“Ущемленный мадам” бўйича суд жараёни — 2-қисм
Реал Санжик судда ёлғон кўрсатма бердими?
Effect.uz таҳририятига сўнгги кунларда мазкур иш юзасидан юзлаб мурожаатлар келиб тушди. Жамоатчилик қизиқиши юқори бўлгани боис, таҳририят жараённи тўлиқ ва холисона ёритишни ўз зиммасига олди.
Маълумки, ушбу иш ижтимоий тармоқларда “Ущемленный мадам” номи билан катта шов-шувга сабаб бўлди. Воқеага даҳлдор томонлар ўртасидаги баҳс, айниқса, Реал Санжикнинг суддаги баёноти юзасидан турли талқинлар пайдо бўлмоқда.
https://youtu.be/f8nhuoDhVvQ?si=g7m_7YpR6eHVKmyu

YouTube
“УЩЕМЛЕННЫЙ МАДАМ” ИШИ: РЕАЛ САНЖИКНИНГ СУДДАГИ ГАПЛАРИ ЁЛҒОНМИ?– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍1🤔1
Президент қишлоқ хўжалиги ходимларини мукофотлади
Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ўзбекистониликларни мукофотлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Давлат раҳбари соҳа тараққиётига катта ҳисса қўшган ходимларни “Шуҳрат”, “Келажак бунёдкори”, “Жасорат” медаллари, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пилачи” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвонлари билан тақдирлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида об-ҳаво кескинлашгани сабаб ҳайдовчилар огоҳлантирилди
A373 «Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шахрихон-Андижон» автомобиль йўлининг 80—112 ва 173—201 км оралиқларида ёмғир, 112—173 км оралиғида эса қор ёғмоқда. Ҳавода туман, ҳарорат 0 даража. Йўлларда кўриш масофаси 500 метрни, шамол тезлиги 4–13 м/с, намлик 85 фоизни ташкил этмоқда.
Қор ёғиб турган вақтда довон орқали автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ ҳолат юзага келмаслиги учун махсус машина-механизмлар ёрдамида туну-кун қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордaн тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

«Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчиларга об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари ва барча хавфсизлик чораларига амал қилишларини тавсия қилади.Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон давлат мадҳияси: миллий ўзлик, тарихий хотира ва истиқлол ғояси талқини
10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун сифатида юртимизда тарихий аҳамиятга эга саналардан бири ҳисобланади. 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган мазкур рамз мустақил давлатчиликнинг маънавий пойдеворини мустаҳкамловчи муҳим омили сифатида қадрланади.
Давлат мадҳияси бастакор Мутал Бурхоновн мусиқаси ва халқ шоири Абдулла Ориповнинг шеърий матни асосида яратилган бўлиб, унда миллий ғурур, истиқлол руҳи, Ватанга садоқат ва тарихий қадриятларга ҳурмат каби ғоялар мужассам. Мадҳия нафақат давлат рамзи сифатида, балки жамиятда бирдамлик ва фуқаролик масъулиятини кучайтирувчи маънавий куч сифатида ҳам долзарб аҳамият касб этади.
Бугунги кунда мадҳия барча расмий тадбирлар, давлат маросимлари ҳамда таълим муассасаларидаги тарбиявий жараёнларнинг ажралмас қисмига айланган. Мадҳия қабул қилинган куннинг нишонланиши эса миллий ўзликни англаш, халқнинг тарихий тафаккури ва мустақиллик ғояларининг янги авлод онгида мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Ушбу сана нафақат давлат рамзи яратилган кун сифатида, балки миллий мафкуравий бирликнинг шаклланишига туртки бўлган муҳим воқеа сифатида аҳамият касб этади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зўравонликка қарши хабардорликни ошириш учун махсус ботни ишга туширди
Аёллар ва қизлар ўртасида зўравонликка оид хабардорликни ошириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан янги ахборот боти ишга туширилди.
Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб зўравонликка қарши “16 кунлик фаол ҳаракат” кампанияси амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида аёллар ва қизларнинг зўравонликдан ҳимояланиши, унинг турлари ва оқибатлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида @xabardor_ayol_bot ишга туширилди.
Ботнинг асосий мақсади — аёлларни зўравонликнинг турлари, белгилари, салбий оқибатлари ҳамда ёрдам олиш мумкин бўлган манзиллар ҳақида хабардор қилишдан иборат.

