EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкент метроси 2030 йилгача 103 кмгача узайтирилади

Президентнинг “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (ПҚ–368-сон, 4 декабрь 2025 йил) мувофиқ, пойтахт транспорт тизимини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинди.

Қарорга кўра, Тошкент метрополитени тармоғи узунлиги 103 километргача етказилади. Шу билан бирга, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга чиқариш, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини эса 18 км/соатдан 24 км/соатгача ошириш вазифаси қўйилган. Пойтахтда транспорт воситалари учун 150 мингта ўринга эга тўхтаб туриш (парковка) жойларини ташкил этиш ҳам режа асосида амалга оширилади.

Ҳужжатда кўзда тутилган тадбирларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази тузилади. У замонавий рақамли ва “яшил” технологиялардан фойдаланиб, транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимини мунтазам мониторинг қилиш орқали йўл ҳаракатини самарали бошқариш билан шуғулланади.

Марказ шунингдек Тошкентнинг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш, ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобил йўллари, автобус ва метро бош бекатлари кесишмаларида кўп қаватли парковкалар барпо этиш, ер усти метро линиялари ва йўл ўтказгичлари остида хавфсиз тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш вазифаларини ҳам бажаради.

Қарорда белгиланган чора-тадбирлар йўллардаги тирбандликларни камайтириш, жамоат транспорти улушини ошириш ҳамда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун ҳаракатланишни янада қулай ва самарали қилишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥2🤔1😢1
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари автомашина баллонларини ёқиб, ҳавони ифлослагани аниқланди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Камолот маҳалласи аҳолиси кечаси тарқаладиган қуюқ ва ўткир ҳидли тутундан узоқ вақт азият чекиб келган. Маҳалла ва жамоатчиликнинг мурожаатига асосан туман ҳокимлиги ҳудудда текширув олиб борди.

Ўрганишда маълум бўлишича, “Исмоил Захро” МЧЖ автомашина баллонлари ёқиб, чорва учун озуқа тайёрлаб келган. Бу ҳолат шаҳарнинг “Супер” ҳудудига яқин жойда содир бўлгани сабабли, аҳоли ҳам салбий таъсир кўрган.

Туман ҳокими ўринбосари Азиз Ғафуровнинг таъкидлашича, тадбиркор бир неча ой ҳудудни ёпиб, ишчи гуруҳни киритмаган. 3 декабрь куни барча мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган текширувда 40 сотихлик ёпиқ ҳудудда чўчқалар боқилиши аниқланган.

Тадбиркор сўнгги 2 йил давомида бу ерда фаолият юритган ва кечаси автомашина баллонлари ёқиб озиқа тайёрлаган, экологик ва санитария рухсатлари эса йўқ эди. “Исмоил Захро” МЧЖнинг 2024 йилдаги айланмаси 400 минг, 2025 йилда эса 1 миллион сўмни ташкил этган, солиқ қарзи эса 60 миллион сўмдан ортиқ.

Туман ҳокимлиги ҳолатни тезкорлик билан тўхтатди ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1
"Ўзбекистонда ёмғир, қор ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда" — Ўзгидромет

Ўзгидромет маълумотига кўра, 8–10 декабрь кунлари мамлакат ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Аҳоли об-ҳавога тайёр бўлиши лозим.

— 8–9 декабрь кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутиляпти. 10 декабргача тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик — ёмғир ва қор — кузатилади, баъзи пайтларда кучаяди. Шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги секундига 15–18 метр, баъзи жойларда 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.
— 10 декабрь куни об-ҳаво сезиларли совийди:
• марказий ҳудудларда кечаси 2–5° совуқ, кундузи 3–6° илиқ;
• шимолий ҳудудларда кечаси 7–10° совуқ, кундузи 0–3° совуқ бўлади.


