This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳавони ифлослантирган “TEXNOPARK” МЧЖга нисбатан чора кўрилди
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи I ва II тоифага кирувчи объектларда экологик назорат тадбирлари изчил давом этмоқда.
Навбатдаги мониторинг жараёнида Яшнобод туманида жойлашган “TEXNOPARK” МЧЖга қарашли чўян қуйиш цехи текширилди. Текширув давомида корхонада чанг-газ тозалаш ускунаси мавжуд бўлишига қарамасдан, у меъёрдан ортиқ чиқиндиларни атмосфер ҳавога чиқараётгани ҳамда экологик экспертиза хулосаси олинмагани аниқланди.
Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан корхона раҳбарига белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиб, қўшимча тўловлар ҳисобланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🤔2
"Ҳаётингизни асранг, хавфсизлик қоидаларига амал қилинг" – ФВВ ис гази хавфидан огоҳлантирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Об-ҳаво ҳарорати пасайиб бориши билан газ ва муқобил ёқилғида ишловчи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) эса иситиш жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис газидан заҳарланиш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Мутахассислар қўлбола ва носоз иситиш ускуналаридан фойдаланмаслик, тунги вақт иситиш тизимини назоратсиз қолдирмаслик ҳамда ошхона газ плитасини хона иситиш учун ишлатмасликни тавсия қилмоқда. Шунингдек, иситиш печлари ва мўриларининг созлиги, вақтида тозаланиши, атрофида ёнувчан буюмлар сақланмаслигига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Газ ускуналарини улашда қоидаларга қатъий риоя қилиш ва резина шлангалардан фойдаланмаслик керак. Агар хонада газ ҳиди сезилса, чироқ ёқмасдан ва учқун чиқармасдан дарҳол хонани шамоллатиб, газ хизматига хабар бериш лозимлиги таъкидланмоқда.
ФВВ фуқароларни мазкур қоидаларга риоя қилиш орқали ўз ҳаёти ва яқинларини хавфдан асрашга чақиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотлар билан бутун халқ фахрланиши керак” – “ACWA Power” бошқаруви раиси
5 декабрь куни Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган тадбирда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатини юксак баҳолади.
- деди Муҳаммад Абунайян.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
5 декабрь куни Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган тадбирда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатини юксак баҳолади.
“Муҳтарам Президент жаноби олийлари, сиз амалга ошираётган ишларнинг натижалари билан муқаддас Ўзбекистон заминида яшаётган бутун халқ фахрланиши керак. Чунки ҳамма раҳбарлар ҳам, ҳамма давлатлар ҳам бундай натижаларни таъминлашга, бундай чуқур ислоҳотларни амалга оширишга қодир эмас”,
- деди Муҳаммад Абунайян.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥29🤔1
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Туркиянинг жануби-шарқидаги Ҳарран текислигида жойлашган Тош тепаликларида неолит даврига оид 12 та қазиш майдонидан 30 га яқин янги археологик топилмалар очилди. Улар 12 минг йил аввалги ҳаёт, дафн маросимлари ва ҳунармандчилик ҳақида беназир маълумотлар тақдим қилади, инсониятнинг турли ижтимоий тузилмалари ва маданий амалиётлари ҳақидаги тасаввурларимизни тубдан ўзгартириши мумкин.
https://effect.uz/uz/6685

👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда экологик талаблар бузилиши оқибатида бир қатор қурилишлар вақтинчалик тўхтатилди
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан Юнусобод туманида қурилиш объектларида экологик талаблар бузилган ҳолатлар аниқланди. Рейд тадбирлари давомида 15 та қурувчи ташкилотга ёзма кўрсатма берилди, 4 та объектда эса ишлар вақтинчалик тўхтатилди.
Шаҳар экологик муҳитини муҳофаза қилиш мақсадида инспекция ходимлари қурилиш майдонларини мунтазам равишда намлантириш ва чанг кўтарилишини камайтириш чораларини кўрмоқда. Инспекция экологик талабларга қатъий амал қилиш орқали қурилиш жараёнларини сифатли ва хавфсиз ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

