Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда одамлар яшаш уйидан сургун қилинмоқда…
Effect.uz’га Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Ифтихор маҳалласи Ниҳол кўчасидан мурожаат келиб тушди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2👍1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атмосферага зарар етказаётган 100 дан ортиқ объект фаолияти тўхтатилди
Ҳозирда Махсус комиссия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳри ва атрофида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи объектлар фаолиятига чек қўйиш юзасидан тизимли равишда рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Икром Тагаев 24–28 ноябрь кунлари ўтказилган рейд натижалари ҳақида маълумот берди.

🤷♂3👎3🤔1
⚡️Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Водилдаги санатория бўйича Президент Администрацияси, Бош прокуратура, ДХХ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қонунчилик палатасига юборилган бир нечта видео ва ёзма мурожаатлар қонуний тарзда ўрганилиши кутилган эди. Бироқ бу амалий натижа бермади.
Аксига олиб, 2025 йил 24 ноябрда Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тақдимнома киритилди. Унга асосан, 27 ноябрда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Примқуловнинг буйруғи билан Водил болалар силга қарши курашиш санаториясида хизмат текшируви бошланди. Текширув 3 йиллик ҳужжатларни қамраб олиши ва жараёнда тадбиркор иштирок этиш ҳуқуқи сўралди.
👉 https://effect.uz/6678

🤔3👎2
Йирик завод ва фабрикалар учун экологик сигнал: 2026 йилдан компенсациялар 5 баравар ошади
2026 йил 1 мартдан бошлаб атмосферага таъсири юқори бўлган I ва II тоифадаги корхоналарда фон мониторинг станциялари белгиланган муддатда ўрнатилмаса ёки Экология қўмитасининг Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилинмаса, уларга қўлланадиган компенсация тўловлари 5 бараварга оширилади.
Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов брифингда маълум қилди.
– Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда уюшма ҳамкорлигида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
– Мавжуд 42 та тўлиқ циклда ишлайдиган цемент корхоналарининг 23 тасида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.
– Фильтрларнинг 24 минг дона енгичалари ва 1 957 та мембрана клапанлари янгиланди.
– 9 та цемент заводида автоматик мониторинг станциялари, яна 2 та корхонада стационар кузатув пунктлари ташкил этилди.
2025 йил 26 ноябр ҳолатига кўра “Яшил белбоғлар” дастури доирасида 28 та йирик корхонага туташ 21 гектар майдонга 97 090 туп кўчат экилиб, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида қўшимча чоралар амалга оширилган.

👍59🔥15🤔3👎1
Ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар пора билан ушланди
Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилган. Бу “хизмат” эвазига у 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳоким ёрдамчиси пул маблағларини танишлари орқали олган вақтда ушланди.
Маълум бўлишича, у муқаддам бир неча маротаба судланган. Шунга қарамай, у ўз қилмишларидан хулоса чиқармаган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Суд қарорига кўра, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атмосферани ифлослантирган 100 дан ортиқ объект фаолияти тўхтатилди
Махсус комиссия томонидан Тошкент шаҳри ва атроф ҳудудларида ҳавони ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш бўйича мунтазам рейдлар ўтказилмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Икром Тоғаевнинг маълум қилишича, 24–28 ноябрь кунлари ўтказилган назорат тадбирлари натижасида қатор қонунбузилишлар аниқланган.
Жумладан, 1449 та иссиқхона ўрганилиб, 67 тасининг фаолияти тўхтатилган, 403 нафар шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилган. 19 та иссиқхонага газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилган.
Қурилиш соҳасида Тошкент шаҳрида 6,3 гектар майдонни эгаллаган 53 та ноқонуний объект аниқланган. Атмосфера ҳавоси ифлослантирилган 186 та ҳолат қайд этилган, 235 та объектнинг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилмагани маълум бўлган. 34 та қурилиш объекти вақтинча тўхтатилиб, 188 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 51 та объектга сув пуркагич ўрнатилган.
Автотранспорт воситалари бўйича юкни тент билан ёпмасдан ҳаракатланган 837 та, шунингдек, ҳавони меъёрдан ортиқ ифлослантирган 206 нафар ҳайдовчи жаримага тортилган.
Микроиқлимни барқарорлаштириш учун 77 та кўча ва 165 та жамоат жойига сув сепилган (496 км ҳудуд), 45 та каналдан сув олувчи 121 км ариқ тозаланган, 126 та фаввора ишга туширилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятидаги дарё ва сойлардан ноқонуний қум-шағал қазиб олишнинг 54 та ҳолати аниқланиб, айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

