This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат тартибига таҳдид солган жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар ўртасидаги жанжални акс эттирган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва воқеа иштирокчиларининг барчаси процессуал тартибда ушланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Эслатиб ўтамиз, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракат қонун устуворлиги асосида жазоланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик — инсон иродаси ва жамият келажагига таҳдид
Гиёҳвандлик — бу шунчаки соғлиқни йўқотиш эмас, балки инсон иродасининг синиши, оилаларнинг пароканда бўлиши ва жамият келажагига болта уриш демакдир. Статистикага кўра, дунёда ҳар йили ярим миллиондан ортиқ инсон шу иллат қурбони бўлмоқда, наркобизнес нишонида эса асосан 30 ёшгача бўлган ёшлар турибди. Айниқса, арзон ва тез ўргатиб қўювчи синтетик воситаларнинг тарқалиши инсонни нафақат жисмонан мажруҳ қилади, балки ижтимоий деградацияга ва муддатидан олдин ўлимга етаклайди.
Юртимизда ушбу «аср вабоси»га ва унинг манбаларига қарши кескин кураш давом этмоқда. Видеода кўриб турганингиздек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу амалиёт орқали нафақат қора бозор занжири узилди, балки юзлаб, минглаб одамларнинг заҳарланиши олди олингани шубҳасиз.
Унутманг, гиёҳвандликка қарши кураш фақат ҳуқуқ тартибот идораларининг иши эмас, бу ҳар биримизга дахлдор масаладир. Ўзбекистонда наркотик савдоси учун қатъий жавобгарлик ва узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган бўлса-да, энг муҳим ҳимоя — бу огоҳликдир. Атрофга бефарқ бўлманг, зеро соғлом ва хавфсиз жамиятни фақат биргаликда қура оламиз.

🔥2👍1
Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланди.
Унга кўра, қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
дейилади расмий хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланди.
Унга кўра, қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига) бориб-келишларини қулайлаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда қўшимча имкониятлар яратилади.
Шунга мувофиқ, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади,
дейилади расмий хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Тошкентда йил сайин ортиб бораётган транспорт юкламаси ва узоқ тирбандликларга барҳам бериш мақсадида давлат даражасида янги чоралар белгиланди. Президент томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, пойтахт транспорт тизимини 2030 йилгача тубдан ислоҳ қилиш, жамоат транспортини ривожлантириш ва “ақлли” бошқарув тизимларини жорий этиш режалаштирилган.
https://effect.uz/uz/6684

👍37🔥14🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Худога нола қилиб йиғлардим – Ёлғизлик, хиёнат ва қайта туғилиш: Мадина Комилованинг ҳаёт синови
Мадина Комилованинг ҳаёти — куч, ирода ва қайта тикланиш ҳақидаги аччиқ ҳақиқатдир.
У ёшлигида икки катта хатога йўл қўйди:
— ишонувчанлик билан нотўғри инсонни танлади,
— ҳаёт йўлини ўша одамнинг қўлига топширди.
Бугун у шу икки хатонинг оғир юкини йиллар давомида елкасида кўтарганини, бу жараён унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборганини эслайди.
Оғир дард уни тўшакка михлаб қўйганда, энг яқин деб билган инсон ундан юз ўгирди. Тушкунлик, ёлғизлик ва қўрқув бирлашиб, уни руҳий жиҳатдан синиш ёқасига олиб борди.

«Тунлари Худога нола қилиб йиғлардим… Ўзимни ҳеч кимга кераксиз, ташландиқдек ҳис қилганимдан даҳшатга тушардим», — дейди Мадина.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2😢2🤔1
Ўзбекистон МТЖ Роналдуга қарши!
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026'даги рақиблари маълум бўлди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳида Португалия, Колумбия терма жамоаларига рақиб бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026'даги рақиблари маълум бўлди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳида Португалия, Колумбия терма жамоаларига рақиб бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда Бизнесни ривожлантириш банки ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Бизнесни ривожлантириш банки акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний…
Бизнесни ривожлантириш банки фирибгарликка оид хабарга расмий муносабат билдирди
Бизнесни ривожлантириш банки АТБ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар асосида расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, банк ходимининг кредит маблағларини ажратиш жараёнида фирибгарлик ҳолатига йўл қўйгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Жорий йил сентябр ойида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида кузатилган ҳолатда банкнинг собиқ ходими томонидан тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш жараёнида гаров таъминоти асоссиз равишда юқори баҳолангани ва фирибгарлик ҳолатига йўл қўйилгани аниқланган.
Расмий баёнотда қайд этилишича, ушбу шахс аввал турли ташкилотларда, жумладан, Бизнесни ривожлантириш банки АТБнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида кредит ажратиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимда қисқа муддат фаолият юритган. Шу сабабли жиноий иш қўзғатилишига асос бўлган ҳолат мазкур банкнинг бевосита фаолияти билан боғлиқ эмаслиги таъкидланган.
Шунингдек, банк ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилишини билдириб, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда эканини маълум қилди.
Банкда коррупция ҳолатлари юзасидан мурожаатларни қабул қилишга мўлжалланган ишонч линиялари 24/7 режимида ишлаётгани ҳам қўшимча қилинган.

