EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва Парагвай Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда ўтётган олий даражадаги Ўзбекистон–Парагвай музокаралари доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Парагвай Республикасининг Биринчи хоними Летисия Окампос ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг рафиқалари мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуна­лари, халқимизнинг миллий анъана ва удумлари билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥23👎1🤔1
Ўзбекистонда 11 ойда 465 киши пора бериш жинояти учун озодликдан маҳрум этилди

Олий суд маълумотига кўра, жорий йилнинг январ—ноябрь ойларида пора бериш билан боғлиқ жиноятлар бўйича 1 800 дан ортиқ шахс судланган, уларнинг салмоқли қисмиси — 465 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

👉https://effect.uz/6717

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди

Ўзбекистонда ОАВ, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасида мониторинг ва назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги инспекцияга берилди. Президент қарори билан тизим янгиланди.

«Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 11 декабрь кунги ПҚ–371-сонли Президент қарори имзоланди.

Қарорнинг асосий мақсади — ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва ахборот соҳаларида қонунчилик хужжатларига риоя этилишини мониторинг қилишда давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар, айниқса, ёшларни нохолис, ишончсиз ва тақиқланган ахборотлардан ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди Ўзбекистонда ОАВ, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасида мониторинг ва назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги инспекцияга берилди. Президент қарори билан тизим янгиланди. «Ахборот…
Тугатилган АОКАнинг назорат функциялари янги инспекцияга берилади

Инспекцияга фаолияти тугатилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)нинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари ўтказилиши муносабати билан қўшимча 54 та штат бирлиги ажратилсин ҳамда Инспекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 172 та этиб белгиланмоқда.

Инспекцияга 2027 йил 1 январга қадар «Рақамли назорат» платформасини ҳам ишга тушириш вазифа қилиб топширилди.

Шу муддат ичида аҳоли истиқомат қилаётган, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳаларида кўрсатилаётган хизматлар ва алоқаси сифати кўрсаткичлари ҳам мониторинг қилиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади.

Бунда:

▪️жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
▪️тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида минглаб объектларда текширувлар ўтказилмоқда

Экополиция ва бир қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирокида ташкил этилган кенг қамровли рейдлар давомида Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 3 мингдан ортиқ объектнинг фаолияти ўрганилиб, юзлаб қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

👉https://effect.uz/6718

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3
Чиқиндидан қарздор абонентлар учун электр тўлови вақтинча тўхтатилди

Республикада чиқинди хизматларидан қарздорлиги бўлган қарийб 205 минг абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинча чекланди. Янги тартиб 1 июлдан кейин шаклланган қарздорликларга 5 ноябрдан қўлланмоқда.

👉https://effect.uz/6719

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Андижон, Навоий ва Хоразмда метан заправкалар соатларига чеклов киритилди

Вилоятларда метан заправкаларининг иш вақтига вақтинча чекловлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз” филиаллари маълум қилди.

Андижон вилоятида 143 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) тонги соат 5:00 дан кечки 17:00 гача ишлайди. Бу чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Навоий вилоятида 51 та метан заправка фаолияти соат 6:00дан 19:00гача, Хоразм вилоятида эса 94 та АГТКШ соат 5:00дан 17:00гача ишлайди. Бошқа ҳудудларда ҳам метан заправкалар фаолиятига чекловлар қўлланиши режалаштирилмоқда.

Энергетика вазирлиги аввалроқ бу чоралар қўшни давлатдаги газ тармоғидаги техник носозликлар туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани билан боғлиқлигини маълум қилган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Газлаштирилмаган ҳудудларда имтиёзли электр тарифлари жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудлардаги ҳовлилар ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп хонадонли уйлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни жорий этиш бўйича ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, овқат тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган, иситиш тизими тўлиқ электрлаштирилган ҳамда газ тармоқларига уланмаган хонадонларга ойлик истеъмол ҳажми асосида:

иситиш мавсумида — 2000 кВт/соатгача,
иситиш мавсумидан ташқари — 1000 кВт/соатгача,
амалдаги тарифларга нисбатан 50 фоизгача чегирма қўллаш таклиф этилмоқда.


Энергетика вазирига кўра, имтиёз келгуси йилдан амалиётга жорий этилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢2👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда машинасида қарийб 51 кг гашиш моддаси олиб кетаётган шахс қўлга олинди

ДХХнинг маълум қилишича, Сурхондарёдаги тезкор тадбирда 40 ёшли шахснинг автотранспорт воситасидан қарийб 51 кг, яшаш хонадонидан ҳам 186 грамм гашиш моддаси топилди. Ушбу ишда унинг 39 ёшли шериги ҳам қатнашгани аниқланди.