Ўзгидромет мутахассислари ҳавода намлик ортиши экологик вазиятга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 14,3 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари муомаласига чек қўйилди

Жорий йилнинг ноябрь ойида ИИВ ва ДХХ Самарқанд вилоят бошқармалари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Натижада умумий баҳоси 14 миллиард 256 миллион сўмлик 90 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, 954 дона психотроп моддалар ва 1 кг 993 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари муомаласига чек қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “ACWA Power” компанияси раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашиб, иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли турмушини яхшилашга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Учрашувда энергетика, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

https://effect.uz/uz/6682

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍150🔥17
Томорқасидан юқори даромад олган деҳқонларга ер солиғидан катта имтиёз берилиши мумкин

2026 йилдан бошлаб Наманган вилоятида деҳқонлар учун ер солиғидан катта имтиёз берувчи синов тартиби жорий қилинади.

Маълум қилинишича, томорқасидан юқори даромад олган деҳқонлар ўз участкалари учун тўлаган ер солиғининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин. Бунинг учун етиштирилган маҳсулотлардан олинган даромад миқдори 1 сотих учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан юқори бўлиши шарт. Шу шарти бажарилса, тўланган ер солиғининг 90 фоизи қайтариб берилади.

Тажриба натижалари эса кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Давлат харидларида 1,4 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 3 та давлат харидида умумий 1,4 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланганини маълум қилди.

Шу жумладан:

🔷832 млн сўмлик тиббий тўпламлар хариди;

🔷298 млн сўмлик экотуризм бўйича мастер режа ишлаб чиқиш хизмати;

🔷253,5 млн сўмлик суд биноси учун музей жиҳозлари харидида танловларда рақобат ва холислик принциплари бузилган.

Агентлик текширувлари асосида харид комиссияларининг ғолибни аниқлаш баённомалари бекор қилинди ва қонунга зид тартибда ўтказилиши мумкин бўлган харидлар олди олинди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат тартибига таҳдид солган жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар ўртасидаги жанжални акс эттирган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва воқеа иштирокчиларининг барчаси процессуал тартибда ушланди.

Эслатиб ўтамиз, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракат қонун устуворлиги асосида жазоланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик — инсон иродаси ва жамият келажагига таҳдид

Гиёҳвандлик — бу шунчаки соғлиқни йўқотиш эмас, балки инсон иродасининг синиши, оилаларнинг пароканда бўлиши ва жамият келажагига болта уриш демакдир. Статистикага кўра, дунёда ҳар йили ярим миллиондан ортиқ инсон шу иллат қурбони бўлмоқда, наркобизнес нишонида эса асосан 30 ёшгача бўлган ёшлар турибди. Айниқса, арзон ва тез ўргатиб қўювчи синтетик воситаларнинг тарқалиши инсонни нафақат жисмонан мажруҳ қилади, балки ижтимоий деградацияга ва муддатидан олдин ўлимга етаклайди.

Юртимизда ушбу «аср вабоси»га ва унинг манбаларига қарши кескин кураш давом этмоқда. Видеода кўриб турганингиздек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу амалиёт орқали нафақат қора бозор занжири узилди, балки юзлаб, минглаб одамларнинг заҳарланиши олди олингани шубҳасиз.

Унутманг, гиёҳвандликка қарши кураш фақат ҳуқуқ тартибот идораларининг иши эмас, бу ҳар биримизга дахлдор масаладир. Ўзбекистонда наркотик савдоси учун қатъий жавобгарлик ва узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган бўлса-да, энг муҳим ҳимоя — бу огоҳликдир. Атрофга бефарқ бўлманг, зеро соғлом ва хавфсиз жамиятни фақат биргаликда қура оламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун  қишки таътил муддати белгиланди.

Унга кўра, қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига) бориб-келишларини қулайлаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда қўшимча имкониятлар яратилади.

