EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги портлашда одам ўлдими?

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “Бек” чайхонасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқади. Айрим манбаларда одамлар куйиб қолгани, ҳатто вафот этгани ҳақида маълумотлар берилган.

Бироқ расмий манбалар берган ахборот бундан фарқ қилади.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълумот беришича, Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга дарҳол зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалига етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
“Жиззахнинг ҳар бир туманида бўлаётган катта-катта ўзгаришларни, одамларнинг хурсандчилигини кўриб, жуда қувонаман ва фахрланаман” – президент

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

“Биз олдимизга юксак марраларни қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида астойдил меҳнат қилаяпмиз, янгиликлар яратяпмиз ва натижаларга эришяпмиз. Вилоятни қандай оғир шароитлардан олиб чиққанимизни, Жиззахнинг ҳар бир туманида бўлаяётган катта-катта ўзгаришларни, одамларнинг хурсандчилигини кўриб, жуда қувонаман ва фахрланаман”,

– деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда Жиззах вилояти республикадаги саноати энг тез ўсаяётган ҳудудга айланди. Саккиз йилда 6,5 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари ишга тушган бўлса, шунинг 45 фоизи саноат ҳиссасига тўғри келади.

Масалан, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Фориш, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида 2,3 миллиард долларлик 560 та лойиҳа ишга тушди. Бугунги кунда ушбу туманлар вилоят саноатининг 70 фоизини таъминламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍39🤔1
Жиззах вилоятига ҳоким тайинланди

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Тегишли қарор Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган У.Мустафоев бунгача "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍35🔥1
"Жиззахда саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади" — президент

Президент Жиззахда саноат ва инвестиция соҳаларини ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Жиззахнинг республика автомобилсозлик саноатидаги улуши 25 фоизга етди.

Навбатдаги вазифа заводлар атрофида ёндош тармоқларни ривожлантириб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва таннархни камайтиришдан иборат.

Жиззах шаҳридаги Технопарк ҳудудида бўш турган 10 минг квадрат метр бинони соҳадаги тадбиркорларга қулай шартларда таклиф қилиш, Шароф Рашидов туманидаги саноат зонасининг 118 гектар бўш ҳудудида ҳам тайёр бино қуриб, лойиҳаларни жойлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Келгуси йилдан бутловчи қисмларни валидация қилиш харажатларининг 50 фоизини Савдони ривожлантириш компанияси томонидан қоплаб бериш йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍34🔥1
Ташкилотларда раҳбар ўринбосарларини қисқартириш жараёни бошланди

“Туронбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Хайдаров Рустам Бахтиёрович ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.

Банк кенгашининг мажлисида маълум қилинишича, Р.Хайдаровни ишдан бўшатиш масаласи ПФ-178 сон фармоннинг 8-бандига асосан кўриб чиқилган.

Маълумот учун, ушбу фармонда устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари акциядорлар умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида камида бир нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимларини қисқартириш ташаббуси илгари сурилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍2
Жиззахда инфратузилма ва тадбиркорликни ривожлантириш учун 10 триллион сўм ажратилади

Вилоятда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун келаси йил қарийб 10 триллион сўм ресурс берилиши эълон қилинди.

Ажратилган маблағнинг 1 триллион 700 миллиард сўми Шароф Рашидов туманига тўғри келади. Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги 9 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилашга Жаҳон банкининг 8 миллион доллар маблағи берилади.

Туманнинг Эски Тошкентлик, Сарайлик, Яхтанлик, Тараққиёт маҳаллаларида 300 дан ортиқ хонадон мебелчилик билан шуғулланади. Ушбу 4 та маҳалла учун энг қулай ҳудуддан 3 гектар жойда мебелчилик маркази ташкил этилса, туманда мазкур соҳа саноат даражасига чиқади. Натижада 1,5 минг одамнинг даромади кўпайади.

Давлатимиз раҳбари 250 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган Шароф Рашидов туманида бирорта парк йўқлигига эътибор қаратди. Шу боис, Янги ҳаёт маҳалласида фойдаланилмай турган 10 гектар майдонда яшил боғ барпо қилиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.

Президент яна бир нечта шундай имкониятларни санаб, туман ҳокимларига ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиш ва уларни ўсиш нуқталарига йўналтиришни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍23🔥1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мақтайдиган замон ўтиб бўлди. Мен таклиф ва муаммоларни билиб кетишим керак” – Шавкат Мирзиёев

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍34🔥15🤷‍♂2🤔1
Ўзбек–афғон чегарасида фуқаролар ҳаракати тикланди, тадбиркорлар учун янги экспорт имкониятлари очилди

Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш қайта йўлга қўйилди. Энди йўловчилар икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз ҳаракатланиши мумкин. (Виза талаби ўзгармаган).

2021 йилдан бери амал қилган чекловлар туфайли тадбиркорлар Афғонистонга бориш учун узоқ айланма йўлдан фойдаланишга мажбур эди. Эндиликда бу муаммо бартараф этилди.

📈 Чегараннинг очилиши экспортчилар учун катта имконият яратмоқда. Афғонистонга экспорт ҳажмини 2026 йилда 2,5 млрд долларга етказиш бўйича имкониятлар кенгаймоқда.

