Сурхондарё ҳокимлари қаерга қараяпти?
1-гуруҳ ногирон фуқаро бир йилдан бери уй-жой таъмири учун субсидия ололмаяпти. Аризалар, жавоб хатлари, маҳалла баённомалари ва қонунчилик ўрганилганда маълум бўлишича, фуқаро субсидия олиш ҳуқуқига тўлиқ эга — ҳуқуқий чеклов йўқ.
Аммо жараён бир неча идорада “тўхтаб” қолган:
https://youtu.be/W5ZMEGznMnw

YouTube
СУРХОНДАРЁ ҲОКИМЛАРИ ҚАЕРГА ҚАРАЯТИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍1👎1😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги инфратузилмавий лойиҳаларни кўздан кечирди
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, бир қатор йирик инфратузилмавий лойиҳалар билан танишди.
— Давлат раҳбари автомобильсозлик учун муҳандислар тайёрлайдиган мактабда бўлди.
— Жиззах тиббиёт кластерида ташкил этилаётган шароитлар билан танишди.
— Шароф Рашидов туманидаги агромарказ фаолияти давлат раҳбарига тақдим этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍79🔥68😢1
Саида Мирзиёева экология бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказмоқда
Пойтахтдаги ҳавонинг кундан-кунга оғирлашиб бораётган ифлосланиши масаласи бўйича навбатда яна бир Махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда.
Йиғилишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислик қилмоқда.
Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари “кўрилган чоралар” ҳақида ахборот бермоқда.
Чоралар қанчалик таъсир ўтказмоқда, олдинда яна қандай режалар бор?
Шаҳарда ҳаво сифати индекси бир неча кунлардан бери даражасига яқин сонларни кўрсатмоқда.
Расмий маълумотда вазият “раҳбарият назоратида” экани қайд этилади. Мулозимлар доимий кузатув, таҳлил ва ифлосланишни камайтиришга қаратилган чоралар кўрилаётганини таъкидламоқда.

👍3🤷♂1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Саида Мирзиёева экология бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказмоқда Пойтахтдаги ҳавонинг кундан-кунга оғирлашиб бораётган ифлосланиши масаласи бўйича навбатда яна бир Махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда. Йиғилишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева…
Ҳеч биримиз кечикишга ҳаққимиз йўқ...
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Президентимиз мендан бу масала бўйича ҳар куни ҳисобот сўрайди. Халқимиз саломатлиги ҳақида гап кетганда, ҳеч биримиз кечикишга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ», деди Саида Мирзиёев йиғилиш давомида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥71👍68😢2
Саида Мирзиёева Умурзоқов ва Мирзаевга талаб қўйди
Махсус комиссия йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент ва Тошкент вилоятида яшил майдонларни сақлаш ва кенгайтиришнинг муҳим аҳамиятини таъкидлади.
Мирзиёева Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевдан бу соҳадаги ишлар бўйича мунтазам равишда ҳисобот беришни талаб қилди.

👍125🔥102🤷♂2🤔2😢2
Келгуси йилда бундай вазият такрорланмаслиги керак
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Махсус комиссия аъзолари олдига аниқ вазифалар қўйди: ҳозирда амалга оширилаётган чора-тадбирлар муайян муддатларга эга бўлиши ва тизимли равишда бажарилиши лозим. Келгуси йилда бундай вазият такрорланмаслиги керак.
Кўриб чиқилган кенг қамровли чора-тадбирлар мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади: яшил майдонларни барпо этиш турлари ва жойлари, ариқ тизимини қайта тиклаш, иссиқхоналар ва саноат корхоналари чиқиндиларини камайтириш ҳамда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича бошқа шошилинч ҳаракатлар.

👍50🔥36🤔1
Ҳеч кимга истисно қилинмайди
Йиғилишда администрация раҳбарига қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилар экан, хусусан, йирик яшил ҳудудлар ва боғлар ташкил қилиш, табиий сув ҳавзалари атрофини ободонлаштириш, сунъий кўллар қуриш ҳақида сўз борди.
Саноат зоналари ва иссиқхоналардаги экологик ҳолатни қатъий назорат қилиш билан бир қаторда, белгиланган талаб доирасида ишлашни хоҳловчи тадбиркорларга давлат томонидан ҳар томонлама кўмак бериш кераклиги таъкидланди.
Лекин ўз навбатида, экологияни бузаётган ва қоидаларни писанд қилмайдиган ҳар қандай субъектга нисбатан кескин қонуний чоралар кўрилиши, бунда ҳеч кимга истисно қилинмаслиги қайд этилди.
Йиғилишда Фарғонадаги ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ муаммоли ҳолат ҳам муҳокама қилинди. Масъулларнинг бу борадаги ҳисоботлари тингланди.
Саида Мирзиёева Фарғонада ҳам вазиятни яхшилаш бўйича кескин чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

👍72🔥37🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 11 ойи давомида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан ўтказилмоқда.
Шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилган, бўлиб бу ўз вақтида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш имконини беради.

👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда беморнинг яқинларидан пул талаб қилган жарроҳ қўлга олинди
Ғаллаороллик жарроҳ процессуал тартибда қўлга олингани маълум бўлди.
Таъкидланишича, ушбу шахс жарроҳлик амалиёти учун беморнинг яқинидан 2 миллион сўм талаб қилган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ғаллаороллик жарроҳ процессуал тартибда қўлга олингани маълум бўлди.
Таъкидланишича, ушбу шахс жарроҳлик амалиёти учун беморнинг яқинидан 2 миллион сўм талаб қилган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева пойтахт бўйлаб тунги рейд тадбирларида иштирок этди
Махсус комиссия йиғилишидан сўнг Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул шахслар билан бирга ҳавони заҳарловчи иссиқхоналар бўйлаб рейд ўтказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Махсус комиссия йиғилишидан сўнг Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул шахслар билан бирга ҳавони заҳарловчи иссиқхоналар бўйлаб рейд ўтказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥62👍59🤷♂5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз бизнес қиласиз, биз нафас оламиз. Экологияга етказилаётган зарарни пул билан оқлаб бўлмайди – Мирзиёева Қибрайдаги иссиқхонада
Махсус комиссия топшириғига кўра, экологлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳар кеча рейдлар ўтказиб, экологияга оид қонунчиликни бузаётганларни аниқламоқда.
Барчамизни ташвишга солаётган муаммони чуқурроқ ўрганиш мақсадида бугун мен ҳам уларга ҳамроҳлик қилдим, Қибрай туманидаги иссиқхоналардан бирига бордик. Иссиқхонада кунига 150 килограммга яқин кўмир ёқиларкан. Табиийки, бу атроф-муҳитга жиддий зарар етказади.
Тадбиркорлар ўзининг ҳар бир ҳаракати учун жавобгарликни бўйнига олиши шарт. Экологияга етказилаётган зарарни моддий манфаат, мўмай даромад билан оқлаб бўлмайди. Бундай ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фойдаси катта бўлиши мумкин, лекин аҳоли соғлиғига зарари унданда кўпроқ тегади.
Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз фаолиятини қонуний ва хавфсиз юритишлари учун ёрдам кўрсатиш зарур.
Экология қўмитасига бир кун ичида ушбу иссиқхонага замонавий фильтр ўрнатиш, шунингдек, тадбиркорлар учун семинар-тренинг ва фильтрлар савдо-кўргазмасини ташкил этиш вазифаси топширилди.

👍81🔥62🤔2👎1
Қурилиш материаллари саноати ривожлантирилади
“Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–365-сон, 01.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш доирасидаги асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан:
🔹 ишлаб чиқариш ҳажмини 62 трлн сўмга етказиш;
🔹 қурилиш саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспорт ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш учун зарур шароитларни яратиш;
🔹 экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда қурилишда улардан фойдаланишни босқичма-босқич йўлга қўйиш.
Қарорга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларининг Афғонистон ҳудудига “Термиз” автойўл ўтказиш пункти орқали
Давлат чегарасидан хавфсиз ўтиб қайтишларини таъминлайди.
2026 йил 1 июлдан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш ваколатига эга ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда уларнинг қурилишда фойдаланиладиган қурилиш материаллари ҳажмининг камида 25 фоизини экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ташкил этишига оид талабни текшириш амалиёти жорий қилинади.

👍58🔥57
Қурилиш материалларининг хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади
“Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–365-сон, 01.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан:
🔹 қурилиш материаллари соҳасида фаолият олиб бораётган ёш олимлар учун белгиланган тартибда хорижий илмий стажировка танлови эълон қилинади;
🔹 2026–2028 йиллар учун умумий молиялаштириш ҳажми 30 млрд сўмлик илмий лойиҳалар танловлари эълон қилинади.
2026 йил 1 мартдан:
🔸 “Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси доирасида хавфсизлиги номувофиқ деб топилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг электрон реестри юритилади;
🔸 электрон реестр маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида олинадиган маълумотларни интеграция қилиш орқали шакллантирилади;
🔸 “Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларидаги қурилиш материалларининг электрон реестрида ишлаб чиқарган қурилиш материалларининг хавфсизлиги номувофиқ деб топилган корхоналар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади.

👍95🔥79🤔1
Қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш ва утилизация қилиш ташкил этилади
Қарорга кўра, 2026 йил 1 февралдан:
🔸 буюртмачилар ва ишлаб чиқарувчиларга тегишлилиги бўйича қурилиш объекти ва ишлаб чиқариш корхоналарида хавфлилиги аниқланган, муомаладан чиқаришга мажбурий кўрсатма берилган қурилиш материалларини қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар ёки чиқинди полигонларига шартнома доирасида юбориш мажбурияти юкланади;
🔸 Қурилиш назорати инспекцияси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мазкур мажбуриятни бажаришни талаб қилиш бўйича бериладиган мажбурий кўрсатмалар Экология қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади.
2026 йил 1 июндан қурилиш чиқиндиларини такрорий фойдаланиш, қайта ишлаш ёки утилизация қилишга йўналтиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🔹 қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилиши мажбурий ҳисобланади;
🔹 қурилиш чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига таъсирининг олдини олиш мақсадида буюртмачи томонидан амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида аҳоли хонадонида ёнғин содир бўлди
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, кеча, 2-декабр куни соат 22:33 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон тумани, “Қурама” МФЙ, Серфайз кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:49 да ўраб олинган ва соат 23:30 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт қисми, том қисми ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

😢2
Атмосфера ҳавосига зарарли ташламаларга қарши тунги рейдлар давом этмоқда
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган рейд тадбирлари изчил давом этмоқда. Ушбу тунги назорат ишларида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. Жуманазаров, Президент администрацияси вакиллари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси, туман прокуратураси, ички ишлар органлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Олиб борилган ўрганишлар давомида Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент, Қибрай, Янгийўл ҳамда Юқоричирчиқ туманларида жойлашган иссиқхоналар фаолияти текширилди. Натижада, айрим иссиқхоналарда ўрнатилган иситиш қозонлари стандартга мос келмайдиган, қўлбола усулда тайёрлангани аниқланди. Шунингдек, қозонхоналарда фильтр ускуналарисиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам қайд этилди.
Мутасадди идоралар томонидан қонунбузарликларга йўл қўйган ташкилот ва шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш, шунингдек, иссиқхоналар фаолиятини экологик талабларга мослаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилиши белгиланди.
Рейд тадбирлари келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

👍2🤔2👎1