EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қурилиш ва коммунал хизматларда 10 ойлик назорат натижалари: минглаб қонунбузилишлар бартараф этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида 10 ойлик фаолият якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

💠 Йиғилишда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар танқидий муҳокама қилинди.

💠 Шундан ташқари, ўз хизмат фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланди.

💠 Бугунги кунда 28 минга яқин қурилиш объекти давлат назоратига олинган бўлиб, инспекция ходимлари томонидан мазкур объектларда 10 ой давомида 300 мингга яқин назорат тадбирлари ўтказилган. Қурилишларда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида 173 минга яқин ёзма кўрсатма берилган, 7 772 та ҳолатда эса қурилишнинг масъул шахсларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

💠 3 587 та қурилиш объектларида лойиҳа талабларига риоя этилмаганлиги сабабли буздириш орқали қоидабузарликлар бартараф этилган.

💠 Шунингдек, инспекция ходимлари томонидан 10 ой давомида 20 минг 781 та кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати ўрганилиб, 6 219 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган ва уларни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинган.

💠 Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида олиб борилган назорат тадбирлари давомида 10 ой давомида 5 042 та қоидабузарлик ҳолати аниқланиб, барча ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима чоралари қўлланилган ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

Йиғилишда соҳада давлат назоратини янада кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳар бир аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича қатъий чоралар кўриш, шунингдек, жойларда назорат-таҳлил ишларини тизимли ташкил этиш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2🤔2
Сирдарёдаги портлашда қурбонлар бор: ИИБ ва ФВБ ҳалок бўлганларни яширган

Сирдарёдаги портлашда ИИБ ва ФВБ ҳеч ким ҳалок бўлмагани ҳақида ёлғон маълумот бергани маълум бўлди. Кейинроқ уч нафар фуқаро касалхонада вафот этгани аниқланди.

Тармоқларда тарқалган видеоларда портлаш жойида ўлган жасадлар кўтариб кетилаётгани акс этган кадрлар пайдо бўлди.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, Сирдарё ИИБ ҳали ҳам ўлганларнинг аниқ сонини яширмоқда. Аслида, портлаш натижасида камида 5 киши ҳалок бўлган.

Сирдарё вилояти ИИБ маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (одам ўлишига олиб келган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, 1 киши процессуал тартибда қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон бозори яна яқинлашди: Термиз–Ҳайратон орқали ўтиш тикланди

Энди тадбиркорлар Мазор-и Шарифга бориш учун Тожикистон орқали айланиб ўтмайди.

Савдо-саноат палатасига кўра, чегара очилиши экспортчилар учун катта қулайлик яратади. Сўнгги йилларда Афғонистонга экспорт ўсиб бормоқда ва 2026 йилда уни 2,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Афғонистон бозорига чиқаётган тадбиркорлар учун имтиёзлар: Ҳайратон ёки Мазар-и Шарифда омбор очганларга омбор харажатлари 100% қоплаб берилади.

Маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари тўлиқ компенсация қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: Ҳаво сифатининг вақтинчалик яхшиланиши муаммони ҳал қилмайди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ вазиятдан жиддий хавотирда эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳаво сифатининг бир кечада яхшиланиши муаммо ҳал қилингани дегани эмас.

“Майли, бугун ҳаво сал-пал яхши бўлибди. Балки шамол келгандир. Мен бир кунда бу масалани ечганингларга ишонмайман. Аҳволни кўриб турибман. Шунча йилдан бери қарамаганмиз”,

— деди Саида Шавкатовна.

Шу билан бирга у аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва ҳавони тоза сақлаш учун узлуксиз чора-тадбирлар зарурлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥19😢3👎1
Педагогларини аттестациядан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги тегишли қарори билан:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га тегишли ўзгартиришлар киритилган.

➡️ Унга кўра, қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

👉 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

халқаро ҳамда республика босқичида 3-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 2-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 1-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси;

👉 белгиланган тартибда тасдиқланадиган халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календар-режаларига киритиладиган, шунингдек, республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатига киритилган спорт мусобақаларининг:

халқаро ҳамда республика босқичида 3-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 2-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси;

👉 жисмоний тарбия фани олимпиадаси, “Беш ташаббус олимпиадаси”, олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

республика босқичида 3-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси;

республика босқичида 2-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси;

республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси;

👉 шунингдек, халқаро математика (ИМО), физика (ИПҳО), кимё (ИЧО), биология (ИБО) информатика (ИОИ) олимпиадаларида:

олтин, кумуш ёки бронза медални (биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни) қўлга киритган совриндор ўқувчини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Гулистондаги ёнғин оқибатида 29 нафар фуқаро жабрланди, 3 нафари вафот этди” — ССВ

Гулистон шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди.

Шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса ҳақида тез тиббий ёрдамнинг “Call-маркази”га соат 11:13 да хабар келиб тушган. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам бригадаси зудлик билан соат 11:25 да воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.

Ёнғин оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ҳамда тан жароҳатларини олган. Уларнинг 26 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиалига ётқизилган. Қолган 3 нафарига эса аҳволи қониқарли бўлгани сабаб амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов бошчилигидаги комбустиолог, реаниматолог, нейрохирург, қўшма жарроҳлар хирурги, травматолог ҳамда микрохирурглардан иборат малакали мутахассислар воқеа содир бўлган куннинг ўзида беморларни кўрикдан ўтказиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Ўта оғир ҳолатда қабул қилинган беморлардан 3 нафари, афсуски, вафот этган. Айни пайтда 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, у сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Реанимация бўлимидаги 5 нафар беморнинг ҳолати эса стабил оғир, улар мустақил нафас олмоқда ва ҳушида.

Шунингдек, жабрланганлар орасидаги икки нафар ҳомиладор аёл Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалига кўчирилган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Қолган 15 нафар беморнинг ҳам аҳволи қониқарли бўлиб, улар шифохонанинг тегишли бўлимларида даволанмоқда.

Айни пайтда шифохонада беморлар учун барча зарур дори-дармон ва тиббий воситалар етарли миқдорда мавжуд. Жабрланганларга белгиланган стандартлар асосида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир беморнинг соғлиғини ўз назоратига олган,

дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ Сирдарёдаги портлашда ИИБ ва ФВБ ҳеч ким ҳалок бўлмагани ҳақида ёлғон маълумот бергани, кейинроқ уч нафар фуқаро касалхонада вафот этгани аниқлани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Андижон ҳавоси яхшилана бошлади

Сўнгги кунларда Андижон Ўзбекистондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлардан бири сифатида қайд этилган эди. Бироқ, олиб борилган қатъий чора-тадбирлар натижасида бугунги кун ҳолатига кўра ҳаво сифати 84 индексгача пасайди — бу эса сезиларли яхшиланиш демакдир.

Вилоятда экологияни яхшилаш мақсадида 15 кунлик махсус назорат ва рейдлар эълон қилинган. Айни пайтда аҳоли яшаш ҳудудларида тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, ишлаб чиқариш объектларида талабларга риоя этилишини текшириш ишлари жадал давом этмоқда.

Кўрилган чоралар ўз самарасини беришни бошлади — натижа эса аэропортдан тортиб марказий кўчаларгача сезиляпти.

Экология — ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизга бевосита таъсир қилувчи омил. Шу боис, табиатни асраш ва шаҳар ҳавосини тоза сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар қўллаб-қувватлашга арзийди.

Сиз ҳам атроф-муҳит тозалигига ўз ҳиссангизни қўшинг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам савдоси бўйича қидирувдаги ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди

5 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган 34 ёшли аёл Истанбулда қўлга олиниб, 18 ноябр куни Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Терговга кўра, у юқори маош ваъдаси билан қизларни Туркияга олиб бориб, паспортларини тортиб олган ва уларни фоҳишаликка мажбурлаган.

Аёлга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича иш қўзғатилган. Қонунчиликка кўра, бундай жиноят учун 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига кўра Андижонда сомсахоналар бузиб ташланмоқда. Бу экологияни қутқариш учун қилинаётган чора сифатида кўрилмоқда

Андижон вилояти ҳокими топшириғига асосан Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан туну-кун рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Шаҳрихон туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

«Бугун эрта тонгдан ҳаво ифлосланишига сабаб бўлаётган объектлар фаолияти жойида ўрганилиб, талабларга жавоб бермаётган умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда», дейилади ҳокимлик хабарида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎36🤔4🤷‍♂2😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ жуда ҳам норози» – Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 2 декабрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Шунингдек, Саида Шавкатовна ҳаво сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥19👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида аҳоли хонадонида ёнғин содир бўлди

Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
⚡️Ўз юртидан ҳайдалаётган одамлар...

