Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Туркиянинг Коня шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган Шаб-и Арус маросимида минглаб сайёҳлар ва зиёратчилар Мавлоно Румийнинг маънавий мероси, Само рақслари ва анъанавий маданий дастурлари орқали илоҳий муҳаббат билан учрашади. Бу ўн кунлик тадбир Мавлононинг висол кунини ёдга олиш билан бирга Конянинг бой тарихи, Салжуқийлар меъморчилиги ва анъанавий ошхона маданиятини ҳам намойиш этади.
👉https://effect.uz/uz/6691
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥3👍1
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда туризм соҳасида сезиларли ўсиш қайд этилди: 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди ва туризм хизматлари экспорти 4,4 миллиард АҚШ долларига етди. Шунингдек, ички туризм фаолияти ва янги туристик инфратузилмалар мамлакатнинг иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшди.
👉https://effect.uz/uz/6691
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда туризм соҳасида сезиларли ўсиш қайд этилди: 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди ва туризм хизматлари экспорти 4,4 миллиард АҚШ долларига етди. Шунингдек, ички туризм фаолияти ва янги туристик инфратузилмалар мамлакатнинг иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшди.
👉https://effect.uz/uz/6691
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини Мексика ва АҚШда ўтказади
2026 йил АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи тақвими эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини Мексикада, қолган икки ўйинини эса АҚШда ўтказади.
Биринчи ўйин 17 июнь куни Мехико шаҳридаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон термаси бу ўйинда Колумбияга қарши майдонга тушади.
Иккинчи тур учрашуви 23 июнь куни АҚШнинг Ҳьюстон шаҳрида жойлашган “NRG” стадионида ташкил этилади. Бу баҳсда “оқ бўрилар” Португалия термасига қарши ўйнайди.
Гуруҳ босқичидаги сўнгги беллашув 27 июнь куни Атланта шаҳридаги “Мерседес Бенз” стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон жамоаси қитъалараро плей-офф ғолиби — Конго, Ямайка ёки Янги Каледония термалари билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳига жойлаштирилди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоага Португалия, Колумбия ҳамда плей-офф ғолиби рақиблик қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Якасаройдаги муаммо қачон ҳал бўлади?
EFFECT.UZ таҳририяти орқали давомий равишда ёритиб келинаётган Якасарой тумани Чўпонота маҳалласидаги бузилиш билан боғлиқ муаммога ҳанузгача ҳеч қандай ижобий ечим берилгани йўқ. Аксинча, масалани ҳал этиш ўрнига кескин муносабатлар тобора кучайиб бормоқда.
EFFECT.UZ муаммога бефарқ қараётган мутасаддилардан адолатли ва қонуний ечим кутиб қолади.
ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍6😢3🔥2
Шаҳрихонда бузилган тандир пулини ҳокимнинг ўзи тўлаб берди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўтказилган экологик рейд давомида бузилган тандир пулини туман ҳокими шахсан ўз чўнтагидан қоплаб берди. Бу ҳақда туман ҳокимлигидаги манбалар маълум қилди.
Аввалроқ хабар берилганидек, экология ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида рейд ташкил этилган бўлиб, унда умумий овқатланиш объектларидаги ноқонуний қурилмалар, жумладан, йўл четидаги 3 та тандир текширилган. Битта тандир бузиб ташланган, иккитаси эса объект ичкарисига олиб кирилган ва ҳозирда ишлатилмоқда. Бузилган тандир пулини ҳоким ўз ёнидан тўлаб берди.
Туман ҳокимлиги видеолар орқали рейдларни намойиш қилган, аммо баъзи тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган. Рейдлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов топшириғига асосан олиб борилган. Танқидлардан сўнг, туман ҳокимига интизомий жазо сифатида ҳайфсан берилган.
Президент ҳузуридаги бизнес омбудсман эса тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга чақирган, экорейдлар давомида мулкий ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши лозимлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов 2017 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келмоқда.
Олдинроқ эса Бувайда тумани ҳокими ўринбосари экологик текширувда куч ишлатгани учун ишдан олинган эди.

🤷♂4🔥1🤔1😢1
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: зарарли заррачалар меъёрдан ошмади
2025 йил 7 декабрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатувчи автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яхшилангани қайд этилди.
Хусусан, ҳаводаги PM10 туридаги майда дисперсли заррачалар миқдори 45,1 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич рухсат этилган меъёр — 300 мкг/м³ дан ошмаган.
Шунингдек, PM2,5 туридаги майда дисперсли заррачалар миқдори 27,4 мкг/м³ қайд этилди. Бу эса белгиланган нормалар (60 мкг/м³) доирасида эканини кўрсатади.
Мутахассислар қайд этишича, бу кўрсаткичлар шаҳар ҳавоси ҳолати барқарор ва нисбатан тоза эканидан далолат беради. Мониторинг жараёнлари доимий равишда давом эттирилади.

