EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Озиқ-овқат нархларини барқарорлаш учун доимий интервенсия тизими жорий этилади» — президент

Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доимий диққат марказида бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

“Тўғри, куз-қиш учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захира қиляпмиз. Энди бу ишни йил давомида амалга ошириб, нархлар барқарорлигини таъминлаш учун доимий интервенсия тизими жорий этилади”,

– деди президентимиз.

Яқинда озуқабоп, мойли экини ва картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар эълон қилинган эди. Жумладан, келгуси йилда фермерларга 2025 йил олган ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 фоизли кредит ажратилади. Хорижий валютадаги кредит ставкаcининг 8 фоиздан ошган қисми қоплаб берилади. Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади.

Ҳар йили “ин-витро” лабораторияларда вирусдан холи 10 миллиондан ортиқ картошка мини-тўганаклари тайёрланиб, уруғчилик хўжаликларига бепул берилaди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32
Кластер — Ташкент Pharma Park атрофидаги хавотирли можаро. Фермерлар нега хафа?

Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги фермерлар мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, Зангиота туманида жойлашган “Тошкент Pharma Park” фармацевтика кластери 15 дан ортиқ фермер хўжалиги, 100 га яқин деҳқон ва бутун аҳоли тинчини бузмоқда.

https://youtu.be/o04ggn9oH8c?si=D3KGhA1P3O4zN9Wp
🤔1
Ўзбекистон GQII рейтингида 52-ўринга кўтарилди

185 давлат баҳоланган Global Quality Infrastructure Index (GQII) 2025 натижалари эълон қилинди.

2024–2025 йилларда аккредитация, метрология ва стандартлаштириш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон 52-поғонага чиқди. Бу 2023 йилга нисбатан +15 поғона ўсиш демакдир.

📈 Йўналишлар бўйича:
Метрология: +8 (72-ўрин);
Стандартлаштириш: +23 (57-ўрин);
Аккредитация: +10 (29-ўрин);

🌐 Рейтинг GIZ ва PTB мутахассислари томонидан шакллантирилади.

2025 йил етакчилари, Германия, АҚШ, Хитой.

МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон – 48, Беларусь – 51, Россия – 55, Озарбайжон – 83, Грузия – 81, Молдова – 78, Арманистон – 102, Қирғизистон – 109, Тожикистон – 172.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қишлоқ хўжалигида агродронлар сони янада оширилади

Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш мақсадида агродронлар парки босқичма-босқич оширилмоқда. Ҳар бир вилоятда камида иккитадан махсус мобил дрон комплекси ташкил этилиб, фермер ва кластерларга замонавий агротех хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида дрон хизматларини амалга оширувчи алоҳида марказ иш бошлаган. Ушбу марказ мутахассислар тайёрлаш, агродронларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини яратмоқда. Жорий йилда 100 дан ортиқ дрон ёрдамида ер ва экинлар мониторинги ҳамда илғор агротехник тадбирлар амалга оширилди.

Келгуси йили Хитойдан қўшимча тарзда 50 дан ортиқ замонавий агродрон олиб келиниши режалаштирилган. Шунингдек, аграр соҳада дронлар учун рухсат этилган учиш оғирлиги лимити 100 килодан 250 килогача оширилади. Бу ўзгариш катта майдонларда ишларни янада тез ва самарали бажариш имконини беради.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида рақамли технология ва сунъий интеллектни жорий этиш орқали харажатларни қисқартиб, юқори ҳосилга эришётган фермерлар сони ортиб бораётганини қайд этиб, бу йўналишни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44
Тошкентда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари қўлга олинди

ДХХ Чегара қўшинлари, ИЖҚК ва божхона ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкентда ижарада яшовчи, 1994 йил Андижонда туғилган шахснинг уйидан 1,5 млрд сўмлик 15 330 дона “Прегабалин” ҳамда 100 млн сўмлик сертификатсиз 2 872 дона тиббий дори воситалари топилди.

