EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Вазирликларнинг ишонч телефон рақамлари:

🔷 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
🔷 Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
🔷 Ички ишлар вазирлиги 1102
🔷 Қурилиш вазирлиги 1298
🔷 Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
🔷 Спорт вазирлиги +99871 239-24-52
🔷 Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
🔷 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
🔷 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
🔷 Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
🔷 Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
🔷 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
🔷 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
🔷 Транспорт вазирлиги 1167
🔷 Адлия вазирлиги 1008
🔷 Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
🔷 Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
🔷 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
🔷 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Олий таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш учун баҳолаш индикаторлари тасдиқланди

Адлия вазирлиги “Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3716, 01.12.2025 й.).

Унга мувофиқ, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган жами 190 та индикатор белгиланди.

Мазкур индикаторларнинг 8 tasi (4,2 %) мажбурий, 182 tasi (95,8 %) эса умумий индикаторларни ташкил қилади. Улар қаторига масъул таркибий тузилмани ташкил этиш режасининг мавжудлиги, ўқув хоналари билан таъминланганлик, хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш каби кўрсаткичлар киради. Барча индикаторлар «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» шаклида баҳоланади.

Бунда баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: — индикаторларнинг 50 фоизгачаси «мувофиқ» деб топилса, мезон «мувофиқ эмас» ҳисобланади;
— 50–70 фоиз оралиғида «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «қисман мувофиқ» деб топилади;
— 70 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «мувофиқ» ҳисобланади.

Шунингдек, мажбурий индикаторлардан бири «мувофиқ эмас» деб баҳоланган тақдирда, умумий натижадан қатъи назар, тегишли мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кичик ҳалқа автомобил йўли реконструкцияси босқичма-босқич якунланмоқда

Кичик ҳалқа автомобил йўлини янгилаш лойиҳаси доирасида энг муҳим қисми ҳисобланган 15,7 км йўл икки томонлама тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: — 15,7 км масофага юқори сифатли ва мустаҳкам ПШМА асфалт қатлами ётқизилди;
— 18 750 метр узунликдаги дренаж тизими тўлиқ янгиланди;
— 39 045 метр йўл бўйлаб янги бордюрлар ўрнатилди.

Айни пайтда Учтепа туманидаги бир томонлама йўлнинг 2,5 км (умумий 5 км) қисмида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Мазкур йўл участкаси 2 декабрь куни фойдаланишга топширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Алишер Усмонов Россия миллиардерлари рейтингида юқори поғонага чиқди

2025 йил бошидан бери Россиянинг энг бой тадбиркорлари умумий бойлиги 18,1 млрд АҚШ долларига ошди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги эълон қилган Bloomberg Billionaires Index маълумотларида келтирилган. Рейтингни шакллантиришда асосан компаниялар акцияларининг бозор қиймати инобатга олинган.

Мамлакат миллиардерлари орасида энг катта ўсиш «Металлоинвест» акциядори Алишер Усмонов ҳиссасига тўғри келди. Унинг капитали йил бошидан буён 5,32 млрд долларга ошиб, 18,5 млрд долларга етди. Мазкур натижа орқали Усмонов Россиянинг энг бой инсонлари рўйхатида 6-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, 2025 йил Искандар Маҳмудов (УГМК), Павел Дуров (Telegram) ва Татьяна Ким (Wildberries) учун ҳам молиявий жиҳатдан самарали бўлди.

Айни пайтда, Новолипецк металлургия комбинати директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин капиталининг 3,07 млрд долларга камайиши қайд этилди. Ҳозирда унинг бойлиги 22,8 млрд долларга тенг бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, у Россиянинг энг бой уч тадбиркори қаторидаги ўрнини сақлаб қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎4🔥1
Касбий таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш индикаторлари тасдиқланди

Адлия вазирлиги “Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3717, 2025 йил 1 декабрь).

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган жами 163 та индикатор белгиланди.

