EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Бувайда туманида дарахтларни ноқонуний кесишга қаршилик қилган ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди" — Бош прокуратура

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳамда бу ҳолатга туман ҳокими ўринбосари томонидан инспекторга қаршилик кўрсатилгани акс этган видеолар тарқалди.

Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, аниқланишича, Бувайда тумани ҳокимининг ўринбосари С.Х. дарахтларнинг ноқонуний кесилишини тўхтатиш чораларини кўраётган экология инспекторининг қонуний талабларига қарши чиққан ҳамда уни хизмат вазифасини бажаришдан тўхтатган.

Ушбу ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206, 219 ва 198-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, тергов жараёнлари Бош прокуратура назорати остида олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Бувайда тумани ҳокимининг мазкур ўринбосари лавозими бўйича экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари учун масъул ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш учун янги дисперсия ускунаси синовдан ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарда чангланишни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида сув микрозаррачаларини узоқ масофага пурковчи дисперсия қурилмасини синовдан ўтказишга киришди.

Ушбу ускунани ўрнатиш учун танланган дастлабки жойлардан бири — Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍85🔥17👎1🤔1
Навоийда экологик ва тоза энергия лойиҳалари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси раиси ва бош директори Зуо Даюн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Компания йирик саноат корхоналарида атмосферага чиқиндиларни камайтириш, чўлланишни олдини олиш ва чўл ҳудудларида яшилликни кўпайтириш бўйича замонавий лойиҳаларни амалга оширади. Учрашувда Навоий вилоятига замонавий ускуналар ва етакчи мутахассисларини юбориш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар чиқиндини қайта ишлаш орқали қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергия тежовчи муҳандислик ва саноатда қайта ишланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Маълумот учун, компания Навоийда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси, 75 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чангдан ҳимояланиш: шифокордан муҳим тавсиялар

Олий тоифали шифокор, аллерголог Хушнуд Аҳмедов чангли об-ҳаво шароитида аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича муҳим тавсиялар берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, зарурат бўлмаган тақдирда кўчага чиқмаслик, ташқи муҳитга чиққан ҳолларда эса паxta матоли ниқоб тақиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, кўчадан қайтгач бурин, ҳалқум ва томоқни илиқ сув билан чайиш тавсия этилади.

Шифокор кўпроқ душ қабул қилиш ҳамда очиқ ҳавода жисмоний машқларни вақтинча чеклаш зарурлигини қайд этди.

“Айниқса, нафас йўллари касалликлари бор бўлган беморлар ўзини эҳтиёт қилиши керак. Шу билан бирга, уйда ҳаво тозаловчи филтрлардан фойдаланиш, ҳаво намлигини меъёрида ушлаш ва кўпроқ илиқ ҳолатдаги суюқлик ичиш лозим”,

– деди Хушнуд Аҳмедов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Паркент тумани ҳокими ҳам ўзгарди

Элмурод Пўлатов Паркент тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, у бунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлигида қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Навоий” божхона пости орқали 410 дона саъва қушини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди

Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаролар томонидан 410 дона “саъва” қушини ноқонуний олиб киришга қилинган уринишлар бартараф этилди.

Хусусан, биринчи ҳолатда божхоначилар эътиборини тортган фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг эгнидаги кийимининг ички қисмига 30 бош саъва қуши яширилгани аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди. Натижада ўзининг оғзаки сўровида маълум қилмаган ҳолда 380 бош саъва қушини олиб ўтаётгани маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қушларнинг умумий қиймати 80 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Айни пайтда жами 410 бош қуш Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассислари томонидан назоратга олинган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда қушлар табиат қўйнига қўйиб юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Гулираъно Қосимова нимадан норози?!

