EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Косонсойда 1,1 млрд сўмлик ноқонуний олтин айланмаси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга хилоф равишда олиб кирилган олтинлар фош этилди.

Тадбирда мусодара қилинган олтин қуймаси парчалари умумий оғирлиги 1 кг 168 граммни ташкил этиб, тахминий қиймати 1,1 млрд сўмга тенг экани аниқланди. Ушбу олтинларни 1996 йилда туғилган фуқаро 1988 йилда туғилган шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб олиб киргани маълум бўлди.

Фуқаро олтинларни бошқа бир қариндошига етказаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари ҳамда 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Сирдарё вилоятига ҳоким тайинланди

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Президент Турдимовдан келаси йил вилоятга 3 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказиш ва 185 минг кишини банд қилишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58
⚡️«Аббос Доллар» — инвесторми ёки фирибгарми? Можароли бизнес, шериклик ортидаги ҳақиқат

Ўзини Ўзбекистонда йирик инвестор сифатида танитган, интернетда «Аббос Доллар» номи билан машҳурликка эришган – афғонистонлик собиқ сиёсатчи, бизнесмен Аббос Иброҳимзоданинг Тошкентда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда катта резонансга сабаб бўлди.

Айрим манбаларда унинг қўлга олиниши бизнес рақобатчиларининг ҳаракатлари натижаси сифатида талқин қилинди.

Аммо воқеа ортидаги тафсилотлар бундан анча мураккаб ва бироз бошқача.

EFFECT.UZ таҳририятига Аббос Иброҳимзоданинг бизнес шериги, асли афғонистонлик, Туркия фуқароси Рафий Ҳамидуллах мурожаат қилиб, можаронинг асл сабабларини баён қилди.

👉 https://youtu.be/rzwV4SnvT2M
🤷‍♂1🤔1
Тошкентдаги саноат корхоналари Сирдарёга кўчирилиши мумкин — тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Тошкент шаҳрида жойлашган саноат корхоналарининг пойтахтдан Сирдарё вилоятига босқичма-босқич кўчирилиши давом этмоқда.

Корхоналарнинг кўпчилиги меҳнат ресурси, инфратузилма мавжудлиги ҳамда ер ва мулк солиғи арзонроқ бўлган ҳудудларни изламоқда. Шу боис, Сирдарё эркин иқтисодий зонасида бўш турган майдонлар пойтахтдаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун катта имконият яратади.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, корхоналарни Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорларга қатор қулайликлар тақдим этилади:
Саноат зонасидаги ер участкалари соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ажратилади;
10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади;
Хомашёни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.

Президентнинг Сирдарёга амалга оширган ташрифи давомида ушбу маълумотлар эълон қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34👎1🤔1
Гулистондаги фожиа қурбонлари оиласига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади

Икки кун аввал Гулистон шаҳри, Тараққиёт маҳалласидаги буюм бозори ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллон портлади. Ҳодиса оқибатида 29 нафар одам жароҳатланди.

Афсуски, бу бахтсиз ҳодисада қурбонлар ҳам бор. Президент уларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди ва уч кун ичида қурбон бўлганларнинг оиласига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратишни топширди.

Топшириққа кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори бошчилигида 10 нафар малакали шифокорлар бригадаси жабр кўрганларга бепул сифатли тиббий ва психологик ёрдам кўрсатмоқда.

Масъул идораларга ушбу бахтсиз ҳодисанинг сабабларини тез фурсатларда аниқлаб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Умуман, ушбу фожиа фавқулодда вазиятлар тизими учун катта дарс бўлиши қайд этилди. Қиш ойларида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча масъуллар 24 соатлик иш режимига ўтиши зарурлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍96🔥70😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Гулистонда янги автобуслар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрига олиб келинган замонавий автобуслар тақдимоти билан танишди.

Шаҳар ички қатновлари учун 52 та, “Евро-5” талабларига жавоб берадиган, табиий газда ҳаракатланувчи автобуслар келтирилди. Улар 65 нафар йўловчи учун мўлжалланган бўлиб, паст пол, пандус ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мос шарт-шароитлар билан жиҳозланган. “ATTO” электрон тўлов тизими ўрнатилган.

Автобуслар 23 та маҳаллани қамраб олган 7 та йўналишда ҳаракатланиб, кунлик 29 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Йиллик 38 миллиард сўмлик хизмат амалга оширилиб, 120 та иш ўрни яратилади.

