EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гулираъно Қосимова нимадан норози?!

Бугун, 25 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Қува туман судида Фурқат туман мактаб директори Гулираъно Қосимова иши бўйича суд процеслари давом этди. Иш юзасидан судга Гулираъно Қосимова ва Солиқ инспекцияси бошлиғи билан ёзишмалари экспертизаси хулосалари тақдим қилинди. Хаджаевнинг ҳимоя томони судда Отабек Жураев ва Шухрат Эсановларга қонуний чора кўришини сўраб илтимоснома киритди. Гулираънонинг маълум қилишича судланувчи томонлар суд жараёнида турли хил кўрсатмалар беришган.

Гулираъно Қосимова
Effect.uz таҳририятига миннатдорлик билдириб, ички ишлар матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг гапларига муносабат билдирди.

https://www.youtube.com/watch?v=TssbwDROLj0
👍1🤔1
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун 1 320 та давлат гранти танлови қайта очилди

Давлат комиссияси тасдиқига кўра, 2025/2026 ўқув йилида республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун давлат гранти асосида ажратилган 1 320 та вакант ўрин учун қўшимча танлов ўтказилиши белгиланди.

Танлов жараёни:

Рўйхатдан ўтиш: 2025 йил 25 ноябрдан 4 декабрга қадар my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиш.

Тест синовлари: рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 11 декабрга қадар ўтказилади.

Маълумот олиш: синов вақти ва манзили абитуриентнинг шахсий кабинети орқали эълон қилинади.

Иштирок учун рухсатнома: my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Эрон пойтахтида ҳаво ифлосланиши сабаб барча ўқув муассасалари ёпилди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ҳавонинг жиддий ифлосланиши сабаб 24–25 ноябрь кунлари барча мактаб ва олий ўқув юртлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Маълум қилинишича, бундай қарор аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинган. Ҳаво сифатини назорат қилиш компанияси маълумотларига кўра, пойтахтда 2025 йил бошидан шу кунга қадар бор-йўғи олти кун тоза ҳаво кузатилган.

Мутахассислар аҳолини эҳтиёт чораларига амал қилишга ва очиқ ҳавода бўлишни чеклашга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Prestige” можароси: 147 оила ҳали ҳам кутмоқда

Мирзо Улуғбек туманидаги “System Metall Stroy”нинг “Prestige” МЖКсида 147 оила тўрт йилдан бери уйларини кутишмоқда. Қурилиш молиявий муаммолар сабаб тўхтаган, компания раҳбарлари тергов остида.

Инвесторларни энг кўп ташвишлантирган ҳолат — ҳали битмаган уйларнинг банк кредитларига гаровга қўйилгани. Бу нафақат мажмуа, балки уй-жой бозорига бўлган ишончни ҳам издан чиқарди.

Аҳоли қуйидаги саволларга жавоб кутмоқда:

• Қурилиш қайта бошланадими?
• Гаров масаласи қандай ҳал бўлади?
• Молиявий ҳуқуқлар қай тарзда ҳимояланади?
• Тергов натижалари қачон эълон қилинади?

Расмий идоралар масалани ўрганмоқда, аммо ҳали аниқ қарор ва муддат йўқ. 147 оиланинг асосий талаби битта: аниқ ва тезкор ечим.


Журналист: Асомиддин Нур

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Оддий халқни шунча эзиш мумкинми?”

Бугунги кунда шундай ҳолатдамизки, қўлимизда пулимиз бўлса ҳам — жабрдийдамиз.

Табиатнинг ўзи уйимизни битириб олишимиз учун имконият беряпти, аммо ИИВ қўйган тақиқ ҳали-ҳам олинмаяпти.

Уч ой давомида тергов сабаб сарсон бўлдик.

Ҳар куни идорадан идорага югурдик, аммо ҳеч ким оддий халқнинг дардига қулоқ тутмади. На болаларимиз, на оиламиз – ҳеч кимни ўйлашмади.

Биз эса фақат бир нарсани истаймиз:
— уйимизни битириб олиш
— болаларимизнинг келажагини таъминлаш
— тинч яшаш

Лекин нимагадир шу каби оддий инсоннинг ҳақли талаби ҳам эшитилмаяпти.