Бугун, 25 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Қува туман судида Фурқат туман мактаб директори Гулираъно Қосимова иши бўйича суд процеслари давом этди. Иш юзасидан судга Гулираъно Қосимова ва Солиқ инспекцияси бошлиғи билан ёзишмалари экспертизаси хулосалари тақдим қилинди. Хаджаевнинг ҳимоя томони судда Отабек Жураев ва Шухрат Эсановларга қонуний чора кўришини сўраб илтимоснома киритди. Гулираънонинг маълум қилишича судланувчи томонлар суд жараёнида турли хил кўрсатмалар беришган.

Гулираъно Қосимова
Effect.uz таҳририятига миннатдорлик билдириб, ички ишлар матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг гапларига муносабат билдирди.

https://www.youtube.com/watch?v=TssbwDROLj0
👍1🤔1
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун 1 320 та давлат гранти танлови қайта очилди

Давлат комиссияси тасдиқига кўра, 2025/2026 ўқув йилида республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун давлат гранти асосида ажратилган 1 320 та вакант ўрин учун қўшимча танлов ўтказилиши белгиланди.

Танлов жараёни:

Рўйхатдан ўтиш: 2025 йил 25 ноябрдан 4 декабрга қадар my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиш.

Тест синовлари: рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 11 декабрга қадар ўтказилади.

Маълумот олиш: синов вақти ва манзили абитуриентнинг шахсий кабинети орқали эълон қилинади.

Иштирок учун рухсатнома: my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Эрон пойтахтида ҳаво ифлосланиши сабаб барча ўқув муассасалари ёпилди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ҳавонинг жиддий ифлосланиши сабаб 24–25 ноябрь кунлари барча мактаб ва олий ўқув юртлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Маълум қилинишича, бундай қарор аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинган. Ҳаво сифатини назорат қилиш компанияси маълумотларига кўра, пойтахтда 2025 йил бошидан шу кунга қадар бор-йўғи олти кун тоза ҳаво кузатилган.

Мутахассислар аҳолини эҳтиёт чораларига амал қилишга ва очиқ ҳавода бўлишни чеклашга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Prestige” можароси: 147 оила ҳали ҳам кутмоқда

Мирзо Улуғбек туманидаги “System Metall Stroy”нинг “Prestige” МЖКсида 147 оила тўрт йилдан бери уйларини кутишмоқда. Қурилиш молиявий муаммолар сабаб тўхтаган, компания раҳбарлари тергов остида.

Инвесторларни энг кўп ташвишлантирган ҳолат — ҳали битмаган уйларнинг банк кредитларига гаровга қўйилгани. Бу нафақат мажмуа, балки уй-жой бозорига бўлган ишончни ҳам издан чиқарди.

Аҳоли қуйидаги саволларга жавоб кутмоқда:

• Қурилиш қайта бошланадими?
• Гаров масаласи қандай ҳал бўлади?
• Молиявий ҳуқуқлар қай тарзда ҳимояланади?
• Тергов натижалари қачон эълон қилинади?

Расмий идоралар масалани ўрганмоқда, аммо ҳали аниқ қарор ва муддат йўқ. 147 оиланинг асосий талаби битта: аниқ ва тезкор ечим.


Журналист: Асомиддин Нур

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Оддий халқни шунча эзиш мумкинми?”

Бугунги кунда шундай ҳолатдамизки, қўлимизда пулимиз бўлса ҳам — жабрдийдамиз.

Табиатнинг ўзи уйимизни битириб олишимиз учун имконият беряпти, аммо ИИВ қўйган тақиқ ҳали-ҳам олинмаяпти.

Уч ой давомида тергов сабаб сарсон бўлдик.

Ҳар куни идорадан идорага югурдик, аммо ҳеч ким оддий халқнинг дардига қулоқ тутмади. На болаларимиз, на оиламиз – ҳеч кимни ўйлашмади.

Биз эса фақат бир нарсани истаймиз:
— уйимизни битириб олиш
— болаларимизнинг келажагини таъминлаш
— тинч яшаш

Лекин нимагадир шу каби оддий инсоннинг ҳақли талаби ҳам эшитилмаяпти.