Тадбиркорлар учун имтиёзлар:

Ҳайратон ёки Мазори Шарифда омбор очганларга — омбор харажатлари 100% қоплаб берилади;
маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари — тўлиқ компенсация қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сени миянг йўқ, ота-онангдан мия сўраб кел»

EFFECT.UZ‘га ўқувчини ҳақорат қилган ўқитувчи бўйича мурожаат келиб тушди. Мурожаатчи маълум қилишича, ҳолат Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 60-сонли мактабда содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Е.Д исмли ўқитувчи 4-синф ўқувчиси К.Б га нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, уни камситган. Энг ачинарлиси — бу ҳолат синфдаги барча ўқувчилар ҳузурида содир бўлган.

Халқимизда «Устоз отаингдек улуғ» деган нақл бор. Ушбу ҳолат эса бу ҳикматнинг аксини кўрсатмоқда.

Таҳририят ушбу хулоса барча ўқитувчиларга тааллуқли эмаслигини маълум қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Чиқинди учун тўланган пул – олиб кетилмаган хизмат: Тошкент вилоятида 5 та корхонага иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси аҳолига маиший чиқинди ташиш хизматлари кўрсатилишини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар давомида баъзи хонадонлардан чиқиндилар умуман олиб кетилмаган бўлса-да, уларга тўловлар ҳисобланган ва хизмат белгиланган даражада кўрсатилмагани маълум бўлди.

Махсус комиссия томонидан “RAHNAMO SERVIS”, "ZERO-WASTE", “ZANGIOTA OBODON”, “ANGREN BUNYOD FAYZ” ва "OHANGARON SANITARIYA TOZALASH" МЧЖларига нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари бўйича иш қўзғатилди. Натижада 250 мингга яқин истеъмолчидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига қарор қилинди.

Қонунбузилишлар бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслиги учун тегишли кўрсатмалар берилди. Рақобат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бундай текширувларни республика ҳудудлари бўйича давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ҳар бир ўзбекистонликка тўғри келадиган давлат қарзи 1 151 долларга етди

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 43,97 млрд долларни ташкил қилди. Бунинг 36,7 млрд доллари ташқи қарзга, 7,2 млрд доллари эса ички қарзга тўғри келмоқда. Давлат қарзи ЯИМга нисбатан 32,3 фоизгача ўсган.

Ташқи қарзнинг асосий қисми қуйидаги ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади:

— Жаҳон банки — 8 млрд доллар
— Осиё тараққиёт банки — 7,5 млрд доллар
— Халқаро облигациялар — 5,8 млрд доллар
— Хитой молия ташкилотлари — 3,7 млрд доллар
— Япония молия ташкилотлари — 3,1 млрд доллар
— Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 1,7 млрд доллар
— Франция молия ташкилотлари — 1,2 млрд доллар

Шу тариқа, мамлакат аҳолисининг ҳар бирига тўғри келадиган давлат қарзи ҳажми ўртача 1 151 долларни ташкил этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Сурхондарё ҳокимлари қаерга қараяпти?

1-гуруҳ ногирон фуқаро бир йилдан бери уй-жой таъмири учун субсидия ололмаяпти. Аризалар, жавоб хатлари, маҳалла баённомалари ва қонунчилик ўрганилганда маълум бўлишича, фуқаро субсидия олиш ҳуқуқига тўлиқ эга — ҳуқуқий чеклов йўқ.

Аммо жараён бир неча идорада “тўхтаб” қолган:

https://youtu.be/W5ZMEGznMnw
👍1👎1😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги инфратузилмавий лойиҳаларни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, бир қатор йирик инфратузилмавий лойиҳалар билан танишди.

— Давлат раҳбари автомобильсозлик учун муҳандислар тайёрлайдиган мактабда бўлди.
— Жиззах тиббиёт кластерида ташкил этилаётган шароитлар билан танишди.
— Шароф Рашидов туманидаги агромарказ фаолияти давлат раҳбарига тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍79🔥68😢1
Саида Мирзиёева экология бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказмоқда

Пойтахтдаги ҳавонинг кундан-кунга оғирлашиб бораётган ифлосланиши масаласи бўйича навбатда яна бир Махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислик қилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари “кўрилган чоралар” ҳақида ахборот бермоқда.

Чоралар қанчалик таъсир ўтказмоқда, олдинда яна қандай режалар бор?

Шаҳарда ҳаво сифати индекси бир неча кунлардан бери даражасига яқин сонларни кўрсатмоқда.

Расмий маълумотда вазият “раҳбарият назоратида” экани қайд этилади. Мулозимлар доимий кузатув, таҳлил ва ифлосланишни камайтиришга қаратилган чоралар кўрилаётганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Саида Мирзиёева экология бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказмоқда Пойтахтдаги ҳавонинг кундан-кунга оғирлашиб бораётган ифлосланиши масаласи бўйича навбатда яна бир Махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда. Йиғилишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева…
Ҳеч биримиз кечикишга ҳаққимиз йўқ...

«Президентимиз мендан бу масала бўйича ҳар куни ҳисобот сўрайди. Халқимиз саломатлиги ҳақида гап кетганда, ҳеч биримиз кечикишга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ», деди Саида Мирзиёев йиғилиш давомида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥71👍68😢2
Саида Мирзиёева Умурзоқов ва Мирзаевга талаб қўйди

Махсус комиссия йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент ва Тошкент вилоятида яшил майдонларни сақлаш ва кенгайтиришнинг муҳим аҳамиятини таъкидлади.

Мирзиёева Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевдан бу соҳадаги ишлар бўйича мунтазам равишда ҳисобот беришни талаб қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍125🔥102🤷‍♂2🤔2😢2