Биз адолат ва инсоф кутамиз. Оддий халқнинг овози ҳам эшитилиши керак!


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наҳотки биз фирибгарларнинг қурбони бўлиб қолсак?

ИИВ, Прокуратура, Олий суд, Адлия — бормаган жойимиз қолмади. Аммо муаммомиз ҳали ҳам ҳал қилинмаяпти.

Мана шу уй масаласи ортидан 3 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Биз эса йиллар давомида адолат излаб юрибмиз.

Биз фақат тақиқни бекор қилишларини сўраймиз. Ахир биз давлатдан «қуриб бер» демаяпмиз — ўз маблағимизга қурмоқчимиз.

Мен эса шу муаммолар сабаб онкология касаллигига гирифтор бўлдим.

Ўзбекистонда қонун борми? Нега оддий фуқаролар ўз ҳаққини ҳимоя қила олмайди?

Илтимос, бу масалага эътибор қаратилишига ёрдам беринг.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“147 та хонадон деб ваъда берилган бино қандай қилиб 170 оилага айланди?”

Бизнинг бино бўйича муаммолар яна чуқурлашмоқда. Аввал лойиҳада 147 та хонадон деб қайд этилган бўлса, вақт ўтиши билан 165–170 та оила пайдо бўлиб қолди. Бу қандай ва қандай асосда амалга ошгани ҳали-ҳамон тушунарсиз.

Энг аламлиси – биздан икки баробар катта, кўп қаватли бино бизникидан кейин қурилиши бошланган бўлса-да, икки йилда битирилиб топширилди.

Бу ораларда битта хонадонни қайта-қайта сотиш ҳолатлари ҳам кўпайиб кетди — бу эса яна бир нечта савол ва шубҳаларни келтириб чиқаряпти.

Аслида бизга яшашга тайёр, таъмирланган уй топширилиши керак эди.

Бироқ бино битмаган, таъмир йўқ ва оилавий шароитимиз тобора оғирлашмоқда.

Шунинг учун яна бир бор мурожаат қиламиз:

— уйни ўзимиз таъмирлаб кириб олишимиз учун амалий ёрдам беринг,

— бизга ҳақиқатдан ҳам топширилиши шарт бўлган уйни адолатли тарзда қайтаринг.

Оилаларнинг тақдири билан бефарқ бўлмасликларини сўраймиз.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммасига хўп дедик оқибатда…

Тайни йўқ қурувчилар ва ўзини қурувчи қилиб кўрсатувчи фирмалар сони кескин ортган. Улар интернетда ёлғон реклама ва чиройли ваъдалар билан одамларни ишонтириб, кейин эса мутлақо бошқа манзарани кўрсатишмоқда.

“Нима қиламиз?” деб сўрасангиз — фирмани банкрот қилиб, ўйиндан чиқиб кетамиз, деган жавобни беришяпти. Фуқаро-мижозлар эса йиллар давомида сарсон.

Ижтимоий тармоқларга назар ташласангиз, ҳар икки видеодан бири — қурилишдан норози фуқароларнинг шикояти.

Яна бир оғир масала:

Бизга билдирмасдан банкдан икки ярим миллиард сўм кредит олибди, деган маълумотлар бор. Биз буни тергов давомидагина билдик.

Шу сабабдан барчага мурожаат қиламиз:

Ёлғон реклама ва бўрттирилган ваъдаларга ишонманг. Ҳужжатларни синчиклаб ўрганинг, текширинг, маслаҳат олинг.

Фуқароларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши, алдамчиликка барҳам берилиши ва қурилиш тармоғида адолат қарор топиши барчамизнинг умидимиздир.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўз уйимизга эгалик қилиш ҳуқуқимизни беринг!”

Биз фақат бир нарсани сўраймиз — ўз уйимизга эгалик қилиш, оиламиз билан фаровон ҳаёт кечиришни.
Бироқ бу оддий орзу ҳам биз учун оғир муаммога айланди.

Тергов жараёни адолатли ўтганига катта шубҳамиз бор.

Чунки бизнинг хабаримизсиз олинган кредит сабабли банк ҳисоб-рақамимизга тақиқ қўйилган.

Шундан кейин ИИВ томонидан:
— қўшимча ҳисоб рақам очишда амалий ёрдам берилмади,
— уйни битириш учун зарур шароит яратилмади.
Биз эса на ижара тўлашга, на уй қуришга, на болаларимиз келажагини таъминлашга имкони бор ҳолатда қолдик.

Бизнинг илтимосимиз жуда оддий:
Банк томонидан ҳисоб-рақам очиб берилишига ёрдам беришсин ва уйни битиришимиз учун барча тақиқлар олиб ташлансин.

Биз ҳақли равишда ўз уйимизда яшашни, оиламиз билан тинч ва фаровон ҳаёт кечиришни истаймиз.

Шу талабимиз эшитилишига умид қиламиз.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ берган хулосадан норозимиз – биз адолат излаяпмиз?

Бизнинг ҳолатимиз ҳақида маълумот беришни жоиз деб билдик. Чунки бир неча йилдан бери сарсон-саргардон бўлиб юрибмиз, лекин масала ҳал бўлиши ўрнига асабларимиз кетмоқда.

Ижара пулимни тўлайми, фарзандларимни ўқитайми? Имконияти чекланган бир болам бор, шу билан бирга фарзандларим келажаги учун умид билан уй сотиб олганман.

Иссиқ кунлардан фойдаланиб, уйимизни ўзимиз қуриб битириб олайлик, деб ҳаракат қилдик — аммо тўсиқ қўйишди.

Суддан-судга юриб, қариндошлар билан ҳам ўтириб гаплашишга вақт тополмай қолдик.

Болаларимиз тарбияси билан шуғулланиш ўрнига — кўчада сарсонмиз.

ИИВ берган хулоса бизнинг ҳақиқий ҳолатимизни акс эттирмаган, шу боис норозилик билдиришга мажбурмиз. Муаммоларимизни эшитишларини, қонуний ечим топилишини истаймиз.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ва шаҳрида ер майдонлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ер участкалари билан боғлиқ икки йирик коррупцион жиноят ҳолати аниқланиб, айбдор шахслар қўлга олинди.

Чирчиқ шаҳрида 7,3 млн долларлик ер бўйича фирибгарлик

Тошкент вилояти ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси, Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ёрдамчиси, риэлтор ҳамда яна бир фуқаро ўзаро тил бириктириб, тадбиркорнинг ишончини қозонган.

Улар Чирчиқ шаҳрида жойлашган ва улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖ балансидаги 8,5 гектар ер майдонини 6 млн 800 минг АҚШ долларига сотиш, шунингдек, ушбу ҳудудга муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш ва қурилиш ишлари учун тегишли рухсатномаларни олиб бериш эвазига қўшимча 500 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Жами талаб қилинган маблағ 7 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар 160 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Яшнободда суд қарори учун пора талаб қилинди

Иккинчи ҳолат Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кузатилди. Бу ерда тадбиркор 2022 йил октябрь ойида “E-auksion” орқали 80 м² ер майдонини 49 йилга ижарага олган. Аммо қурилиш ишлари тўхтаб қолгани сабабли, ҳокимлик томонидан ижара шартномасини бекор қилиш учун судга даъво аризаси киритилган.

Суд тадбиркор фойдасига қарор қабул қилганидан сўнг, Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юристконсульти апелляция шикояти бермаслик эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 4 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.


Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи жазоси сабаб ўқувчи қизча вафот этди

12 ёшли қиз дарсга 10 минут кечиккани учун ўқитувчи уни сумкаси билан 100 марта ўтириб-туришга мажбурлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢2
“LIONSGATE” ноқонуний крипто-лойиҳаси фош этилди

ИЛМА мутахассислари томонидан ўтказилган интернет мониторинги давомида крипто-активлар билан операциялар ниқоби остида фуқаролар маблағларини жалб қилаётган ҳамда “молиявий пирамида” белгиларига эга бўлган “LIONSGATE” крипто-лойиҳаси фаолияти аниқланди.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистон ҳудудида крипто-активлар соҳасида фаолият юритиш учун зарур бўлган лицензияга эга эмас. Ушбу ҳолат юзасидан Агентлик томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли мурожаат йўлланган.

