EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ жуда ҳам норози» – Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 2 декабрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Шунингдек, Саида Шавкатовна ҳаво сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥19👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида аҳоли хонадонида ёнғин содир бўлди

Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
⚡️Ўз юртидан ҳайдалаётган одамлар...

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалла Ниҳол кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Effect uz'га мурожаат қилиб, ўз муаммоларини маълум қилишди.

Фуқароларга кўра, Uztransgaz даъвоси билан суд уларнинг яшаш уйларини ноқонуний қурилма деб топган, одамлардан тез кунда уйларни бўшатиб қўйиш талаб қилинмоқда.

👉 https://youtu.be/Ey1q93sty-k
🤔2👍1👎1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ўз юртидан ҳайдалаётган одамлар... Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалла Ниҳол кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Effect uz'га мурожаат қилиб, ўз муаммоларини маълум қилишди. Фуқароларга кўра, Uztransgaz даъвоси билан суд уларнинг яшаш…
Андижонда сомсахоналарга «қирғин» келтирган туман ҳокимига хайфсан жазоси қўлланди

Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида гуруҳ раҳбари туман ҳокимининг кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларидаги тандирларга зарар етказилганлиги акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат зудлик билан ўрганилиб, масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокимига интизомий жазо чораси сифатида «ҳайфсан» берилди. Таъкидланишича, бундай ҳолатларни такрорламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍76🔥3😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Андижонда сомсахоналарга «қирғин» келтирган туман ҳокимига хайфсан жазоси қўлланди Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида гуруҳ…
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси:

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.

Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤷‍♂2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси: Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади…
⚡️Яккасаройда ҳам мулк дахлсизлиги пoймол этилди. Бу — на биринчи, на охиргиси…

Яккасарой туманида хусусий мулкка нисбатан қонун бузилиши яна қайд этилди. Бундай ноқонуний ҳаракат туман раҳбари (собиқ прокурор) Нилуфар Аллаберганова раҳбарлик қилаётган пайтда содир бўлмоқда.

Аллаберганова ҳокимликдан аввал прокурор лавозимида ишлагани, мулк дахлсизлиги Конституция билан кафолатлангани ва мулкдор суд қарори ҳамда қонун асосларисиз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмаслигини жуда яхши билади.

Шунга қарамай, Бошлиқ МФЙ ҳудудидаги бино суд қарорисиз, мутлақо ноқонуний ҳолда бузиб ташланган. Энг оғир жиҳати — бузилиш вақтида бинода жиҳозлар, хатто Ўзбекистон Республикаси байроғи, давлат суверенитетининг энг асосий рамзи ҳам бўлган. Бу нафақат қонун бузилиши, балки давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида ҳам баҳоланмоқда.

Бу Яккасаройдаги ягона ҳодиса эмас

Туман ҳокимининг қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва экология бўйича ўринбосари этиб Абдурасул Ваҳобов тайинлангач, ноқонуний бузилишлар кескин кўпайган. Бино ва иншоотларни асоссиз бузиш ҳолатлари яширин тарзда ёки кечқурун амалга оширилмоқда.

Ҳокимнинг эса бу қонунбузарликлардан «хабари йўқдек тутгани» жамоатчиликда жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍4👎4
Бизнес ммбудсман экологик вазият фонида хусусий мулк давлат ҳимоясида эканини эслатди

Тошкентда ҳаво сифатининг пасайиши ва экологик вазиятнинг кескинлашуви барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Ушбу муаммо давлат миқёсидаги энг муҳим вазифалардан бирига айланди.

Шу билан бирга, экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида айрим ҳудудларда тадбиркорларнинг қонуний мулкига зарар етказиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, «Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Тадбиркорлик субъектини тугатиш ёки унинг мол-мулкига нисбатан бошқа чоралар кўриш фақатгина ваколатли орган ёхуд суд қарорига биноан амалга оширилади.

Шу муносабат билан омбудсман ваколатли давлат органларини ушбу муҳим жараёнларда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонуний манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини таъминлашга, хусусий мулкка нисбатан қонунбузилишига йўл қўймасликка ва ҳар қандай чораларни амалдаги қонунчилик асосида амалга оширишга чақиради.

Суратда: Андижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокими Элёрбек Абдураҳмонов тандир буздирмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent City Mall’da чироқ ўчди

Бутун Tashkent City Mall савдо маркази электр энергиясиз қолди. Оқибатда марказга ташриф буюрганлар телефон чироқларидан фойдаланишга мажбур бўлган.

«Кино кўриш сеансида электр узилиб қолди ва бутун савдо маркази электрсиз қолди», дейди видеони Effect.uz’га юборган фуқаро.


Маълум бўлишича, 15 дақиқада электр энергияси қайта тикланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уюшган нарко жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди

Тошкентда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан, Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда йўлга қўйилган тезкор тадбирлар натижасида, уюшган жиноий гуруҳнинг фаолияти фош этилди.

Маълум қилинишича, ушбу гуруҳ пойтахт ҳудудида жами 17 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситаси — бир маротабалик 85 000 доза миқдоридаги моддани тарқатишга уриниб келган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида моддалар ноқонуний айланмога чиқарилиши олди олынды, жиноий гуруҳнинг фаолиятига эса мутлақо чек қўйилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чеклов эмас — имкон!

Тошкентда
3 декабрь — Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан ижод ва интизом уйғониш тадбири ўтказилди.

Унда махсус эҳтиёжга эга болалар ва ёшлар ўзларининг истеъдоди ва меҳр билан яратган ижодий ишлари, қўл меҳнати маҳсулотлари ҳамда турли лойиҳаларини намойиш этди. Ҳар бир асар ортида улкан меҳнат, интизом ва орзулар яширинган.

Ташриф буюрувчилар болаларнинг рассомлик асарлари, ҳунармандчилик буюмлари ва ижодий ишланмаларини ҳайрат ва маъқуллаш билан кузатдилар. Кимдир муҳтожларга ёрдам қўли узатди, кимдир эса уларнинг меҳнатидан илҳом олди.

Тадбирнинг асосий мақсади — ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларнинг салоҳиятини намойиш этиш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш ва барчага имкониятлар очишдир. Бу ерда ҳар бир қадам, ҳар бир иш ортида умид ва ирода яшайди.

Муаллиф: Қурбанова Камола

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Салла деса, калла ёхуд бузғунгчи ва қонун менсимас ҳокимлар ҳақида…

👉 https://youtu.be/88t_i1bJ2xw
🔥6👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Андижон туманида аҳоли хонадонида ёнғин содир бўлди Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асакада газ баллон тўла хонадонда портлаш юз берди

Асака туманидаги маҳаллага келадиган газ баллонларни йиғиладиган хонадонда портлаш юз берган. Уйда 40 тага яқин газ баллон бўлгани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий муносабат берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Масжидга эҳсон қилинг!

Оз бўлса ҳам, хар куни эҳсон қилишни одат қилинг! Зеро эҳсон: Аллоҳнинг ғазабини ўчиради, касалликка даво бўлади, Қиёмат куни сенга соя бўлади, вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

“Имом Ҳасан”жомеь масжиди қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Бу хабарни яқинларига ҳам юбориб, эслатишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар.

Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.

UZCARD: 5614 6818 7294 6532
Телефон рақам: +998908054736
👍17🔥2🤔2
Давлат идораларининг аҳоли билан коммуникацияси кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёевга давлат идораларининг аҳоли билан коммуникацияси самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Давлат раҳбари халқ билан мулоқот маданиятини изчил юксалтириш, фуқароларни эшитиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилиш давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлигини таъкидлади.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга нафақат тезкор жавоб бериш, балки уларни тизимли таҳлил қилиб, социологик тадқиқотлар натижалари билан солиштириш орқали тегишли ечимларни таклиф қилиш, умуман, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқот сифати ҳамда ишончни мустаҳкамлаш давлат ва бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идораларининг асосий вазифаларидан бири экани яна бир бор кўрсатиб ўтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍95🔥19🤔2