Муҳим: Ботдаги саволлар диагностик восита эмас. Улар зўравонлик мавжудлигини аниқлаш учун мўлжалланмаган ва профессионал скринингни алмаштирмайди. Бот фақат маълумот бериш ва хабардорликни оширишга хизмат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қамчиқ довони кучли қор ва кўчки хавфи туфайли ёпилди
10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотга кўра, бундай қарор об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази томонидан билдирилган кўчки хавфи сабаб қабул қилинган.
Маълум қилинишича, довон йўлининг қайта очилиши бўйича қўшимча ахборот кейинроқ тақдим этилади.

👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ягона экологик онлайн платформа яратилади
Президентнинг PQ-343-сон (18.11.2025 й.) қарорига мувофиқ, мамлакатда экологик маълумотларни бир тизимда жамлаб, жамоатчиликка очиқ тақдим этувчи Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади.
Платформа атроф-муҳит ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш ва экологик талабларга риоя этилиши бўйича маълумотларни электрон шаклда тақдим этишни таъминлайди.

"Кечалари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин" — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Сирдарё иссиқлик электр стансиясида газ турбинасининг носоз роторини алмаштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли қувватларнинг бир қисми вақтинча таъмирга олинган. Шу муносабат билан кечки соатларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Масъуллар таъкидлашича, Япониядан олиб келинган янги роторни ўрнатиш ва синов-созлаш ишлари тахминан бир ой давом этади. Шу вақт мобайнида айрим ҳудудларда энергия истеъмоли юқори бўлган вақтларда қисқа узилишлар эҳтимоли сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан масъуллар томонидан барча ишлар ўз муддатида бажарилгани ҳақида баёнот берилган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ФВВ қутқарувчилари ҳайдовчилар ва йўловчиларга ёрдам кўрсатмоқда
Қамчиқ довонида фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВВ) қутқарувчилари ноқулай об‑ҳаво сабабли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчилар ва йўловчиларга кўмак бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қамчиқ довонида фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВВ) қутқарувчилари ноқулай об‑ҳаво сабабли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчилар ва йўловчиларга кўмак бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, қор кўчкиси хавфи туфайли довон вақтинча ёпилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Давлат ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлик даражаси мажбурий диагностикадан ўтказилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентнинг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–243-сон Фармони (06.12.2025 й.) қабул қилинди. Унга кўра, давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини аниқлаш бўйича махсус диагностика тизими йўлга қўйилади.
Фармонга асосан диагностика қуйидаги тартибда амалга оширилади:
🔸 2026 йил 1 январдан — коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, ушбу лавозимларга номзодлар;
🔸 2026 йил 1 июндан — соҳавий назорат органларида коррупциявий хавфи “юқори” ва “ўрта” даражадаги вазифаларни бажараётган ходимлар ҳамда номзодлар;
🔸 2027 йил 1 январдан — барча бошқа давлат органларида коррупциявий хавфи “юқори” ва “ўрта” бўлган лавозимлар учун.
Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига асосан Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.
Натижаларга кўра, агар ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланса, у амалдаги лавозимида ишлашда давом этолмайди. Бундай ходимлар коррупция хатарлари “паст” бўлган янада хавфсиз лавозимларга мажбурий равишда ротация қилинади.
Фармон давлат хизматини шаффофлаштириш ва коррупция хавфларини камайтиришга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Президент қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашув ўтказади ҳамда уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.
Учрашувда соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашув ўтказади ҳамда уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.
Учрашувда соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26
Бўш давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тизим йўлга қўйилади
Президент қарорига асосан, янги тизим қуйидагиларни назарда тутади:
🔹 Давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” платформасида эълон қилинади;
🔹 Фуқаролар платформада “иш қидирувчи” сифатида рўйхатдан ўтиб, ўзларига маъқул лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаши мумкин;
🔹 Рўйхатдан ўтган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу бўш иш ўринларига даъвогар бўлиши мумкин. Тест синовлари онлайн ёки махсус жиҳозланган хоналарда топширилади ва натижалар 1 йилгача амал қилади;
🔹 Соҳавий билимларни баҳолаш тестлари давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади.

