EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камолот Турне атрофидаги шубҳали воқеалар: раҳбарлар алмашиши, босимлар ва судлардаги зиддиятлар

Ориф Хаджаев сўзларига кўра, инвесторлар ҳисобидан тўлиқ таъмирланган ва 2021 йилда расман қабул қилинган ётоқхона бўйича Ёшлар иттифоқида раҳбарлар алмашиши билан бирга тушунарсиз босимлар бошланган.

Ходимлар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан ҳайдалган, инвесторлар “сохта” деб кўрсатилиб прокуратурага аризалар берилган, ҳатто тунги рейдлар орқали мажбуран хат имзолатиш уринишлари қайд этилган.

Судлар эса турлича қарор чиқариб, вазиятни янада оғирлаштирган: биринчи инстанция инвесторлар ҳақлигини тасдиқлаган бўлса, апелляцияда судьялар алмашган куннинг ўзида қарор кескин бошқача чиқарилган.

Хаджаев 2025 йилда суд орқали лавозимига тикланганига қарамай, қарор ижро этилмаяпти — бу эса тизимдаги масъулиятсизлик ва қонун устуворлигига нисбатан жиддий саволларни очиб қўяди.


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди

Telegram’га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин.

Бунда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооперацияларни амалга ошириб, Wallet’нинг барча функцияларини ишлата олишади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти яратилди.

Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium криптоэкотизими томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш, сақлаш ва ўтказишни хавфсиз тарзда амалга оширишга имкон беради.

Wallet’нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги томонидан берилган расмий лицензия асосида амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги хусусий клиникада 31 ёшли эркак бурун операцияси вақтида вафот этди

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, операция Олмазор туманида жойлашган “Иботов” клиникасида амалга оширилган. Марҳумнинг яқинлари ушбу клиника фаолиятини давом эттираётганидан норози эканини билдирган.

Олмазор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарори билан клиника фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан тергов бошланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камолот турне биносида оғир аҳволда яшаб келаётган оила мурожаати!

Камолот турне биносида бир неча йилдирки, жуда оғир синовларни бошидан ўтказган оила яшаб келмоқда. Бу оиланинг икки фарзанди вафот этгани, яна бир фарзанди оғир ахволда, онанинг соғлиғида хам бир нечта муаммолар мавжуд. Бу уларни хам рухан, хам моддий жихатдан қийнаб қўйган. Шу боис улар ҳозирча муносиб яшаш жойига эга эмас.

Маълум қилишларича, бино раҳбари Ориф Хаджаев бу оилани ҳолидан хабардор бўлиб, улардан бир сўм ҳам ижара пули олмайди. ва ёрдам қўлини чўзиш мақсадида яшашга шароит яратиб берган.

Агар Ориф Хаджаев иттифоққа қарши курашда ютқазса, бу оилаларнинг ҳоли не кечади?


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда одамлар яшаётган уй бузиб ташланмоқда

Қўқон шаҳрида “USG BUILD” МЧЖ томонидан аҳолининг яшаб турган уйлари бузилаётгани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Фуқароларнинг айтишича, қурувчи компания реконструкция лойиҳаси доирасида уларга на янги уй, на компенсация таклиф қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Humans рухсатсиз пул ечишда айбсиз эканини айтиб баёнот берди Humans маълум қилишича, 2025 йил 4–8 декабрь кунлари айрим мижозларнинг банк карталаридан рухсатсиз пул ечилган ҳолат аниқланган. Компания таъкидладики, бу фақат ҳамкор тўлов сервис Paylov инфратузилмасидаги…
Paylov Humans’га жавоб қайтарди: рухсатсиз пул ечиш Humans томонидаги калитлар орқали содир бўлган

Internet тармоғида тарқалаётган маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида “Octagram” АЖ (Paylov савдо белгиси) расмий баёнот эълон қилди.

Таъкидланишича, “Octagram” АЖ ва “Humans Companies” АЖ ўртасида 2025 йил 10 апрел куни 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Humans ўз мижозларига тўлов ва P2P амалиётларини Paylov инфратузилмаси орқали тақдим этиб келган.

Компания маълумотига кўра:
▪️2025 йил 6 декабрда “Octagram” АЖ ходимлари Humans тизимида шубҳали операциялар кузатилгани ҳақида Humans масъулларини огоҳлантирган ва амалиётлар вақтинча чекланган.
▪️2025 йил 7 декабрда эса Humans расмий хат билан фрод операциялари ўтказилмагани ва хавф бартараф этилганини маълум қилиб, амалиётларни қайта очишни сўраган.
“Octagram” АЖ маълум қилинишича, 8 декабр ҳолатига Humans мобил иловаси орқали тақдим этилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.

Компания ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидламоқда:
“Octagram” инфратузилмаси томонида ҳеч қандай техник заифлик мавжуд эмас
Барча фрод операциялари Humansга берилган шифрланган калитлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган.
Ушбу калитларнинг хавфсиз сақланиши Humans Companies масъулиятига киради.
Paylov инфратузилмасидан фойдаланадиган бошқа ҳамкорларда бундай ҳолат кузатилмаган.

