Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда ушланди
Давлат Хавфсизлик Хизматининг маълумотига кўра, Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси фуқарони “ишга киритиб қўйаман” деган ваъдаси эвазига 2 000 доллар талаб қилган.
У Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент вилояти бошқармасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари уни пулни танишлари орқали олаётган пайтда қўлга олган.
Маълум бўлишича, у муқаддам бир неча марта судланган.
Айни пайтда унга нисбатан фирибгарлик ва пора олиш моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган. У қамоққа олинган, тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркак хотини ва икки фарзандини ўлдирди
Фарғона вилояти, Қува туманида 34 ёшли эркак ўз хотини ва вояга етмаган икки фарзандини чопқи билан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 29 ноябрь куни содир бўлган. Қурбонлар: — аёл, 31 ёш
— қизи, 5 ёш
— ўғли, 1 ёш
Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилояти, Қува туманида 34 ёшли эркак ўз хотини ва вояга етмаган икки фарзандини чопқи билан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 29 ноябрь куни содир бўлган. Қурбонлар: — аёл, 31 ёш
— қизи, 5 ёш
— ўғли, 1 ёш
Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда браконьерлар экология инспекторига куч ишлатди
Навоий вилояти, Қизилтепа туманида ов қуроллари билан қуролланган бир гуруҳ браконьерлар экология бошқармаси тезкор гуруҳи ходими И. Хўжаевга куч ишлатган. Бу ҳақда Экология қўмитаси маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди.
Қайд этилишича, ноқонуний ов билан шуғулланган браконьерлар инспекторнинг қонуний талабиган бўйсунмай, ёрдам сифатида Бухородан “кўча мафияси” деб аталган гуруҳни чақирган ва уларнинг ёрдами билан воқеа жойидан қочиб кетишга эришган.

👍2
Якунланмаган лойиҳага яна юзлаб миллиард: “Тоза қўллар” ва дарсликлар муаммоси кўтарилди
2026 йил учун мўлжалланаётган Давлат бюджети “Миллий тикланиш” фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида депутат Умида Рахмонова таълим соҳаси ва амалга оширилаётган айрим лойиҳалар бўйича жиддий саволларни ўртага ташлади.
Депутатнинг билдиришича, келгуси йил таълим соҳасига қарийб 2 трлн сўм маблаг ажратиш режалаштирилган. Аммо маблағ миқдори ошиб бораётганига қарамай, мактабларда дарсликлар етишмовчилиги муаммоси ҳали-ҳамон ўз ечимини топмаяпти.
Шунингдек, “Тоза қўллар” деб номланган янги лойиҳа атрофида ҳам саволлар кўпаймоқда. Жорий йил ушбу лойиҳа учун бюджетдан 311 млрд сўм ажратилган. 2026 йилда эса яна қўшимча 221 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Бироқ лойиҳа ҳануз тўлиқ амалга ошмаган. Қатор мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳожатхоналар ҳали ҳам замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунингдек, гигиена воситалари етишмаслиги муаммоси ҳам сақланиб қолмоқда.
Шу сабабли, депутат ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва лойиҳанинг реал натижаси борасида аниқлик киритиш зарурлигини таъкидлади.

👍1🤔1
Давлат ОТМлари ўртасида қишки ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади
Қишки ўқишни кўчиришда фақат давлат олий таълим муассасалари ўртасида ва қуйидаги икки узрли сабаб асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади:
➖ талаба оила қурган тақдирда, турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш истагида бўлса;
➖ давлат органлари ходимининг иш жойи ўзгарганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса (бу ҳолда тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади).
Аризалар 20 декабрдан 20 январгача ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн шаклда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали тўлдириш кўзда тутилмаган.

👍1
Темур Кападзе «Навбаҳор» бош мураббийи этиб тайинланди
«Навбаҳор» футбол клуби янги бош мураббий сифатида Темур Кападзе расман иш бошлаганини маълум қилди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, тажрибали мутахассис билан барча масалалар муҳокама қилиниб, томонлар ўзаро шартнома имзолаган.
Маълумотларга кўра, Темур Кападзе клуб раҳбарияти билан жамоанинг келгуси режалари ва мақсадлари бўйича тўлиқ келишувга эришган.
Темур Кападзе Ўзбекистон футболининг таниқли ва тажрибали вакилларидан бири ҳисобланади. У мураббийлик фаолияти давомида турли даражадаги жамоалар, жумладан, ёшлар таркиби ва миллий терма жамоа билан ишлаб, бир қатор ижобий натижаларга эришган.
«Навбаҳор» ФК раҳбарияти Кападзенинг касбий тажрибаси, замонавий футболга бўлган ёндашуви ва стратегик қарашлари клуб олдига қўйилган вазифаларни бажаришда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирмоқда.
Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан машғулотларни бошлади.

