"Кечалари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин" — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Сирдарё иссиқлик электр стансиясида газ турбинасининг носоз роторини алмаштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли қувватларнинг бир қисми вақтинча таъмирга олинган. Шу муносабат билан кечки соатларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Масъуллар таъкидлашича, Япониядан олиб келинган янги роторни ўрнатиш ва синов-созлаш ишлари тахминан бир ой давом этади. Шу вақт мобайнида айрим ҳудудларда энергия истеъмоли юқори бўлган вақтларда қисқа узилишлар эҳтимоли сақланиб қолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан масъуллар томонидан барча ишлар ўз муддатида бажарилгани ҳақида баёнот берилган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ФВВ қутқарувчилари ҳайдовчилар ва йўловчиларга ёрдам кўрсатмоқда
Қамчиқ довонида фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВВ) қутқарувчилари ноқулай об‑ҳаво сабабли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчилар ва йўловчиларга кўмак бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қамчиқ довонида фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВВ) қутқарувчилари ноқулай об‑ҳаво сабабли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчилар ва йўловчиларга кўмак бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, қор кўчкиси хавфи туфайли довон вақтинча ёпилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Давлат ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлик даражаси мажбурий диагностикадан ўтказилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентнинг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–243-сон Фармони (06.12.2025 й.) қабул қилинди. Унга кўра, давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини аниқлаш бўйича махсус диагностика тизими йўлга қўйилади.
Фармонга асосан диагностика қуйидаги тартибда амалга оширилади:
🔸 2026 йил 1 январдан — коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, ушбу лавозимларга номзодлар;
🔸 2026 йил 1 июндан — соҳавий назорат органларида коррупциявий хавфи “юқори” ва “ўрта” даражадаги вазифаларни бажараётган ходимлар ҳамда номзодлар;
🔸 2027 йил 1 январдан — барча бошқа давлат органларида коррупциявий хавфи “юқори” ва “ўрта” бўлган лавозимлар учун.
Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига асосан Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.
Натижаларга кўра, агар ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланса, у амалдаги лавозимида ишлашда давом этолмайди. Бундай ходимлар коррупция хатарлари “паст” бўлган янада хавфсиз лавозимларга мажбурий равишда ротация қилинади.
Фармон давлат хизматини шаффофлаштириш ва коррупция хавфларини камайтиришга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Президент қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашув ўтказади ҳамда уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.
Учрашувда соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашув ўтказади ҳамда уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.
Учрашувда соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26
Бўш давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тизим йўлга қўйилади
Президент қарорига асосан, янги тизим қуйидагиларни назарда тутади:
🔹 Давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” платформасида эълон қилинади;
🔹 Фуқаролар платформада “иш қидирувчи” сифатида рўйхатдан ўтиб, ўзларига маъқул лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаши мумкин;
🔹 Рўйхатдан ўтган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу бўш иш ўринларига даъвогар бўлиши мумкин. Тест синовлари онлайн ёки махсус жиҳозланган хоналарда топширилади ва натижалар 1 йилгача амал қилади;
🔹 Соҳавий билимларни баҳолаш тестлари давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади.

👍21
Тошкент метроcида тўрт бекатнинг ёпиқ вестибюллари қайта очилади
Тошкент ер ости метросининг “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” бекатларининг бир томонлама кириш қисмидаги техник янгилаш ишлари якунланди. Бу ҳақда “Toshkent metropoliteni” DUK хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур бекатлар аввал йўловчи оқими камлиги туфайли узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлган. Энди эса йўловчи оқими ортиб бораётгани ва шаҳар аҳолисининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ушбу бекатларнинг бир томон кириш (вестибюль) қисмларида барча зарур техник ишлар тўлиқ амалга оширилди ва замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Шу муносабат билан, 2025 йил 11 декабрдан бошлаб ушбу вестибюллар йўловчилар учун қайта фаолият бошлайди. Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишда давом этишини таъкидлади.