👍1
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Opta аналитик платформаси суперкомпьютери ўтказган навбатдаги симуляция натижаларига кўра, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида бир қатор терма жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли баҳоланди ва улар орасида асосий фаворитлар шакллантирилди.
👉https://effect.uz/uz/6693
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Opta аналитик платформаси суперкомпьютери ўтказган навбатдаги симуляция натижаларига кўра, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида бир қатор терма жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли баҳоланди ва улар орасида асосий фаворитлар шакллантирилди.
👉https://effect.uz/uz/6693
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Актобе вилоятида “Пермь–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ариққа ағдарилиб, 49 йўловчидан 5 нафари ҳалок бўлди. Улар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
👉https://effect.uz/uz/6694
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Актобе вилоятида “Пермь–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ариққа ағдарилиб, 49 йўловчидан 5 нафари ҳалок бўлди. Улар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
👉https://effect.uz/uz/6694
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Ўзбекистонда 615 нафар шахс афв этилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди.
Афв қилинганлар орасида 220 нафар асосий жазодан тўлиқ озод этилган, 123 нафар муддатидан илгари шартли озод қилинган, 97 нафар жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган ва 175 нафарнинг озодликдан маҳрум этиш муддатлари қисқартирилган. Улар орасида 9 нафар чет эл фуқароси, 29 нафар аёл, 23 нафар 60 ёшдан ошган эркак, 264 нафар ёшлар (шу жумладан 2 нафар вояга етмаган) ва 9 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.
Ушбу афв шахсларнинг тузалиши ва жамиятга қайта интеграциясига йўналтирилган тадбир сифатида баҳоланмоқда.

👍133🔥17🤔2👎1
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Жорий йил 5 декабр куни Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда 42 та янги энергетика қуввати фойдаланишга топширилди ва 21 та янги лойиҳанинг қурилиши бошланди. Улар орасида Навоий вилоятида қуёш энергияси асосида 300 МВтлик фотоэлектр станцияси ва 75 МВтлик энергия сақлаш тизимини барпо қилиш лойиҳаси ҳам бор.
👉https://effect.uz/uz/6695

👍2🔥2🤔1
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган икки нафар талаба аниқланиб, улардан катта миқдорда “Алфа ПВП” мусодара қилинди.
https://effect.uz/uz/6696
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган икки нафар талаба аниқланиб, улардан катта миқдорда “Алфа ПВП” мусодара қилинди.
https://effect.uz/uz/6696
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 декабрь — Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклаб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари, демократик ўзгаришлар ва ижтимоий тараққиёт бўйича устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.
👉https://effect.uz/uz/6697
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 декабрь — Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклаб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари, демократик ўзгаришлар ва ижтимоий тараққиёт бўйича устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.
👉https://effect.uz/uz/6697
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥16😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz таҳририяти Ўзбекистонда қонун устуворлиги, адолат ва тараққиёт тимсоли бўлган ушбу қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий табриклайди.
Ватанимиз осмони мусаффо, юртимиз тинч бўлсин, хонадонингизга барака ва хотиржамлик, ўзингизга эса соғлик, бахт ва омад тилаймиз!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ватанимиз осмони мусаффо, юртимиз тинч бўлсин, хонадонингизга барака ва хотиржамлик, ўзингизга эса соғлик, бахт ва омад тилаймиз!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангаронда муқаддам судланган юрист иштирокидаги ер билан боғлиқ йирик қонунбузарлик аниқланди
ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ер муносабатларига оид учта ноқонуний ҳолат аниқланди.
Оҳангарон туманида унитар корхона юристи, муқаддам судланган шахс Нурафшон шаҳрида паррандачилик корхонасига ажратилган 90 сотих ер майдонини 250 минг АҚШ долларига сотишини айтиб, кадастрдаги танишлари орқали коттежлар қурилишига рухсат олиб беришини ваъда қилган ва “хизмати” учун 30 минг доллар талаб қилган. У 40 минг доллар аванс олган вақтида қўлга олинган.
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида туман газ таъминоти бўлими ходими давлат захирасидаги 1 гектар ер майдонини 500 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олган пайтида ушланган.
Бухоро шаҳрида эса маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи, муқаддам судланган шахс 1 250 кв.м кўчмас мулк объекти тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 14 минг доллар талаб қилиб, пулни олган вақтида қўлга олинди.
Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда.

🔥3
Телеграмда «овоз бериш» баҳонасидаги янги фирибгарликдан эҳтиёт бўлинг
Ўзбекистонда Telegram орқали амалга оширилаётган фирибгарликнинг янги тури кўпаймоқда. Жиноятчилар фойдаланувчининг аккаунтига ноқонуний кириб, унинг номидан яқинларига ва танишларига «сўровномада энг яхши ота-онага овоз бериш» ҳақидаги хабар ва ҳавола юборишмоқда.
Мазкур ҳаволага кирилган тақдирда, фойдаланувчи билган-билмаган ҳолда ўз Telegram аккаунти маълумотларини фирибгарларга тақдим этади. Натижада, улар шахсий маълумотларга эга бўлиши, ҳабарлар юбориши ҳамда ҳатто молиявий зарар етказиши мумкин.
Муҳими, хабар «она», «ота», «ака» ёки бошқа яқин инсон номидан келса ҳам, шубҳали хаволаларни очмаслик, аввало, ўша шахс билан бевосита боғланиб, маълумотни аниқлаш тавсия этилади.

Фуқаролардан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида бундай шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, шахсий маълумотларни киритмаслик ва гумонли хабарлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш сўралади.