Амал қилинаётган қонунчиликка кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатиш фақат белгиланган тартибда лицензия олган ва Ўзбекистон резиденти ҳисобланган юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияга эга провайдерлар рўйхати Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар ва юридик шахслар крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ёки айирбошлаш операцияларини фақат миллий провайдерлар орқали амалга ошириши шарт. Белгиланган талабларни бузиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда:

🔷лицензиясиз крипто-лойиҳаларга маблағ йўналтирмаслик;

🔷операциялар олдидан провайдернинг расмий лицензияси мавжудлигини текшириш;

🔷ноқонуний лойиҳаларда иштирок этмаслик.

Акс ҳолда, бу молиявий йўқотиш ва ҳуқуқий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир фуқаро ҳуқуқи қонун ҳимоясида

Сал кам 4 йил аввал иш жойида бахтсиз ҳодисага учраб, майиб бўлган ва 2-гуруҳ ногиронига айланган фуқаро ўз ҳаққи бўлган зарар пулини узоқ вақт давомида тўлиқ ололмаган.

Давлат меҳнат инспекцияси кўмаги ва суд қарори натижасида, энди фуқаро ҳар ой белгиланган миқдорда тўлиқ зарар пулини олади.

Суд қарорига кўра:

44 миллион сўм бир йўла бериладиган нафақа пули,
5 миллион сўм маънавий зарар,
26 миллион сўм ойма-ой зарар пулидан қарздорлик,
Ҳар ой 918 минг сўм миқдорида зарар пули тўлаб борилиши иш берувчи зиммасига юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
«Кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт муассасаларида қўллаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Хориждан олиб келинадиган «кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт муассасаларида қўллаш тартиби бўйича низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3710, 24.11.2025 й.)

Мазкур Низомда хориждан олиб келинадиган «кўз шох пардаси» биопротезларини давлат тиббиёт муассасаларида қўллаш тартиби белгиланган.

Унга кўра, трансплантация амалиётида фойдаланиладиган «кўз шох пардаси» биопротезлари фақат Вазирлар Маҳкамасининг 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасаларида қўлланади.

Ушбу биопротезларини ташишда давлат тиббиёт муассасасининг 1 нафар тиббиёт ходими масъул ҳисобланади.

Хориждан олиб келинган биопротезлар 12 соат ичида давлат тиббиёт муассасаларига етказилиши шарт.

Биопротезларни ташиш фақат махсус совутиш ускуналарида (контейнерларда) белгиланган ҳароратда амалга оширилади;

Улар давлат тиббиёт муассасаларидаги махсус музлаткичларда 14 кундан ошмаган муддатда сақланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Картошка чипсларига янги солиқ: 2026 йилдан акциз жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда картошка чипслари маҳсулотига нисбатан акциз солиғини қўллаш таклифи илгари сурилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026–2028 йиллар учун ишлаб чиқилган бюджет лойиҳасида 2026 йил 1 апрелидан бошлаб тайёр ҳолда истеъмолга чиқариладиган чипсларнинг ҳар бир килограмми учун 15 минг сўм миқдорида акциз белгиланиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Таклифга кўра, ушбу солиқ мажбурияти картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ҳамда маҳсулотни хориждан олиб кирувчи импортёрлар зиммасига юкланади.

Маълум қилинишича, ушбу ташаббус аҳолининг соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш, ортиқча вазн ва нотўғри овқатланиш оқибатларини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича позициясига асосланади. Шунингдек, бу соҳада бошқа давлатларнинг амалиёти ҳам таҳлил қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3711, 24.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди

Йўриқномага асосан, божхона қиймати декларацияси электрон шаклда ёки қоғозда тўлдирилади.

Божхона қиймати декларациясидаги маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.

Божхона қиймати декларацияси 2 та асосий варақлардан иборат бўлади:

🔹декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли маълумотларни ўз ичига олган 1-варақ;

🔹декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланилган маълумотлар ва божхона қиймати миқдорининг ҳисоб-китоблари кўрсатиладиган 2-варақ.