👍8👎3🔥2😢1
Стационар беморларни бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги томонидан “Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3715, 2025 йил 29 ноябрь).
Мазкур низомга кўра, беморларга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатиш мақсадида уларни бир тиббиёт муассасасидан бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби белгилаб берилди.
Беморлар бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш жараёнида зарур тиббий хизматни кўрсатиш имкониятига эга бўлган тиббиёт муассасаларидан ўз хоҳишига кўра танлаш ҳуқуқига эга.
Ўтказиш шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатма асосида амалга оширилади. Агар тиббиёт муассасасида зарур ускуналар ёки мутахассислар мавжуд бўлмаса, ёки ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бошқа муассасада кўрсатилиши лозим бўлса, беморни ўтказишга тиббий кўрсатма берилади.
Беморни ўтказишдан олдин қабул қилувчи тиббиёт муассасасида бўш ўринлар, зарур тиббий ускуналар ва мутахассислар мавжудлиги аниқланади.
Беморлар ҳаётий кўрсаткичлари барқарор ҳолда, шифокор назорати остида ва бепул равишда бошқа тиббиёт муассасасига ўтказилади.

❗️ Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пулли компенсация олиш мумкин
Меҳнат кодексига мувофиқ, ходимлар фойдаланилмаган меҳнат таътилларини пулли компенсацияга алмаштириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 234-моддасида аниқ белгилаб қўйилган.
Унга кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлаб берилади.
Иш даврида эса ходимнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги — 21 календарь кундан (Меҳнат кодексининг 217-моддасида белгиланган) ортиқ қисми учун ҳам пулли компенсация тўланиши мумкин.
Компенсация тўлаш тартиби Меҳнат кодексининг 286-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур жараёнда якшанба куни инобатга олинмайди.

Президент фармони: Давлат хизматида янги тартиб
2026-йил 1-январдан Президент фармонига кўра давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси дастлаб 1 йилга тузилади. Фаолияти ижобий бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилади.
Янги қабул қилинганлар мажбурий “Давлат хизматига кириш” махсус курсини, шунингдек ҳар 3 йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўтайди.
Курслар якунида ходимларнинг билим ва кўникмалари диагностика орқали баҳоланади. Диагностика ва KPI натижалари эса уларнинг касбий ривожланишини узлуксиз кузатиб борувчи онлайн мониторинг тизимида жамланади ва таҳлил қилинади.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ интизоми кучайди: давлат хизматчилари учун жавобгарлик оширилади
Президент қарорига мувофиқ, давлат хизматчилари орасида солиқ тўлаш интизомини кучайтириш ва уларнинг жамиятга намуна бўлишини таъминлаш мақсадида янги тартиб жорий этилди.
Унга кўра, республика ижро этувчи ҳокимият органларидаги ходимларнинг солиқдан мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар
— фақат вазирлик ва идоралар кесимида,
— таркибий ташкилотлар инобатга олинган ҳолда,
— ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар
Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Бунда, албатта, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишга оид қонунчилик талаблари қатъий таъминланади.

⚡️Effect.uz Воҳада!
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998502523889
+998982713232
+998983333232
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали
Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat
Почта: www.effect.uz@gmail.com
Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232

⚡️Ўлдириб, ёқилган аёл: Қашқадарёда қўрқинчли тун тафсилотлари...
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида содир бўлган мудхиш воқеа. Уйда ёнғин содир бўлган тун, ҳодиса жойидан одам жасади ҳам топилган. Хонадондан пухта режалаштирилган жиноятнинг қайноқ изи аниқланди.
Тилла ва пулларни ўғирлашга келган бўлажак куёв уй эгаси Ражаб Хидировани бўғиб, ўлдириб кейин мурдасини ёқиб юборади. Марҳума афсуски, шу куни қотилнинг қадам товушларини пайқаб қолганди. Ҳодиса нафақат фожиа, балки эшитган одамнинг танасига оғриқ солиб, этини жимирлатди.
👉 https://youtu.be/hpjaCPhTouA

