Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда пулли парковкалар жорий этилиш сабаби изоҳланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда пулли парковкаларни жорий этишдан кўзланган мақсад ва унинг заруратини тушунтирди. Таъкидланишича, шаҳарда автомобиллар сони жадал ўсиб бормоқда ва кунлик ҳаракат 5 миллиондан ошиб кетган. Бу ҳолат йўлларда тирбандлик ва ҳаракат қийинлашувига сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинганидек, ривожланган давлатлар амалиётида ҳам марказий кўчаларда пулли парковкалар жорий этиш орқали транспорт оқими тартибга солинади. Бундай тизим ноқонуний ва тартибсиз тўхташларни камайтиради, парковка жойларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди.
Шу сабабли Тошкентдаги пулли парковкалар шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда йўллардаги юкламани камайтиришга қаратилгани қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎21👍2🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сендек фарзандим борлигидан фахрланаман" — президент Жавоҳир Синдоровни табриклади
Ўзбекистонлик 19 ёшли шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган Жаҳон кубоги — даъвогарлар турнири финалида хитойлик Вей Ини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди. Бу натижа орқали у ушбу нуфузли беллашув тарихида ғолиб чиққан энг ёш иштирокчи сифатида қайд этилди.
Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ёш спортчини телефон орқали табриклаб, унинг ютуғини юксак баҳолади ва келгуси фаолиятига муваффақият тилади. Суҳбат давомида Жавоҳир Синдоров ҳам Ўзбекистон байроғини жаҳон шахмат аренасида янада баланд кўтариш ниятида эканини билдирди.
Маълум бўлишича, у 2026 йил 28 мартдан 16 апрелгача Кипрда ўтказиладиган даъвогарларнинг асосий турнирида қатнашади. У ерда Жавоҳирга Фабиано Каруана, Хикару Накамура, Аниш Гири, Маттиас Блюбаум, Андрей Есипенко ва Вей И каби кучли рақиблар қарши туради.
Мазкур мусобақа ғолиби эса амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан шахмат тожи учун ҳал қилувчи беллашув ўтказади.

👍69🔥57
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бектемирда аёл 7 қаватдан пастга тушиб кетиб вафот этди
Мусаффо Маскан турар-жой мажмуасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи аёл 7-қаватнинг кириш йўлагидаги панжара билан ёпилмаган очиқ ҳолатдаги қисмидан пастга тушиб кетган ва ҳалок бўлган.
Унинг нима сабабдан тушиб кетгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Ҳолат юзасидан мутасаддилардан изоҳ кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мусаффо Маскан турар-жой мажмуасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи аёл 7-қаватнинг кириш йўлагидаги панжара билан ёпилмаган очиқ ҳолатдаги қисмидан пастга тушиб кетган ва ҳалок бўлган.
Унинг нима сабабдан тушиб кетгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Ҳолат юзасидан мутасаддилардан изоҳ кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
“MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ фаолияти экологик қоидабузарликлар сабабли вақтинча тўхтатилди
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ фаолиятида ўтказилган текширувлар давомида бир қатор экологик қонунбузарликлар аниқланди. Жами 11 та ҳолатда меъёрий талабларга риоя қилинмагани, хусусан, чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги пастлиги, зарарли моддалар меъёрдан ортиқ чиқарилаётгани ва кимёвий моддалар белгиланган ҳудудларда сақланмагани қайд этилди.
Шунингдек, чиқинди сувлар таркибида кимёвий моддалар миқдори белгиланган меъёрлардан ошгани, компенсация тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмагани маълум қилинди. Бу ҳолатлар амалдаги экологик қонунчилик талабларига зид деб топилди.
Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида вазирлик судга мурожаат қилган бўлиб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди 2025 йил 26 ноябрдаги қарори билан корхона фаолиятини барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

