EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида аҳоли хонадонида ёнғин содир бўлди

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, кеча, 2-декабр куни соат 22:33 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон тумани, “Қурама” МФЙ, Серфайз кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:49 да ўраб олинган ва соат 23:30 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт қисми, том қисми ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Атмосфера ҳавосига зарарли ташламаларга қарши тунги рейдлар давом этмоқда

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган рейд тадбирлари изчил давом этмоқда. Ушбу тунги назорат ишларида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. Жуманазаров, Президент администрацияси вакиллари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси, туман прокуратураси, ички ишлар органлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Олиб борилган ўрганишлар давомида Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент, Қибрай, Янгийўл ҳамда Юқоричирчиқ туманларида жойлашган иссиқхоналар фаолияти текширилди. Натижада, айрим иссиқхоналарда ўрнатилган иситиш қозонлари стандартга мос келмайдиган, қўлбола усулда тайёрлангани аниқланди. Шунингдек, қозонхоналарда фильтр ускуналарисиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам қайд этилди.

Мутасадди идоралар томонидан қонунбузарликларга йўл қўйган ташкилот ва шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш, шунингдек, иссиқхоналар фаолиятини экологик талабларга мослаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилиши белгиланди.

Рейд тадбирлари келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2👎1
❗️Тошкент ҳавоси сезиларли даражада тозаланди

Охирги 24 соат ичида Тошкент шаҳрида ҳавонинг ПМ2,5 бўйича ифлосланиш даражаси пасайиб, меъёрдан атиги 20 фоизга юқори бўлди (аввалги кунларда 2,5−3,5 баробар кўп бўлган).

ПМ10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 125 мкг/м³ ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РЕМ) (300 мкг/м³) ошмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қурилиш ва коммунал хизматларда 10 ойлик назорат натижалари: минглаб қонунбузилишлар бартараф этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида 10 ойлик фаолият якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

💠 Йиғилишда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар танқидий муҳокама қилинди.

💠 Шундан ташқари, ўз хизмат фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланди.

💠 Бугунги кунда 28 минга яқин қурилиш объекти давлат назоратига олинган бўлиб, инспекция ходимлари томонидан мазкур объектларда 10 ой давомида 300 мингга яқин назорат тадбирлари ўтказилган. Қурилишларда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида 173 минга яқин ёзма кўрсатма берилган, 7 772 та ҳолатда эса қурилишнинг масъул шахсларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

💠 3 587 та қурилиш объектларида лойиҳа талабларига риоя этилмаганлиги сабабли буздириш орқали қоидабузарликлар бартараф этилган.

💠 Шунингдек, инспекция ходимлари томонидан 10 ой давомида 20 минг 781 та кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати ўрганилиб, 6 219 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган ва уларни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинган.

💠 Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида олиб борилган назорат тадбирлари давомида 10 ой давомида 5 042 та қоидабузарлик ҳолати аниқланиб, барча ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима чоралари қўлланилган ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

Йиғилишда соҳада давлат назоратини янада кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳар бир аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича қатъий чоралар кўриш, шунингдек, жойларда назорат-таҳлил ишларини тизимли ташкил этиш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2🤔2
Сирдарёдаги портлашда қурбонлар бор: ИИБ ва ФВБ ҳалок бўлганларни яширган

Сирдарёдаги портлашда ИИБ ва ФВБ ҳеч ким ҳалок бўлмагани ҳақида ёлғон маълумот бергани маълум бўлди. Кейинроқ уч нафар фуқаро касалхонада вафот этгани аниқланди.

Тармоқларда тарқалган видеоларда портлаш жойида ўлган жасадлар кўтариб кетилаётгани акс этган кадрлар пайдо бўлди.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, Сирдарё ИИБ ҳали ҳам ўлганларнинг аниқ сонини яширмоқда. Аслида, портлаш натижасида камида 5 киши ҳалок бўлган.

Сирдарё вилояти ИИБ маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (одам ўлишига олиб келган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, 1 киши процессуал тартибда қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон бозори яна яқинлашди: Термиз–Ҳайратон орқали ўтиш тикланди

Энди тадбиркорлар Мазор-и Шарифга бориш учун Тожикистон орқали айланиб ўтмайди.

