EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди

Туркиянинг жануби-шарқидаги Ҳарран текислигида жойлашган Тош тепаликларида неолит даврига оид 12 та қазиш майдонидан 30 га яқин янги археологик топилмалар очилди. Улар 12 минг йил аввалги ҳаёт, дафн маросимлари ва ҳунармандчилик ҳақида беназир маълумотлар тақдим қилади, инсониятнинг турли ижтимоий тузилмалари ва маданий амалиётлари ҳақидаги тасаввурларимизни тубдан ўзгартириши мумкин.

https://effect.uz/uz/6685

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда экологик талаблар бузилиши оқибатида бир қатор қурилишлар вақтинчалик тўхтатилди

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан Юнусобод туманида қурилиш объектларида экологик талаблар бузилган ҳолатлар аниқланди. Рейд тадбирлари давомида 15 та қурувчи ташкилотга ёзма кўрсатма берилди, 4 та объектда эса ишлар вақтинчалик тўхтатилди.

Шаҳар экологик муҳитини муҳофаза қилиш мақсадида инспекция ходимлари қурилиш майдонларини мунтазам равишда намлантириш ва чанг кўтарилишини камайтириш чораларини кўрмоқда. Инспекция экологик талабларга қатъий амал қилиш орқали қурилиш жараёнларини сифатли ва хавфсиз ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Когонда портловчи моддалар цехида чақнаш содир бўлди: 4 киши вафот этди

2025 йил 6 декабр куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган «ШАМС ЛТД» МЧЖга қарашли портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида чақнаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 4 нафар ишчи вафот этди, яна бир неча ходим турли даражада жароҳатланди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса соат 09:40 да «Мустақиллик» МФЙ ҳудудидаги цехда юз берган ва натижада ёнғин ҳам келиб чиққан. Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та қутқарув бўлинмаси томонидан ёнғин соат 10:27 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса вақтида цехда 30 нафар ишчи бўлган. Улардан 4 нафари вафот этган, 4 нафари енгил даражада жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган. Шулардан 2 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига чиқишга рухсат берилган.

«ШАМС ЛТД» МЧЖ 2019 йилдан бери Марказий Осиё ва Ўзбекистон тоғ-кон саноати учун портловчи моддалар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси А. Рафиқов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, ҳодисанинг сабабларини аниқлаш ва бунга ўхшаш ҳолатларни келгусида олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Ҳозирда портлаш содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратга олинган ва оқибатларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самвел Бабаян “Андижон” жамоасига мураббийлик қилади

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Самвел Бабаян ҳамда жамоа аъзолари билан учрашиб, келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Бабаян фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Спартак” (Латвия), “Локомотив”, “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Тажрибали мутахассис бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида “Пахтакор” билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби, Осиёни энг яхши клуби, шунингдек, “Навбаҳор” билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон Кубоги ғолиблигини қўлга киритган ҳамда ОЧЛ 1\8 финалгача етиб борган.

Учрушувда “Андижон” жамоасини Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муносиб иштирок эттириш, замонавий, кучли ва ҳамжиҳат жамоа шакллантириш ҳамда жаҳон футболи тажрибаларини самарали жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мутахассис “Андижон” фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун ўзининг бой тажрибаси ва билимларини тўлиқ сафарбар этишга тайёрлигини билдирди.‌‌

Tarjima: uz-uz

👎3👍2
Тошкентда қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валюта ноқонуний чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона идоралари ҳамкорлигида Қозоғистонга ноқонуний тарзда хорижий валюта олиб чиқишга уриниш олди олинди.

Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчиси – 1995 йилда туғилган шахс 5 млн 622 минг Россия рублини кичик партияларга бўлиб Қозоғистонга чиқариш учун “ташмачи”га берган вақтида ушланди.

Қўшимча текширувлар давомида гуруҳ етакчисининг автотранспорт воситаси ва яшаш хонадонидан 11.220 АҚШ доллари олиб кетилди. Маблағнинг асл эгалари қайд этилган ва ҳужжатлаштирилди.

Ҳозирда мазкур шахсга Жиноят кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz Самарқандда

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Самарқандда журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:
+99897 022 66 06
+99888 202 33 32
+99897 166 32 32

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни
@effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида кассалар ёпилади — энди тўлов қандай қилинади?

9 декабрдан бошлаб Ерюсти ҳалқа йўлидаги 14 та бекат, шунингдек “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар фаолияти тўхтатилади. Сабаб — бу бекатларда нақд тўлов улуши жуда паст.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади

Тошкентда 2026–2028 йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик 4 босқичли лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа доирасида Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади, асосий йўллар таъмирланади, автобус йўлаклари ташкил этилади ва транспорт ҳаракати сезиларли енгиллаштирилади.

https://effect.uz/uz/6686

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги Оқтепа канали ҳудудида эрозияга қарши экилган юзлаб дарахтлар ноқонуний кесиб ташланиб, табиатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди.

👉https://effect.uz/uz/6687

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2
⚡️Ҳокимиятнинг машҳур бузғунчи вакиллари: сафар манзили ўзгарди…

Якассарой туманидаги «Бошлиқ» маҳалласида юз бераётган воқеа — оддий бино бузилиши эмас, балки ҳокимият вакилларининг ўз билганича иш тутиши мумкинлигидан далолат берувчи навбатдаги мисол.

Effect.uz жамоаси воқеа жойига бориб, маҳалла аҳолиси айтаётган ҳақиқатни ўз кўзи билан кўрди: аҳолига хизмат қилган бино ҳеч қандай расмий ҳужжат, қарорсиз бузиб ташланган. Бузилган бинода давлат байроғига ҳурматсизлик қилинган.

Маҳалла аҳолиси сўзларига кўра, мазкур бино болалар тўгараклари, маҳалла фаолияти ва телевидение хизматлари жойлашган маскан бўлган. Йиллар давомида у айниқса кексалар ва болалар учун ягона қулай маскан вазифасини бажарган.

Энди эса уларнинг ўрнида фақат чанг, бетон парчалари ва ҳеч ким тушунтириб бера олмаётган «қандайдир топшириқ» қолмоқда.

Одамларга хизмат қилаётган бинони қандай қилиб расмий қарорсиз, ҳужжатсиз, изоҳсиз бузиш мумкинми? Якассарой туманида қонун фақат оддий фуқароларгами амал қиладими?

Бузилиш жараёнида яна ўша таниш манзаралар: Абдурасул Ваҳобов ва унинг «Буза-Буз» жамоаси ишни бошқариб турган. Бу ном атрофида олдин ҳам шубҳали бузилишлар, маҳалла норозиликлари ва саволларга жавоб бермаслик ҳолатлари тилга олинган — бу сафар ҳам ўша манзара такрорланаётгандек.

👉 https://youtu.be/6kAeRfq7578
👍3😢2
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Навоий вилоятида кенг кўламли маънавий-маърифий байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Шу жумладан, Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, ҳуқуқшунос ҳамда сиёсатшунос олимлар, илм-фан намояндалари ва ижодкор зиёлилар иштирок этди.

👉https://effect.uz/uz/6688

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2