Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ташморе" атрофида 20–30 йиллик дарахтлар оммавий кесиб ташланди
"Ташморе" ҳудуди атрофида бир қатор дарахтлар кесиб ташлангани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видео муаллифининг айтишича, мазкур жой илгари яшил маскан ҳисобланган бўлиб, ҳозирда ўнлаб 20–30 йиллик дарахтлар ноқонуний кесиб ташлангани кузатилган.
дейди фуқаро.
Айни пайтда кесиш ишлари қайси ташкилот томонидан амалга оширилгани ва бунинг қонунийлиги бўйича расмий маълумот берилмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мутасаддилардан вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

"Нима учун булар кесиб ташланди? Қани экология? Кимдир жавоб берадими? Табиатни асрашга ёрдам беринг",
дейди фуқаро.
Айни пайтда кесиш ишлари қайси ташкилот томонидан амалга оширилгани ва бунинг қонунийлиги бўйича расмий маълумот берилмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мутасаддилардан вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤷♂3👎1
Наркология муассасаларида мажбурий даволаш тартиби белгилаб қўйилди
“Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3720-сон, 06.12.2025 й.).
Ушбу Низомга кўра, наркологик касалликка чалинган ва суд қарори билан мажбурий даволашга юборилган шахсларнинг даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Бемор муассасага қабул қилинганидан кейин 5 кун ичида мажбурий даволаш муддати тиббий комиссия томонидан белгиланади. Комиссия муассаса раҳбари ва икки нафар нарколог шифокордан иборат бўлади.
Низомга кўра, мажбурий даволаш муддати 18 ойдан ошмаслиги шарт.
Беморлар қуйидаги ҳолларда муассасадан чиқарилади:
🔷мажбурий даволаш муддати тугаганда ва беморнинг клиник ҳолати инобатга олинганда;
🔷даволашга тўсқинлик қилувчи оғир қўшимча касалликлар аниқланганда.
Янги тартиб наркологик беморларнинг мажбурий даволаш жараёнини ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан янада аниқлаштиришга қаратилган.

🤔1
Пискент туманида рухсатсиз кесилган 24 туп дарахт бўйича расмий муносабат билдирилди
дейилади расмий хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пискент тумани "Тошкент денгизи" яқинида дарахтлар оммавий кесилгани ҳақидаги мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Лолариқ МФЙдаги “Янги замин боғдорчилик ва узумчилик ширкати” ҳудудида жойлашган “Ш.” фермер хўжалигига тегишли майдон четидаги 24 туп тол дарахти рухсатсиз кесилгани аниқланди.
Фермер хўжалиги раҳбаридан тушунтириш хати олинди ва кесиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 464-сон қарорига асосан табиатга етказилган зарар 218 млн сўм этиб ҳисобланди.
Ёпилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди,
дейилади расмий хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2😢2
Парагвай президенти Ўзбекистонга келади
Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги М–25 газ кони узлуксиз алангаланиб, “сўнмас вулқон”га айланди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги М–25 газ конидан чиқaётган кучли газ фонтани яна ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди.
Конда бир неча кундан бери кузатилаётган узлуксиз олов туфайли айримлар уни “сўнмайдиган вулқон” деб атай бошлади.
Атмосферага чиқарилаётган газ ажратмалари миқдори экологик хавф даражаси бўйича республика бўйлаб фойдаланилаётган минглаб тандирлар чиқиндисидан ҳам юқорироқ бўлиши мумкин.
Мазкур видеотасвир яқин кунларда интернет тармоқларида тарқалган бўлиб, ҳодиса жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

😢8🤔2🔥1
Суд “PROFI UNIVERSITY” лицензияси бўйича Олий таълим вазирлиги даъвосини қаноатлантирмади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “PROFI UNIVERSITY”га юриспруденция йўналиши бўйича берилган лицензияни бекор қилиш ҳақидаги талаби суд томонидан рад этилди.
Вазирлик аввалроқ 2025 йил 29 август куни лицензиялар ягона ахборот тизимида “техник носозлик” юз бергани, натижада айрим аризалар талабларга зид ҳолда тасдиқланганини билдириб, университет лицензиясини амалдан чиқаришни сўраган эди.
Адлия вазирлиги эса бу даъвони асоссиз деб топиб, тизим мазкур санада ҳам оддий иш режимида фаолият кўрсатганини маълум қилди. Шу орқали вазирлик иддаоси рад этилган.
Шундан кейин Олий таълим вазирлиги лицензияни бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилган, бироқ 2025 йил 24 октябр куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди мазкур даъвoni қаноатлантирмаслик ҳақида қарор чиқарди.