Тошкентнинг Учтепа туманида синтетик наркотик “Алъфа ПВП” ва 2 дона “Регапен” савдоси аниқланиб, дорихонанинг норасмий сотувчиси, 25 ёшли шахс қўлга олинди. Омборхоналардан эса 20 мингдан ортиқ турли таъсирли дори воситалари олинди.

Барча шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
BYD Uzbekistan шикояти асосида GASGO OIL МЧЖга жарима қўлланди

BYD Uzbekistan Factory МЧЖ Рақобат қўмитасига мурожаат қилиб, GASGO OIL МЧЖ томонидан инсофсиз рақобат ва нотўғри реклама амалга оширилганини маълум қилган. Мурожаатда GASGO OIL МЧЖ ижтимоий тармоқларда BYD брендига нисбатан обрўсизлантирувчи лавҳалардан фойдаланиб, компаниянинг ишчанлик обрўсига зарар етказгани таъкидланган.

Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига асосан GASGO OIL МЧЖга нисбатан иш қўзғатди ва натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилишни бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслиги бўйича мажбурий кўрсатма берилди.

Қарорга норози томон Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутат кадастр муассасаларида мурожаатларни асоссиз рад этиш амалиётини танқид қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати кадастр тизимида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнида кузатилаётган жиддий муаммоларга эътибор қаратди. У Адлия вазирига йўллаган мурожаатида “Нега кадастр хизматлари мурожаатларни асоссиз қайтармоқда?!” деган саволни кўтариб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берди.

Депутатнинг таъкидлашича, айрим ҳудудларда аризаларни асоссиз рад этиш ҳолатлари кенг тарқалгани аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🤔1
Пахтачилик ва ғаллачиликда интенсив технологиялар жорий этилади: 2026 йил учун янги мақсадлар белгиланди

Президент қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб пахта ва ғалла етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида интенсив агротехнологиялар кенг жорий этилади ҳамда фермерлар учун имтиёзли кредит ва субсидиялар механизми такомиллаштирилади.

👉
https://effect.uz/6720

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди

Ҳукумат қарори билан Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланиб, унинг мақоми, вазифалари ва бошқарув тартиби белгилаб берилди.

👉https://effect.uz/6721

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади

Президентнинг янги фармонига кўра, бир қатор хизматлар ва йирик харидлар бўйича тўловлар 2026 йил 1 апрелдан фақат банк карталари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

👉https://effect.uz/6722

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади

Президент фармонига мувофиқ, келгуси йилдан барча юридик шахслар электрон тўловларни ягона QR код орқали қабул қилишга ўтади, 2026 йил 1 июлдан эса бу талаб мажбурий ҳисобланади.

👉https://effect.uz/6723

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди

2020–2025 йиллар давомида мамлакатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш кескин ошди ва юқори натижалар қайд этган ёшлар сони рекорд даражага етди.

https://effect.uz/6724

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди

Президент Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини ортиқча назорат ва асоссиз аралашувлардан ҳимоя қилиш мақсадида текширувларни олиб боришнинг янги қатъий тартиблари жорий этилди.

👉https://effect.uz/6725

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🤷‍♂1
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий баёнотига кўра, электрон рецепт тизими жорий этилиши орқали даволаш хавфсизлигини ошириш, шифокорларнинг дори тайинлашдаги масъулиятини кучайтириш ва контрафакт ёки нотўғри қўлланилаётган дори воситалари айланмасини тартибга солиш мақсад қилинган. Тизим 15 та тажриба ҳудудида жорий этилган бўлиб, босқичма-босқич республика бўйлаб кенгайтирилади ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда зарур дори воситалари етказиб берилиши кафолатланади.

https://effect.uz/6726

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷‍♂1👍1
“Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи 15 декабрдан бошланади

15 декабрь, душанба куни “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи старт олади. Бу босқичда 3 ва 5-тоифага киритилган 96 та тумандаги 5 104 та мактаб иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳада 5–11-синф ўқувчилари ўзи ўқийдиган мактаб бўйича ташаббуслар илгари суриши ва овоз бериш имкониятига эга.

Ўқувчилар лойиҳа таклифларини қуйидаги усулларда тақдим этиши мумкин:
1️⃣ Тайёр намуналардан танлаш — автоматик тарзда;
2️⃣ Ўзи янгидан лойиҳа шакллантириш — агар керакли намуна рўйхатда бўлмаса.

Ушбу босқичда қатнашадиган 96 та туман рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин:

➡️ Рўйхат


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик – келажакка таҳдид

Нима қилмоқ керак? Қандай қилиб бу таҳдидларга қарши туришимиз мумкин?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1