👍1
Payme мижозларни огоҳлантирмасдан P2P комиссиясини оширди
Payme тўлов тизими мижозларига олдиндан огоҳлантириш бермасдан картадан-картага (P2P) пул ўтказмалари учун комиссияни оширди. Яқингача комиссия 1%ни ташкил этган бўлса, ҳозир 1,1%га кўтарилган.
Масалан, Uzcard’dan Uzcard’га Payme орқали ўтказмалар аввал 1% комиссия билан амалга оширилган бўлса, ҳозир худди шу ўтказмаларда 1,1% комиссия ҳисобланмоқда.
Payme қўллаб-қувватлаш хизмати оператори тарифлардаги ўзгариш икки ойдан зиёд вақт олганини тасдиқлади, аммо компания ҳалигача мижозларга бу ҳақда расмий билдиришнома ёки огоҳлантириш юбормаган. Шунингдек, расмий веб-сайтда комиссия ҳали ҳам 1% кўрсатилган ҳолда қолмоқда.

👎11😢1
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичи ўтказилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабр куни Халқаро автомобил федерацияси (FIA) Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган FIA президенти Муҳаммад бин Сулайм раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш имкониятлари ва масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабр куни Халқаро автомобил федерацияси (FIA) Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган FIA президенти Муҳаммад бин Сулайм раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш имкониятлари ва масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21👎3
Австралияда 16 ёшга тўлмаганлар учун ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлади. Мамлакат парламенти томонидан 2024 йил ноябрида қабул қилинган қонун 10 декабрдан кучга кирди.
Ушбу чеклов ёшларни интернетдаги таъқиб, дезинформация ва ноқонуний контентдан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, TikTok, YouTube, Instagram, Snapchat, Facebook, Reddit ва X каби йирик платформаларга тааллуқли. Мессенжерлар, почта дастурлари, онлайн ўйинлар ва таълим лойиҳаларига эса татбиқ қилинмайди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе қонун болаларга нормал болалик ўтказишга ёрдам бериши, ота-оналарга руҳий хотиржамлик тақдим этиши ва бошқа мамлакатлар учун намуна бўлишини таъкидлади.
Тақиқ талабларига бўйсунмаслик ҳолатида платформалар 33 миллион долларгача жаримага тортилиши мумкин. Айрим танқидчилар бу чорани мутаносиб эмас деб ҳисоблаб, мамлакат Олий судига даъво аризаси киритган. Улар фикрича, ўсмирлар назорат қийин бўлган бошқа сервисларга ўтиб кетиши мумкин.
Шу билан бирга, Малайзия, Дания ва Норвегия каби бир қатор мамлакатлар ҳам шундай чекловлар жорий қилиш ниятида эканликларини маълум қилган. Европа парламенти ҳам шу ғояни қўллаб-қувватламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Саида Мирзиёева Мисрда “Al‑Azhar” раҳбари билан учрашди
Саида Мирзиёева Қоҳирада Al‑Azhar мажмуаси раҳбари Ахмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маънавият, таълим‑илм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ёшлар орасида маърифатли ислом ғояларини тарғиб қилиш ва радикаллашувдан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, қўшма илмий лойиҳалар, академик алмашинувлар ва тарихий қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишилди.

👍24🤷♂1🔥1🤔1😢1
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилганлигини инобатга олиб, довон йўлида ҳаракат тикланмагунча йўлга чиқмаслик сўралмоқда!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди
Хабарингиз бор, 10 декабр куни соат 02:30 да «Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи туфайли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпиқ қилинган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда амалга оширилган зарур муҳофаза тадбирлари натижасида соат 12:00 да «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ қайта очилди.

👍2
"Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги беқиёс ишларингиз таҳсинга сазовор” — Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот олиб бормоқда.
Сўзининг бошида давлатимиз раҳбари, ноқобил ва машаққатли меҳнати билан ноз-нeъмат етиштириб, эл дастурхонига қут‑барака олиб кирган барча деҳқон, фермер, боғбон, чорводар, сувчи, агроном ва механизаторларга чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди.
Бугунги йил иқтисодиётнинг барча тармоқларида ютуқларга бой ва баракали йил бўлгани таъкидланди. Айниқса, халқимизнинг 3,5 миллиондан зиёд вакили меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалигида катта марраларга эришилди.