👍6👎2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонидаги ҳозирги об-ҳаво вазияти маълум қилинди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, жорий йил 11 декабрь куни соат 09:05 ҳолатига Қамчиқ довонида ҳаво булутли, ёғингарчилик кузатилмаяпти. Йўловчилар ва ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш шароити қониқарли дея баҳоланмоқда.
Фуқароларга йўлда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш ва хавфсиз ҳаракатланиш тавсия этилмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, жорий йил 11 декабрь куни соат 09:05 ҳолатига Қамчиқ довонида ҳаво булутли, ёғингарчилик кузатилмаяпти. Йўловчилар ва ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш шароити қониқарли дея баҳоланмоқда.
Фуқароларга йўлда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш ва хавфсиз ҳаракатланиш тавсия этилмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра:
2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;
🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

🔥66👍65🤔1
Келгуси йил фермер ва деҳқонларга 2,2 трлн сўм субсидия ажратилади
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқотида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган маблағлар миқдори изчил оширилаётганини таъкидлаб, соҳа эҳтиёжи учун зарур бўлган қанча маблағ керак бўлса ҳам ажратилиши амалга оширилишини билдирди.
Маълум қилинишича, эндиликда барча турдаги субсидиялар очиқ ва шаффоф механизм асосида Аграр соҳада тўловлар агентлиги орқали ягона тизимда тақсимланади. 2025 йилда фермер ва деҳқонлар учун 2,2 триллион сўмлик субсидия ажратиш режалаштирилган.
Субсидия олиш жараёни ҳам соддалаштирилди: аввалги 4 босқич ўрнига 2 босқич қолдирилди, тартибни кўриб чиқиш муддати эса 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилди.
Шунингдек, энди фермерлар субсидияларни энг зарур пайтда ва қулай шартларда олиш имкониятига эга бўлади. Сув насосларини ишлатиш учун электр энергияси бўйича субсидиялар мева-сабзавот, мойли экинлар, картошка ва озуқа экинлари етиштирувчиларга ҳам татбиқ этилади.

👍34
“Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поездларининг биринчи партияси Кореядан Ўзбекистонга жўнатилди
Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида Ўзбекистон учун ишлаб чиқилган Hyundai Rotem юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг дастлабки партияси Масан порти орқали расман юборилди.
“Жалолиддин Мангуберди” номи берилган ушбу янги поездлар 2024 йил июнь ойида Hyundai Rotem ва “Ўзбекистон темир йўллари” ўртасида тузилган шартнома асосида тайёрланган.

