EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан неча кун дам олади

Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан декабрь ойида қуйидаги кунлар дам олиш куни сифатида белгиланди:

🔹 6 декабрь, шанба — 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун эса иш куни;

🔹 7 декабрь, якшанба — умумий дам олиш куни;

🔹 8 декабрь, душанба — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан байрам куни.


Фуқаролар мазкур кунларни ҳисобга олган ҳолда ўз дам олиш ва ишларини режалаштириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Собянин: “Мигрантлардан норози экспертларга қўлига супурги олишни маслаҳат берган бўлардим”

Москва мэри Сергей Собянин мигрантлардан норози бўлаётган экспертларга жавобан шундай фикр билдирди:

"Агар ўша экспертлар шунчалик жонбозлик кўрсатаётган экан, мен уларга қўлига супурги олиб Москвадаги уйларнинг бирининг ҳовлисига чиқишни маслаҳат берган бўлардим. Ўзларининг олий маълумоти ва докторлик диссертацияси билан. Менимча, улар бу ишни қилишмайди. Хўш унда ким бажаради?"


Собянин шунингдек мигрантлар орқали оғир ишлар бажариш аҳамиятини таъкидлади:

"Бизга фақат юқори малакали ишчилар керак дейдиганларнинг мантиғини тушунмайман. Улар келиб юқори малакали иш жойларини эгалласа, москваликлар кўча супуришга чиқадими? Ушбу оғир иш билан шуғулланишга рози бўлаётган одамлар борлиги учун биз худога шукур дейишимиз керак".


Мэрнинг айтишича, 2018 йилдан бери Москвадаги мигрант ишчилар сони ўзгармаган, оммавий кириб келиш йўқ, аммо кўпчилик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ёмғир ва қор: ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда

Қамчиқ довонида ҳаво шароитлари қийинлашмоқда: юқори нуқталарида майдалаб ёмғир ва қор ёғмоқда. Йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш чоралари кўрилмоқда, ва ҳозирда икки томонлама автомобил ҳаракати давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан довон ҳудудида барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сурхондарёда Бизнесни ривожлантириш банки ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бизнесни ривожлантириш банки акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши юзасидан мурожаат қилганида, кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслини таъкидлаб, ушбу масалани ҳал қилиш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган.

Ҳозирда мазкур банк ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари хусусий бошқарувга берилади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини хусусий бошқарувга бериш бўйича Туркиянинг «Акса электрик» компанияси билан келишувга эришилганини маълум қилди.

«Биз электр энергияси генерацияси йўналишидаги ислоҳотларимиз натижасида соҳага хорижий сармояларни давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри жалб этишда катта тажриба орттирдик. Жорий йилдан нафақат электр энергиясини ишлаб чиқариш, балки уни истеъмолчиларга етказиб беришда ҳам хусусий шериклик тамойилларини қўллашни бошладик», – деди Президент.


Ушбу компания лойиҳа доирасида тармоқни операцион бошқарувга олиб, инвестиция киритади, тармоқларни модернизация қилади, йўқотишларни босқичма-босқич 2 баробарга камайтиради. Натижада ҳар йили ўртача 20 миллион доллар тежалади.

Шундай тажриба асосида келгуси йилда Жиззах ва Сирдарё, 2027 йилда Наманган ва Тошкент вилоятлари электр тармоқлари бошқаруви ҳам инвесторларга таклиф этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥18😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғдодда ҳоким ўринбосари ва Наманганда икки нафар ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Давлат Хавфсизлик Хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона ҳамда Наманганда ҳокимлик тизимидаги коррупция ҳолатларига чек қўйди.

Фарғона вилояти Боғдод тумани

Ҳоким ўринбосари 2,4 сотих ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 8 000 АҚШ доллар олаётганвақтида қўлга олинди. Ер аслида онлайн аукцион орқали бошқа шахсга бириктирилган бўлган.

Наманган шаҳрида Маҳалла ҳоким ёрдамчиси «Яшил макон» лойиҳасидаги 8 сотих ерни расмийлаштириб, кейин турар-жойга ўтказишни ваъда қилиб, 6 000 доллар олганида ушланади.

Яна бир Наманган шаҳар ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 12 сотих ерни танишлари орқали расмийлаштириб бериш учун 16 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 6 000 доллар олган пайтда ушланди.

Ҳозирда барча шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда энергетикада янги босқич: 42 та қувват ишга туширилди, 21 та лойиҳа бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги янги объектлар ва истиқболли лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиб, соҳа ривожига доир муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Маълум қилинишича, бугун 42 та янги энергетика қувватлари расман ишга туширилди ва яна 21 та йирик лойиҳа қурилишига старт берилди. Бу эса мамлакатнинг энергетик салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Давлат раҳбари ўз нутқида жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда энергетика тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

— Биз бу йўналишда иккита муҳим мақсадни олдимизга қўйганмиз. Биринчисы — барча тармоқ ва ҳудудлар учун ишончли ҳамда узлуксиз энергия таъминотини таъминлаш. Иккинчиси — энергия манбаларини замонавий, экологик тоза ва қайта тикланувчи муқобил ресурслар асосида кенгайтириш, — деди президент.