Бизнесни ривожлантириш банки кенг жамоатчилик, блогерлар ва журналистларни коррупцияга қарши курашишда фаол ҳамкорликка чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Риштонда кадастр инспектори пора билан ушланди
Фарғона вилоятида коррупцияга оид икки ҳолат аниқланди.
Риштон туманида кадастр бош инспектори фуқарога 84 млн сўм жарима солинишини айтиб, уни қўлламаслик ва ерни қонунийлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олган вақтда ушланган.
Шунингдек, хусусий корхона 2025 йил октябрда “Фарғона сув қурилиш инвест” маъмурий биносини 850 млн сўмга таъмирлаш тендерида ғолиб бўлган, бироқ муассаса бош муҳандиси ва бошқалар ишларга рухсат бериш учун 5 500 доллар сўрашган ва 5 000 доллар олаётганда фош этилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

👍2🤷♂1🔥1
Андижонда гиёҳвандликка яқин кучли дори воситалари контрабандаси тўхтатилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижонда Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош этилди.
Андижон шаҳрида автоҳалокатга учраган “CHANGAN SL03” автомобилнинг салон қисмида 5 071 дона “Регапен” дори воситаси топилиб, расмийлаштирилди.
Жиноят кодексининг 251 прим 1-моддаси 5-қисмига асосан 2 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилинди, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👍1🤔1
"Биз Португалия ва Колумбия билан ўйнаймиз. Умид қиламан, охиригача курашамиз" — Каннаваро
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йил жаҳон чемпионати финал босқичи қуръаси натижаларига муносабат билдирди.
Каннаваро таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоаси Португалия ва Колумбия билан баҳс олиб боради.
— деди у.
Шунингдек, Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.
деди 52 ёшли мутахассис.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йил жаҳон чемпионати финал босқичи қуръаси натижаларига муносабат билдирди.
Каннаваро таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоаси Португалия ва Колумбия билан баҳс олиб боради.
«Дастлабки таассурот... Албатта, бу жаҳон чемпионати. Унда исталган жамоа билан тўқнаш келиш мумкин. Биз Португалия ва Колумбия билан ўйнаймиз. Албатта, бу ўйинлар футболчиларимиз учун ҳам ҳаяжонли бўлади. Бу жаҳон чемпионатидамиз. Бу қуръа ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз бу ердалигимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Умид қиламан, охиригача курашамиз»,
— деди у.
Шунингдек, Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.
"Эндиликда қуръа натижаларига кўра тайёргарликни бошлашимиз мумкин. Биз ўз гуруҳимиздан мамнунмиз, чунки қуръа бизга биринчи ўйинни 17 июнда ўтказиш имконини беради. Бу эса тайёргарлигимизга аниқ йўналиш беради. Дастлаб плей-офф босқичидан ўтган жамоага қарши ўйнаймиз, шунинг учун рақибимиз қайси мамлакат бўлишини ҳозирча билмаймиз. Бироқ Колумбия ва Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори. Улар жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрган ва жиддий рақобатчи бўлган жамоалардир",
деди 52 ёшли мутахассис.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂3🤔3🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 9 декабрдан бошлаб “Ер усти халқа йўли” йўналишидаги барча 14 та бекатда, шунингдек, “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар ёпилади
🗄 Ушбу бекатларда кассалар ўрнига янги замонавий QR-кодли чипталар берувчи аппаратлар — инфокиоскалар ишга туширилган.
Инфокиоскаларнинг афзалликлари:
🔵 Нақд пул айланишини камайтириб, тўловлар шаффоф ва хавфсиз бўлади;
🔵 Чипта хариди тезлашади — навбатлар камаяди ва йўловчилар вақтини тежайди;
🔵 QR-код асосидаги чипталарни мобил телефон ёки чоп этилган квитансия шаклида ишлатиш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Инфокиоскаларнинг афзалликлари:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари 24/7 диспетчерлик хизматини ташкил этиши шарт" — вазирлик
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга уринганларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимини обрўсизлантириш мақсадида видеоматериал тарқатган икки нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, улардан бирига 10 сутка, иккинчисига эса 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жорий йил 29 ноябр куни Шаҳрисабз шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, катта сержант Холбеков "Кобалт" русумли транспорт воситасига ҳайдовчининг телефон воситасидан фойдаланиб келаётгани учун тўхташ ишорасини беради. Бу вақтда ҳайдовчи ва салонда йўловчи сифатида келаётган тармоқ блогерларидан бири ходимни чалғитиш учун олдиндан тил бириктириб, ходимга ҳайдовчини гўёки телефондан фойдаланган қилиб кўрсатган, аслида телефон ғилофидан фойдаланган. Ходим ҳайдовчига нисбатан белгиланган маъмурий баённома расмийлаштиргач эса, икковлон ходимни чалғитишга уринганини айтиб, ҳали судда гаплашамиз, дея калака қилиб кетишган.
Эртасига телеграм тармоғига "Қоидабузарлик борми?" сарлавҳали видеони жойлаган тармоқ вакили шу куннинг ўзидаёқ ноқонуний ишга қўл урганини билиб, видеони саҳифасидан ўчирган. Бироқ ғишт қолипдан кўчиб бўлган эди. Ходим билдиргиси асосида тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Шаҳрисабз шаҳар судига юборилиб, ЙПХ ходимининг сезгирлигини имтиҳондан ўтказиш важи билан унинг устидан кулиб изза қилишга уринганлар устидан суд қарори ўқилди.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-прим 2-моддасига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтида олинган фото ёки видео тасвирини уларни обрўсизлантириш мақсадида бузиб тарқатиш БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2🔥2🤔2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳавони ифлослантирган “TEXNOPARK” МЧЖга нисбатан чора кўрилди
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи I ва II тоифага кирувчи объектларда экологик назорат тадбирлари изчил давом этмоқда.
Навбатдаги мониторинг жараёнида Яшнобод туманида жойлашган “TEXNOPARK” МЧЖга қарашли чўян қуйиш цехи текширилди. Текширув давомида корхонада чанг-газ тозалаш ускунаси мавжуд бўлишига қарамасдан, у меъёрдан ортиқ чиқиндиларни атмосфер ҳавога чиқараётгани ҳамда экологик экспертиза хулосаси олинмагани аниқланди.
Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан корхона раҳбарига белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиб, қўшимча тўловлар ҳисобланди.