👍38
«Келгуси йилда пахта етиштиришда янги агротехнологиялар 891 минг гектарда тўлиқ жорий этилади»
Президентимиз сўзининг давомида келгуси йил учун соҳа олдида турган энг муҳим вазифаларни белгилаб берди.
“Яқинда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда фермерлар ва деҳқонлар билан учрашиб, бўлаётган ўзгаришлар билан танишиб, жуда мамнун бўлдим. Улардаги шижоатни кўриб, кейинки йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналык хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим”,
– деди давлатимиз раҳбари.
Янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштиришни келгуси йили оммалаштириб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема бўйича пахта етиштирилади. Кўсак қурти, гербицид, шўр ва сувсизликка чидамли хорижий навлар экиладиган майдонлар 2 карра кўпайтирилиб, 500 минг гектарга етказилади.
“Шинжон тажрибаси” асосида 300 минг гектарга чигит экилади. Бунинг учун далаларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга 2 трлн 600 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилади. Ўз маблағидан пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизигача қисмини субсидиялаш учун 250 млрд сўм берилaди.
Шунингдек, пахта етиштириш учун кредит лимитини ярмидан фойдаланган фермерларга ҳам ҳосилнинг 5 фоизигача субсидия ажратилади.

👍47
«Озиқ-овқат нархларини барқарорлаш учун доимий интервенсия тизими жорий этилади» — президент
Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доимий диққат марказида бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
– деди президентимиз.
Яқинда озуқабоп, мойли экини ва картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар эълон қилинган эди. Жумладан, келгуси йилда фермерларга 2025 йил олган ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 фоизли кредит ажратилади. Хорижий валютадаги кредит ставкаcининг 8 фоиздан ошган қисми қоплаб берилади. Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади.
Ҳар йили “ин-витро” лабораторияларда вирусдан холи 10 миллиондан ортиқ картошка мини-тўганаклари тайёрланиб, уруғчилик хўжаликларига бепул берилaди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доимий диққат марказида бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
“Тўғри, куз-қиш учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захира қиляпмиз. Энди бу ишни йил давомида амалга ошириб, нархлар барқарорлигини таъминлаш учун доимий интервенсия тизими жорий этилади”,
– деди президентимиз.
Яқинда озуқабоп, мойли экини ва картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар эълон қилинган эди. Жумладан, келгуси йилда фермерларга 2025 йил олган ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 фоизли кредит ажратилади. Хорижий валютадаги кредит ставкаcининг 8 фоиздан ошган қисми қоплаб берилади. Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади.
Ҳар йили “ин-витро” лабораторияларда вирусдан холи 10 миллиондан ортиқ картошка мини-тўганаклари тайёрланиб, уруғчилик хўжаликларига бепул берилaди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32
Кластер — Ташкент Pharma Park атрофидаги хавотирли можаро. Фермерлар нега хафа?
Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги фермерлар мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, Зангиота туманида жойлашган “Тошкент Pharma Park” фармацевтика кластери 15 дан ортиқ фермер хўжалиги, 100 га яқин деҳқон ва бутун аҳоли тинчини бузмоқда.
https://youtu.be/o04ggn9oH8c?si=D3KGhA1P3O4zN9Wp

YouTube
КЛАСТЕР — ТОШКЕНТ PHARMA PARK АТРОФИДАГИ ХАВОТИРЛИ МОЖАРО. ФЕРМЕРЛАР НЕГА ХАФА? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🤔1
Ўзбекистон GQII рейтингида 52-ўринга кўтарилди
185 давлат баҳоланган Global Quality Infrastructure Index (GQII) 2025 натижалари эълон қилинди.
2024–2025 йилларда аккредитация, метрология ва стандартлаштириш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон 52-поғонага чиқди. Бу 2023 йилга нисбатан +15 поғона ўсиш демакдир.
📈 Йўналишлар бўйича:
➖ Метрология: +8 (72-ўрин);
➖ Стандартлаштириш: +23 (57-ўрин);
➖ Аккредитация: +10 (29-ўрин);
🌐 Рейтинг GIZ ва PTB мутахассислари томонидан шакллантирилади.
2025 йил етакчилари, Германия, АҚШ, Хитой.
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон – 48, Беларусь – 51, Россия – 55, Озарбайжон – 83, Грузия – 81, Молдова – 78, Арманистон – 102, Қирғизистон – 109, Тожикистон – 172.