Биз адолат ва инсоф кутамиз. Оддий халқнинг овози ҳам эшитилиши керак!


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наҳотки биз фирибгарларнинг қурбони бўлиб қолсак?

ИИВ, Прокуратура, Олий суд, Адлия — бормаган жойимиз қолмади. Аммо муаммомиз ҳали ҳам ҳал қилинмаяпти.

Мана шу уй масаласи ортидан 3 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Биз эса йиллар давомида адолат излаб юрибмиз.

Биз фақат тақиқни бекор қилишларини сўраймиз. Ахир биз давлатдан «қуриб бер» демаяпмиз — ўз маблағимизга қурмоқчимиз.

Мен эса шу муаммолар сабаб онкология касаллигига гирифтор бўлдим.

Ўзбекистонда қонун борми? Нега оддий фуқаролар ўз ҳаққини ҳимоя қила олмайди?

Илтимос, бу масалага эътибор қаратилишига ёрдам беринг.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“147 та хонадон деб ваъда берилган бино қандай қилиб 170 оилага айланди?”

Бизнинг бино бўйича муаммолар яна чуқурлашмоқда. Аввал лойиҳада 147 та хонадон деб қайд этилган бўлса, вақт ўтиши билан 165–170 та оила пайдо бўлиб қолди. Бу қандай ва қандай асосда амалга ошгани ҳали-ҳамон тушунарсиз.

Энг аламлиси – биздан икки баробар катта, кўп қаватли бино бизникидан кейин қурилиши бошланган бўлса-да, икки йилда битирилиб топширилди.

Бу ораларда битта хонадонни қайта-қайта сотиш ҳолатлари ҳам кўпайиб кетди — бу эса яна бир нечта савол ва шубҳаларни келтириб чиқаряпти.

Аслида бизга яшашга тайёр, таъмирланган уй топширилиши керак эди.

Бироқ бино битмаган, таъмир йўқ ва оилавий шароитимиз тобора оғирлашмоқда.

Шунинг учун яна бир бор мурожаат қиламиз:

— уйни ўзимиз таъмирлаб кириб олишимиз учун амалий ёрдам беринг,

— бизга ҳақиқатдан ҳам топширилиши шарт бўлган уйни адолатли тарзда қайтаринг.

Оилаларнинг тақдири билан бефарқ бўлмасликларини сўраймиз.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммасига хўп дедик оқибатда…

Тайни йўқ қурувчилар ва ўзини қурувчи қилиб кўрсатувчи фирмалар сони кескин ортган. Улар интернетда ёлғон реклама ва чиройли ваъдалар билан одамларни ишонтириб, кейин эса мутлақо бошқа манзарани кўрсатишмоқда.

“Нима қиламиз?” деб сўрасангиз — фирмани банкрот қилиб, ўйиндан чиқиб кетамиз, деган жавобни беришяпти. Фуқаро-мижозлар эса йиллар давомида сарсон.

Ижтимоий тармоқларга назар ташласангиз, ҳар икки видеодан бири — қурилишдан норози фуқароларнинг шикояти.

Яна бир оғир масала:

Бизга билдирмасдан банкдан икки ярим миллиард сўм кредит олибди, деган маълумотлар бор. Биз буни тергов давомидагина билдик.

Шу сабабдан барчага мурожаат қиламиз:

Ёлғон реклама ва бўрттирилган ваъдаларга ишонманг. Ҳужжатларни синчиклаб ўрганинг, текширинг, маслаҳат олинг.

Фуқароларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши, алдамчиликка барҳам берилиши ва қурилиш тармоғида адолат қарор топиши барчамизнинг умидимиздир.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўз уйимизга эгалик қилиш ҳуқуқимизни беринг!”