🔥4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ашраповнинг қабулида нималар бўлди?
22 ноябрь куни ИИВ Тергав департаменти раҳбари Рамазон Ашрапов сайёр қабул ўтказди.
Қабулда жами 20 900 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган, шундан 12 мингдан зиёди жойида ҳал этилган, 182 таси қонуний асосда рад этилган. Масъуллар қуйи бўғинларда муаммолар вақтида ҳал этилмаётганини таъкидлади.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
22 ноябрь куни ИИВ Тергав департаменти раҳбари Рамазон Ашрапов сайёр қабул ўтказди.
Қабулда жами 20 900 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган, шундан 12 мингдан зиёди жойида ҳал этилган, 182 таси қонуний асосда рад этилган. Масъуллар қуйи бўғинларда муаммолар вақтида ҳал этилмаётганини таъкидлади.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллашитирилади
Қонун билан қонун ҳужжатларига миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, ҳусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллашитришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.
Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 хисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳавоси ёмонлашди, президентдан шошилинч фармон
Сўнгги кунларда пойтахт ҳавоси кескин ёмонлашди. Шу муносабат билан Президент ҳавонинг ифлосланишини камайтириш бўйича шошилинч фармон имзолади.
Фармонда экологик назоратни кучайтириш, зарарли чиқиндиларни кескин камайтириш ва қурилиш ҳамда саноат корхоналарида қатъий талабларни жорий этиш белгиланган.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сўнгги кунларда пойтахт ҳавоси кескин ёмонлашди. Шу муносабат билан Президент ҳавонинг ифлосланишини камайтириш бўйича шошилинч фармон имзолади.
Фармонда экологик назоратни кучайтириш, зарарли чиқиндиларни кескин камайтириш ва қурилиш ҳамда саноат корхоналарида қатъий талабларни жорий этиш белгиланган.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥15😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 минг АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси?
Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи 1997-йилда туғилган шахс Шахриҳон туманида яшовчи 1995-йилда туғилган аёлнинг ўзи ва 3 нафар танишларига ҳайдовчилик гувоҳномасининг А ва Д тоифасини қўшиб бериш ҳамда яна 2 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаларини имтиҳон олиш маркази ва Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали олиб беришни вада қилиб жами фуқаролардан 7 минг АҚШ доллари талаб қилган. Ушбу пулларни олаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Бу ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 168-моддаси иккинчи қисми а банди ҳамда 211-модданинг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔4🔥2😢1
25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган халқаро террорист ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун 25 йилдан ортиқ вақт қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ушланиб, мамлакатимизга олиб келинди.
Маълум қилинишича, мазкур шахс 1999 йилда Ўзбекистонни тарк этган бўлиб, Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатлари ҳудудларидаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган. У диний экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб, “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишни мақсад қилган.
Шахс бошқа бир инсон номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, узоқ йиллар давомида яшириниб юрган. У МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланиш), 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ҳамда бошқа моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 ҳудуддаги сифатсиз хизмат учун 11 та санитар тозалаш корхонаси жаримага тортилди
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан 2025 йил апрель–ноябрь ойларида санитар тозалаш корхоналари фаолияти янгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди.
Олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, жами 105 та санитар тозалаш корхонаси рейтингдан ўтказилиб, шундан 41 таси “яшил”, 53 таси “сариқ” ва 11 таси “қизил” тоифага киритилди. “Қизил” тоифадаги корхоналар сифатсиз хизмат кўрсатгани учун жавобгарликка тортилди ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Агентлик рейтинг тизими тамойиллари асосида яхши натижа кўрсатган “яшил” тоифадаги корхоналарга қўшимча ҳудудлар бириктириш бўйича таклифлар киритмоқда. Бу хизмат сифатини ошириш ва аҳолининг розилигини кучайтиришга қаратилган.
Маълум қилинишича, мазкур йўналишда назорат янада кучайтирилади ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

👍1
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистондаги “Karakalpak Basalt Wood” ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Karakalpak Basalt Wood” корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм саҳифасида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, ҳудудда маҳаллий хомашё асосида энергия тежамкор ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган янги саноат объектлари босқичма-босқич фаолият бошламоқда. Хусусан, базальт хом ашёсидан иссиқликни сақловчи минерал плиталар тайёрлайдиган мазкур заводда маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизни ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, ушбу лойиҳа Қорақалпоғистоннинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига хизмат қилади.
Ташриф давомида корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда келгусидаги режалар билан яқиндан танишилди.

👍48🔥18👎4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр ва иссиқлик энергияси экологик меъёрлар асосида ишлаб чиқарилмоқда
Тошкентда энергия ишлаб чиқариш жараёнларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган замонавий ечимлар жорий этилиб, зарарли чиқиндиларни камайтириш ва ресурсларни тежаш таъминланмоқда. Тошкент ИЭМда мазутдан фойдаланилмай, ишлаб чиқариш фақат табиий газ асосида амалга оширилади. Корхонада 4 та автоматик мониторинг станцияси ва 1 та экопост ўрнатилиб, газ тармоқлари фильтрлари тўлиқ янгиланди. 15,5 гектар майдонда 16 490 туп дарахт экилиб, “яшил белбоғ” барпо этилди.
Тошкент иссиқлик маркази истеъмолчиларни 60°–85° иссиқлик билан таъминлайди. Қуввати 100 МW бўлган янги газ-поршенли станция йилда 876 млн кВт·соат электр ва 784 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариб, 15 млн м³ газни тежайди ҳамда 6 600 тонна зарарли моддалар чиқишининг олдини олади. Бу орқали 365 минг хонадон электр, 58 минг хонадон иссиқлик билан таъминланмоқда.
Тошкент ИЭСдаги “енгли фильтр” чиқиндиларни 99,5% самара билан тозалаб, қаттиқ заррачаларни 100 мг/м³ дан 6 мг/м³ гача камайтирди. Йилига 110,7 тонна чиқинди ҳавога чиқиши олди олинмоқда, техник сувдан фойдаланиш ҳисобига 350 минг м³ ичимлик суви тежалди. Қуёш ва шамол электростанциялари эса атмосферага 5 млн тоннадан ортиқ зарарли моддалар чиқишининг олдини олди.