Сўнгги йилларда энергетика соҳасига 35 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилиниб, 9 минг мегаватт янги қувватлар ишга туширилди.

Натижада мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 60 миллиард киловатт-соатдан жорий йилда 85 миллиард киловатт-соатга етди.

Айниқса, “яшил” энергияни ривожлантириш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Салькам 5 минг мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари, 400 мегаваттли гидроэлектр станциялари ишга туширилди. Жорий йил якунига қадар умумий генерация қувватларида қайта тикланувчи манбалар улушини 30 фоизга етказиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги портлаш бўйича 3 нафар мансабдор шахс қамоққа олинди

2 декабр куни соат 10:50 да Гулистон шаҳридаги «Бек Фамилй Cафе» ошхонасида нотўғри уланган 50 литрли газ баллони сизиши оқибатида портлаш содир бўлган эди.

Оқибатда 29 киши турли даражада куйиш жароҳати олди, 3 киши вафот этди. 5 нафар бемор уйига жавоб берилди, қолганларга малакали ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилди. «Бек Фамилй Cафе»нинг 3 нафар мансабдори қамоққа олинди.

Терговда ички ишлар вазирининг ўринбосари Рамазон Ашропов бошчилигидаги гуруҳ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Якунида жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.

Якунига кўра қонуний қарор қабул қилинади ва жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Йўлларда тирбандликларнинг олди олинади

“Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–368-сон, 04.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан:

🔹 аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;

🔹 автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш;

🔹 транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;

🔹 метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш.

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔸 замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш,

🔸 Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш;

🔸 ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;

🔸 Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўл ўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Президент администрациясида ахборот сиёсати йўналишида кадрлар ўзгарди

Президент администрациясида бир неча ойдан бери давом этаётган кадрлар ислоҳотлари доирасида ахборот сиёсати ва ОАВ билан ишлашга масъул бўлган бир қатор ходимлар лавозимини тарк этди ёки бошқа тузилмаларга ўтказилди.

Nigoh.uz манбаларига кўра, спичрайтер хизмати маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга қарашли бир неча ходимлар қисқартириш ва бошқа иш жойларига ўтказиш асосида хизматдан озод этилган.

Жумладан, 2023 йилдан буён Президент администрацияси спичрайтер хизматида етакчи консультант сифатида фаолият юритиб келган Улуғбек Алишерович Ибодинов бошқа лавозимга ўтказилди. Ушбу вазифагача у «Маҳалла» газетасида бўлим мудири сифатида ишлаган.

Шунингдек, Президент администрациясининг оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шуъбаси консультанти Элбек Улуғбекович Долимов ҳам фаолиятини якунлади. У бошқа ишга ўтган бўлиб, эндиликда Миллий контент марказида ишини давом эттираётгани маълум қилинди. Элбек Долимов 2018 йилда президент фармойиши билан мазкур шўъбага тайинланган, унгача эса АКТ вазирлиги матбуот котиби лавозимида ишлаган.

Спичрайтер хизматида ишлаб келган Икром Искандарович Бўрибоев ҳам вазифасидан озод этилди. У ўз меҳнат фаолиятини «Жадид» газетасида давом эттиради. Икром Бўрибоев 1972 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган, шоир ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек, спичрайтер хизматида масъул лавозимда ишлаб келган Ғофур Шермуҳаммад ҳам лавозимидан озод қилиниб, Вазирлар Маҳкамасида фаолият бошлаган. У 1973 йил 12 апрелда Қашқадарё вилоятида туғилган бўлиб, 1992–2004 йиллар давомида “Халқ сўзи”, “Қишлоқ ҳаёти” газеталарида турли лавозимларда ишлаган, шунингдек, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида бош муҳаррир сифатида фаолият олиб борган.

Манбаларга кўра, Бахтиёр Ёқубов ҳам Спичрайтер хизмати таркибидан кетгани айтилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Тошкент метроси 2030 йилгача 103 кмгача узайтирилади

Президентнинг “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (ПҚ–368-сон, 4 декабрь 2025 йил) мувофиқ, пойтахт транспорт тизимини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинди.

Қарорга кўра, Тошкент метрополитени тармоғи узунлиги 103 километргача етказилади. Шу билан бирга, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга чиқариш, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини эса 18 км/соатдан 24 км/соатгача ошириш вазифаси қўйилган. Пойтахтда транспорт воситалари учун 150 мингта ўринга эга тўхтаб туриш (парковка) жойларини ташкил этиш ҳам режа асосида амалга оширилади.

Ҳужжатда кўзда тутилган тадбирларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази тузилади. У замонавий рақамли ва “яшил” технологиялардан фойдаланиб, транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимини мунтазам мониторинг қилиш орқали йўл ҳаракатини самарали бошқариш билан шуғулланади.