😢2🤷♂1
1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
2️⃣ «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» томонидан 5 мингта тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.
3️⃣ ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади.
4️⃣ Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади.
5️⃣ Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди.
6️⃣ “Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.
7️⃣ Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.
8️⃣ Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизмат тури жорий қилинади.
9️⃣ «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизимини жорий этилади.
🔟 Халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади.

Навоийда браконьерлар экология ходимига куч ишлатди
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ов қоидаларини бузган бир гуруҳ браконьерлар вилоят Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи ходими И.Х.га нисбатан куч ишлатди. Бу ҳақда жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ноқонуний ов билан шуғулланган шахслар экологик инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмай, Бухоро вилоятидан “кўча мафияси” деб аталган гуруҳни ёрдамга чақириб, улар орқали воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати мазкур ҳолатни тасдиқлади. Олиб борилган ўрганишлар давомида Қизилтепа тумани Тўдақўл сув ҳавзаси ҳудудига ов қилиш мақсадида келган Бухородан бўлган 5 нафар фуқаро лавозим вазифасини бажараётган экологга нисбатан куч ишлатгани аниқланган. Автомашина юкхонаси текширилганда 1 та ёввойи қуён, 2 та ёввойи ўрдак ҳамда сақлаш учун рухсатномаси бор 4 та ов қуроли топилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ноябрь ойида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Саидали Ҳидиров дарахт кесилишининг олдини олмоқчи бўлган Экология қўмитаси инспекторига куч ишлатгани сабабли лавозимидан озод этилган, ҳолат юзасидан эса жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Истеъмолчи мурожаати” янги электрон тизими ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти қабул қилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида, хусусан, “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили”га бағишланган давлат дастурига мувофиқ Рақобат қўмитаси томонидан “Истеъмолчи мурожаати” номли янги электрон тизим жорий этилди. Мазкур платформа жорий йилнинг 1 декабридан расман ишга туширилди.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини онлайн тарзда юбориши, уларнинг кўриб чиқилиш жараёнини реал вақт режимида кузатиши ҳамда якуний қарор билан танишиши мумкин бўлади.
Мурожаатлар “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали, шунингдек, “Play Market” ва “App Store” платформаларига жойлаштирилган махсус мобил иловалар орқали ҳам қабул қилинади. Бу эса истеъмолчиларга мурожаатларни янада қулай ва тезкор тарзда юбориш имконини яратади.
Мазкур тизим истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга ҳамда мурожаатлар билан ишлаш жараёнини шаффоф ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай туманида 226 та иссиқхонада рейд текширувлари ўтказилди
Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосфера ҳавосига зарарли чиқиндилар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида махсус комиссиянинг ишчи гуруҳи доимий рейд тадбирларини олиб бормоқда.
Хусусан, 29 ноябрдан 30 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вилояти, Қибрай туманида 100 нафар шахсий таркиб иштирокида атмосфера ифлосланишига сабаб бўлувчи ишлаб чиқариш объектлари, қозонхоналар ва иссиқхоналарда ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш ҳолати текширилди.
Рейд давомида 226 та иссиқхона текширилди ва қуйидагилар аниқланди:
159 та объект иссиқхона сифатида фаолият юритмайди;
32 та объектда иситиш тизими мавжуд эмас;
29 та объект марказий иситиш тизимига уланган;
1 та объект табиий газ тизимига уланган;
29 та объектда кўмирдан фойдаланилмоқда;
5 та объектда ўтин ва бошқа қаттиқ турдаги ёқилғи ишлатилмоқда.
Рейд натижаларига кўра, Қибрай туманидаги 5 та МФЙда 9 та кўмир ва ўтин ёқилғисидан фойдаланишда экологик талабларни бузган иссиқхона эгаларига маъмурий чоралар кўрилди.
Шунингдек, 1 та иссиқхона фаолияти чекланди. Объект эгаларига амалдаги қоидалар ва техник регламентлар асосида фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда ушланди
Давлат Хавфсизлик Хизматининг маълумотига кўра, Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси фуқарони “ишга киритиб қўйаман” деган ваъдаси эвазига 2 000 доллар талаб қилган.
У Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент вилояти бошқармасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари уни пулни танишлари орқали олаётган пайтда қўлга олган.
Маълум бўлишича, у муқаддам бир неча марта судланган.
Айни пайтда унга нисбатан фирибгарлик ва пора олиш моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган. У қамоққа олинган, тергов давом этмоқда.

