EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Жиззахда йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқда қўлга олинди — у фирибгарликда гумон қилинмоқда

27 октябр куни уйидан чиқиб кетган Зафаробод тумани ИИБ ходими М.Р Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида топилди ва қўлга олинди.

1991 йилда туғилган Раҳматуллаев Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бўлган. У 6 декабрдан бери қидирувда эди.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 19 ноябрда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Фирибгарлик ҳолатининг тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан қулаб тушди

Қамчиқ довонида 11 декабрь куни осма дор йўлида кутилмаган ҳолат юз берди. Техник носозлик туфайли 16 ёшли қиз маълум вақт арқонга осилиб турган ва сўнг пастга тушиб кетган.

Ҳодиса ортидан қиз тезкор равишда Данғара тумани шифохонасига етказилди. Шифокорлар унинг ҳолати қониқарли эканини маълум қилди. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Тошкентда катта миқдорда психотроп моддалар сақлаган икки нафар шахс ушланди

ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1977 йилда туғилган Ф.М.нинг уйидан 3000 дона кучли таъсир қилувчи “озиш учун” дори воситалари ҳамда ҳужжатсиз 1,1 млрд сўмлик ТМБ топилди.

Дастлабки сўровдан сўнг унинг маҳалладоши — 1986 йилда туғилган Д.Х.нинг уйи ҳам кўздан кечирилиб, 17 060 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, шунингдек, 400 млн сўмлик 2 973 дона сифати тасдиқланмаган дори-дармонлар аниқланди.

Ҳар икки фуқаро бўйича моддаларнинг манбаси ва жиноий алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти Туркманистонга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига борди.

Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кутиб oлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда иситиш тизимини тўлиқ электрга ўтказишни режалаштирилмоқда – янги тарифлар тайёрланяпти

Энергетика вазирининг айтишича, мамлакатда иситишни босқичма-босқич электрлаштириш ва газдан фойдаланишни минимал даражага тушириш режаси кўриб чиқилмоқда. Шу мақсадда алоҳида тарифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди. Вазир электр орқали иситишнинг устунлигини таъкидлар экан, Норвегия мисолини келтирди — бу мамлакат газ захираларига бой бўлишига қарамай, уй-жойларни газ билан эмас, электр энергияси билан иситади.

Айтилишича, янги тизимга тўлиқ ўтиш учун магистрал электр тармоқларини замонавийлаштириш ва қувватини ошириш зарур. Ҳозирда шу йўналишда таклифлар шакллантирилмоқда.

Маълумки, 2022 йилдан буён электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳақида бир неча маротаба ваъда берилган. 2023 йилда ички тармоқларни янгилаш кераклиги таъкидланган, 2024 йилда эса тарифларнинг таннархдан паст бўлгани учун оширилгани эълон қилинган эди.

Бироқ шунга қарамай, қишки мавсум олдидан берилган ваъдалар тўлиқ бажарилмаган, наинки қишлоқлар, ҳатто шаҳарларда ҳам электр узилиши ҳолатлари ҳали-ҳамон учраб турибди. Эндиликда эса вазирлик магистрал тармоқлар модернизация қилинса, электр таъминоти барқарорлашишини айтиб чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎28😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тинчлигимиз бузиляпти"

Инвесторлар томонидан қонунда белгиланган тартибда таъмирланган, далолатномалар билан тасдиқланган, амалдаги шартномаси ҳамон кучда бўлган бино бир қарор билан “сохта” дея баҳоланиб, тадбиркорлар қилинган ишлар инкор этилмоқда.

Судлар аввал инвесторлар фойдасига қарор чиқарса-да, кейин таркиб алмашиши билан натижа кескин тескари томонга ўзгаргани, бинони бўшатиш талаби қонуний асосдан кўра манфаатлар тўқнашувига ўхшаб қолгани жиддий савол белгиларини қолдирмоқда.

Энг ёмони – бунда инсонлар тақдири унутилиб қўйилмоқда.

Бинода истиқомат қилаётган ёш оилалар ва “Темир дафтар”да турган фуқаролар айтмоқда:
— “Бу бино биз учун хавфсиз, қулай, яшаш шароити яхши. Лекин ҳар сафар кимдир келиб ‘бўшатинглар’ деб босим ўтказишидан чарчадик. Тинчлигимиз бузиляпти.”

