Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атмосферани муҳофаза қилиш бўйича назорат рейдлари кучайтирилди
Атмосферага зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган рейд тадбирлари тун-у кун режимида олиб борилмоқда.
Ушбу назорат ишларида махсус комиссия раҳбарлари ҳам бевосита иштирок этиб, жойлардаги ҳолатни ўрганиш, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва ташкилий ишлар самарадорлигини баҳоламоқда.
Рейдлар давомида экологик меъёрларга риоя этилиш даражаси текширилиб, аниқланган камчиликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилмоқда ҳамда қонунбузарликларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2🤷♂1🤔1
Олмалиқда “Мен Янги Ўзбекистон талабасиман” анжумани бўлиб ўтди
Жорий йил 25 ноябрь куни Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилганлиги муносабати билан “Мен Янги Ўзбекистон талабасиман” мавзусида илк илмий-маърифий анжуман ўтказилди. Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, чет эллик меҳмонлар, ота-оналар ва талабалар иштирок этди.
Анжуманни институт ректори очиб, талабалар учун сифатли таълим, илмий-амалий фаолият ва инновацион ғояларни ривожлантиришга қаратилган шароитлар яратилганини таъкидлади ҳамда институт ривожланиш концепциясининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Талабалар томонидан Ватанга садоқат, билим олишда масъулият ва жамоат манфаатларига хизмат қилиш мазмунида тантанали қасамёд қабул қилинди. Тадбир доирасида маданий-маърифий дастур намойиш этилиб, фаол ва иқтидорли талабалар раҳбарият томонидан тақдирланди.
Олмалиқ давлат техника институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-279 сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ҳудуд иқтисодиёти учун муҳандислик, металлургия, кончилик ва ишлаб чиқариш соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашни мақсад қилган.
Ҳозирда институтда 11 та таълим йўналиши бўйича 6 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. 165 нафар профессор-ўқитувчидан 78 нафари илмий даражага эга. Сўнгги 40 йилда илк бор Бекобод туманида янги факультет ташкил этилди.
Шунингдек, ОДТИ Россия, Хитой, Япония, Малайзия, Туркия, Эрон, Венгрия ва Белоруссия каби 15 га яқин давлатларнинг нуфузли олийгоҳлари ҳамда саноат компаниялари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган.

👍2😢1
2026 йил учун давлат идораларига ажратиладиган бюджет маблағлари эълон қилинди
2026 йил учун давлат бюджети лойиҳасида вазирлик ва идораларга жорий харажатлар, лойиҳалаштириш, қурилиш ва жиҳозлаш ишлари учун мўлжалланган маблағлар миқдори маълум қилинди. Қайд этилишича, айни пайтда бу кўрсаткичлар бюджет лойиҳаси ҳисобланади.
Энг йирик маблағ Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — 105,9 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган. Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 63,69 трлн сўм, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига 22,42 трлн сўм, Сув хўжалиги вазирлигига 10,36 трлн сўм, Транспорт вазирлигига 7,30 трлн сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6,80 трлн сўм, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 6,36 трлн сўм, Президент администрацияси 3,05 трлн сўм, Бош прокуратура 3,008 трлн сўм, Вазирлар Маҳкамаси 2,59 трлн сўм маблағ олиши режалаштирилмоқда.
Қатор идораларга ўртача ҳажмда маблағ белгиланган. Хусусан, Экология вазирлигига 1,10 трлн сўм, Маданият вазирлигига 1,28 трлн сўм, Спорт вазирлигига 1,22 трлн сўм, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига 1,62 трлн сўм, Ташқи ишлар вазирлигига 1,117 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, қатор қўмита ва агентликларга ҳам миллиард сўмларда маблағ ажратилмоқда. Масалан, Солиқ қўмитасига 176,7 млрд сўм, Миллий статистика қўмитасига 346,4 млрд сўм, Фанлар академиясига 534,36 млрд сўм, Коррупцияга қарши кураш агентлигига 35,69 млрд сўм, Марказий сайлов комиссиясига 31,98 млрд сўм мўлжалланган.
“Бошқа ташкилотлар” бўйича умумий сумма 74,12 трлн сўмни ташкил этмоқда. Изоҳ сифатида, қавс ичида келтирилган рақамлар ўтган йилги кўрсаткичлар экани таъкидланган.
Маълумотларга кўра, мазкур бюджет лойиҳаси ҳозирча муҳокама босқичида бўлиб, тасдиқланиш жараёнида айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин.

👎2
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олимпия шаҳарчасига ташриф буюради
Давлатимиз раҳбари «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлатимиз раҳбари «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥1😢1
Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубогида ғолиб бўлди
Ўзбекистоннинг машҳур шахматчиси Жавоҳир Синдаров Ҳиндистон, Гоа шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубоги финалида хитойлик Вей Ини мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди. Ғолиб 120 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига эга бўлди.
25 ноябр куни асосий баҳсларда дуранг қайд этилган: 0,5–0,5 ва 0,5–0,5. Финалда ғолиб 26 ноябр куни тай брейкда аниқланди. Биринчи партияда тенглик кузатилса, иккинчи партияда ўзбекистонлик шахматчи имкониятдан фойдаланиб, якуний ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа Жавоҳир Синдаров ушбу мусобақада ғолиб бўлган иккинчи ўзбекистонлик шахматчига айланди. Илк бор бу нуфузли турнирда ғалаба 2004 йилда Рустам Қосимжонов томонидан қўлга киритилган эди.

