Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ишлари янги босқичга чиқмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларига сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, мутасаддиларга ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
https://effect.uz/6679
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍91🔥17🤔2
2026 йилдан магистр ўқитувчиларга тўғридан-тўғри 1-малака тоифаси берилади
Янги ўқув йилдан бошлаб ўқитувчилар учун муҳим янгилик амалга киритилади:
➖ магистратурани тугатганлар мактабга ишга кириши биланоқ — 1-малака тоифасига эга бўлади;
➖ бакалаврни имтиёзли (қизил) диплом билан битирганлар эса автоматик тарзда 2-малака тоифасини олади;
➖ ўқитувчилар учун Давлат хизматлари тўлови 2 баробарга камайтирилади.

Ўзбекистонда тўловлар учун универсал QR-код жорий этилади
Ўзбекистонда QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартлари жорий этилади. Бу Президентнинг “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Унга кўра, Марказий банк 2025-йил декабрида универсал QR-код пилот лойиҳасини банклар ва тўлов ташкилотлари билан синов тариқасида жорий этади. 2026-йил январда универсал QR-код бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. 2026-йил февралда эса тўлов хизматлари бозорида универсал QR-код амалиётга жорий этилади.
Апрел ойида Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти раҳбари ўринбосари Миразиз Мирҳайотов Ўзбекистонда нақд пулисиз ҳисоб-китобларда универсал тўлов QR-кодини яратиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Ҳозирда савдо нуқталарида тадбиркорлар томонидан кўпинча QR-кодли бир нечта таxtaчалар ўрнатилган бўлиб, бу харидорларга ноқулайлик туғдирмоқда.
“Биз ягона стандарт яратишни мақсад қилганмиз. Ташкилотда QR-код ўрнатилади ва мижоз унинг ёрдамида ўзи хоҳлаган мобиль иловаси ёки тўлов хизмати орқали тўловни амалга оширади”, деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев 20-августда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берувчи универсал QR-код жорий этилишини айтган эди.

🤔1
Ўзбекистонда солиқ қарздорлари учун электр тўловларига чекловлар жорий этилади
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлиги 1 миллион сўмдан ошса, уларнинг электр энергияси тўловларига чекловлар киритилади. Бу Президентнинг “Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Янги солиқ бошқарув модели дастлаб 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида синовдан ўтказилади. Солиқ қўмитаси 2026 йил октябрга қадар эксперимент натижалари асосида уни бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати маълум қилишича, тизим қарздорликлар учун электр энергияси тўловларида чекловлар орқали ишлайди. Агар жисмоний шахс солиқ қарздорлиги белгиланган миқдордан ошса, электр энергияси тўловларига чекловлар қўлланилади.
Мазкур синовдан асосий мақсад — қарздорликни камайтириш ва солиқ тушумларининг ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлашдир.

👎7😢2
Геология фанлари университети – Micromine Advance’ни қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи университетга айланди
Геология фанлари университети фойдали қазилма конларини ер ости усулида ўзлаштиришда илмий ва амалий ишларни ривожлантириш мақсадида «MICROMINE Australia Pty Ltd» компанияси билан меморандум имзолаб, янги кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйди. Мазкур ҳамкорлик доирасида Universitet Micromine Advance дастурий таъминотидан ўқув жараёнида фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди ва Марказий Осиё бўйича ушбу инновацион ечимни қабул қилган илк таълим даргоҳларидан бирига айланди.
Micromine Advance — фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олишнинг барча жараёнларини ўз ичига қамраб олган, интеграциялашган дастурий таъминот бўлиб, тоғ-кон муҳандисларига реалистик ва амалга ошириладиган ишлар кетма-кетлигини яратишда ёрдам беради.
👉 Батафсил ўқиш

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Биз биргамиз»: Тошкентда Халқаро волонтёрлар фестивали ўтказилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги номидан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна волонтёрлар ташаббуслари билан яқиндан танишиб суҳбатлашди.
Таъкидланишича, самимий мулоқот волонтёрларга янги мотивация ва илҳом бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги номидан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна волонтёрлар ташаббуслари билан яқиндан танишиб суҳбатлашди.
Таъкидланишича, самимий мулоқот волонтёрларга янги мотивация ва илҳом бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади. Йиғилишда қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнгин хавфсизлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.
https://effect.uz/6680
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади. Йиғилишда қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнгин хавфсизлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.
https://effect.uz/6680
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99🔥11😢1
Қиш мавсумида энергия ресурслари узлуксиз етказилиши учун электр тармоқлари текширилади
Президент Шавкат Мирзиёевга сўнгги кунларда ҳавони ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Ўзбекистонда қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий объектларга энергия ресурслари узлуксиз етказиб берилиши шартлиги қайд этилди.
Ҳозирда 1800 километр электр тармоқларидаги таъмирлаш ишлари сифати пастлиги аниқланди. Бош прокуратурага мазкур ҳолатларни ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Шунингдек, “Энергоинспекция”га назорат ишларини янги ёндашув асосида ташкил қилиш ва фавқулодда тартибда ишга ўтиш вазифаси берилди