Белгиланган индикаторларнинг 8 таси (4,9 фоиз) мажбурий, 155 таси (95,1 фоиз) эса умумий индикаторларни ташкил этади. Улар қаторига масъул таркибий тузилмани ташкил этиш, ўқув хоналари билан таъминланганлик, фан мазмунига мос адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт инфратузилмасининг мавжудлиги каби кўрсаткичлар киради ва «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.

Баҳолаш натижалари қуйидаги тартибда аниқланади: — индикаторларнинг 50 фоизгачаси «мувофиқ» деб топилса, мезон «мувофиқ эмас» ҳисобланади;
— 50–60 фоиз оралиғида «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «қисман мувофиқ» деб белгиланади;
— 60 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» бўлса, мезон «мувофиқ» деб топилади.

Мажбурий индикаторлардан бири «мувофиқ эмас» деб баҳоланган тақдирда эса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда шифокорлар танқислиги кузатилмоқда — статистика хавотирли ҳолатни очиқлади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 28,6 нафар шифокор тўғри келади. Бир қарашда бу рақам ўртача кўрсаткичдек туюлиши мумкин, аммо мутахассисликлар кесимида олиб қаралганда, соғлиқни сақлаш тизимида жиддий етишмовчилик мавжуд экани намоён бўлади.

Энг катта юклама терапевт ва педиатрлар зиммасига тўғри келмоқда. Хусусан, терапевтлар ҳар 10 минг аҳолига 10,8 нафарни ташкил этмоқда. Педиатрлар эса 0–14 ёшлилар ҳисобида 8,3 нафар, 0–17 ёшлилар орасида 7,1 нафардан иборат. Демографик ўсиш суръати юқори бўлган мамлакат учун бу кўрсаткичлар аҳоли эҳтиёжига тўлиқ жавоб бермайди.

Жарроҳлар сони ҳам етарли эмас — ҳар 10 минг аҳолига атиги 3,3 нафар жарроҳ тўғри келади. Бу эса навбатларнинг узайиши, амалиётлар кечикиши ва тиббий хизмат сифатининг пасайишига олиб келмоқда.

Аёллар саломатлиги билан боғлиқ йўналишда ҳам вазият ташвишли. Акушер-гинекологлар ҳар 10 минг аёлга бор-йўғи 3,2 нафарни ташкил қилади. Бу туғилиш кўрсаткичи юқори бўлган мамлакатда перинатал хавфларни кучайтириши мумкин.

Айрим мутахассисликлардаги кўрсаткичлар эса жиддий хавотир уйғотади: — офтальмологлар — 0,5; — отоларингологлар — 0,6; — фтизиатрлар — 0,2; — онкологлар — 0,3; — психиатрлар — 0,3; — невропатологлар — 0,9.

Ушбу йўналишлар соғлиқни сақлаш тизимида энг муҳим ва талаб юқори бўлган соҳалар ҳисобланади. Шунга қарамай, улар мамлакат бўйлаб етарли даражада эмас.

Мутахассислар таъкидлашича, муаммо фақат умумий сонда эмас, балки кадрларнинг нотўғри тақсимланиши, малакали шифокорларнинг хорижга кетиши, маошларнинг пастлиги, хусусий секторга ўтиш ва чекка ҳудудларда тиббиёт ходимларининг етишмаслиги билан боғлиқ.

Бу ҳолат шифокорлар меҳнат шароитини яхшилаш, уларни рағбатлантириш ҳамда тайёрлаш бўйича комплекс давлат стратегиясига эҳтиёж мавжуд эканини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради

Бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Президент йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради Бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Президент йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан…
Шавкат Мирзиёев Афросиёб поездида: президент Жиззах сари йўл олди

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Афросиёб поездида Жиззах вилоятига йўл олди. Давлат раҳбари вилоятда йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Аввал хабар берилганидек, ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев вилоятдаги йўл-транспорт объектларини кўздан кечиради, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ва янги лойиҳалар билан танишади, шунингдек, таълим ва тиббиёт муассасаларидаги ишлар самарадорлигини ўрганади.