YouTube
ЎЛДИРИБ, ЁҚИЛГАН АЁЛ: ҚАШҚАДАРЁДАГИ ҚЎРҚИНЧЛИ ВОҚЕА ТАФСИЛОТЛАРИ... – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

😢3
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ишлари янги босқичга чиқмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларига сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, мутасаддиларга ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
https://effect.uz/6679

👍91🔥17🤔2
2026 йилдан магистр ўқитувчиларга тўғридан-тўғри 1-малака тоифаси берилади
Янги ўқув йилдан бошлаб ўқитувчилар учун муҳим янгилик амалга киритилади:
➖ магистратурани тугатганлар мактабга ишга кириши биланоқ — 1-малака тоифасига эга бўлади;
➖ бакалаврни имтиёзли (қизил) диплом билан битирганлар эса автоматик тарзда 2-малака тоифасини олади;
➖ ўқитувчилар учун Давлат хизматлари тўлови 2 баробарга камайтирилади.

Ўзбекистонда тўловлар учун универсал QR-код жорий этилади
Ўзбекистонда QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартлари жорий этилади. Бу Президентнинг “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Унга кўра, Марказий банк 2025-йил декабрида универсал QR-код пилот лойиҳасини банклар ва тўлов ташкилотлари билан синов тариқасида жорий этади. 2026-йил январда универсал QR-код бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. 2026-йил февралда эса тўлов хизматлари бозорида универсал QR-код амалиётга жорий этилади.
Апрел ойида Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти раҳбари ўринбосари Миразиз Мирҳайотов Ўзбекистонда нақд пулисиз ҳисоб-китобларда универсал тўлов QR-кодини яратиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Ҳозирда савдо нуқталарида тадбиркорлар томонидан кўпинча QR-кодли бир нечта таxtaчалар ўрнатилган бўлиб, бу харидорларга ноқулайлик туғдирмоқда.
“Биз ягона стандарт яратишни мақсад қилганмиз. Ташкилотда QR-код ўрнатилади ва мижоз унинг ёрдамида ўзи хоҳлаган мобиль иловаси ёки тўлов хизмати орқали тўловни амалга оширади”, деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев 20-августда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берувчи универсал QR-код жорий этилишини айтган эди.

Ўзбекистонда солиқ қарздорлари учун электр тўловларига чекловлар жорий этилади
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлиги 1 миллион сўмдан ошса, уларнинг электр энергияси тўловларига чекловлар киритилади. Бу Президентнинг “Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Янги солиқ бошқарув модели дастлаб 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида синовдан ўтказилади. Солиқ қўмитаси 2026 йил октябрга қадар эксперимент натижалари асосида уни бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати маълум қилишича, тизим қарздорликлар учун электр энергияси тўловларида чекловлар орқали ишлайди. Агар жисмоний шахс солиқ қарздорлиги белгиланган миқдордан ошса, электр энергияси тўловларига чекловлар қўлланилади.
Мазкур синовдан асосий мақсад — қарздорликни камайтириш ва солиқ тушумларининг ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлашдир.

Геология фанлари университети – Micromine Advance’ни қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи университетга айланди
Геология фанлари университети фойдали қазилма конларини ер ости усулида ўзлаштиришда илмий ва амалий ишларни ривожлантириш мақсадида «MICROMINE Australia Pty Ltd» компанияси билан меморандум имзолаб, янги кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйди. Мазкур ҳамкорлик доирасида Universitet Micromine Advance дастурий таъминотидан ўқув жараёнида фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди ва Марказий Осиё бўйича ушбу инновацион ечимни қабул қилган илк таълим даргоҳларидан бирига айланди.
Micromine Advance — фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олишнинг барча жараёнларини ўз ичига қамраб олган, интеграциялашган дастурий таъминот бўлиб, тоғ-кон муҳандисларига реалистик ва амалга ошириладиган ишлар кетма-кетлигини яратишда ёрдам беради.
👉 Батафсил ўқиш

«Биз биргамиз»: Тошкентда Халқаро волонтёрлар фестивали ўтказилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги номидан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна волонтёрлар ташаббуслари билан яқиндан танишиб суҳбатлашди.
Таъкидланишича, самимий мулоқот волонтёрларга янги мотивация ва илҳом бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги номидан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна волонтёрлар ташаббуслари билан яқиндан танишиб суҳбатлашди.
Таъкидланишича, самимий мулоқот волонтёрларга янги мотивация ва илҳом бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади. Йиғилишда қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнгин хавфсизлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.
https://effect.uz/6680

👍99🔥11😢1