👍153🔥16🤷♂1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронларни камситган «замҳоким», Мирзиёевадан кескин чоралар – Ҳафта дайжести…
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради
Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди.
Фуқароларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди.
Фуқароларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Гулшан Алимардонова – Ўзбекистон аёл каратэчилари орасида илк жаҳон чемпиони
Гулшан Алимардонова (-50 кг) Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида каратэ спорт тури бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу ғалаба Янги Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдондаги навбатдаги юксак ютуғи сифатида қайд этилмоқда.
Шу кунга қадар жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дастонбек Отаболайев олтин медалга сазовор бўлган бўлса, эндиликда Гулшан Алимардонова ҳам ўз номи билан мамлакат спорт тарихи саҳифаларига муҳрланди.
Шу билан бирга, Гулшан Алимардонова Ўзбекистон аёл каратэчилари орасида илк жаҳон чемпиони сифатида тарихда қолмоқда.

👍11
Вазирликларнинг ишонч телефон рақамлари:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔷 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
🔷 Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
🔷 Ички ишлар вазирлиги 1102
🔷 Қурилиш вазирлиги 1298
🔷 Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
🔷 Спорт вазирлиги +99871 239-24-52
🔷 Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
🔷 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
🔷 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
🔷 Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
🔷 Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
🔷 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
🔷 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
🔷 Транспорт вазирлиги 1167
🔷 Адлия вазирлиги 1008
🔷 Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
🔷 Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
🔷 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
🔷 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Олий таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш учун баҳолаш индикаторлари тасдиқланди
Адлия вазирлиги “Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3716, 01.12.2025 й.).
Унга мувофиқ, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган жами 190 та индикатор белгиланди.
Мазкур индикаторларнинг 8 tasi (4,2 %) мажбурий, 182 tasi (95,8 %) эса умумий индикаторларни ташкил қилади. Улар қаторига масъул таркибий тузилмани ташкил этиш режасининг мавжудлиги, ўқув хоналари билан таъминланганлик, хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш каби кўрсаткичлар киради. Барча индикаторлар «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» шаклида баҳоланади.
Бунда баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: — индикаторларнинг 50 фоизгачаси «мувофиқ» деб топилса, мезон «мувофиқ эмас» ҳисобланади;
— 50–70 фоиз оралиғида «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «қисман мувофиқ» деб топилади;
— 70 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «мувофиқ» ҳисобланади.
Шунингдек, мажбурий индикаторлардан бири «мувофиқ эмас» деб баҳоланган тақдирда, умумий натижадан қатъи назар, тегишли мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кичик ҳалқа автомобил йўли реконструкцияси босқичма-босқич якунланмоқда
Кичик ҳалқа автомобил йўлини янгилаш лойиҳаси доирасида энг муҳим қисми ҳисобланган 15,7 км йўл икки томонлама тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: — 15,7 км масофага юқори сифатли ва мустаҳкам ПШМА асфалт қатлами ётқизилди;
— 18 750 метр узунликдаги дренаж тизими тўлиқ янгиланди;
— 39 045 метр йўл бўйлаб янги бордюрлар ўрнатилди.
Айни пайтда Учтепа туманидаги бир томонлама йўлнинг 2,5 км (умумий 5 км) қисмида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Мазкур йўл участкаси 2 декабрь куни фойдаланишга топширилади.

👍2
Алишер Усмонов Россия миллиардерлари рейтингида юқори поғонага чиқди
2025 йил бошидан бери Россиянинг энг бой тадбиркорлари умумий бойлиги 18,1 млрд АҚШ долларига ошди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги эълон қилган Bloomberg Billionaires Index маълумотларида келтирилган. Рейтингни шакллантиришда асосан компаниялар акцияларининг бозор қиймати инобатга олинган.
Мамлакат миллиардерлари орасида энг катта ўсиш «Металлоинвест» акциядори Алишер Усмонов ҳиссасига тўғри келди. Унинг капитали йил бошидан буён 5,32 млрд долларга ошиб, 18,5 млрд долларга етди. Мазкур натижа орқали Усмонов Россиянинг энг бой инсонлари рўйхатида 6-ўринга кўтарилди.
Шунингдек, 2025 йил Искандар Маҳмудов (УГМК), Павел Дуров (Telegram) ва Татьяна Ким (Wildberries) учун ҳам молиявий жиҳатдан самарали бўлди.
Айни пайтда, Новолипецк металлургия комбинати директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин капиталининг 3,07 млрд долларга камайиши қайд этилди. Ҳозирда унинг бойлиги 22,8 млрд долларга тенг бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, у Россиянинг энг бой уч тадбиркори қаторидаги ўрнини сақлаб қолган.

👍4👎4🔥1
Касбий таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш индикаторлари тасдиқланди
Адлия вазирлиги “Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3717, 2025 йил 1 декабрь).
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган жами 163 та индикатор белгиланди.
Белгиланган индикаторларнинг 8 таси (4,9 фоиз) мажбурий, 155 таси (95,1 фоиз) эса умумий индикаторларни ташкил этади. Улар қаторига масъул таркибий тузилмани ташкил этиш, ўқув хоналари билан таъминланганлик, фан мазмунига мос адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт инфратузилмасининг мавжудлиги каби кўрсаткичлар киради ва «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.
Баҳолаш натижалари қуйидаги тартибда аниқланади: — индикаторларнинг 50 фоизгачаси «мувофиқ» деб топилса, мезон «мувофиқ эмас» ҳисобланади;
— 50–60 фоиз оралиғида «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «қисман мувофиқ» деб белгиланади;
— 60 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» бўлса, мезон «мувофиқ» деб топилади.
Мажбурий индикаторлардан бири «мувофиқ эмас» деб баҳоланган тақдирда эса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» ҳисобланади.

Ўзбекистонда шифокорлар танқислиги кузатилмоқда — статистика хавотирли ҳолатни очиқлади
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 28,6 нафар шифокор тўғри келади. Бир қарашда бу рақам ўртача кўрсаткичдек туюлиши мумкин, аммо мутахассисликлар кесимида олиб қаралганда, соғлиқни сақлаш тизимида жиддий етишмовчилик мавжуд экани намоён бўлади.
Энг катта юклама терапевт ва педиатрлар зиммасига тўғри келмоқда. Хусусан, терапевтлар ҳар 10 минг аҳолига 10,8 нафарни ташкил этмоқда. Педиатрлар эса 0–14 ёшлилар ҳисобида 8,3 нафар, 0–17 ёшлилар орасида 7,1 нафардан иборат. Демографик ўсиш суръати юқори бўлган мамлакат учун бу кўрсаткичлар аҳоли эҳтиёжига тўлиқ жавоб бермайди.
Жарроҳлар сони ҳам етарли эмас — ҳар 10 минг аҳолига атиги 3,3 нафар жарроҳ тўғри келади. Бу эса навбатларнинг узайиши, амалиётлар кечикиши ва тиббий хизмат сифатининг пасайишига олиб келмоқда.
Аёллар саломатлиги билан боғлиқ йўналишда ҳам вазият ташвишли. Акушер-гинекологлар ҳар 10 минг аёлга бор-йўғи 3,2 нафарни ташкил қилади. Бу туғилиш кўрсаткичи юқори бўлган мамлакатда перинатал хавфларни кучайтириши мумкин.
Айрим мутахассисликлардаги кўрсаткичлар эса жиддий хавотир уйғотади: — офтальмологлар — 0,5; — отоларингологлар — 0,6; — фтизиатрлар — 0,2; — онкологлар — 0,3; — психиатрлар — 0,3; — невропатологлар — 0,9.
Ушбу йўналишлар соғлиқни сақлаш тизимида энг муҳим ва талаб юқори бўлган соҳалар ҳисобланади. Шунга қарамай, улар мамлакат бўйлаб етарли даражада эмас.
Мутахассислар таъкидлашича, муаммо фақат умумий сонда эмас, балки кадрларнинг нотўғри тақсимланиши, малакали шифокорларнинг хорижга кетиши, маошларнинг пастлиги, хусусий секторга ўтиш ва чекка ҳудудларда тиббиёт ходимларининг етишмаслиги билан боғлиқ.
Бу ҳолат шифокорлар меҳнат шароитини яхшилаш, уларни рағбатлантириш ҳамда тайёрлаш бўйича комплекс давлат стратегиясига эҳтиёж мавжуд эканини кўрсатмоқда.

👍1🤔1
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради
Бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.
Президент йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

👍27