Биз фақат бир нарсани сўраймиз — ўз уйимизга эгалик қилиш, оиламиз билан фаровон ҳаёт кечиришни.
Бироқ бу оддий орзу ҳам биз учун оғир муаммога айланди.

Тергов жараёни адолатли ўтганига катта шубҳамиз бор.

Чунки бизнинг хабаримизсиз олинган кредит сабабли банк ҳисоб-рақамимизга тақиқ қўйилган.

Шундан кейин ИИВ томонидан:
— қўшимча ҳисоб рақам очишда амалий ёрдам берилмади,
— уйни битириш учун зарур шароит яратилмади.
Биз эса на ижара тўлашга, на уй қуришга, на болаларимиз келажагини таъминлашга имкони бор ҳолатда қолдик.

Бизнинг илтимосимиз жуда оддий:
Банк томонидан ҳисоб-рақам очиб берилишига ёрдам беришсин ва уйни битиришимиз учун барча тақиқлар олиб ташлансин.

Биз ҳақли равишда ўз уйимизда яшашни, оиламиз билан тинч ва фаровон ҳаёт кечиришни истаймиз.

Шу талабимиз эшитилишига умид қиламиз.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ берган хулосадан норозимиз – биз адолат излаяпмиз?

Бизнинг ҳолатимиз ҳақида маълумот беришни жоиз деб билдик. Чунки бир неча йилдан бери сарсон-саргардон бўлиб юрибмиз, лекин масала ҳал бўлиши ўрнига асабларимиз кетмоқда.

Ижара пулимни тўлайми, фарзандларимни ўқитайми? Имконияти чекланган бир болам бор, шу билан бирга фарзандларим келажаги учун умид билан уй сотиб олганман.

Иссиқ кунлардан фойдаланиб, уйимизни ўзимиз қуриб битириб олайлик, деб ҳаракат қилдик — аммо тўсиқ қўйишди.

Суддан-судга юриб, қариндошлар билан ҳам ўтириб гаплашишга вақт тополмай қолдик.

Болаларимиз тарбияси билан шуғулланиш ўрнига — кўчада сарсонмиз.

ИИВ берган хулоса бизнинг ҳақиқий ҳолатимизни акс эттирмаган, шу боис норозилик билдиришга мажбурмиз. Муаммоларимизни эшитишларини, қонуний ечим топилишини истаймиз.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ва шаҳрида ер майдонлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ер участкалари билан боғлиқ икки йирик коррупцион жиноят ҳолати аниқланиб, айбдор шахслар қўлга олинди.

Чирчиқ шаҳрида 7,3 млн долларлик ер бўйича фирибгарлик

Тошкент вилояти ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси, Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ёрдамчиси, риэлтор ҳамда яна бир фуқаро ўзаро тил бириктириб, тадбиркорнинг ишончини қозонган.

Улар Чирчиқ шаҳрида жойлашган ва улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖ балансидаги 8,5 гектар ер майдонини 6 млн 800 минг АҚШ долларига сотиш, шунингдек, ушбу ҳудудга муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш ва қурилиш ишлари учун тегишли рухсатномаларни олиб бериш эвазига қўшимча 500 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Жами талаб қилинган маблағ 7 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар 160 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Яшнободда суд қарори учун пора талаб қилинди

Иккинчи ҳолат Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кузатилди. Бу ерда тадбиркор 2022 йил октябрь ойида “E-auksion” орқали 80 м² ер майдонини 49 йилга ижарага олган. Аммо қурилиш ишлари тўхтаб қолгани сабабли, ҳокимлик томонидан ижара шартномасини бекор қилиш учун судга даъво аризаси киритилган.

Суд тадбиркор фойдасига қарор қабул қилганидан сўнг, Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юристконсульти апелляция шикояти бермаслик эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 4 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.


Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи жазоси сабаб ўқувчи қизча вафот этди

12 ёшли қиз дарсга 10 минут кечиккани учун ўқитувчи уни сумкаси билан 100 марта ўтириб-туришга мажбурлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢2