Хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–240-сон, 03.12.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “НAMROН” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури (Дастур) доирасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади:
🔹 тижорат банклари томонидан таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқорини ташкил қилган ва (ёки) раҳбари аёл киши бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 10 фоиз пункт юқори ставкагача БҲМнинг 25 минг бараваригача миқдорда кредит ажратиш;
🔹 “Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси” АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этиш.
Дастур доирасида:
🔸 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган маблағларни Компанияга йўналтириш учун “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратади;
🔸 Компания кредитларни молиялаштириш учун маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкагача 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилдан ошмаган муддатга жойлаштиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Давлат харидлари бўйича 11,2 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ишлари ҳамда келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида жами 11,2 млрд сўмдан ортиқ маблағга тўғри келадиган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ишлари ҳамда келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида жами 11,2 млрд сўмдан ортиқ маблағга тўғри келадиган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.
Аниқланган қонунбузилишлар қуйидаги ҳудудлар мисолида қайд этилди:
✅ Бухоро вилояти
Бухоро шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 та харидида 500 млн сўмдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
✅ Фарғона вилояти
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан амалга оширилган 6 та харидда қарийб 8 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.
✅ Жиззах вилояти
Ғаллаорол туман Агротехнология техникумининг 1 та харидида 140 млн сўмга яқин;
Пахтакор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 4 та харидида 766 млн сўм;
Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та харидида 17 млн сўмга яқин қонунбузилишлар аниқланди.
✅ Навоий вилояти
Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмасининг 7 та харидида қарийб 1,7 млрд сўм;
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалининг 1 та харидида 100 млн сўмга яқин қонунбузилиш ҳолати қайд этилди.
Энг яхши таклифларни танлаш жараёнларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига амал қилинмагани, яъни рақобатни чекловчи ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этилгани аниқланди.
Шу муносабат билан қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди. Қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.
Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишига эришиш ҳамда тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿 2026 йилда тоза ҳаво учун катта инвестиция!
Тоза ҳавони муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни яхшилаш мақсадида 900 млрд сўм маблағ ажратилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тоза ҳавони муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни яхшилаш мақсадида 900 млрд сўм маблағ ажратилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2🤷♂1
Алишер Хўжаев Кинематография агентлиги директор ўринбосари лавозимидан кетди
Маълумотларга кўра, Алишер Хўжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари сифатидаги фаолиятини якунлади. Унинг лавозимдан кетиши агентлик директори Шуҳрат Ризаевнинг сафари давомида маълум бўлган.
Ҳозирча Хўжаевнинг янги ишга ўтгани ёки бошқа фаолияти ҳақида расмий маълумот берилмаган.
У МТРКда бошлаган «Тирик тарих» лойиҳасини агентликда ҳам давом эттирган эди.
Бундан олдин хабар қилинганидек, Тошкент халқаро кинофестивали учун ажратилган 10 миллиард сўм маблағ ўтказилмаган ва бу маблағнинг бир қисми, яъни 70 миллиард сўм, «Тирик тарих» лойиҳасига йўналтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Хўжаев 2024 йил 28 мартдан Кинематография агентлиги директори ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
У 2005–2017 йилларда МТРК раиси лавозимида фаолият кўрсатган. 2017 йилда танқидга учраганидан сўнг бир муддат ишдан кетган, аммо кейин август ойида яна МТРК раиси сифатида фаолиятни давом эттирган. Жами 20 йилдан кўпроқ МТРКга раҳбарлик қилган Хўжаев 2024 йил февралида бу лавозимни тарк этган.

👍6🔥1
Green Card (DV-2027) учун рўйхатдан ўтиш ҳозирча очилмаган
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2027 йил учун Diversity Visa (Green Card) дастурига рўйхатдан ўтиш ҳали бошланмаган.
Элчихона фуқароларни DV-2027 учун рўйхатга олиш ишлари бошлангани ҳақидаги турли ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирмоқда. Шунингдек, ғолиб чиқиш имкониятини “ошириб бериш”ни ваъда қилаётган шахслар ва турли хизматлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги таъкидланган.
Қайд этилишича, рўйхатдан ўтиш муддатлари ва ариза топшириш жараёнига оид барча расмий ва аниқ маълумотлар фақатгина АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинади.

👍2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Гулистондаги портлашда жабрланганлар ҳолидан хабар олди
2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган эди.
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида шифохонага бориб, воқеада жабрланган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Давлат раҳбари уларнинг саломатлиги, яқинларининг аҳволи билан қизиқиб, уларнинг қариндошлари билан суҳбатлашди.
Шунингдек, жабрланганларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда тўлиқ соғайиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

👍58🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда экологик талабларни бузган 50 га яқин қурилиш объекти вақтинчалик тўхтатилди
Тошкент шаҳрида экологик ҳолат барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш mayдонларида махсус рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейдлар давомида қурилиш объектларида чанг кўтарилишини камайтириш ва ҳаво ифлосланишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда. Хусусан, қурувчи ташкилотлар ҳудудларни махсус техникалар ва сув пурковчи ускуналар ёрдамида мунтазам намлаш ишларини амалга оширмоқда.
Инспекция ходимларининг текширувлари натижасида экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида қурилиш ташкилотлари вакилларига 289 та ёзма кўрсатма берилди. Белгиланган талабларга амал қилмаган 50 га яқин қурилиш объекти фаолияти эса вақтинчалик тўхтатилди.
Маълум қилинишича, қурилиш майдонларида чанг кўтарилиши ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари янада кучайтирилган тартибда давом эттирилади.