Масъул идоралар ўз ўртасидаги низони ҳал қила олмаётган бир вақтда, оддий одамлар, ёш оилалар ва инвесторлар энг катта жабр кўрувчиларга айланмоқда.


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масжидга эҳсон қилинг!

Оз бўлса ҳам, хар куни эҳсон қилишни одат қилинг! Зеро эҳсон: Аллоҳнинг ғазабини ўчиради, касалликка даво бўлади, Қиёмат куни сенга соя бўлади, вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

“Имом Ҳасан”жомеь масжиди қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Бу хабарни яқинларига ҳам юбориб, эслатишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар.

Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.

UZCARD: 5614681872946532
Телефон рақам: +998908054736
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муаммолар устига муаммолар келиши қачон тўхтайди?

Ёшлар иттифоқига тегишли бўлган “Камолот Турне” МЧЖ биносини таъмирлаб, фаолиятини жонлантирган инвесторлар ҳамда у ерда истиқомат қилаётган ёш оилалар ва ходимларнинг айтишича, сўнгги бир неча йил давомида мансабдорларнинг тез-тез алмашиши, босимлар, асоссиз айбловлар ва тунда келиб “бинодан чиқинглар” каби талаблар уларнинг тинчлигини бузмоқда.

Ходимлар бинони бўшаттириш учун адолатсиз усуллар қўлланаётганини таъкидламоқда. Улардан бирининг айтишича, ҳатто нафақага чиқишига икки ой қолган ходим ҳам “қисқартириш” баҳонасида ишдан бўшатилган.

“Агар ҳақиқатан ҳам қисқартириш бўлса, нега бир вақтнинг ўзида 8–10 нафар ходимни ишдан бўшатиш керак? Бу одилона қарорми?”

— дейди ходимлардан бири.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон ва Парагвай Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда ўтётган олий даражадаги Ўзбекистон–Парагвай музокаралари доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Парагвай Республикасининг Биринчи хоними Летисия Окампос ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг рафиқалари мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуна­лари, халқимизнинг миллий анъана ва удумлари билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥23👎1🤔1
Ўзбекистонда 11 ойда 465 киши пора бериш жинояти учун озодликдан маҳрум этилди

Олий суд маълумотига кўра, жорий йилнинг январ—ноябрь ойларида пора бериш билан боғлиқ жиноятлар бўйича 1 800 дан ортиқ шахс судланган, уларнинг салмоқли қисмиси — 465 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

👉https://effect.uz/6717

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди

Ўзбекистонда ОАВ, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасида мониторинг ва назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги инспекцияга берилди. Президент қарори билан тизим янгиланди.

«Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 11 декабрь кунги ПҚ–371-сонли Президент қарори имзоланди.

Қарорнинг асосий мақсади — ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва ахборот соҳаларида қонунчилик хужжатларига риоя этилишини мониторинг қилишда давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар, айниқса, ёшларни нохолис, ишончсиз ва тақиқланган ахборотлардан ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди Ўзбекистонда ОАВ, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасида мониторинг ва назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги инспекцияга берилди. Президент қарори билан тизим янгиланди. «Ахборот…
Тугатилган АОКАнинг назорат функциялари янги инспекцияга берилади

Инспекцияга фаолияти тугатилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)нинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари ўтказилиши муносабати билан қўшимча 54 та штат бирлиги ажратилсин ҳамда Инспекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 172 та этиб белгиланмоқда.

Инспекцияга 2027 йил 1 январга қадар «Рақамли назорат» платформасини ҳам ишга тушириш вазифа қилиб топширилди.

Шу муддат ичида аҳоли истиқомат қилаётган, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳаларида кўрсатилаётган хизматлар ва алоқаси сифати кўрсаткичлари ҳам мониторинг қилиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади.

Бунда:

▪️жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
▪️тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида минглаб объектларда текширувлар ўтказилмоқда

Экополиция ва бир қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирокида ташкил этилган кенг қамровли рейдлар давомида Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 3 мингдан ортиқ объектнинг фаолияти ўрганилиб, юзлаб қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

👉https://effect.uz/6718

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3