Ҳозирда тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, “Octagram” АЖ зарур ҳужжатларни тегишли органларга тақдим этмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот берилиши айтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Yandex Uzbekistan’га Allplay’ни сотиб олишга рухсат берилди

Рақобат қўмитаси Yandex Uzbekistan билан бир компаниялар гуруҳига кирувчи “Plus Entertainment Services Holding Ltd” томонидан Allplay платформасига эгалик қилувчи “Allmedia Safe Service” МЧЖ ва “Anyway” МЧЖ улушларини сотиб олиш бўйича берилган аризани кўриб чиқди.

Қўмита аввалроқ “Allmedia Safe Service” МЧЖни видео ва аудио контентни онлайн узатиш ёки алмашиш хизматлари бўйича рақамли платформа оператори сифатида устун мавқега эга эканини белгилаган эди.

Маълумки, Ўзбекистон бозорида Yandex компаниясига тегишли бўлган Kinopoisk рақамли платформаси ҳам видео ва аудио контент трансляцияси хизматларини кўрсатиб келади.

Махсус комиссия томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, мазкур битим келгусида Allplay платформаси тадбиркорлар ва фойдаланувчилар учун бир томонлама ноқулайликлар келтириб чиқармаслиги лозимлиги қайд этилди. Шу сабабли Қўмита қуйидаги шартлар асосида битимни маъқуллади:

— Allplay платформаси видео ва аудио контентни онлайн узатиш хизматлари кўрсатувчи мустақил бозор иштирокчиси сифатида ўз фаолиятини давом эттириши;
— “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарор талабларига тўлиқ риоя қилиниши.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига Баҳромжон Норқобилов тасдиқланди

Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Мадиримов Дониёр Маматсалиевич вазифасидан озод қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган Баҳромжон Тураевич Норқобиловнинг номзоди Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тавсия қилинди.

Сессия иштирокчилари томонидан Баҳромжон Норқобилов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади

2026 йил 1 январдан 33 та туман ва шаҳарда давлат органларида раҳбарлар учун ротация тизими ишга туширилади. Унга кўра, раҳбарлар ҳар 5 йилда бошқа ҳудудга ротация қилинади ва уларнинг фаолияти электрон платформа орқали онлайн мониторинг қилинади.

👉https://effect.uz/6713

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлигининг дастлабки 15 кунида 1048 та жиноят аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигининг дастлабки 15 кунида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида 1048 та жиноят аниқланди. Шунингдек, 242 кг наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Тезкор-профилактик ойликда қўлга олинган чора-тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
“Ущемленный мадам” бўйича суд жараёни — 2-қисм
Реал Санжик судда ёлғон кўрсатма бердими?

Effect.uz таҳририятига сўнгги кунларда мазкур иш юзасидан юзлаб мурожаатлар келиб тушди. Жамоатчилик қизиқиши юқори бўлгани боис, таҳририят жараённи тўлиқ ва холисона ёритишни ўз зиммасига олди.

Маълумки, ушбу иш ижтимоий тармоқларда “Ущемленный мадам” номи билан катта шов-шувга сабаб бўлди. Воқеага даҳлдор томонлар ўртасидаги баҳс, айниқса, Реал Санжикнинг суддаги баёноти юзасидан турли талқинлар пайдо бўлмоқда.

https://youtu.be/f8nhuoDhVvQ?si=g7m_7YpR6eHVKmyu
👍1🤔1
Президент қишлоқ хўжалиги ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ўзбекистониликларни мукофотлади.

Давлат раҳбари соҳа тараққиётига катта ҳисса қўшган ходимларни “Шуҳрат”, “Келажак бунёдкори”, “Жасорат” медаллари, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пилачи” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвонлари билан тақдирлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида об-ҳаво кескинлашгани сабаб ҳайдовчилар огоҳлантирилди

A373 «Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шахрихон-Андижон» автомобиль йўлининг 80—112 ва 173—201 км оралиқларида ёмғир, 112—173 км оралиғида эса қор ёғмоқда. Ҳавода туман, ҳарорат 0 даража. Йўлларда кўриш масофаси 500 метрни, шамол тезлиги 4–13 м/с, намлик 85 фоизни ташкил этмоқда.

Қор ёғиб турган вақтда довон орқали автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ ҳолат юзага келмаслиги учун махсус машина-механизмлар ёрдамида туну-кун қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордaн тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

«Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчиларга об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари ва барча хавфсизлик чораларига амал қилишларини тавсия қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон давлат мадҳияси: миллий ўзлик, тарихий хотира ва истиқлол ғояси талқини

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун сифатида юртимизда тарихий аҳамиятга эга саналардан бири ҳисобланади. 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган мазкур рамз мустақил давлатчиликнинг маънавий пойдеворини мустаҳкамловчи муҳим омили сифатида қадрланади.