У дориларни Ҳиндистондан ноқонуний олиб кириб, сотишни режалаштирганини айтган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дорилар ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Жорий йил декабр ойида ИИВ Тезкор қидирув департаменти ҳамда ҳудудий бўлинмалар ҳамкорлигида Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2002 йилда туғилган шахс 1 кг 160 грамм опий ва 972 грамм гашишни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Тадбир натижасида жами 10 660 дозага тенг 2 кг 132 грамм гиёҳвандлик воситаси тарқалиши олди олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, 10–20 йил озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Кейинги тезкор тадбирда эса 1000 дона “Регапен” психотроп моддасининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Айбланувчилар ушбу дориларни витамин ва дори қутиларига яшириб тарқатишни режалаштиргани маълум бўлди.

Тошкент вилояти Чиноз ЙПХ масканида тўхтатиб текширилган автомашинадан 1997 йилда туғилган шахс ва унинг 1993 йилда туғилган шеригига тегишли, 5000 дозага тенг 1000 дона “Регапен” топилиб, ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
❗️Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади — президент фармони

2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:

давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;

қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;

кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥2👎1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
❗️Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади — президент фармони 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади: давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;…
❗️ Барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади

2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади.

2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилади.

Бунда 2026 йил 1 июлдан:

🔹 барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;

🔹 ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.

2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Камолот турне ётоқхонасида кечаси безовталик ва босимлар бўлаётгани малум бўлди

Кечки соат 23:00 атрофида “Камолот турне” биносида яшовчи фуқаролар ташвишли вазият юз берганини маълум қилмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, ўзларини ташкилот ходимлари деб таништирган бир гуруҳ шахслар бино ичига кириб борган ва аҳолидан имзо қўйишларини талаб қилган.
Фуқароларнинг даъво қилишича, бу талаб орқали уларни “ихтиёран чиқиб кетиш”га мажбурлашга ҳаракат қилишган. Нафақа ёшига яқинлашиб қолган қоровуллар билан тортишувлар юз бергани, ҳатто айримлари бундан сўнг кардиология бўлимида даволанишга мажбур бўлгани айтилмоқда.
Бу бинода ёш оилалар, темир дафтарда турган фуқаролар ҳам истиқомат қилади. Улар шундай кечки рейдлар орқали тинчи бузилаётганидан хавотирда.

Ёшлар Иттифоқига тегишли деб айтилаётган бундай гуруҳлар томонидан исталган вақтда одамларнинг тинчини бузиш қанчалик тўғри?


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢3👍2🤔1
Саида Мирзиёеванинг маърифий дипломатияси: Ал-Азҳар нега Ўзбекистонга юз тутмоқда?

Миср матбуотида етакчи нашрлардан бўлган «Al-Liwaa Al-Islami»нинг биринчи саҳифасида чоп этилган мақола замирида катта стратегик аҳамият ўрин эгаллаган. Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташаббуси билан Ўзбекистон ҳамда Аль-Азҳар ўртасидаги алоқалар янги, стратегик даражага чиқди.

Мақолада таъкидланишича, Шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини расман билдирди. Хорижий экспертлар эса Ўзбекистоннинг экстремизмга қарши курашда "бостириш" эмас, балки "маърифат ва ислоҳот" йўлини танлаганини намуна сифатида баҳоламоқда. Аль-Азҳар айнан шу ёндашувни қўшма тадқиқотлар орқали ривожлантирмоқчи.

Шунингдек, тарихий илдизларни мустаҳкамлаш мақсадида, ўзбекистонлик талабалар учун грантлар ва квоталарни кенгайтириш масаласи тасдиқланди. Бу эса "Учинчи Ренессанс"нинг маънавий пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Уламолар ва мутахассислар ўртасида доимий тажриба алмашинув механизмлари йўлга қўйилиши эса икки нуфузли марказнинг илм-фан соҳасидаги муаммоларни биргаликда ҳал қилишини таъминлайди.