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалла Ниҳол кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Effect uz'га мурожаат қилиб, ўз муаммоларини маълум қилишди.

Фуқароларга кўра, Uztransgaz даъвоси билан суд уларнинг яшаш уйларини ноқонуний қурилма деб топган, одамлардан тез кунда уйларни бўшатиб қўйиш талаб қилинмоқда.

👉 https://youtu.be/Ey1q93sty-k
🤔2👍1👎1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ўз юртидан ҳайдалаётган одамлар... Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалла Ниҳол кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Effect uz'га мурожаат қилиб, ўз муаммоларини маълум қилишди. Фуқароларга кўра, Uztransgaz даъвоси билан суд уларнинг яшаш…
Андижонда сомсахоналарга «қирғин» келтирган туман ҳокимига хайфсан жазоси қўлланди

Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида гуруҳ раҳбари туман ҳокимининг кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларидаги тандирларга зарар етказилганлиги акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат зудлик билан ўрганилиб, масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокимига интизомий жазо чораси сифатида «ҳайфсан» берилди. Таъкидланишича, бундай ҳолатларни такрорламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍76🔥3😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Андижонда сомсахоналарга «қирғин» келтирган туман ҳокимига хайфсан жазоси қўлланди Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида гуруҳ…
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси:

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.

Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤷‍♂2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси: Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади…
⚡️Яккасаройда ҳам мулк дахлсизлиги пoймол этилди. Бу — на биринчи, на охиргиси…

Яккасарой туманида хусусий мулкка нисбатан қонун бузилиши яна қайд этилди. Бундай ноқонуний ҳаракат туман раҳбари (собиқ прокурор) Нилуфар Аллаберганова раҳбарлик қилаётган пайтда содир бўлмоқда.

Аллаберганова ҳокимликдан аввал прокурор лавозимида ишлагани, мулк дахлсизлиги Конституция билан кафолатлангани ва мулкдор суд қарори ҳамда қонун асосларисиз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмаслигини жуда яхши билади.

Шунга қарамай, Бошлиқ МФЙ ҳудудидаги бино суд қарорисиз, мутлақо ноқонуний ҳолда бузиб ташланган. Энг оғир жиҳати — бузилиш вақтида бинода жиҳозлар, хатто Ўзбекистон Республикаси байроғи, давлат суверенитетининг энг асосий рамзи ҳам бўлган. Бу нафақат қонун бузилиши, балки давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида ҳам баҳоланмоқда.

Бу Яккасаройдаги ягона ҳодиса эмас

Туман ҳокимининг қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва экология бўйича ўринбосари этиб Абдурасул Ваҳобов тайинлангач, ноқонуний бузилишлар кескин кўпайган. Бино ва иншоотларни асоссиз бузиш ҳолатлари яширин тарзда ёки кечқурун амалга оширилмоқда.

Ҳокимнинг эса бу қонунбузарликлардан «хабари йўқдек тутгани» жамоатчиликда жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍4👎4
Бизнес ммбудсман экологик вазият фонида хусусий мулк давлат ҳимоясида эканини эслатди

Тошкентда ҳаво сифатининг пасайиши ва экологик вазиятнинг кескинлашуви барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Ушбу муаммо давлат миқёсидаги энг муҳим вазифалардан бирига айланди.

Шу билан бирга, экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида айрим ҳудудларда тадбиркорларнинг қонуний мулкига зарар етказиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, «Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Тадбиркорлик субъектини тугатиш ёки унинг мол-мулкига нисбатан бошқа чоралар кўриш фақатгина ваколатли орган ёхуд суд қарорига биноан амалга оширилади.

Шу муносабат билан омбудсман ваколатли давлат органларини ушбу муҳим жараёнларда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонуний манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини таъминлашга, хусусий мулкка нисбатан қонунбузилишига йўл қўймасликка ва ҳар қандай чораларни амалдаги қонунчилик асосида амалга оширишга чақиради.

Суратда: Андижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокими Элёрбек Абдураҳмонов тандир буздирмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3👍2