Марказ шунингдек Тошкентнинг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш, ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобил йўллари, автобус ва метро бош бекатлари кесишмаларида кўп қаватли парковкалар барпо этиш, ер усти метро линиялари ва йўл ўтказгичлари остида хавфсиз тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш вазифаларини ҳам бажаради.

Қарорда белгиланган чора-тадбирлар йўллардаги тирбандликларни камайтириш, жамоат транспорти улушини ошириш ҳамда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун ҳаракатланишни янада қулай ва самарали қилишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥2🤔1😢1
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари автомашина баллонларини ёқиб, ҳавони ифлослагани аниқланди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Камолот маҳалласи аҳолиси кечаси тарқаладиган қуюқ ва ўткир ҳидли тутундан узоқ вақт азият чекиб келган. Маҳалла ва жамоатчиликнинг мурожаатига асосан туман ҳокимлиги ҳудудда текширув олиб борди.

Ўрганишда маълум бўлишича, “Исмоил Захро” МЧЖ автомашина баллонлари ёқиб, чорва учун озуқа тайёрлаб келган. Бу ҳолат шаҳарнинг “Супер” ҳудудига яқин жойда содир бўлгани сабабли, аҳоли ҳам салбий таъсир кўрган.

Туман ҳокими ўринбосари Азиз Ғафуровнинг таъкидлашича, тадбиркор бир неча ой ҳудудни ёпиб, ишчи гуруҳни киритмаган. 3 декабрь куни барча мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган текширувда 40 сотихлик ёпиқ ҳудудда чўчқалар боқилиши аниқланган.

Тадбиркор сўнгги 2 йил давомида бу ерда фаолият юритган ва кечаси автомашина баллонлари ёқиб озиқа тайёрлаган, экологик ва санитария рухсатлари эса йўқ эди. “Исмоил Захро” МЧЖнинг 2024 йилдаги айланмаси 400 минг, 2025 йилда эса 1 миллион сўмни ташкил этган, солиқ қарзи эса 60 миллион сўмдан ортиқ.

Туман ҳокимлиги ҳолатни тезкорлик билан тўхтатди ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1
"Ўзбекистонда ёмғир, қор ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда" — Ўзгидромет

Ўзгидромет маълумотига кўра, 8–10 декабрь кунлари мамлакат ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Аҳоли об-ҳавога тайёр бўлиши лозим.

— 8–9 декабрь кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутиляпти. 10 декабргача тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик — ёмғир ва қор — кузатилади, баъзи пайтларда кучаяди. Шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги секундига 15–18 метр, баъзи жойларда 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.
— 10 декабрь куни об-ҳаво сезиларли совийди:
• марказий ҳудудларда кечаси 2–5° совуқ, кундузи 3–6° илиқ;
• шимолий ҳудудларда кечаси 7–10° совуқ, кундузи 0–3° совуқ бўлади.


Ўзгидромет мутахассислари ҳавода намлик ортиши экологик вазиятга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 14,3 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари муомаласига чек қўйилди

Жорий йилнинг ноябрь ойида ИИВ ва ДХХ Самарқанд вилоят бошқармалари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Натижада умумий баҳоси 14 миллиард 256 миллион сўмлик 90 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, 954 дона психотроп моддалар ва 1 кг 993 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари муомаласига чек қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “ACWA Power” компанияси раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашиб, иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли турмушини яхшилашга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Учрашувда энергетика, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

https://effect.uz/uz/6682

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍150🔥17
Томорқасидан юқори даромад олган деҳқонларга ер солиғидан катта имтиёз берилиши мумкин

2026 йилдан бошлаб Наманган вилоятида деҳқонлар учун ер солиғидан катта имтиёз берувчи синов тартиби жорий қилинади.

Маълум қилинишича, томорқасидан юқори даромад олган деҳқонлар ўз участкалари учун тўлаган ер солиғининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин. Бунинг учун етиштирилган маҳсулотлардан олинган даромад миқдори 1 сотих учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан юқори бўлиши шарт. Шу шарти бажарилса, тўланган ер солиғининг 90 фоизи қайтариб берилади.

Тажриба натижалари эса кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Давлат харидларида 1,4 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 3 та давлат харидида умумий 1,4 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланганини маълум қилди.

Шу жумладан:

🔷832 млн сўмлик тиббий тўпламлар хариди;

🔷298 млн сўмлик экотуризм бўйича мастер режа ишлаб чиқиш хизмати;

🔷253,5 млн сўмлик суд биноси учун музей жиҳозлари харидида танловларда рақобат ва холислик принциплари бузилган.

Агентлик текширувлари асосида харид комиссияларининг ғолибни аниқлаш баённомалари бекор қилинди ва қонунга зид тартибда ўтказилиши мумкин бўлган харидлар олди олинди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1