👍21
Тошкент метроcида тўрт бекатнинг ёпиқ вестибюллари қайта очилади
Тошкент ер ости метросининг “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” бекатларининг бир томонлама кириш қисмидаги техник янгилаш ишлари якунланди. Бу ҳақда “Toshkent metropoliteni” DUK хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур бекатлар аввал йўловчи оқими камлиги туфайли узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлган. Энди эса йўловчи оқими ортиб бораётгани ва шаҳар аҳолисининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ушбу бекатларнинг бир томон кириш (вестибюль) қисмларида барча зарур техник ишлар тўлиқ амалга оширилди ва замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Шу муносабат билан, 2025 йил 11 декабрдан бошлаб ушбу вестибюллар йўловчилар учун қайта фаолият бошлайди. Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишда давом этишини таъкидлади.

👍1
Payme мижозларни огоҳлантирмасдан P2P комиссиясини оширди
Payme тўлов тизими мижозларига олдиндан огоҳлантириш бермасдан картадан-картага (P2P) пул ўтказмалари учун комиссияни оширди. Яқингача комиссия 1%ни ташкил этган бўлса, ҳозир 1,1%га кўтарилган.
Масалан, Uzcard’dan Uzcard’га Payme орқали ўтказмалар аввал 1% комиссия билан амалга оширилган бўлса, ҳозир худди шу ўтказмаларда 1,1% комиссия ҳисобланмоқда.
Payme қўллаб-қувватлаш хизмати оператори тарифлардаги ўзгариш икки ойдан зиёд вақт олганини тасдиқлади, аммо компания ҳалигача мижозларга бу ҳақда расмий билдиришнома ёки огоҳлантириш юбормаган. Шунингдек, расмий веб-сайтда комиссия ҳали ҳам 1% кўрсатилган ҳолда қолмоқда.

👎11😢1
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичи ўтказилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабр куни Халқаро автомобил федерацияси (FIA) Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган FIA президенти Муҳаммад бин Сулайм раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш имкониятлари ва масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабр куни Халқаро автомобил федерацияси (FIA) Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган FIA президенти Муҳаммад бин Сулайм раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш имкониятлари ва масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21👎3
Австралияда 16 ёшга тўлмаганлар учун ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлади. Мамлакат парламенти томонидан 2024 йил ноябрида қабул қилинган қонун 10 декабрдан кучга кирди.
Ушбу чеклов ёшларни интернетдаги таъқиб, дезинформация ва ноқонуний контентдан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, TikTok, YouTube, Instagram, Snapchat, Facebook, Reddit ва X каби йирик платформаларга тааллуқли. Мессенжерлар, почта дастурлари, онлайн ўйинлар ва таълим лойиҳаларига эса татбиқ қилинмайди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе қонун болаларга нормал болалик ўтказишга ёрдам бериши, ота-оналарга руҳий хотиржамлик тақдим этиши ва бошқа мамлакатлар учун намуна бўлишини таъкидлади.
Тақиқ талабларига бўйсунмаслик ҳолатида платформалар 33 миллион долларгача жаримага тортилиши мумкин. Айрим танқидчилар бу чорани мутаносиб эмас деб ҳисоблаб, мамлакат Олий судига даъво аризаси киритган. Улар фикрича, ўсмирлар назорат қийин бўлган бошқа сервисларга ўтиб кетиши мумкин.
Шу билан бирга, Малайзия, Дания ва Норвегия каби бир қатор мамлакатлар ҳам шундай чекловлар жорий қилиш ниятида эканликларини маълум қилган. Европа парламенти ҳам шу ғояни қўллаб-қувватламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Саида Мирзиёева Мисрда “Al‑Azhar” раҳбари билан учрашди
Саида Мирзиёева Қоҳирада Al‑Azhar мажмуаси раҳбари Ахмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маънавият, таълим‑илм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ёшлар орасида маърифатли ислом ғояларини тарғиб қилиш ва радикаллашувдан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, қўшма илмий лойиҳалар, академик алмашинувлар ва тарихий қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишилди.

👍24🤷♂1🔥1🤔1😢1
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилганлигини инобатга олиб, довон йўлида ҳаракат тикланмагунча йўлга чиқмаслик сўралмоқда!