🔥4👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган «Инвест Асиа» корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш салоҳияти, янги лойиҳалар ва экспорт ҳажмлари билан яқиндан танишди. Марказий Осиёда етакчи саналадиган корхона фаолияти мамлакат саноати ва бандликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.
https://effect.uz/uz/6682

👍36
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tандирларни буздирган ҳоким жазога тортилди
Андижон вилояти Шаҳрихон туман ҳокими Ҳикматилло Дадаҳонов экологик рейд вақтида сомса тандирларини буздиргани аниқланганди. Воқеа ўрганилгач, ҳокимга интизомий ҳайфсан берилди.
Вилоят ҳокимлигига кўра, умумий овқатланиш шохобчаларидаги тандирларга етказилган зарар бўйича дарҳол текширув ўтказилган ва келажакда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилган.

🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 11 ойда 8,5 млн литр сифатсиз ёқилғи фош этилди
Инспекция маълумотига кўра, 26 ноябрдан 2 декабргача 90 та ёнилғи шохобчасидан олинган 191 намунанинг 23 таси талабга жавоб бермаган. Натижада 306 минг литр сифатсиз ёқилғи аниқланган.
Январ–ноябрь ойларида эса 632 та объектда ўтказилган текширувларда 210 та шохобчада жами 8,5 млн литр сифатсиз ёқилғи аниқлангани маълум қилинди. Бундай маҳсулотларнинг савдога чиқиши тўхтатилган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида олинган 146 намунанинг 18 таси сифатсиз бўлиб, 205 минг литр ёқилғи талабга жавоб бермаган.
1 декабрдан АИ-80 бензини савдоси тўхтатилгани ҳам эслатилди.

🔥1
Косонсойда 1,1 млрд сўмлик ноқонуний олтин айланмаси фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга хилоф равишда олиб кирилган олтинлар фош этилди.
Тадбирда мусодара қилинган олтин қуймаси парчалари умумий оғирлиги 1 кг 168 граммни ташкил этиб, тахминий қиймати 1,1 млрд сўмга тенг экани аниқланди. Ушбу олтинларни 1996 йилда туғилган фуқаро 1988 йилда туғилган шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб олиб киргани маълум бўлди.
Фуқаро олтинларни бошқа бир қариндошига етказаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари ҳамда 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢1
Сирдарё вилоятига ҳоким тайинланди
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент Турдимовдан келаси йил вилоятга 3 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказиш ва 185 минг кишини банд қилишни сўради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент Турдимовдан келаси йил вилоятга 3 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказиш ва 185 минг кишини банд қилишни сўради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58
⚡️«Аббос Доллар» — инвесторми ёки фирибгарми? Можароли бизнес, шериклик ортидаги ҳақиқат
Ўзини Ўзбекистонда йирик инвестор сифатида танитган, интернетда «Аббос Доллар» номи билан машҳурликка эришган – афғонистонлик собиқ сиёсатчи, бизнесмен Аббос Иброҳимзоданинг Тошкентда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда катта резонансга сабаб бўлди.
Айрим манбаларда унинг қўлга олиниши бизнес рақобатчиларининг ҳаракатлари натижаси сифатида талқин қилинди.
Аммо воқеа ортидаги тафсилотлар бундан анча мураккаб ва бироз бошқача.
EFFECT.UZ таҳририятига Аббос Иброҳимзоданинг бизнес шериги, асли афғонистонлик, Туркия фуқароси Рафий Ҳамидуллах мурожаат қилиб, можаронинг асл сабабларини баён қилди.
👉 https://youtu.be/rzwV4SnvT2M

YouTube
«АББОС ДОЛЛАР» — ИНВEСТОРМИ ЁКИ? МОЖАРОЛИ БИЗНEС ОРТИДАГИ ҲАҚИҚАТ…– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

Тошкентдаги саноат корхоналари Сирдарёга кўчирилиши мумкин — тадбиркорларга имтиёзлар берилади
♦ Тошкент шаҳрида жойлашган саноат корхоналарининг пойтахтдан Сирдарё вилоятига босқичма-босқич кўчирилиши давом этмоқда.
♦ Корхоналарнинг кўпчилиги меҳнат ресурси, инфратузилма мавжудлиги ҳамда ер ва мулк солиғи арзонроқ бўлган ҳудудларни изламоқда. Шу боис, Сирдарё эркин иқтисодий зонасида бўш турган майдонлар пойтахтдаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун катта имконият яратади.
♦ Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, корхоналарни Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорларга қатор қулайликлар тақдим этилади:
✔ Саноат зонасидаги ер участкалари соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ажратилади;
✔ 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади;
✔ Хомашёни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.
♦ Президентнинг Сирдарёга амалга оширган ташрифи давомида ушбу маълумотлар эълон қилинди.