Бу халқаро эътироф, бир сўз билан айтганда, Саида Мирзиёеванинг ижтимоий-маърифий фаоллиги халқаро ҳамжамиятда нечоғлиқ ижобий акс садо беряптиганини кўрсатади: Ўзбекистон энди шунчаки туризм маркази эмас, балки маърифий ислоҳотларнинг халқаро лидери сифатида тан олинмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобус ва Haval уриб кетган пиёда воқеа жойида вафот этди

9 декабр куни кечки пайт Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тартибга солинмаган йўлдан кесиб ўтаётган пиёдани Yutong электробуси уриб юбoрди.

Зарба оқибатида қарама-қарши томонга йиқилган пиёдани Haval автомобили ҳам босиб кетди.

Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши очилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳайдовчи ва пиёдаларни йўл қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди

Навоийда қишлоқ хўжалиги заҳматкашлари — фермерлар, агрономлар ва мутахассислар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Уларнинг узоқ йиллар давомида соҳа ривожига қўшган ҳиссаси, илғор технологияларни қўллаган ҳолда мамлакат фаровонлигига хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди. Тантанали маросимда орден ва медалларни вилоят ҳокими Нормат Турсунов ўз эгаларига топширди.

👉https://effect.uz/6714

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ташморе" атрофида 20–30 йиллик дарахтлар оммавий кесиб ташланди

"Ташморе" ҳудуди атрофида бир қатор дарахтлар кесиб ташлангани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видео муаллифининг айтишича, мазкур жой илгари яшил маскан ҳисобланган бўлиб, ҳозирда ўнлаб 20–30 йиллик дарахтлар ноқонуний кесиб ташлангани кузатилган.

"Нима учун булар кесиб ташланди? Қани экология? Кимдир жавоб берадими? Табиатни асрашга ёрдам беринг",

дейди фуқаро.

Айни пайтда кесиш ишлари қайси ташкилот томонидан амалга оширилгани ва бунинг қонунийлиги бўйича расмий маълумот берилмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мутасаддилардан вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤷‍♂3👎1
Наркология муассасаларида мажбурий даволаш тартиби белгилаб қўйилди

“Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3720-сон, 06.12.2025 й.).

Ушбу Низомга кўра, наркологик касалликка чалинган ва суд қарори билан мажбурий даволашга юборилган шахсларнинг даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Бемор муассасага қабул қилинганидан кейин 5 кун ичида мажбурий даволаш муддати тиббий комиссия томонидан белгиланади. Комиссия муассаса раҳбари ва икки нафар нарколог шифокордан иборат бўлади.

Низомга кўра, мажбурий даволаш муддати 18 ойдан ошмаслиги шарт.

Беморлар қуйидаги ҳолларда муассасадан чиқарилади:

🔷мажбурий даволаш муддати тугаганда ва беморнинг клиник ҳолати инобатга олинганда;

🔷даволашга тўсқинлик қилувчи оғир қўшимча касалликлар аниқланганда.

Янги тартиб наркологик беморларнинг мажбурий даволаш жараёнини ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан янада аниқлаштиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Пискент туманида рухсатсиз кесилган 24 туп дарахт бўйича расмий муносабат билдирилди

Пискент тумани "Тошкент денгизи" яқинида дарахтлар оммавий кесилгани ҳақидаги мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида Лолариқ МФЙдаги “Янги замин боғдорчилик ва узумчилик ширкати” ҳудудида жойлашган “Ш.” фермер хўжалигига тегишли майдон четидаги 24 туп тол дарахти рухсатсиз кесилгани аниқланди.

Фермер хўжалиги раҳбаридан тушунтириш хати олинди ва кесиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 464-сон қарорига асосан табиатга етказилган зарар 218 млн сўм этиб ҳисобланди.

Ёпилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди,

дейилади расмий хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2😢2
Парагвай президенти Ўзбекистонга келади

Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1