Давлат мадҳияси бастакор Мутал Бурхоновн мусиқаси ва халқ шоири Абдулла Ориповнинг шеърий матни асосида яратилган бўлиб, унда миллий ғурур, истиқлол руҳи, Ватанга садоқат ва тарихий қадриятларга ҳурмат каби ғоялар мужассам. Мадҳия нафақат давлат рамзи сифатида, балки жамиятда бирдамлик ва фуқаролик масъулиятини кучайтирувчи маънавий куч сифатида ҳам долзарб аҳамият касб этади.

Бугунги кунда мадҳия барча расмий тадбирлар, давлат маросимлари ҳамда таълим муассасаларидаги тарбиявий жараёнларнинг ажралмас қисмига айланган. Мадҳия қабул қилинган куннинг нишонланиши эса миллий ўзликни англаш, халқнинг тарихий тафаккури ва мустақиллик ғояларининг янги авлод онгида мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ушбу сана нафақат давлат рамзи яратилган кун сифатида, балки миллий мафкуравий бирликнинг шаклланишига туртки бўлган муҳим воқеа сифатида аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зўравонликка қарши хабардорликни ошириш учун махсус ботни ишга туширди

Аёллар ва қизлар ўртасида зўравонликка оид хабардорликни ошириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан янги ахборот боти ишга туширилди.

Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб зўравонликка қарши “16 кунлик фаол ҳаракат” кампанияси амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида аёллар ва қизларнинг зўравонликдан ҳимояланиши, унинг турлари ва оқибатлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида @xabardor_ayol_bot ишга туширилди.

Ботнинг асосий мақсади — аёлларни зўравонликнинг турлари, белгилари, салбий оқибатлари ҳамда ёрдам олиш мумкин бўлган манзиллар ҳақида хабардор қилишдан иборат.

Муҳим: Ботдаги саволлар диагностик восита эмас. Улар зўравонлик мавжудлигини аниқлаш учун мўлжалланмаган ва профессионал скринингни алмаштирмайди. Бот фақат маълумот бериш ва хабардорликни оширишга хизмат қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қамчиқ довони кучли қор ва кўчки хавфи туфайли ёпилди

10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотга кўра, бундай қарор об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази томонидан билдирилган кўчки хавфи сабаб қабул қилинган.

Маълум қилинишича, довон йўлининг қайта очилиши бўйича қўшимча ахборот кейинроқ тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ягона экологик онлайн платформа яратилади

Президентнинг PQ-343-сон (18.11.2025 й.) қарорига мувофиқ, мамлакатда экологик маълумотларни бир тизимда жамлаб, жамоатчиликка очиқ тақдим этувчи Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади.

Платформа атроф-муҳит ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш ва экологик талабларга риоя этилиши бўйича маълумотларни электрон шаклда тақдим этишни таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Кечалари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин" — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Сирдарё иссиқлик электр стансиясида газ турбинасининг носоз роторини алмаштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли қувватларнинг бир қисми вақтинча таъмирга олинган. Шу муносабат билан кечки соатларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Масъуллар таъкидлашича, Япониядан олиб келинган янги роторни ўрнатиш ва синов-созлаш ишлари тахминан бир ой давом этади. Шу вақт мобайнида айрим ҳудудларда энергия истеъмоли юқори бўлган вақтларда қисқа узилишлар эҳтимоли сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан масъуллар томонидан барча ишлар ўз муддатида бажарилгани ҳақида баёнот берилган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ФВВ қутқарувчилари ҳайдовчилар ва йўловчиларга ёрдам кўрсатмоқда

Қамчиқ довонида фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВВ) қутқарувчилари ноқулай об‑ҳаво сабабли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчилар ва йўловчиларга кўмак бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, қор кўчкиси хавфи туфайли довон вақтинча ёпилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Давлат ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлик даражаси мажбурий диагностикадан ўтказилади

Президентнинг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–243-сон Фармони (06.12.2025 й.) қабул қилинди. Унга кўра, давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини аниқлаш бўйича махсус диагностика тизими йўлга қўйилади.

Фармонга асосан диагностика қуйидаги тартибда амалга оширилади:

🔸 2026 йил 1 январдан — коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, ушбу лавозимларга номзодлар;
🔸 2026 йил 1 июндан — соҳавий назорат органларида коррупциявий хавфи “юқори” ва “ўрта” даражадаги вазифаларни бажараётган ходимлар ҳамда номзодлар;
🔸 2027 йил 1 январдан — барча бошқа давлат органларида коррупциявий хавфи “юқори” ва “ўрта” бўлган лавозимлар учун.

Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига асосан Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

Натижаларга кўра, агар ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланса, у амалдаги лавозимида ишлашда давом этолмайди. Бундай ходимлар коррупция хатарлари “паст” бўлган янада хавфсиз лавозимларга мажбурий равишда ротация қилинади.

Фармон давлат хизматини шаффофлаштириш ва коррупция хавфларини камайтиришга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Президент қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашув ўтказади ҳамда уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.

Учрашувда соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26