Божхона қиймати декларацияси тақдим этилгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси божхона қиймати декларациясининг тўғри тўлдирилганлигини, товарнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигининг дастлабки текширувини амалга оширади.

Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланса, ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида божхона органи мансабдор шахси бу ҳақида декларацияловчи шахсни дархол хабардор қилади.

Камчиликлар аниқланмаса божхона қиймати декларациясини расмийлаштириш учун қабул қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
1 декабрдан никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди — президент фармони

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади:

▪️никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;

▪️никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;

▪️автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экопартия Тошкентдаги экологик хавотирлар бўйича қатъий чоралар тарафдори

Экологик партия Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланиши ва президент фармонида кўрсатилган шошилинч вазифалар юзасидан ўзининг расмий позициясини билдирди. Бу ҳақда Экопартия раиси Абдушукур Хамзаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, фармон асосида ташкил этилган махсус комиссияга кенг ваколатлар берилган бўлиб, партия фракцияси депутатлари мазкур тузилма билан ҳамкорликда иш олиб боради ва ўз таклифларини тақдим этади.

Шу билан бирга, партия фракцияси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда янги қонун лойиҳаси устида ишни бошлаган. Бундан ташқари, экологик мониторингга оид янги қонун ташаббуси ҳам муҳокамада.

Хамзаевнинг таъкидлашича, бир қатор муҳим ўзгаришлар режалаштирилмоқда. Жумладан:
— иссиқхоналарда чанг ва газ тозалаш ускуналари ишламаган ҳолатлар учун маъмурий жарималарни ошириш;
— шина, бетон ва бошқа чиқиндилар ёқилиши ҳолати аниқланганда иситиш қозонхоналарини мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни кучайтириш;
— экологик назорат доирасини кенгайтиришга қаратилган қўшимча меъёрларни ишлаб чиқиш.

Партия раҳбарининг таъкидлашича, фармонда белгиланган 18 та топшириқ ижросини ўрганиш ва назорат қилиш учун фракция қошида махсус штаб ташкил этилган.

“Штаб ишлаяпти. Экологик рейдлар ўтказиляпти. Бу бўйича жамоатчиликка доимий маълумот бериб борилади”,

— деди Хамзаев.

Экологик партиянинг бу борадаги фаолияти нафақат Тошкент, балки бутун мамлакат бўйлаб экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилишига умид билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤷‍♂2👍2😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхоналарга табиий газ ва иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда

Экологияга зарарли моддалар чиқараётган иссиқхона хўжаликларига нисбатан фақат назорат чоралари эмас, балки уларни табиий газ билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам ҳам кўрсатилмоқда.

“Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, пойтахт ва унга туташ ҳудудларда жойлашган иссиқхона хўжалиги объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида шартномалар тузиш ишлари ташкил этилди.

Мазкур жараён доирасида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан иссиқхона хўжаликлари билан уч томонлама шартномаларни расмийлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилган Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги 68 та иссиқхона хўжалиги (173,1 гектар майдонда) билан табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиб, амалда газ таъминоти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, Зангиота туманидаги 34 та ва Қибрай туманидаги 66 та иссиқхона хўжалиги билан “иссиқлик энергиясини етказиб бериш” бўйича шартномалар имзоланиб, уларга белгиланган ҳажмда иссиқлик энергияси мунтазам етказиб берилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2🤔1
Тошкентда бир кун ичида 890 та қурилиш объектининг иши тўхтатилди

Пойтахт ҳокимлиги ҳаво ифлосланишини камайтиришга қаратилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кечанинг ўзида шахарда:

🔸71 та махсус сув сепиш техникаси жалб этилди;
🔸177 та кўча (жами 444 км), шу жумладан йўл ёқаларидаги дарахт ва буталар ювилди;
🔸241 та қурилиш объектида 48 та махсус техника ёрдамида сув пуркаш ва чангни босиш ишлари олиб борилди;
🔸11 та ҳудуддаги кўча ва хиёбонлар атрофидаги сунъий суғориш тармоқлари ишга туширилди;
🔸19 та бозор ва йирик савдо мажмуалари атрофидаги 2 та фаввора ва 1 та сув сақлаш ҳовузи ишга туширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1