👍34👎1🤔1
Гулистондаги фожиа қурбонлари оиласига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади
Икки кун аввал Гулистон шаҳри, Тараққиёт маҳалласидаги буюм бозори ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллон портлади. Ҳодиса оқибатида 29 нафар одам жароҳатланди.
Афсуски, бу бахтсиз ҳодисада қурбонлар ҳам бор. Президент уларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди ва уч кун ичида қурбон бўлганларнинг оиласига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратишни топширди.
Топшириққа кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори бошчилигида 10 нафар малакали шифокорлар бригадаси жабр кўрганларга бепул сифатли тиббий ва психологик ёрдам кўрсатмоқда.
Масъул идораларга ушбу бахтсиз ҳодисанинг сабабларини тез фурсатларда аниқлаб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Умуман, ушбу фожиа фавқулодда вазиятлар тизими учун катта дарс бўлиши қайд этилди. Қиш ойларида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча масъуллар 24 соатлик иш режимига ўтиши зарурлиги таъкидланди.

👍96🔥70😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Гулистонда янги автобуслар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрига олиб келинган замонавий автобуслар тақдимоти билан танишди.
Шаҳар ички қатновлари учун 52 та, “Евро-5” талабларига жавоб берадиган, табиий газда ҳаракатланувчи автобуслар келтирилди. Улар 65 нафар йўловчи учун мўлжалланган бўлиб, паст пол, пандус ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мос шарт-шароитлар билан жиҳозланган. “ATTO” электрон тўлов тизими ўрнатилган.
Автобуслар 23 та маҳаллани қамраб олган 7 та йўналишда ҳаракатланиб, кунлик 29 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Йиллик 38 миллиард сўмлик хизмат амалга оширилиб, 120 та иш ўрни яратилади.
Шунингдек, келгусида яна 30 та 11 метрли автобус олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, бу 150 дан ортиқ янги иш ўрнини таъминлайди.

👍76🔥47👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Аббос Доллар» — инвесторми ёки фирибгарми? Можароли бизнес, шериклик ортидаги ҳақиқат Ўзини Ўзбекистонда йирик инвестор сифатида танитган, интернетда «Аббос Доллар» номи билан машҳурликка эришган – афғонистонлик собиқ сиёсатчи, бизнесмен Аббос Иброҳимзоданинг…
⚡️Афғонистонлик собиқ сиёсатчи – «Аббос доллар» Тошкентда қамоққа олинган. Иброҳимзода бизнес-шеригига 1 млн доллар зарар келтирган бўлиши мумкин
Аввалроқ, Effect.uz «Аббос доллар» лақаби билан танилган афғонистонлик собиқ сиёсатчи, тадбиркор Тошкентда қамалгани тўғрисида хабар берган эди. Айрим манбаларда у томонидан келтирилган зарар тўлиқ тўланса ҳам қамоқдан қўйиб юборилмаётгани таъкидланган.
Бироқ бу иддаолар нотўғри бўлиб, айни пайтда Иброҳимзодага нисбатан жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми «а», «б» банди билан иш қўзғатилган. Яккасарой суди 24 сентябр куни суд Иброҳимзодани қамоққа олиш тўғрисидаги прокурор илтимосномасини қаноатлантирган.
Гаров эҳтиёт чораси қўллангач, Иброҳимзоданинг яқинлари ҲМҚО депозитига 500 минг доллар атрофида пул топширган бўлсада. у қўйиб юборилмаган. Чунки ундан жабр кўрган Ҳамидуллоҳнинг таъкидлашича, улар ўртасидаги ҳисоб-китоб 1 млн долларга етган.

«Бензин заправка бўйича етказилган зарар қисман қопланган бўлсада, арматура иши бўйича тергов давом этяпти. Агар Аббос Иброҳимзодага қўйилган барча айбловлар судда тасдиғини топса, зарар 1 млн доллардан ҳам кўпайиб кетиши мумкин. Бироқ Иброҳимзода бунча зарарни тўлай олишига кўзим етмайди», дейди «Аббос доллар»дан жабрланган Ҳамидуллоҳ Рафи.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиий газни турар жойга улаш бўйича амалдаги талаблар
«Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари»га оид шаҳарсозлик меъёрларида уй-жойларга табиий газ улаш тартиби аниқ ва қатъий белгилаб қўйилган.
Уй сотиб олиш ёки таъмирлаш ишларини режалаштираётганда ушбу қоидаларни билиш ва уларга амал қилиш хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бу ҳақда батафсил маълумотни видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.

🤔2👍1