Шунингдек, келгусида яна 30 та 11 метрли автобус олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, бу 150 дан ортиқ янги иш ўрнини таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍76🔥47👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Аббос Доллар» — инвесторми ёки фирибгарми? Можароли бизнес, шериклик ортидаги ҳақиқат Ўзини Ўзбекистонда йирик инвестор сифатида танитган, интернетда «Аббос Доллар» номи билан машҳурликка эришган – афғонистонлик собиқ сиёсатчи, бизнесмен Аббос Иброҳимзоданинг…
⚡️Афғонистонлик собиқ сиёсатчи – «Аббос доллар» Тошкентда қамоққа олинган. Иброҳимзода бизнес-шеригига 1 млн доллар зарар келтирган бўлиши мумкин

Аввалроқ, Effect.uz «Аббос доллар» лақаби билан танилган афғонистонлик собиқ сиёсатчи, тадбиркор Тошкентда қамалгани тўғрисида хабар берган эди. Айрим манбаларда у томонидан келтирилган зарар тўлиқ тўланса ҳам қамоқдан қўйиб юборилмаётгани таъкидланган.

Бироқ бу иддаолар нотўғри бўлиб, айни пайтда Иброҳимзодага нисбатан жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми «а», «б» банди билан иш қўзғатилган. Яккасарой суди 24 сентябр куни суд Иброҳимзодани қамоққа олиш тўғрисидаги прокурор илтимосномасини қаноатлантирган.

Гаров эҳтиёт чораси қўллангач, Иброҳимзоданинг яқинлари ҲМҚО депозитига 500 минг доллар атрофида пул топширган бўлсада. у қўйиб юборилмаган. Чунки ундан жабр кўрган Ҳамидуллоҳнинг таъкидлашича, улар ўртасидаги ҳисоб-китоб 1 млн долларга етган.

«Бензин заправка бўйича етказилган зарар қисман қопланган бўлсада, арматура иши бўйича тергов давом этяпти. Агар Аббос Иброҳимзодага қўйилган барча айбловлар судда тасдиғини топса, зарар 1 млн доллардан ҳам кўпайиб кетиши мумкин. Бироқ Иброҳимзода бунча зарарни тўлай олишига кўзим етмайди», дейди «Аббос доллар»дан жабрланган Ҳамидуллоҳ Рафи.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиий газни турар жойга улаш бўйича амалдаги талаблар

«Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари»га оид шаҳарсозлик меъёрларида уй-жойларга табиий газ улаш тартиби аниқ ва қатъий белгилаб қўйилган.

Уй сотиб олиш ёки таъмирлаш ишларини режалаштираётганда ушбу қоидаларни билиш ва уларга амал қилиш хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Бу ҳақда батафсил маълумотни видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥13
Вояга етмаганлар учун банк хизматларида янги имкониятлар яратилмоқда

Марказий банк бошқарувининг тегишли қарорига мувофиқ, эндиликда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга банкларда ҳисобварақларни мустақил равишда очишга рухсат берилди.

Банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида “Янги рўйхатдан ўтиш”, “Паролни қайта тиклаш” ҳамда “Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш” жараёнларида Face-ID орқали биометрик идентификациядан ўтиш механизми жорий этилди.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар учун мобил илова орқали электрон тўлов имкониятларини кенгайтириш ҳамда юқори хатарли амалиётлар учун қўшимча идентификация механизмларини сақлаб қолиш юзасидан тегишли кўрсатмалар юборилди.

Қисқа вақт ичида вояга етмаган фойдаланувчилар банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари орқали ўз банк карталаридан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун  қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади.

Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026-йил 12 январдан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
🏆 Нодирбек Абдусатторов — London Chess Classic 2025 чемпиони

Шу кунларда London Chess Classic 2025 турнирида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов ажойиб натижа қайд этди — у 6 та партияда давомли ғалабалар сериясини ёпди ва шу тариқа турнир чемпионига айланди.

Абдусатторов кетма-кет 6 ғалаба қозонди, шу билан яқиндош рақиблари —, жумладан Алиреза Фирузджа — билан орадаги фарқни 2 очкогача оширди.

