақсимлаб, ўз вақтида етказиб бериш орқали эришиш мумкин.

👎8🤷♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу қишда компенсация олувчилар сони кенгаяди
Олдинда совуқ ва қорли кунлар турибди. Бундай даврда айниқса эҳтиёжманд оилалар учун иситиш, электр энергияси ва газ харажатлари сезиларли даражада ортиши мумкин.
Ўтган йили ҳукумат қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига иситиш мавсумида имтиёз ва компенсация бериш тизими жорий этилган эди.
Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда депутат Сайёра Имомова ушбу механизмни янада такомиллаштириш бўйича қандай ишлар олиб борилаётгани ҳақида Энергетика вазиридан сўради.
Вазирнинг таъкидлашича, ўтган йил жорий этилган механизм ўзини оқлаган. Ҳозирда бу ишлар фақат Энергетика вазирлиги доирасида эмас, балки Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, кам таъминланган оилалар сони аввал кутилгандек кўп бўлмагани аниқланган. Шу сабаб президент топшириқларига мувофиқ, реестрни кенгайтириш, яъни янада кўпроқ оилани қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши ва Самарқанд аэропортларида туман сабаб рейслар Бухорога йўналтирилди
Қарши аэропортида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан туман туфайли Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент–Қарши йўналишидаги US701 рейси экипажи Бухородаги захира аэродромга қўнишга қарор қилди.
Шунингдек, Самарқанд аэропортида ҳам туман сабаб ноқулай метео шароит юзага келган. Натижада Pobeda авиакомпаниясининг Москва–Самарқанд йўналишидаги PBD-997 рейси экипажи ҳам Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авиасозлар бозорида йирик ёнғин содир бўлди
Бугун, 13 декабрь куни соат 01:30 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида жойлашган Авиасозлар бозори ҳудудидаги маъмурий бинода ёнғин чиқди.
Хабарга кўра, қутқарув хизматлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар ҳажми аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 13 декабрь куни соат 01:30 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида жойлашган Авиасозлар бозори ҳудудидаги маъмурий бинода ёнғин чиқди.
Хабарга кўра, қутқарув хизматлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар ҳажми аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Ҳукуматнинг 2025 йил 10 декабрда қабул қилинган 776-сон қарори билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадалини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, тўлов миқдорлари ҳудудлар кесимида БҲМга нисбатан белгиланади ва 2026 йилдан босқичма-босқич жорий этилади.
👉https://effect.uz/6729
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳукуматнинг 2025 йил 10 декабрда қабул қилинган 776-сон қарори билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадалини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, тўлов миқдорлари ҳудудлар кесимида БҲМга нисбатан белгиланади ва 2026 йилдан босқичма-босқич жорий этилади.
👉https://effect.uz/6729
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сон қарори билан ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Махсус ваколатли орган ва “Рақамли назорат” платформаси орқали соҳада мониторинг ва назорат самарадорлиги оширилади.
👉https://effect.uz/6730
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сон қарори билан ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Махсус ваколатли орган ва “Рақамли назорат” платформаси орқали соҳада мониторинг ва назорат самарадорлиги оширилади.
👉https://effect.uz/6730
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги 373-сон қарори билан паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар учун спортга қизиқишни ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва терма жамоаларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади.
👉https://effect.uz/6731
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги 373-сон қарори билан паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар учун спортга қизиқишни ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва терма жамоаларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади.
👉https://effect.uz/6731
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Авиасозлар бозорида йирик ёнғин
13 декабрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Авиасозлар бозорида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига кўра, хабар соат 01:30 да келиб тушган, қутқарувчилар соат 01:34 да воқеа жойига етиб борган.
Ёнғин соат 02:29 да қуршаб олинган ва 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирча етказилган зарар миқдори маълум эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин кўлами катта бўлгани акс этган.

🤷♂4🤔2😢2