😢3👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркак хотини ва икки фарзандини ўлдирди
Фарғона вилояти, Қува туманида 34 ёшли эркак ўз хотини ва вояга етмаган икки фарзандини чопқи билан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 29 ноябрь куни содир бўлган. Қурбонлар: — аёл, 31 ёш
— қизи, 5 ёш
— ўғли, 1 ёш
Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилояти, Қува туманида 34 ёшли эркак ўз хотини ва вояга етмаган икки фарзандини чопқи билан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 29 ноябрь куни содир бўлган. Қурбонлар: — аёл, 31 ёш
— қизи, 5 ёш
— ўғли, 1 ёш
Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда браконьерлар экология инспекторига куч ишлатди
Навоий вилояти, Қизилтепа туманида ов қуроллари билан қуролланган бир гуруҳ браконьерлар экология бошқармаси тезкор гуруҳи ходими И. Хўжаевга куч ишлатган. Бу ҳақда Экология қўмитаси маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди.
Қайд этилишича, ноқонуний ов билан шуғулланган браконьерлар инспекторнинг қонуний талабиган бўйсунмай, ёрдам сифатида Бухородан “кўча мафияси” деб аталган гуруҳни чақирган ва уларнинг ёрдами билан воқеа жойидан қочиб кетишга эришган.

👍2
Якунланмаган лойиҳага яна юзлаб миллиард: “Тоза қўллар” ва дарсликлар муаммоси кўтарилди
2026 йил учун мўлжалланаётган Давлат бюджети “Миллий тикланиш” фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида депутат Умида Рахмонова таълим соҳаси ва амалга оширилаётган айрим лойиҳалар бўйича жиддий саволларни ўртага ташлади.
Депутатнинг билдиришича, келгуси йил таълим соҳасига қарийб 2 трлн сўм маблаг ажратиш режалаштирилган. Аммо маблағ миқдори ошиб бораётганига қарамай, мактабларда дарсликлар етишмовчилиги муаммоси ҳали-ҳамон ўз ечимини топмаяпти.
Шунингдек, “Тоза қўллар” деб номланган янги лойиҳа атрофида ҳам саволлар кўпаймоқда. Жорий йил ушбу лойиҳа учун бюджетдан 311 млрд сўм ажратилган. 2026 йилда эса яна қўшимча 221 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Бироқ лойиҳа ҳануз тўлиқ амалга ошмаган. Қатор мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳожатхоналар ҳали ҳам замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунингдек, гигиена воситалари етишмаслиги муаммоси ҳам сақланиб қолмоқда.
Шу сабабли, депутат ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва лойиҳанинг реал натижаси борасида аниқлик киритиш зарурлигини таъкидлади.

