EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.3K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади

Президент фармонига мувофиқ, келгуси йилдан барча юридик шахслар электрон тўловларни ягона QR код орқали қабул қилишга ўтади, 2026 йил 1 июлдан эса бу талаб мажбурий ҳисобланади.

👉https://effect.uz/6723

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди

2020–2025 йиллар давомида мамлакатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш кескин ошди ва юқори натижалар қайд этган ёшлар сони рекорд даражага етди.

https://effect.uz/6724

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди

Президент Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини ортиқча назорат ва асоссиз аралашувлардан ҳимоя қилиш мақсадида текширувларни олиб боришнинг янги қатъий тартиблари жорий этилди.

👉https://effect.uz/6725

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🤷‍♂1
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий баёнотига кўра, электрон рецепт тизими жорий этилиши орқали даволаш хавфсизлигини ошириш, шифокорларнинг дори тайинлашдаги масъулиятини кучайтириш ва контрафакт ёки нотўғри қўлланилаётган дори воситалари айланмасини тартибга солиш мақсад қилинган. Тизим 15 та тажриба ҳудудида жорий этилган бўлиб, босқичма-босқич республика бўйлаб кенгайтирилади ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда зарур дори воситалари етказиб берилиши кафолатланади.

https://effect.uz/6726

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷‍♂1👍1
“Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи 15 декабрдан бошланади

15 декабрь, душанба куни “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи старт олади. Бу босқичда 3 ва 5-тоифага киритилган 96 та тумандаги 5 104 та мактаб иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳада 5–11-синф ўқувчилари ўзи ўқийдиган мактаб бўйича ташаббуслар илгари суриши ва овоз бериш имкониятига эга.

Ўқувчилар лойиҳа таклифларини қуйидаги усулларда тақдим этиши мумкин:
1️⃣ Тайёр намуналардан танлаш — автоматик тарзда;
2️⃣ Ўзи янгидан лойиҳа шакллантириш — агар керакли намуна рўйхатда бўлмаса.

Ушбу босқичда қатнашадиган 96 та туман рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин:

➡️ Рўйхат


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик – келажакка таҳдид

Нима қилмоқ керак? Қандай қилиб бу таҳдидларга қарши туришимиз мумкин?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Барча ҳудудларда метан заправкалар тунги соатларда ишламайди

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва барча вилоятлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари иш вақти чекланди. «Ҳудудгазтаъминот» компанияси бу чоралар вақтинча эканини ва газ босимини нормаллаштириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Ҳар бир ҳудуддаги метан заправкалар иш вақти:

— Андижон: 5:00–17:00, 143 та
— Бухоро: 6:00–19:00, 95 та
— Жиззах: 5:00–17:00, 50 та
— Навоий: 6:00–19:00, 51 та
— Наманган: 5:00–17:00, 134 та
— Сирдарё: 6:00–18:00, 53 та
— Сурхондарё: 6:00–17:00, 106 та
— Самарқанд: 5:00–17:00, 135 та
— Тошкент шаҳри: 6:00–23:00, 78 та
— Тошкент вилояти: 5:00–17:00, 117 та
— Фарғона: 6:00–18:00, 173 та
— Хоразм: 5:00–17:00, 94 та
— Қашқадарё: 5:00–17:00, 116 та
— Қорақалпоғистон: 6:00–18:00, 124 та


Чеклов қачон олиб ташланиши ҳозирча маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр нимадан манфаатдор?

Бир томондан экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида республика миқёсида ишлар олиб борилаётган бўлса, яна бир томондан тайёр “яшил макон”ни йўқ қилиш учун кескин ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Яшнободда тадбиркор Арсен барпо этган яшил маконнинг бузилиши билан боғлиқ муаммолар ечим топиши ўрнига, тадбиркор судда жавобгар сифатида иштирок этди.

Давогар бўлган Кадастр томонидан бутун бир боғни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлар уларни “экология душмани”га айлантирмаяптими?

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги фуқаролар кимдан норози?

Таҳририятимизга келган мурожаатга кўра, Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Ўрмончи ва Хўжа Идод маҳаллалари аҳолиси маҳалла раисларининг фаолиятидан норози.

Фуқароларнинг айтишича, икки маҳалла раиси ўз вазифаларини лозим даражада бажармаяпти ва муаммолар ечимсиз қолмоқда.

Мавзу бўйича масъуллар билан боғланишга ҳаракат қилдик, бироқ изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Аҳоли бу каби вазият биринчи марта эмаслигини ҳам таъкидлади.

Мазкур масала юзасидан тегишли масъуллардан расмий изоҳ кутамиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукуматнинг 10 декабрда қабул қилинган қарори билан экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш босқичлари, талаб ва тартиблари ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб қўйилди.

https://effect.uz/6727

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Прокурорнинг таъсирли нутқи, судланувчиларнинг иқрори: Толибхон Абдижалилов иши бўйича суд музокарасидан репортаж

12 декабрь куни самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалилов иши бўйича навбатдаги суд мажлиси ўтказилди.

Суднинг музокара қисмида ҳимоячилар, айбланувчилар, фуқаровий даъвогар (Агробанк вакили), давлат айбловчиси прокурор фикр билдирди.

Айбланувчиларнинг адвокатлари суддан оқлов ёки қамоқ жазосини енгилроғига алмаштиришни сўрашган бўлса, даъвогар судланувчиларнинг қамоқда олиб қолишни, прокурор биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгартирмасликни сўради. Бироқ, у суддан тадбиркорнинг 30 йиллик фаолиятини, давлатга келтирган фойдалари ва кредит бўйича қарздорликни тўлашни зиммасига олаётганини ҳам қўшимча сифатида келтирди.

17 декабрь куни Самарқанд вилояти судлов ҳайъати Толибхон Абдижалилов иши бўйича ҳукм эълон қилиши кутилмоқда.

👉 https://youtu.be/fTxDJnH5ikw
🤔3
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар

Қишки саёҳатларга қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда, Туркиянинг Шарқий Онадўли минтақаси тарихий мероси, табиий гўзалликлари ва ўзига хос маданий бойлиги билан сайёҳлар учун янада жозибадор манзилга айланмоқда.

👉https://effect.uz/6728

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2