EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан уй-жой ва автомобилни нақд пулга сотиб олиш тўхтатилдими?

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда бир қатор тўловлар фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Янги тартибга кўра:

— давлат хизматлари, коммунал тўловлар;
— алкогол ва тамаки маҳсулотлари;
— ёқилғи шохобчаларидаги харидлар;
— 25 млн сўмдан юқори товар ва хизматлар фақат карта ёки электрон тўлов орқали қабул қилинади.

Шунингдек, кўчмас мулк, 10 йилдан кам ишлатилган автомобиллар ва махсус техникани нақд пулга сотиб олиш тақиқланади.

Мақсад — тўловлар шаффофлигини ошириш ва нақд пул айланмасини камайтириш.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Ўзбекистонда долларга талаб камаймоқда — Марказий банк таҳлили

Марказий банк Статистика ва тадқиқотлар департаменти томонидан эълон қилинган янги таҳлилга кўра, мамлакатда долларлашувнинг табиий даражаси сўнгги йилларда изчил равишда пасайиб бормоқда.

Ҳисоботда маълум қилинишича, табиий долларлашув инфляция даражаси ҳамда реал алмашув курсининг тебранувчанлиги каби асосий омилларни инобатга олган ҳолда баҳоланган. 2020 йил бошида долларлашувнинг табиий кўрсаткичи 24,5 фоиз атрофида бўлган бўлса, 2025 йил октябрь ҳолатига келиб у 17,8 фоизгача тушган.

Шунингдек, узоқ муддатли — уч йиллик таҳлил натижаларига кўра, табиий долларлашувнинг барқарор даражаси 19,3 фоиз атрофида шаклланиши аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Келгуси йилда фермер ва деҳқонларга 2,2 трлн сўм субсидия ажратилади

Президент қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун зарур маблағлар тўлиқ ажратилишини таъкидлади. Энди барча субсидия турлари очиқ ва ягона тизим — Аграр соҳада тўловлар агентлиги орқали тақсимланади.

2026 йилда фермер ва деҳқонлар учун 2,2 трлн сўм субсидия ажратилади. Жараён соддалаштирилган: аввалги 4 босқич ўрнига 2 босқич, кўриб чиқиш муддати эса 1 ойдан 15 кунда қисқартирилди.

Фермерлар субсидияни вақти-вақти билан, энг зарур пайтда олиш имконига эга бўлади. Электр энергияси бўйича субсидиялар мева-сабзавот, мойли экинлар, картошка ва озуқа экинлари етиштирувчиларига ҳам татбиқ этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🤔1
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11–12 декабрь кунлари Туркманистонда амалий ташриф билан бўлади. Ташриф Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Икки кунлик ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни hamда 2025 йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.

Форумда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади. Шавкат Мирзиёев форумнинг "Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги" мавзусидаги ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32👎1🤔1
Метан заправкаларга вақтинча чекловлар жорий этилди

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, қўшни давлат газ тармоғида юз берган техник носозлик туфайли Ўзбекистонга импорт қилинаётган табиий газ ҳажми қисқарган. Шу боис аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ билан таъминлаш биринчи даражали вазифа этиб белгиланди.

Газ босимининг пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тартибда “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чекловлар қўлланмоқда. Вазирликка кўра, бу чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Холат бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13🤔3🤷‍♂1👍1
Марказий банк ставкани ўзгартирмади

Марказий банк 2025 йил 11 декабрда бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани 14% да сақлаш тўғрисида қарор қилди.

Ноябрь ойи якунлари бўйича умумий инфляция йиллик 7,5%, базавий инфляция эса 6,3% ни ташкил этди. 2025 йил охирига инфляция прогнозини 7,3% га пасайтирилди, 2026 йилда эса 6,5% атрофида бўлиши кутилмоқда.

Иқтисодий ўсиш юқори суръатларда давом этаётгани, йил охирида 7–7,5% гача етиши кутилмоқда. Бироқ, озиқ-овқат таклифи, транспорт нархлари ва тартибга солинадиган нархлар индексатсияси инфляция учун хавфлар ҳисобланади.

Инфляция ва инфляцион кутилмалар пасайиши натижасида реал фоиз ставкалари юқори бўлиб, миллий валютадаги омонатлар ўсмоқда. Молиявий инклюзивлик ортиши билан чакана кредитлаш ҳам юқори суръатда давом этмоқда, бу келгусида инфляцион босимни кучайтириши мумкин.

Пул-кредит шароитлари инфляциянинг пасайиш йўналишига эришиш мақсадида қатъий сақланмоқда. Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш 2026 йил 28 январь кунига белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиззахда йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқда қўлга олинди — у фирибгарликда гумон қилинмоқда

27 октябр куни уйидан чиқиб кетган Зафаробод тумани ИИБ ходими М.Р Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида топилди ва қўлга олинди.

1991 йилда туғилган Раҳматуллаев Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бўлган. У 6 декабрдан бери қидирувда эди.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 19 ноябрда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Фирибгарлик ҳолатининг тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан қулаб тушди

Қамчиқ довонида 11 декабрь куни осма дор йўлида кутилмаган ҳолат юз берди. Техник носозлик туфайли 16 ёшли қиз маълум вақт арқонга осилиб турган ва сўнг пастга тушиб кетган.