👍1🤔1
Давлат ОТМлари ўртасида қишки ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади
Қишки ўқишни кўчиришда фақат давлат олий таълим муассасалари ўртасида ва қуйидаги икки узрли сабаб асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади:
➖ талаба оила қурган тақдирда, турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш истагида бўлса;
➖ давлат органлари ходимининг иш жойи ўзгарганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса (бу ҳолда тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади).
Аризалар 20 декабрдан 20 январгача ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн шаклда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали тўлдириш кўзда тутилмаган.

Темур Кападзе «Навбаҳор» бош мураббийи этиб тайинланди
«Навбаҳор» футбол клуби янги бош мураббий сифатида Темур Кападзе расман иш бошлаганини маълум қилди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, тажрибали мутахассис билан барча масалалар муҳокама қилиниб, томонлар ўзаро шартнома имзолаган.
Маълумотларга кўра, Темур Кападзе клуб раҳбарияти билан жамоанинг келгуси режалари ва мақсадлари бўйича тўлиқ келишувга эришган.
Темур Кападзе Ўзбекистон футболининг таниқли ва тажрибали вакилларидан бири ҳисобланади. У мураббийлик фаолияти давомида турли даражадаги жамоалар, жумладан, ёшлар таркиби ва миллий терма жамоа билан ишлаб, бир қатор ижобий натижаларга эришган.
«Навбаҳор» ФК раҳбарияти Кападзенинг касбий тажрибаси, замонавий футболга бўлган ёндашуви ва стратегик қарашлари клуб олдига қўйилган вазифаларни бажаришда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирмоқда.
Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан машғулотларни бошлади.

👍8👎3🔥2😢1
Стационар беморларни бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги томонидан “Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3715, 2025 йил 29 ноябрь).
Мазкур низомга кўра, беморларга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатиш мақсадида уларни бир тиббиёт муассасасидан бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби белгилаб берилди.
Беморлар бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш жараёнида зарур тиббий хизматни кўрсатиш имкониятига эга бўлган тиббиёт муассасаларидан ўз хоҳишига кўра танлаш ҳуқуқига эга.
Ўтказиш шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатма асосида амалга оширилади. Агар тиббиёт муассасасида зарур ускуналар ёки мутахассислар мавжуд бўлмаса, ёки ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бошқа муассасада кўрсатилиши лозим бўлса, беморни ўтказишга тиббий кўрсатма берилади.
Беморни ўтказишдан олдин қабул қилувчи тиббиёт муассасасида бўш ўринлар, зарур тиббий ускуналар ва мутахассислар мавжудлиги аниқланади.
Беморлар ҳаётий кўрсаткичлари барқарор ҳолда, шифокор назорати остида ва бепул равишда бошқа тиббиёт муассасасига ўтказилади.

❗️ Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пулли компенсация олиш мумкин
Меҳнат кодексига мувофиқ, ходимлар фойдаланилмаган меҳнат таътилларини пулли компенсацияга алмаштириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 234-моддасида аниқ белгилаб қўйилган.
Унга кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлаб берилади.
Иш даврида эса ходимнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги — 21 календарь кундан (Меҳнат кодексининг 217-моддасида белгиланган) ортиқ қисми учун ҳам пулли компенсация тўланиши мумкин.
Компенсация тўлаш тартиби Меҳнат кодексининг 286-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур жараёнда якшанба куни инобатга олинмайди.

Президент фармони: Давлат хизматида янги тартиб
2026-йил 1-январдан Президент фармонига кўра давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси дастлаб 1 йилга тузилади. Фаолияти ижобий бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилади.
Янги қабул қилинганлар мажбурий “Давлат хизматига кириш” махсус курсини, шунингдек ҳар 3 йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўтайди.
Курслар якунида ходимларнинг билим ва кўникмалари диагностика орқали баҳоланади. Диагностика ва KPI натижалари эса уларнинг касбий ривожланишини узлуксиз кузатиб борувчи онлайн мониторинг тизимида жамланади ва таҳлил қилинади.