👍3🤔2
"Ҳаётингизни асранг, хавфсизлик қоидаларига амал қилинг" – ФВВ ис гази хавфидан огоҳлантирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Об-ҳаво ҳарорати пасайиб бориши билан газ ва муқобил ёқилғида ишловчи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) эса иситиш жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис газидан заҳарланиш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Мутахассислар қўлбола ва носоз иситиш ускуналаридан фойдаланмаслик, тунги вақт иситиш тизимини назоратсиз қолдирмаслик ҳамда ошхона газ плитасини хона иситиш учун ишлатмасликни тавсия қилмоқда. Шунингдек, иситиш печлари ва мўриларининг созлиги, вақтида тозаланиши, атрофида ёнувчан буюмлар сақланмаслигига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Газ ускуналарини улашда қоидаларга қатъий риоя қилиш ва резина шлангалардан фойдаланмаслик керак. Агар хонада газ ҳиди сезилса, чироқ ёқмасдан ва учқун чиқармасдан дарҳол хонани шамоллатиб, газ хизматига хабар бериш лозимлиги таъкидланмоқда.
ФВВ фуқароларни мазкур қоидаларга риоя қилиш орқали ўз ҳаёти ва яқинларини хавфдан асрашга чақиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотлар билан бутун халқ фахрланиши керак” – “ACWA Power” бошқаруви раиси
5 декабрь куни Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган тадбирда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатини юксак баҳолади.
- деди Муҳаммад Абунайян.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
5 декабрь куни Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган тадбирда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатини юксак баҳолади.
“Муҳтарам Президент жаноби олийлари, сиз амалга ошираётган ишларнинг натижалари билан муқаддас Ўзбекистон заминида яшаётган бутун халқ фахрланиши керак. Чунки ҳамма раҳбарлар ҳам, ҳамма давлатлар ҳам бундай натижаларни таъминлашга, бундай чуқур ислоҳотларни амалга оширишга қодир эмас”,
- деди Муҳаммад Абунайян.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥29🤔1
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Туркиянинг жануби-шарқидаги Ҳарран текислигида жойлашган Тош тепаликларида неолит даврига оид 12 та қазиш майдонидан 30 га яқин янги археологик топилмалар очилди. Улар 12 минг йил аввалги ҳаёт, дафн маросимлари ва ҳунармандчилик ҳақида беназир маълумотлар тақдим қилади, инсониятнинг турли ижтимоий тузилмалари ва маданий амалиётлари ҳақидаги тасаввурларимизни тубдан ўзгартириши мумкин.
https://effect.uz/uz/6685

👍2🔥2