👍5🔥2
Когонда портловчи моддалар цехида чақнаш содир бўлди: 4 киши вафот этди
2025 йил 6 декабр куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган «ШАМС ЛТД» МЧЖга қарашли портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида чақнаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 4 нафар ишчи вафот этди, яна бир неча ходим турли даражада жароҳатланди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса соат 09:40 да «Мустақиллик» МФЙ ҳудудидаги цехда юз берган ва натижада ёнғин ҳам келиб чиққан. Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та қутқарув бўлинмаси томонидан ёнғин соат 10:27 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса вақтида цехда 30 нафар ишчи бўлган. Улардан 4 нафари вафот этган, 4 нафари енгил даражада жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган. Шулардан 2 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига чиқишга рухсат берилган.
«ШАМС ЛТД» МЧЖ 2019 йилдан бери Марказий Осиё ва Ўзбекистон тоғ-кон саноати учун портловчи моддалар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси А. Рафиқов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, ҳодисанинг сабабларини аниқлаш ва бунга ўхшаш ҳолатларни келгусида олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Ҳозирда портлаш содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратга олинган ва оқибатларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самвел Бабаян “Андижон” жамоасига мураббийлик қилади
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Самвел Бабаян ҳамда жамоа аъзолари билан учрашиб, келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.
Учрушувда “Андижон” жамоасини Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муносиб иштирок эттириш, замонавий, кучли ва ҳамжиҳат жамоа шакллантириш ҳамда жаҳон футболи тажрибаларини самарали жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мутахассис “Андижон” фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун ўзининг бой тажрибаси ва билимларини тўлиқ сафарбар этишга тайёрлигини билдирди.
Tarjima: uz-uz

Бабаян фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Спартак” (Латвия), “Локомотив”, “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.
Тажрибали мутахассис бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида “Пахтакор” билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби, Осиёни энг яхши клуби, шунингдек, “Навбаҳор” билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон Кубоги ғолиблигини қўлга киритган ҳамда ОЧЛ 1\8 финалгача етиб борган.

👎3👍2
Тошкентда қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валюта ноқонуний чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона идоралари ҳамкорлигида Қозоғистонга ноқонуний тарзда хорижий валюта олиб чиқишга уриниш олди олинди.
Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчиси – 1995 йилда туғилган шахс 5 млн 622 минг Россия рублини кичик партияларга бўлиб Қозоғистонга чиқариш учун “ташмачи”га берган вақтида ушланди.
Қўшимча текширувлар давомида гуруҳ етакчисининг автотранспорт воситаси ва яшаш хонадонидан 11.220 АҚШ доллари олиб кетилди. Маблағнинг асл эгалари қайд этилган ва ҳужжатлаштирилди.
Ҳозирда мазкур шахсга Жиноят кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👍2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz Самарқандда
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Самарқандда журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+99897 022 66 06
+99888 202 33 32
+99897 166 32 32
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида кассалар ёпилади — энди тўлов қандай қилинади?
9 декабрдан бошлаб Ерюсти ҳалқа йўлидаги 14 та бекат, шунингдек “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар фаолияти тўхтатилади. Сабаб — бу бекатларда нақд тўлов улуши жуда паст.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
9 декабрдан бошлаб Ерюсти ҳалқа йўлидаги 14 та бекат, шунингдек “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар фаолияти тўхтатилади. Сабаб — бу бекатларда нақд тўлов улуши жуда паст.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Тошкентда 2026–2028 йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик 4 босқичли лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа доирасида Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади, асосий йўллар таъмирланади, автобус йўлаклари ташкил этилади ва транспорт ҳаракати сезиларли енгиллаштирилади.
https://effect.uz/uz/6686

👍1