Ҳодиса ортидан қиз тезкор равишда Данғара тумани шифохонасига етказилди. Шифокорлар унинг ҳолати қониқарли эканини маълум қилди. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Тошкентда катта миқдорда психотроп моддалар сақлаган икки нафар шахс ушланди

ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1977 йилда туғилган Ф.М.нинг уйидан 3000 дона кучли таъсир қилувчи “озиш учун” дори воситалари ҳамда ҳужжатсиз 1,1 млрд сўмлик ТМБ топилди.

Дастлабки сўровдан сўнг унинг маҳалладоши — 1986 йилда туғилган Д.Х.нинг уйи ҳам кўздан кечирилиб, 17 060 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, шунингдек, 400 млн сўмлик 2 973 дона сифати тасдиқланмаган дори-дармонлар аниқланди.

Ҳар икки фуқаро бўйича моддаларнинг манбаси ва жиноий алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти Туркманистонга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига борди.

Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кутиб oлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда иситиш тизимини тўлиқ электрга ўтказишни режалаштирилмоқда – янги тарифлар тайёрланяпти

Энергетика вазирининг айтишича, мамлакатда иситишни босқичма-босқич электрлаштириш ва газдан фойдаланишни минимал даражага тушириш режаси кўриб чиқилмоқда. Шу мақсадда алоҳида тарифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди. Вазир электр орқали иситишнинг устунлигини таъкидлар экан, Норвегия мисолини келтирди — бу мамлакат газ захираларига бой бўлишига қарамай, уй-жойларни газ билан эмас, электр энергияси билан иситади.

Айтилишича, янги тизимга тўлиқ ўтиш учун магистрал электр тармоқларини замонавийлаштириш ва қувватини ошириш зарур. Ҳозирда шу йўналишда таклифлар шакллантирилмоқда.

Маълумки, 2022 йилдан буён электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳақида бир неча маротаба ваъда берилган. 2023 йилда ички тармоқларни янгилаш кераклиги таъкидланган, 2024 йилда эса тарифларнинг таннархдан паст бўлгани учун оширилгани эълон қилинган эди.

Бироқ шунга қарамай, қишки мавсум олдидан берилган ваъдалар тўлиқ бажарилмаган, наинки қишлоқлар, ҳатто шаҳарларда ҳам электр узилиши ҳолатлари ҳали-ҳамон учраб турибди. Эндиликда эса вазирлик магистрал тармоқлар модернизация қилинса, электр таъминоти барқарорлашишини айтиб чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎28😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тинчлигимиз бузиляпти"

Инвесторлар томонидан қонунда белгиланган тартибда таъмирланган, далолатномалар билан тасдиқланган, амалдаги шартномаси ҳамон кучда бўлган бино бир қарор билан “сохта” дея баҳоланиб, тадбиркорлар қилинган ишлар инкор этилмоқда.

Судлар аввал инвесторлар фойдасига қарор чиқарса-да, кейин таркиб алмашиши билан натижа кескин тескари томонга ўзгаргани, бинони бўшатиш талаби қонуний асосдан кўра манфаатлар тўқнашувига ўхшаб қолгани жиддий савол белгиларини қолдирмоқда.

Энг ёмони – бунда инсонлар тақдири унутилиб қўйилмоқда.

Бинода истиқомат қилаётган ёш оилалар ва “Темир дафтар”да турган фуқаролар айтмоқда:
— “Бу бино биз учун хавфсиз, қулай, яшаш шароити яхши. Лекин ҳар сафар кимдир келиб ‘бўшатинглар’ деб босим ўтказишидан чарчадик. Тинчлигимиз бузиляпти.”

Масъул идоралар ўз ўртасидаги низони ҳал қила олмаётган бир вақтда, оддий одамлар, ёш оилалар ва инвесторлар энг катта жабр кўрувчиларга айланмоқда.


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масжидга эҳсон қилинг!

Оз бўлса ҳам, хар куни эҳсон қилишни одат қилинг! Зеро эҳсон: Аллоҳнинг ғазабини ўчиради, касалликка даво бўлади, Қиёмат куни сенга соя бўлади, вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

“Имом Ҳасан”жомеь масжиди қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Бу хабарни яқинларига ҳам юбориб, эслатишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар.

Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.

UZCARD: 5614681872946532
Телефон рақам: +998908054736
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муаммолар устига муаммолар келиши қачон тўхтайди?

Ёшлар иттифоқига тегишли бўлган “Камолот Турне” МЧЖ биносини таъмирлаб, фаолиятини жонлантирган инвесторлар ҳамда у ерда истиқомат қилаётган ёш оилалар ва ходимларнинг айтишича, сўнгги бир неча йил давомида мансабдорларнинг тез-тез алмашиши, босимлар, асоссиз айбловлар ва тунда келиб “бинодан чиқинглар” каби талаблар уларнинг тинчлигини бузмоқда.

Ходимлар бинони бўшаттириш учун адолатсиз усуллар қўлланаётганини таъкидламоқда. Улардан бирининг айтишича, ҳатто нафақага чиқишига икки ой қолган ходим ҳам “қисқартириш” баҳонасида ишдан бўшатилган.

“Агар ҳақиқатан ҳам қисқартириш бўлса, нега бир вақтнинг ўзида 8–10 нафар ходимни ишдан бўшатиш керак? Бу одилона қарорми?”

— дейди ходимлардан бири.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон ва Парагвай Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда ўтётган олий даражадаги Ўзбекистон–Парагвай музокаралари доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Парагвай Республикасининг Биринчи хоними Летисия Окампос ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг рафиқалари мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуна­лари, халқимизнинг миллий анъана ва удумлари билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥23👎1🤔1