Шунга мувофиқ, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади,

дейилади расмий хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

Тошкентда йил сайин ортиб бораётган транспорт юкламаси ва узоқ тирбандликларга барҳам бериш мақсадида давлат даражасида янги чоралар белгиланди. Президент томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, пойтахт транспорт тизимини 2030 йилгача тубдан ислоҳ қилиш, жамоат транспортини ривожлантириш ва “ақлли” бошқарув тизимларини жорий этиш режалаштирилган.

https://effect.uz/uz/6684

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥14🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Худога нола қилиб йиғлардим – Ёлғизлик, хиёнат ва қайта туғилиш: Мадина Комилованинг ҳаёт синови

Мадина Комилованинг ҳаёти — куч, ирода ва қайта тикланиш ҳақидаги аччиқ ҳақиқатдир.

У ёшлигида икки катта хатога йўл қўйди:

— ишонувчанлик билан нотўғри инсонни танлади,
— ҳаёт йўлини ўша одамнинг қўлига топширди.

Бугун у шу икки хатонинг оғир юкини йиллар давомида елкасида кўтарганини, бу жараён унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборганини эслайди.
Оғир дард уни тўшакка михлаб қўйганда, энг яқин деб билган инсон ундан юз ўгирди. Тушкунлик, ёлғизлик ва қўрқув бирлашиб, уни руҳий жиҳатдан синиш ёқасига олиб борди.

«Тунлари Худога нола қилиб йиғлардим… Ўзимни ҳеч кимга кераксиз, ташландиқдек ҳис қилганимдан даҳшатга тушардим», — дейди Мадина.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2😢2🤔1
Ўзбекистон МТЖ Роналдуга қарши!

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026'даги рақиблари маълум бўлди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳида Португалия, Колумбия терма жамоаларига рақиб бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда Бизнесни ривожлантириш банки ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Бизнесни ривожлантириш банки акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний…
Бизнесни ривожлантириш банки фирибгарликка оид хабарга расмий муносабат билдирди

Бизнесни ривожлантириш банки АТБ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар асосида расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, банк ходимининг кредит маблағларини ажратиш жараёнида фирибгарлик ҳолатига йўл қўйгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Жорий йил сентябр ойида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида кузатилган ҳолатда банкнинг собиқ ходими томонидан тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш жараёнида гаров таъминоти асоссиз равишда юқори баҳолангани ва фирибгарлик ҳолатига йўл қўйилгани аниқланган.

Расмий баёнотда қайд этилишича, ушбу шахс аввал турли ташкилотларда, жумладан, Бизнесни ривожлантириш банки АТБнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида кредит ажратиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимда қисқа муддат фаолият юритган. Шу сабабли жиноий иш қўзғатилишига асос бўлган ҳолат мазкур банкнинг бевосита фаолияти билан боғлиқ эмаслиги таъкидланган.

Шунингдек, банк ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилишини билдириб, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда эканини маълум қилди.

Банкда коррупция ҳолатлари юзасидан мурожаатларни қабул қилишга мўлжалланган ишонч линиялари 24/7 режимида ишлаётгани ҳам қўшимча қилинган.

Бизнесни ривожлантириш банки кенг жамоатчилик, блогерлар ва журналистларни коррупцияга қарши курашишда фаол ҳамкорликка чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Риштонда кадастр инспектори пора билан ушланди

Фарғона вилоятида коррупцияга оид икки ҳолат аниқланди.

Риштон туманида кадастр бош инспектори фуқарога 84 млн сўм жарима солинишини айтиб, уни қўлламаслик ва ерни қонунийлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олган вақтда ушланган.

Шунингдек, хусусий корхона 2025 йил октябрда “Фарғона сув қурилиш инвест” маъмурий биносини 850 млн сўмга таъмирлаш тендерида ғолиб бўлган, бироқ муассаса бош муҳандиси ва бошқалар ишларга рухсат бериш учун 5 500 доллар сўрашган ва 5 000 доллар олаётганда фош этилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🔥1
Андижонда гиёҳвандликка яқин кучли дори воситалари контрабандаси тўхтатилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижонда Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош этилди.

Андижон шаҳрида автоҳалокатга учраган “CHANGAN SL03” автомобилнинг салон қисмида 5 071 дона “Регапен” дори воситаси топилиб, расмийлаштирилди.

Жиноят кодексининг 251 прим 1-моддаси 5-қисмига асосан 2 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилинди, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1