EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Жиззахда саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади" — президент

Президент Жиззахда саноат ва инвестиция соҳаларини ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Жиззахнинг республика автомобилсозлик саноатидаги улуши 25 фоизга етди.

Навбатдаги вазифа заводлар атрофида ёндош тармоқларни ривожлантириб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва таннархни камайтиришдан иборат.

Жиззах шаҳридаги Технопарк ҳудудида бўш турган 10 минг квадрат метр бинони соҳадаги тадбиркорларга қулай шартларда таклиф қилиш, Шароф Рашидов туманидаги саноат зонасининг 118 гектар бўш ҳудудида ҳам тайёр бино қуриб, лойиҳаларни жойлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Келгуси йилдан бутловчи қисмларни валидация қилиш харажатларининг 50 фоизини Савдони ривожлантириш компанияси томонидан қоплаб бериш йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍34🔥1
Ташкилотларда раҳбар ўринбосарларини қисқартириш жараёни бошланди

“Туронбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Хайдаров Рустам Бахтиёрович ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.

Банк кенгашининг мажлисида маълум қилинишича, Р.Хайдаровни ишдан бўшатиш масаласи ПФ-178 сон фармоннинг 8-бандига асосан кўриб чиқилган.

Маълумот учун, ушбу фармонда устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари акциядорлар умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида камида бир нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимларини қисқартириш ташаббуси илгари сурилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍2
Жиззахда инфратузилма ва тадбиркорликни ривожлантириш учун 10 триллион сўм ажратилади

Вилоятда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун келаси йил қарийб 10 триллион сўм ресурс берилиши эълон қилинди.

Ажратилган маблағнинг 1 триллион 700 миллиард сўми Шароф Рашидов туманига тўғри келади. Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги 9 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилашга Жаҳон банкининг 8 миллион доллар маблағи берилади.

Туманнинг Эски Тошкентлик, Сарайлик, Яхтанлик, Тараққиёт маҳаллаларида 300 дан ортиқ хонадон мебелчилик билан шуғулланади. Ушбу 4 та маҳалла учун энг қулай ҳудуддан 3 гектар жойда мебелчилик маркази ташкил этилса, туманда мазкур соҳа саноат даражасига чиқади. Натижада 1,5 минг одамнинг даромади кўпайади.

Давлатимиз раҳбари 250 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган Шароф Рашидов туманида бирорта парк йўқлигига эътибор қаратди. Шу боис, Янги ҳаёт маҳалласида фойдаланилмай турган 10 гектар майдонда яшил боғ барпо қилиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.

Президент яна бир нечта шундай имкониятларни санаб, туман ҳокимларига ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиш ва уларни ўсиш нуқталарига йўналтиришни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍23🔥1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мақтайдиган замон ўтиб бўлди. Мен таклиф ва муаммоларни билиб кетишим керак” – Шавкат Мирзиёев

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍34🔥15🤷‍♂2🤔1
Ўзбек–афғон чегарасида фуқаролар ҳаракати тикланди, тадбиркорлар учун янги экспорт имкониятлари очилди

Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш қайта йўлга қўйилди. Энди йўловчилар икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз ҳаракатланиши мумкин. (Виза талаби ўзгармаган).

2021 йилдан бери амал қилган чекловлар туфайли тадбиркорлар Афғонистонга бориш учун узоқ айланма йўлдан фойдаланишга мажбур эди. Эндиликда бу муаммо бартараф этилди.

📈 Чегараннинг очилиши экспортчилар учун катта имконият яратмоқда. Афғонистонга экспорт ҳажмини 2026 йилда 2,5 млрд долларга етказиш бўйича имкониятлар кенгаймоқда.

Тадбиркорлар учун имтиёзлар:

Ҳайратон ёки Мазори Шарифда омбор очганларга — омбор харажатлари 100% қоплаб берилади;
маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари — тўлиқ компенсация қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сени миянг йўқ, ота-онангдан мия сўраб кел»

EFFECT.UZ‘га ўқувчини ҳақорат қилган ўқитувчи бўйича мурожаат келиб тушди. Мурожаатчи маълум қилишича, ҳолат Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 60-сонли мактабда содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Е.Д исмли ўқитувчи 4-синф ўқувчиси К.Б га нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, уни камситган. Энг ачинарлиси — бу ҳолат синфдаги барча ўқувчилар ҳузурида содир бўлган.

Халқимизда «Устоз отаингдек улуғ» деган нақл бор. Ушбу ҳолат эса бу ҳикматнинг аксини кўрсатмоқда.

Таҳририят ушбу хулоса барча ўқитувчиларга тааллуқли эмаслигини маълум қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Чиқинди учун тўланган пул – олиб кетилмаган хизмат: Тошкент вилоятида 5 та корхонага иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси аҳолига маиший чиқинди ташиш хизматлари кўрсатилишини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар давомида баъзи хонадонлардан чиқиндилар умуман олиб кетилмаган бўлса-да, уларга тўловлар ҳисобланган ва хизмат белгиланган даражада кўрсатилмагани маълум бўлди.

Махсус комиссия томонидан “RAHNAMO SERVIS”, "ZERO-WASTE", “ZANGIOTA OBODON”, “ANGREN BUNYOD FAYZ” ва "OHANGARON SANITARIYA TOZALASH" МЧЖларига нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари бўйича иш қўзғатилди. Натижада 250 мингга яқин истеъмолчидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига қарор қилинди.