👍1🤔1
Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади
Ҳукумат қарори (740-сон, 24.11.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.
Компенсация мактабдан ушбу ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 км бўлганда ҳамда ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиқиб, уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатлари миқдорига мутаносиб тўланади.
Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамширалари вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқлар ўриндошлик асосида расмийлаштирилади.
Бунда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда (бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда) иш ҳақи тўланади.
Мазкур ҳолатда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

👍2😢1
Ўз долзарблигини йўқотган бир қанча қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинади
“Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Фармонга кўра, амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади.
Фармон билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш, тартибга солишни соддалаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:
🔹 тадбиркорлар учун молиявий операцияларни “E-aktiv” тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш;
🔹 кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархини 2 бараварга камайтириш;
🔹 шахсий эҳтиёж учун республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;
🔹 ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини яратиш.

Алимент тўловчиларга четга чиқишнинг янги тартиби жорий этилди
Адлия вазирлиги томонидан суд ҳужжатлари асосида алимент тўлаш мажбуриятига эга бўлган, аммо узрсиз сабабларга кўра уни ижро этмаган шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш тартибига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Мазкур ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3196-2, 26.11.2025 йил).
Янги тартибга кўра, алимент тўлаши шарт бўлган фуқаролар белгиланган суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат этса, давлат ижрочиси уларга нисбатан қўлланган чет давлатга чиқиш бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради.
Қайд этилишича, бундай суғурта турлари фақат тегишли лицензияга эга бўлган суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Мазкур янгилик алимент тўловчиларга вақтинчалик чиқиш имкониятини яратиб, бир вақтнинг ўзида уларнинг мажбуриятларини кафолатлаш механизмини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Маҳмуд Истамов адлия вазирининг янги ўринбосари лавозимига тайинланди
Маҳмуд Истамов 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик шу бошқармада бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2004–2005 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005–2006 йилларда эса Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шундан сўнг бир қатор масъул лавозимларни эгаллаб келган:
2006–2011 йилларда – президент девонининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси хизматида адлия ва суд идоралари масалалари бўйича инспектор;
2011–2014 йилларда – шу хизматнинг Адлия ва суд идоралари масалалари шуъбаси етакчи инспектори;
2014–2017 йилларда – президент девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматида Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири;
2017 йилда – президент девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири;
2017–2019 йилларда – адлия вазирининг ўринбосари, кейин биринчи ўринбосари;
2019–2021 йилларда – Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари;
2021–2024 йилларда – Бухоро вилояти прокурори;
2024–2025 йилларда – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбари.
2025 йилдан буён у Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. Эндиликда президент қарорига асосан Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

🤷♂2👎1
Бухорода 100 йиллик дарахтларни ноқонуний кесган шахс жавобгарликка тортилиши мумкин
Бухоро вилояти Қоракўл тумани Хирс қишлоғида 100 йиллик дарахтлар ота учун ноқонуний равишда кесилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда видео мурожаат тарқалди.
Мазкур видео мурожаат юзасидан Бухоро вилояти Қоракўл туман Экология бўлими ходимлари томонидан зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган ҳудудда 4 туп кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги тасдиқланди.
Ҳозирда ушбу қонунбузарликни содир этган шахсни аниқлаш мақсадида барча тегишли ҳужжатлар Қоракўл туман Ички ишлар бўлимига тақдим этилди. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Табиатга зарар етказган фуқарога нисбатан қонун доирасида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

👎1🤔1😢1
2026 йил 1 январдан бошлаб:
Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП-100» дастури жорий этилади.
Ғолиблар чет элларга стажировкага юборилади!
Дастур асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади.
Дастур ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, шунингдек, бошқа давлат органларига 1 йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 300 дона психотроп дори воситалари қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Бўжхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постида пойабзал ичига 300 дона психотроп дори воситалари яширилганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу қонунбузарлик юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё вилояти Бўжхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постида пойабзал ичига 300 дона психотроп дори воситалари яширилганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу қонунбузарлик юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳавони ифлослантираётган «икки катта дард» — ниҳоят назоратга олинадими?
Тошкентда ҳавони ифлосланишидан ҳимоя қилиш бўйича кескин чоралар кўрилаётгани айтилаётган бўлсада, мутахассислар таъкидлаётган икки асосий муаммо — тартибсиз қурилиш ва чиқинди полигонлари масаласи ҳануз долзарблигича қолмоқда. Эндиликда бу соҳаларга тизимли ечимлар жорий этилиши эълон қилинди.

🤔1😢1