EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева Қоҳирада Mиср бош имоми билан учрашди

Саида Мирзиёева Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида Миср бош имоми, «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Миср ўртасида маънавият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

"Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдим.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Маорифли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди",
дея ёзади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥27👎5😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Виртуал ҳаёт қулига айланманг!

Смартфонлар инсон ҳаётининг ажралмас қисмидан ўрин олгани ҳақиқат. Улар орқали одамлар ўзаро мулоқот қилади, иш фаолиятини олиб боради, таълим олади, ҳордиқ чиқаради ва турли соҳаларда ўз билимларини бойитади.

Бироқ гаджетлар техник тараққиёт қулайликлар билан бирга муайян хавф-хатарларни ҳам юзага чиқармоқда. Хусусан, телефондан ҳаддан ташқари, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш инсон вақт ресурсларининг беқарор сарфланишига, диққат-эътиборнинг сусайишига, руҳий ҳолатнинг издан чиқишига ҳамда оилавий муносабатларнинг бузилишига олиб келаётгани кузатилмоқда.

Effect.uz мухбири Шаҳзода Раҳимова томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, сўровда иштирок этганларнинг 89 фоизидан ортиқ қисми кун давомида телефондан фаол фойдаланади. Бу кўрсаткич эса замонавий инсон ҳаётида смартфонларга бўлган қарамлик даражаси тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиз ҳам телефондан кўп ва самарасиз фойдаланасизми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Марказий Осиёда киберхавфсизлик таҳдиди кучайди: Google ва Apple оммавий огоҳлантиришлар юбормоқда

Google ва Apple Марказий Осиё мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда, Intellexa жосуслик дастурий таъминоти орқали амалга оширилаётган эҳтимолий ҳакерлик ҳужумлари ҳақида фойдаланувчиларга кенг кўламли огоҳлантиришлар юборишни бошлади.

https://effect.uz/6704

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ўзбекистоннинг 38 та университети UI GreenMetric 2025нинг топ-1000 талигига кирди

Тайванда эълон қилинган UI GreenMetric 2025 халқаро экологик барқарорлик рейтингида Ўзбекистоннинг 38 та олий таълим муассасаси дунё университетлари орасида топ-1000 таликдан ўрин олди.

👉https://effect.uz/6705

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2👎1
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади

Президентнинг янги фармонига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб 33 та туман ва шаҳарда давлат органлари фаолияти натижага асосланган бошқарув тизими асосида ташкил этилади.

https://effect.uz/6706

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими қарори билан Отабек Мавлонбердиев ёшлар сиёсати ва ижтимоий-маънавий йўналишлар бўйича ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Отабек Мавлонбердиев янги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.

https://effect.uz/6707

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция – биргина инсоннинг эмас, бутун жамиятнинг фожиаси!

Баъзан биргина нотўғри қарор бир умрлик армонга айланиши, ортида эса юраги оғриққа тўлган болажонлар қолиши мумкин.

Коррупцияга қарши кураш – фақат ҳуқуқий талаб эмас, балки ҳар биримиз учун маънавий бурч. Чунки ҳалоллик – фарзандларимизнинг келажаги учун қўшган энг катта ҳиссамиздир.

❗️Бир лаҳзалик манфаат бир умрлик пушаймонликка арзимайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди

Пойтахтнинг Олмазор туманидаги хусусий тиббиёт муассасасида бурунни тузатиш учун операцияга кирган 31 ёшли эркак жарроҳлик амалиёти пайтида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалининг “Миллар” дастурида хабар берилди.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан тергов бошланган.


https://effect.uz/6708

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10👍2
Букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 70га яқин веб-сайт блокланди

Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 86 та веб-сайтни блоклаш бўйича Тегишли назорат органига маълумотлар киритилиб, шундан 70 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

Ўзбекистон Республикаси "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланади.

Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда,

дейилади расмий хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси

“Toshkent-AERO” ИБК жорий йил бошидан ҳозирга қадар 104 342 дона тамаки маҳсулотини ноқонуний олиб ўтиш ҳолатини аниқлади, улардан 20 таси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 186-моддаси тамаки маҳсулотини қонуний чекловсиз муомалага киритиш учун жиноий масъулият белгиланганлигини назарда тутади. Агар тамаки маҳсулотлари БҲМнинг 100 баробаридан, яъни 41 200 000 сўмдан ортиқ бўлса, жиноий жавобгарлик қўлланади.


👉https://effect.uz/6709

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди

Янги қабул қилинган “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун фуқароларни вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш, ҳомиладорлик ва ишсизлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш, тадбиркорлар юкламасини қисқартириш ҳамда норасмий бандликни легаллаштиришни мақсад қилади.