Бундан ташқари, президент халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича йиғилиш ўтказади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🤔1
Исломбек Исмоилов “Нефтчи” бош мураббийи этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги 33 ёшли мутахассис Исломбек Исмоилов билан “Нефтчи” жамоасига бош мураббий сифатида шартнома имзоланганини эълон қилди.

Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан тажрибали мутахассис сифатида танилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

Жиззах вилоятига ташрифи чоғида президент Шавкат Мирзиёев янги йўл ўтказгич, атом электр станцияси қурилиши ва шаҳарни замонавий қиёфага келтириш бўйича режалар билан танишиб, масъулларга аниқ топшириқлар берди.

https://effect.uz/6681

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар суди Муҳиддин Усмоновга нисбатан барча айбловларни бекор қилди

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати (Э.Абибуллаев, Қ.Мирсафаев, А. Икрамов) тафтиш инстанциясининг ажрими билан Муҳиддин Усмоновга оид апелляция ҳукмига ўзгартириш киритган.

Суд 2025 йил 17 апрель куни чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқиб, унга қўйилган ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 184-моддаси (солиқ тўлашдан бўйин товлаш) бўйича айбловларнинг барчасини ҳаракатдан тугатди.

Шу билан бирга, Усмоновга нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у жазони ўтаётган муассасадан озод қилинди.

Унинг адвокати Хуршидбек Рустамов икки йил давом этган суд жараёнлари мобайнида адолат учун кураш олиб боргани ва ниҳоят ҳақиқат юзага чиққанини айтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қурилиш майдонларида экологик меъёрларга риоя қилиш бўйича тарғибот ва назорат ишлари давом этмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Хитой фазога учирадиган сунъий йўлдош “Самарқанд-2028” номини олади

“Ўзбеккосмос” агентлиги ва “STAR.VISION” компанияси ўртасида имзоланган меморандумга кўра, Хитой томонидан фазога учириладиган гиперспектрал сунъий йўлдошга “Самарқанд-2028” номи берилади. Бу ном 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро Астронавтика Конгрессини рамзий тарзда ифодалайди.

Меморандумда таъкидланишича, ерни масофавий зондлаш учун мўлжалланган йўлдош учун сунъий интеллект модулини “Ўзбеккосмос” мутахассислари ишлаб чиқади. Йўлдошдан олинган маълумотлар ҳаво сифатини баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ГАИ билан судлашаман! Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходимларига тегишли ҳужжатларининг асл нусхаcини тақдим этиш шартми?

Муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзу бўйича расмий изоҳ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги портлашда одам ўлдими?

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “Бек” чайхонасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқади. Айрим манбаларда одамлар куйиб қолгани, ҳатто вафот этгани ҳақида маълумотлар берилган.

Бироқ расмий манбалар берган ахборот бундан фарқ қилади.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълумот беришича, Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга дарҳол зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалига етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
“Жиззахнинг ҳар бир туманида бўлаётган катта-катта ўзгаришларни, одамларнинг хурсандчилигини кўриб, жуда қувонаман ва фахрланаман” – президент

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

“Биз олдимизга юксак марраларни қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида астойдил меҳнат қилаяпмиз, янгиликлар яратяпмиз ва натижаларга эришяпмиз. Вилоятни қандай оғир шароитлардан олиб чиққанимизни, Жиззахнинг ҳар бир туманида бўлаяётган катта-катта ўзгаришларни, одамларнинг хурсандчилигини кўриб, жуда қувонаман ва фахрланаман”,

– деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда Жиззах вилояти республикадаги саноати энг тез ўсаяётган ҳудудга айланди. Саккиз йилда 6,5 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари ишга тушган бўлса, шунинг 45 фоизи саноат ҳиссасига тўғри келади.

Масалан, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Фориш, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида 2,3 миллиард долларлик 560 та лойиҳа ишга тушди. Бугунги кунда ушбу туманлар вилоят саноатининг 70 фоизини таъминламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram‌‌
👍39🤔1