👍6
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Адлия вазирлиги нотариусликка талабгорлар билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этиш тартибини белгилайдиган низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Унга кўра, талабгорлар 72 соатлик махсус тайёргарликдан ўтганидан сўнг имтиҳон асосида баҳоланади.
👉https://effect.uz/6715
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Адлия вазирлиги нотариусликка талабгорлар билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этиш тартибини белгилайдиган низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Унга кўра, талабгорлар 72 соатлик махсус тайёргарликдан ўтганидан сўнг имтиҳон асосида баҳоланади.
👉https://effect.uz/6715
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Рақобат қўмитаси “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва реклама қилишда қонун талабларини бузган туроператорлар бўйича тегишли чоралар кўрди. Навоий ва Наманган вилоятларидаги бир қатор туроператорлар лицензиясиз реклама тарқатгани учун жарималар ва маъмурий жазога тортилди.
👉https://effect.uz/6716
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақобат қўмитаси “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва реклама қилишда қонун талабларини бузган туроператорлар бўйича тегишли чоралар кўрди. Навоий ва Наманган вилоятларидаги бир қатор туроператорлар лицензиясиз реклама тарқатгани учун жарималар ва маъмурий жазога тортилди.
👉https://effect.uz/6716
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилдан ягона QR-код орқали тўлов тизими жорий этилади
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун банк томонидан генерация қилинадиган ягона QR-кодга ўтади.
2026 йил 1 июлдан:
— ягона QR-код орқали тўлов қабул қилиш мажбурий бўлади;
— QR-коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.
2026 йил 1 январдан бир хил турдаги товарлар учун мувофиқлик ва экологик сертификат 1 йил муддатга 1 марта берилади.
2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқда рўйхатда турган фуқаролар учун йиллик даромадлар декларациясини тақдим этиш тажриба тариқасида йўлга қўйилади.

👍1👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор тумани солиқ инспекциясининг икки бош инспектори пора билан қўлга олинди
Тошкентнинг Олмазор тумани солиқ инспекциясида ишловчи икки бош инспектор қўлга олинди. Улар эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келяпти деган баҳона билан, тўланмаган солиқ учун жарима қўлламаслик эвазига 10 миллион сўм пора олишган.
Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍5🤷♂2🔥1
ОТМда 2025-2026 ўқув йили кузги семестри якуний назоратлари 12 январдан бошланади
2025-2026 ўқув йили кузги семестридаги якуний назорат ишлари 12 январдан бошлаб белгиланган график асосида ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов буйруғига мувофиқ маълум қилинди.
Талабаларга кузги семестр якуни бўйича ўтказиладиган назорат ишлари ва имтиҳонлар ҳақида барча зарур маълумотлар етказилади. Имтиҳонлар талаб даражасида ўтказилиши ва уларнинг шаффофлиги таъминланиши таъкидланди.
Шу билан бирга, талабалар учун қишки таътил 10 январгача давом этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025-2026 ўқув йили кузги семестридаги якуний назорат ишлари 12 январдан бошлаб белгиланган график асосида ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов буйруғига мувофиқ маълум қилинди.
Талабаларга кузги семестр якуни бўйича ўтказиладиган назорат ишлари ва имтиҳонлар ҳақида барча зарур маълумотлар етказилади. Имтиҳонлар талаб даражасида ўтказилиши ва уларнинг шаффофлиги таъминланиши таъкидланди.
Шу билан бирга, талабалар учун қишки таътил 10 январгача давом этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дорихоналарда “Электрон рецепт” тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортига ўзгартиш киритилмоқда.
Унга кўра, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да, 2026 йил якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларидаги дорихоналар “Электрон рецепт” модули орқали маълумотларни реал вақт режимида алмашишини таъминлаши шарт.

Эслатиб ўтамиз, дорихоналар рецепт асосида бериладиган дори воситаларини рецептсиз берганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.
Шу боис, дорихонадан дори воситаларини харид қилишда юртдошларимиз шифокор томонидан тизимга киритилган электрон рецепт асосида мурожаат қилишлари тавсия қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷♂1🤔1
2026 йилдан депутатлар ва аҳоли ташаббусли бюджетда лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этади
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган ҳар мавсумдан 1 тадан, умумий 2 та лойиҳани “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди. Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос бўлади.
Шунингдек, ҳар бир депутатга ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ республика бюджетида назарда тутилади.
2026 йил 1 февралдан эса ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар аҳоли ва давлат шериклигида молиялаштирилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилса, лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан қопланади.

👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда солиқчилар тадбиркордан пора олаётганда ушланди
Олмазор туманидаги солиқ инспекциясининг икки инспектори оила бизнесидан “кам солиқ тўлагансан” деб, жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм пора талаб қилган.
ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўтказган тезкор тадбирда улар пулни олаётган вақтида қўлга олинди.
Уларга нисбатан ЖК 210-модда (пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

🔥3