Қонунбузилишлар бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслиги учун тегишли кўрсатмалар берилди. Рақобат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бундай текширувларни республика ҳудудлари бўйича давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ҳар бир ўзбекистонликка тўғри келадиган давлат қарзи 1 151 долларга етди

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 43,97 млрд долларни ташкил қилди. Бунинг 36,7 млрд доллари ташқи қарзга, 7,2 млрд доллари эса ички қарзга тўғри келмоқда. Давлат қарзи ЯИМга нисбатан 32,3 фоизгача ўсган.

Ташқи қарзнинг асосий қисми қуйидаги ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади:

— Жаҳон банки — 8 млрд доллар
— Осиё тараққиёт банки — 7,5 млрд доллар
— Халқаро облигациялар — 5,8 млрд доллар
— Хитой молия ташкилотлари — 3,7 млрд доллар
— Япония молия ташкилотлари — 3,1 млрд доллар
— Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 1,7 млрд доллар
— Франция молия ташкилотлари — 1,2 млрд доллар

Шу тариқа, мамлакат аҳолисининг ҳар бирига тўғри келадиган давлат қарзи ҳажми ўртача 1 151 долларни ташкил этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Сурхондарё ҳокимлари қаерга қараяпти?

1-гуруҳ ногирон фуқаро бир йилдан бери уй-жой таъмири учун субсидия ололмаяпти. Аризалар, жавоб хатлари, маҳалла баённомалари ва қонунчилик ўрганилганда маълум бўлишича, фуқаро субсидия олиш ҳуқуқига тўлиқ эга — ҳуқуқий чеклов йўқ.

Аммо жараён бир неча идорада “тўхтаб” қолган:

https://youtu.be/W5ZMEGznMnw
👍1👎1😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги инфратузилмавий лойиҳаларни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, бир қатор йирик инфратузилмавий лойиҳалар билан танишди.

— Давлат раҳбари автомобильсозлик учун муҳандислар тайёрлайдиган мактабда бўлди.
— Жиззах тиббиёт кластерида ташкил этилаётган шароитлар билан танишди.
— Шароф Рашидов туманидаги агромарказ фаолияти давлат раҳбарига тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍79🔥68😢1
Саида Мирзиёева экология бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказмоқда

Пойтахтдаги ҳавонинг кундан-кунга оғирлашиб бораётган ифлосланиши масаласи бўйича навбатда яна бир Махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислик қилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари “кўрилган чоралар” ҳақида ахборот бермоқда.

Чоралар қанчалик таъсир ўтказмоқда, олдинда яна қандай режалар бор?

Шаҳарда ҳаво сифати индекси бир неча кунлардан бери даражасига яқин сонларни кўрсатмоқда.

Расмий маълумотда вазият “раҳбарият назоратида” экани қайд этилади. Мулозимлар доимий кузатув, таҳлил ва ифлосланишни камайтиришга қаратилган чоралар кўрилаётганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Саида Мирзиёева экология бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказмоқда Пойтахтдаги ҳавонинг кундан-кунга оғирлашиб бораётган ифлосланиши масаласи бўйича навбатда яна бир Махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда. Йиғилишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева…
Ҳеч биримиз кечикишга ҳаққимиз йўқ...

«Президентимиз мендан бу масала бўйича ҳар куни ҳисобот сўрайди. Халқимиз саломатлиги ҳақида гап кетганда, ҳеч биримиз кечикишга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ», деди Саида Мирзиёев йиғилиш давомида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥71👍68😢2
Саида Мирзиёева Умурзоқов ва Мирзаевга талаб қўйди

Махсус комиссия йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент ва Тошкент вилоятида яшил майдонларни сақлаш ва кенгайтиришнинг муҳим аҳамиятини таъкидлади.

Мирзиёева Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевдан бу соҳадаги ишлар бўйича мунтазам равишда ҳисобот беришни талаб қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍125🔥102🤷‍♂2🤔2😢2
Келгуси йилда бундай вазият такрорланмаслиги керак

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Махсус комиссия аъзолари олдига аниқ вазифалар қўйди: ҳозирда амалга оширилаётган чора-тадбирлар муайян муддатларга эга бўлиши ва тизимли равишда бажарилиши лозим. Келгуси йилда бундай вазият такрорланмаслиги керак.

Кўриб чиқилган кенг қамровли чора-тадбирлар мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади: яшил майдонларни барпо этиш турлари ва жойлари, ариқ тизимини қайта тиклаш, иссиқхоналар ва саноат корхоналари чиқиндиларини камайтириш ҳамда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича бошқа шошилинч ҳаракатлар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥36🤔1
Ҳеч кимга истисно қилинмайди

Йиғилишда администрация раҳбарига қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилар экан, хусусан, йирик яшил ҳудудлар ва боғлар ташкил қилиш, табиий сув ҳавзалари атрофини ободонлаштириш, сунъий кўллар қуриш ҳақида сўз борди.

Саноат зоналари ва иссиқхоналардаги экологик ҳолатни қатъий назорат қилиш билан бир қаторда, белгиланган талаб доирасида ишлашни хоҳловчи тадбиркорларга давлат томонидан ҳар томонлама кўмак бериш кераклиги таъкидланди.

Лекин ўз навбатида, экологияни бузаётган ва қоидаларни писанд қилмайдиган ҳар қандай субъектга нисбатан кескин қонуний чоралар кўрилиши, бунда ҳеч кимга истисно қилинмаслиги қайд этилди.

Йиғилишда Фарғонадаги ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ муаммоли ҳолат ҳам муҳокама қилинди. Масъулларнинг бу борадаги ҳисоботлари тингланди.

Саида Мирзиёева Фарғонада ҳам вазиятни яхшилаш бўйича кескин чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥37🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 11 ойи давомида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан ўтказилмоқда.

Шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилган, бўлиб бу ўз вақтида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1