EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

👉https://effect.uz/uz/6689

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Наманганда бир кунда икки марта ер силкиниши кузатилди

6 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 19:18 да Наманган вилояти Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди. Силкиниш Поп ва қўшни туманларда сезилди.

https://effect.uz/uz/6690

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
20 йиллик қотиб қолган оёқ-қўлларимга шу восита шифо бўлди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи аёл қўл-оёқлари қотиб қолиб 20 йилдан бери ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолган эди.

Лекин бир табиий воситани ичиши билан ҳаёти қандай ўзгарганини видеодан билиб олинг! Энг қизиғи у яна нималардан шифо топди?

Ушбу видеони кўринг ва суяк-бўғим касалликларидан азият чекаётган яқинларингизга юборинг!

Call center: 📞1294
☎️ +998(71)211-11-12

МДҲ РАҚАМЛАРИ WHATSAPP, ТЕЛЕГРАМ:
☎️ +99833-497-82-82

📍Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул

https://youtu.be/yPTgSGPDMM8
👎3👍1
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади

Туркиянинг Коня шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган Шаб-и Арус маросимида минглаб сайёҳлар ва зиёратчилар Мавлоно Румийнинг маънавий мероси, Само рақслари ва анъанавий маданий дастурлари орқали илоҳий муҳаббат билан учрашади. Бу ўн кунлик тадбир Мавлононинг висол кунини ёдга олиш билан бирга Конянинг бой тарихи, Салжуқийлар меъморчилиги ва анъанавий ошхона маданиятини ҳам намойиш этади.

👉https://effect.uz/uz/6691

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда туризм соҳасида сезиларли ўсиш қайд этилди: 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди ва туризм хизматлари экспорти 4,4 миллиард АҚШ долларига етди. Шунингдек, ички туризм фаолияти ва янги туристик инфратузилмалар мамлакатнинг иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшди.

👉https://effect.uz/uz/6691

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини Мексика ва АҚШда ўтказади

2026 йил АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи тақвими эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини Мексикада, қолган икки ўйинини эса АҚШда ўтказади.

Биринчи ўйин 17 июнь куни Мехико шаҳридаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон термаси бу ўйинда Колумбияга қарши майдонга тушади.

Иккинчи тур учрашуви 23 июнь куни АҚШнинг Ҳьюстон шаҳрида жойлашган “NRG” стадионида ташкил этилади. Бу баҳсда “оқ бўрилар” Португалия термасига қарши ўйнайди.

Гуруҳ босқичидаги сўнгги беллашув 27 июнь куни Атланта шаҳридаги “Мерседес Бенз” стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон жамоаси қитъалараро плей-офф ғолиби — Конго, Ямайка ёки Янги Каледония термалари билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳига жойлаштирилди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоага Португалия, Колумбия ҳамда плей-офф ғолиби рақиблик қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Якасаройдаги муаммо қачон ҳал бўлади?

EFFECT.UZ таҳририяти орқали давомий равишда ёритиб келинаётган Якасарой тумани Чўпонота маҳалласидаги бузилиш билан боғлиқ муаммога ҳанузгача ҳеч қандай ижобий ечим берилгани йўқ. Аксинча, масалани ҳал этиш ўрнига кескин муносабатлар тобора кучайиб бормоқда.

EFFECT.UZ муаммога бефарқ қараётган мутасаддилардан адолатли ва қонуний ечим кутиб қолади.

ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3🔥2
Шаҳрихонда бузилган тандир пулини ҳокимнинг ўзи тўлаб берди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўтказилган экологик рейд давомида бузилган тандир пулини туман ҳокими шахсан ўз чўнтагидан қоплаб берди. Бу ҳақда туман ҳокимлигидаги манбалар маълум қилди.

Аввалроқ хабар берилганидек, экология ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида рейд ташкил этилган бўлиб, унда умумий овқатланиш объектларидаги ноқонуний қурилмалар, жумладан, йўл четидаги 3 та тандир текширилган. Битта тандир бузиб ташланган, иккитаси эса объект ичкарисига олиб кирилган ва ҳозирда ишлатилмоқда. Бузилган тандир пулини ҳоким ўз ёнидан тўлаб берди.

Туман ҳокимлиги видеолар орқали рейдларни намойиш қилган, аммо баъзи тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган. Рейдлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов топшириғига асосан олиб борилган. Танқидлардан сўнг, туман ҳокимига интизомий жазо сифатида ҳайфсан берилган.

Президент ҳузуридаги бизнес омбудсман эса тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга чақирган, экорейдлар давомида мулкий ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов 2017 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Олдинроқ эса Бувайда тумани ҳокими ўринбосари экологик текширувда куч ишлатгани учун ишдан олинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4🔥1🤔1😢1
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: зарарли заррачалар меъёрдан ошмади

2025 йил 7 декабрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатувчи автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яхшилангани қайд этилди.

Хусусан, ҳаводаги PM10 туридаги майда дисперсли заррачалар миқдори 45,1 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич рухсат этилган меъёр — 300 мкг/м³ дан ошмаган.

Шунингдек, PM2,5 туридаги майда дисперсли заррачалар миқдори 27,4 мкг/м³ қайд этилди. Бу эса белгиланган нормалар (60 мкг/м³) доирасида эканини кўрсатади.

Мутахассислар қайд этишича, бу кўрсаткичлар шаҳар ҳавоси ҳолати барқарор ва нисбатан тоза эканидан далолат беради. Мониторинг жараёнлари доимий равишда давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди

Opta аналитик платформаси суперкомпьютери ўтказган навбатдаги симуляция натижаларига кўра, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида бир қатор терма жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли баҳоланди ва улар орасида асосий фаворитлар шакллантирилди.

👉https://effect.uz/uz/6693

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Актобе вилоятида “Пермь–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ариққа ағдарилиб, 49 йўловчидан 5 нафари ҳалок бўлди. Улар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

👉https://effect.uz/uz/6694

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5