Савдо-саноат палатасига кўра, чегара очилиши экспортчилар учун катта қулайлик яратади. Сўнгги йилларда Афғонистонга экспорт ўсиб бормоқда ва 2026 йилда уни 2,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Афғонистон бозорига чиқаётган тадбиркорлар учун имтиёзлар: Ҳайратон ёки Мазар-и Шарифда омбор очганларга омбор харажатлари 100% қоплаб берилади.

Маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари тўлиқ компенсация қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: Ҳаво сифатининг вақтинчалик яхшиланиши муаммони ҳал қилмайди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ вазиятдан жиддий хавотирда эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳаво сифатининг бир кечада яхшиланиши муаммо ҳал қилингани дегани эмас.

“Майли, бугун ҳаво сал-пал яхши бўлибди. Балки шамол келгандир. Мен бир кунда бу масалани ечганингларга ишонмайман. Аҳволни кўриб турибман. Шунча йилдан бери қарамаганмиз”,

— деди Саида Шавкатовна.

Шу билан бирга у аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва ҳавони тоза сақлаш учун узлуксиз чора-тадбирлар зарурлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥19😢3👎1
Педагогларини аттестациядан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги тегишли қарори билан:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га тегишли ўзгартиришлар киритилган.

➡️ Унга кўра, қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

👉 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

халқаро ҳамда республика босқичида 3-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 2-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 1-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси;

👉 белгиланган тартибда тасдиқланадиган халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календар-режаларига киритиладиган, шунингдек, республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатига киритилган спорт мусобақаларининг:

халқаро ҳамда республика босқичида 3-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 2-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси;

халқаро ҳамда республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси;

👉 жисмоний тарбия фани олимпиадаси, “Беш ташаббус олимпиадаси”, олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

республика босқичида 3-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси;

республика босқичида 2-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси;

республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси;

👉 шунингдек, халқаро математика (ИМО), физика (ИПҳО), кимё (ИЧО), биология (ИБО) информатика (ИОИ) олимпиадаларида:

олтин, кумуш ёки бронза медални (биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни) қўлга киритган совриндор ўқувчини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Гулистондаги ёнғин оқибатида 29 нафар фуқаро жабрланди, 3 нафари вафот этди” — ССВ

Гулистон шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди.

Шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса ҳақида тез тиббий ёрдамнинг “Call-маркази”га соат 11:13 да хабар келиб тушган. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам бригадаси зудлик билан соат 11:25 да воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.

Ёнғин оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ҳамда тан жароҳатларини олган. Уларнинг 26 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиалига ётқизилган. Қолган 3 нафарига эса аҳволи қониқарли бўлгани сабаб амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов бошчилигидаги комбустиолог, реаниматолог, нейрохирург, қўшма жарроҳлар хирурги, травматолог ҳамда микрохирурглардан иборат малакали мутахассислар воқеа содир бўлган куннинг ўзида беморларни кўрикдан ўтказиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Ўта оғир ҳолатда қабул қилинган беморлардан 3 нафари, афсуски, вафот этган. Айни пайтда 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, у сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Реанимация бўлимидаги 5 нафар беморнинг ҳолати эса стабил оғир, улар мустақил нафас олмоқда ва ҳушида.

Шунингдек, жабрланганлар орасидаги икки нафар ҳомиладор аёл Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалига кўчирилган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Қолган 15 нафар беморнинг ҳам аҳволи қониқарли бўлиб, улар шифохонанинг тегишли бўлимларида даволанмоқда.

Айни пайтда шифохонада беморлар учун барча зарур дори-дармон ва тиббий воситалар етарли миқдорда мавжуд. Жабрланганларга белгиланган стандартлар асосида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир беморнинг соғлиғини ўз назоратига олган,

дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ Сирдарёдаги портлашда ИИБ ва ФВБ ҳеч ким ҳалок бўлмагани ҳақида ёлғон маълумот бергани, кейинроқ уч нафар фуқаро касалхонада вафот этгани аниқлани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1