Сўнгги турларда Фирузжага қарши дуранг туфайли Абдусатторов мусобақани 1 тур қолганда ғолиб деб эълон қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғдодда ҳоким ўринбосари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳокимлик тизими вакиллари иштирокидаги бир қатор коррупция ҳолатларига чек қўйилди.

Фарғона вилоятида Боғдод туман ҳокимининг ўринбосари Бешариқ туманидаги 2,4 сотих ер майдонини бошқа шахс номига мулк қилиб расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 8 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Аслида ушбу ер “электрон онлайн аукцион” орқали ижара ҳуқуқи асосида бошқа шахс томонидан ютиб олинган бўлган.

Наманган шаҳрида эса маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик, бандлик ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ажратилган 8 сотих ерни расмийлаштириб, кейинчалик турар-жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилган ҳамда бунинг эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилган. У келишилган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, Янги Наманган туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси давлат захирасида турган 12 сотих ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб бериш баҳонасида 16 000 АҚШ доллари талаб қилган ва олдиндан 6 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
"Гулистондаги портлаш бўйича 3 нафар мансабдор процессуал тартибда қамоққа олинди" — ИИВ

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 10:50 ларда Гулистон шаҳри, Тараққиёт маҳалласида жойлашган “Bek Family Cafe” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шаҳобчаси ошхонасида портлаш содир бўлди. Ҳодиса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда уланган 50 литр ҳажмдаги суюлтирилган пропан газ баллонидан сизиб чиққан углеводород гази ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида рўй берган.

Портлаш натижасида жами 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалига ётқизилган. Олинган тан жароҳатлари асорати натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган.

5 нафар шахсга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, қолган жабрланувчиларга эса айни пайтда малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192¹¹-моддаси 1-қисми, 257-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари ҳамда 259-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “Bek Family Cafe” МЧЖнинг 3 нафар мансабдор шахси процессуал тартибда қамоққа олинган.

Айни вақтда Ички ишлар вазирининг ўринбосари – ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашропов раҳбарлигида тегишли идоралар мутахассисларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи барча зарур тергов ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Тергов жараёни тўлиқ назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши ва жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан неча кун дам олади

Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан декабрь ойида қуйидаги кунлар дам олиш куни сифатида белгиланди:

🔹 6 декабрь, шанба — 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун эса иш куни;

🔹 7 декабрь, якшанба — умумий дам олиш куни;

🔹 8 декабрь, душанба — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан байрам куни.


Фуқаролар мазкур кунларни ҳисобга олган ҳолда ўз дам олиш ва ишларини режалаштириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Собянин: “Мигрантлардан норози экспертларга қўлига супурги олишни маслаҳат берган бўлардим”

Москва мэри Сергей Собянин мигрантлардан норози бўлаётган экспертларга жавобан шундай фикр билдирди:

"Агар ўша экспертлар шунчалик жонбозлик кўрсатаётган экан, мен уларга қўлига супурги олиб Москвадаги уйларнинг бирининг ҳовлисига чиқишни маслаҳат берган бўлардим. Ўзларининг олий маълумоти ва докторлик диссертацияси билан. Менимча, улар бу ишни қилишмайди. Хўш унда ким бажаради?"


Собянин шунингдек мигрантлар орқали оғир ишлар бажариш аҳамиятини таъкидлади:

"Бизга фақат юқори малакали ишчилар керак дейдиганларнинг мантиғини тушунмайман. Улар келиб юқори малакали иш жойларини эгалласа, москваликлар кўча супуришга чиқадими? Ушбу оғир иш билан шуғулланишга рози бўлаётган одамлар борлиги учун биз худога шукур дейишимиз керак".


Мэрнинг айтишича, 2018 йилдан бери Москвадаги мигрант ишчилар сони ўзгармаган, оммавий кириб келиш йўқ, аммо кўпчилик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ёмғир ва қор: ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда

Қамчиқ довонида ҳаво шароитлари қийинлашмоқда: юқори нуқталарида майдалаб ёмғир ва қор ёғмоқда. Йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш чоралари кўрилмоқда, ва ҳозирда икки томонлама автомобил ҳаракати давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан довон ҳудудида барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сурхондарёда Бизнесни ривожлантириш банки ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бизнесни ривожлантириш банки акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши юзасидан мурожаат қилганида, кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслини таъкидлаб, ушбу масалани ҳал қилиш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган.

Ҳозирда мазкур банк ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2