👉https://effect.uz/6710

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1👎1
Humans иловасига уланган карталардан рухсатсиз пул ечилди. Марказий банк ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

Humans иловаси орқали фойдаланувчиларнинг карталаридан рухсатсиз пул ечиб олингани ҳақидаги кўплаб мурожаатлардан сўнг Марказий банк вазият юзасидан изоҳ берди ва Paylov (Octogram) орқали тўлов хизматларини вақтинча тўхтатди.

👉https://effect.uz/6711

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1🤔1
Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди

Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Илёсбек Умрзақов 1988 йилда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг кундузги таълим йўналишини, 2022 йилда эса Тошкент молия институти сиртқи таълим шаклини тамомлаган.

Тайинловгача Илёсбек Умрзақов Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида меҳнат қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди Пойтахтнинг Олмазор туманидаги хусусий тиббиёт муассасасида бурунни тузатиш учун операцияга кирган 31 ёшли эркак жарроҳлик амалиёти пайтида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалининг…
"31 ёшли йигитнинг бурун операциясида вафоти бўйича хусусий клиника шифокорларига жиноят иши очилди" — Бош прокуратура

Тошкентдаги хусусий клиникада 31 ёшли йигит бурун операцияси вақтида вафот этди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, ушбу ҳолат юзасидан шифокорларга нисбатан жиноят иши очилган.

Маълум қилинишича, 2025 йил 29 ноябрь куни тергов органлари Жиноят кодексининг 116-моддаси — «Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик» асосида текширув ҳаракатларини бошлади.

Шунингдек, Олмазор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарори билан клиника фаолияти вақтинча тўхтатилган.

"Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, холисона ва тўлиқ олиб борилади, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда туризм ва маданият соҳалари бўйича янги ўринбосарлар тайинланди.

https://effect.uz/6712

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Humans рухсатсиз пул ечишда айбсиз эканини айтиб баёнот берди

Humans маълум қилишича, 2025 йил 4–8 декабрь кунлари айрим мижозларнинг банк карталаридан рухсатсиз пул ечилган ҳолат аниқланган. Компания таъкидладики, бу фақат ҳамкор тўлов сервис Paylov инфратузилмасидаги техник заифлик туфайли содир бўлган ва Humans иловаси билан боғлиқ эмас. Paylov’нинг ҳуқуқий эгаси — “OCTAGRAM” АЖ ҳисобланади.

Humans барча техник маълумотларни регулятор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган. Тергов натижаларига кўра айбдорлар аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши белгиланмоқда.

Компания жабрланувчилар учун ўз позициясини очиқлади: мижозларга етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ тўлиқ қопланади.

Humans таъкидладики, фрод амалиётлари иловада бўлиб ўтмаган, мижоз иштирокисиз ва OTP-код талаб қилинмасдан Paylov API орқали амалга оширилган. Биринчи ҳужумдан сўнг хавфни чеклаш учун етарли чоралар кўрилмагани иккинчи ҳужумга сабаб бўлган. Шунингдек, фрод транзакциялар нафақат Humans фойдаланувчилари, балки бошқа тўлов ташкилотлари карталарига ҳам тааллуқли бўлган.

Шу боис, Humans иловасида Paylov орқали амалга ошириладиган P2P пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилди. Қолган барча Humans хизматлари эса одатий тартибда ишламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🤷‍♂1
Юқори Чирчиқда ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг икки аъзоси вафот этди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилган, улардан иккиси вафот этди. Ушбу ҳолатни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Effect.uzʼга тасдиқлади.

Маълум қилинишича, 68 ёшли У.А. ва унинг 8 ёшли невараси Гулобод маҳалласидаги уйларида ҳушсиз ҳолда топилган. Шунингдек, 2017 йилда туғилган Д.У. ҳам шифохонага ётқизилган. Уларга номаълум этиологик моддадан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, У.А. ва унинг 8 ёшли қиз невараси вафот этган. 2013 йилда туғилган Н.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. Шунингдек, туман ҳокими бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган.

Олдинроқ Андижонда ички ишлар ходими ҳамда унинг вояга етмаган қизи, Бухорода эса бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Тошкентда психологик дори воситалари БАД сифатида сотилмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир чоғ‘ида Учтепа туманида яшовчи 1970 йилда туғилган шахснинг уйи кўздан кечирилди.

Текширувда 1835 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Маълум бўлишича, таркибида юқори миқдорда прегабалин моддаси мавжуд бўлган бу препаратлар биологик фаол қўшимча идишларига қайта қадоқланиб, дорихоналарда яширинча сотиш режалаштирилган.

Ҳозирда шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Humans иловаси фаолияти тўхтатилди

Марказий банк Octogram (Paylov) орқали амалга оширилган шубҳали транзакциялар туфайли Humans орқали барча P2P амалиётларни чеклади.

9 декабрдан Humans–Paylov хизматлари тўлиқ тўхтатилган. Текширув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2