👍30
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир аёл яшаш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқига эга
Бугун тез ривожланиб бораётган йўналишлар орасида соғлиқни сақлаш тизими, айниқса онкология соҳаси алоҳида эътиборда. Шифокорлар билан бирга беморларнинг ўзи ҳам ҳаёт учун курашмоқда.
Интервью давомида бемор аёл касаллик билан қандай курашаётгани, унга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ва энг муҳими — яшашга бўлган ишончи ҳақида сўзлаб берди.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ эффекти: аҳоли мурожати ижобий ҳал қилинди
Аввалги видеоларимизда
Қоракўл туманида арзон нархда кўмир тарқатишда юзага келган суистеъмолчиликлар ҳақида лавҳа эълон қилган эдик.
Ҳозирда мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, ҳолат масъуллар томонидан ўрганилиб, хато ва камчиликлар бартараф этилган. Шунингдек, аҳолига тоза кўмир тарқатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Аввалги видеоларимизда
Қоракўл туманида арзон нархда кўмир тарқатишда юзага келган суистеъмолчиликлар ҳақида лавҳа эълон қилган эдик.
Ҳозирда мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, ҳолат масъуллар томонидан ўрганилиб, хато ва камчиликлар бартараф этилган. Шунингдек, аҳолига тоза кўмир тарқатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Паxтаобод туманида аҳоли билан учрашувлар ва тиббий кўриклар ўтказилмоқда
Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоят бўйлаб аҳоли саломатлигини яхшилаш ва мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида ўтказилаётган тизимли учрашувлар доирасида Паxтаобод туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Паxтаобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Фозилов бошчилигида маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар, суҳбатлар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда пулли парковкалар жорий этилиш сабаби изоҳланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда пулли парковкаларни жорий этишдан кўзланган мақсад ва унинг заруратини тушунтирди. Таъкидланишича, шаҳарда автомобиллар сони жадал ўсиб бормоқда ва кунлик ҳаракат 5 миллиондан ошиб кетган. Бу ҳолат йўлларда тирбандлик ва ҳаракат қийинлашувига сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинганидек, ривожланган давлатлар амалиётида ҳам марказий кўчаларда пулли парковкалар жорий этиш орқали транспорт оқими тартибга солинади. Бундай тизим ноқонуний ва тартибсиз тўхташларни камайтиради, парковка жойларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди.
Шу сабабли Тошкентдаги пулли парковкалар шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда йўллардаги юкламани камайтиришга қаратилгани қайд этилди.

👎21👍2🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сендек фарзандим борлигидан фахрланаман" — президент Жавоҳир Синдоровни табриклади
Ўзбекистонлик 19 ёшли шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган Жаҳон кубоги — даъвогарлар турнири финалида хитойлик Вей Ини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди. Бу натижа орқали у ушбу нуфузли беллашув тарихида ғолиб чиққан энг ёш иштирокчи сифатида қайд этилди.
Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ёш спортчини телефон орқали табриклаб, унинг ютуғини юксак баҳолади ва келгуси фаолиятига муваффақият тилади. Суҳбат давомида Жавоҳир Синдоров ҳам Ўзбекистон байроғини жаҳон шахмат аренасида янада баланд кўтариш ниятида эканини билдирди.
Маълум бўлишича, у 2026 йил 28 мартдан 16 апрелгача Кипрда ўтказиладиган даъвогарларнинг асосий турнирида қатнашади. У ерда Жавоҳирга Фабиано Каруана, Хикару Накамура, Аниш Гири, Маттиас Блюбаум, Андрей Есипенко ва Вей И каби кучли рақиблар қарши туради.
Мазкур мусобақа ғолиби эса амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан шахмат тожи учун ҳал қилувчи беллашув ўтказади.

👍69🔥57
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бектемирда аёл 7 қаватдан пастга тушиб кетиб вафот этди
Мусаффо Маскан турар-жой мажмуасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи аёл 7-қаватнинг кириш йўлагидаги панжара билан ёпилмаган очиқ ҳолатдаги қисмидан пастга тушиб кетган ва ҳалок бўлган.
Унинг нима сабабдан тушиб кетгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Ҳолат юзасидан мутасаддилардан изоҳ кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мусаффо Маскан турар-жой мажмуасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи аёл 7-қаватнинг кириш йўлагидаги панжара билан ёпилмаган очиқ ҳолатдаги қисмидан пастга тушиб кетган ва ҳалок бўлган.
Унинг нима сабабдан тушиб кетгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Ҳолат юзасидан мутасаддилардан изоҳ кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
“MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ фаолияти экологик қоидабузарликлар сабабли вақтинча тўхтатилди
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ фаолиятида ўтказилган текширувлар давомида бир қатор экологик қонунбузарликлар аниқланди. Жами 11 та ҳолатда меъёрий талабларга риоя қилинмагани, хусусан, чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги пастлиги, зарарли моддалар меъёрдан ортиқ чиқарилаётгани ва кимёвий моддалар белгиланган ҳудудларда сақланмагани қайд этилди.
Шунингдек, чиқинди сувлар таркибида кимёвий моддалар миқдори белгиланган меъёрлардан ошгани, компенсация тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмагани маълум қилинди. Бу ҳолатлар амалдаги экологик қонунчилик талабларига зид деб топилди.
Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида вазирлик судга мурожаат қилган бўлиб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди 2025 йил 26 ноябрдаги қарори билан корхона фаолиятини барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

🔥4👍1