EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бувайдада экология инспекторига нисбатан куч ишлатилди: ҳолат ўрганилмоқда

Фарғона вилояти Бувайда туманида хизмат вазифасини бажараётган экология инспекторига нисбатан ҳоким ўринбосари томонидан жисмоний куч ишлатилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербаев хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, туман экология инспектори Аҳроржон Ниёзов фуқаролардан келиб тушган мурожаат асосида белгиланган манзилга бориб, у ерда дарахтларни қонунга зид равишда кесиш ҳолатини аниқлаган. Инспектор вазиятни тўхтатиб, ҳуқуқий тартибда баённома расмийлаштиришни бошлаган.

Шу вақтда воқеа жойига туман ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров келиб, унинг ҳаракатларига аралашгани айтилади. Хабарларда унинг инспекторга нисбатан куч ишлатгани ва Миллий гвардия ходимлари ёрдамида ИИБга олиб боришга уриниш бўлгани қайд этилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувларда инспектор дарахт кесаётган шахс қўлидан аррани тортиб олгани акс этган. Фуқаро эса дарахт эмас, бута кесаётганини таъкидлаган. Бироқ тасвирларда дарахт шикастлангани кўринади. Кейинчалик ҳоким ўринбосари аррани қайтариб беришни талаб қилган, инспектор эса бундай босим қонуний эмаслигини билдирган. Шу орқали тортишув кучайиб, у судраб чиқарилгани ҳам лавҳаларда кўринади.

Ҳодиса вақтида ички ишлар органлари ходимлари ҳам воқеа жойида бўлган.

Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабатида инспектор мажбуран ИИБга олиб кетилгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди. Шунингдек, ҳодиса юзасидан вилоят ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилгани маълум қилинди. Мазкур гуруҳ туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши билдирилган.

Вилоят ҳокимлиги ҳам ўз навбатида вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Долимов раҳбарлигида алоҳида ишчи гуруҳ тузилганини ва ҳолат жойида ўрганув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Натижаларга кўра расмий қарор қабул қилиниши айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11🔥6😢4🤔3
Тошкент халқаро аэропортида фуқаро 95 та телефонни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ҳамда “Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор ходимлари мобил қурилмаларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Дубайдан учиб келган фуқарога тегишли қўл сумкалари текширилганда, унда ҳужжатлари йўқ 8 та “Iphone 17 Pro” ва 87 та “Iphone 17 Pro Max”, яъни умумий 95 та телефон топилди.

Ҳозирда мазкур мобил қурилмалар вақтинча сақловга олинган бўлиб, уларнинг дастлабки баҳоси 1 млрд. 913 млн сўмни ташкил қилади.

Божхона органлари ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2😢2🤷‍♂1
Шавкат Мирзиёев Самарқанд—Ургут янги темирйўлида поездда сафар қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанддан Ургутга янги қурилган темир йўл линиясида поездда сафар қилиб, инфратузилма билан танишди ва йўловчилар учун қулайликлар ҳамда электрлаштириш ишларини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.


👉https://effect.uz/6665

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
13👍65🔥46
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда экологик мурожаат боти ишга тушди

Ҳавони ифлослаётган корхона, ташкилот ёки компанияларнинг фото ва видео материаллари ҳамда локациясини ботга юборишингиз мумкин.

Ҳар бир хабар диққат билан кўриб чиқилади ва тегишли чора кўрилади.

Мурожаат боти: @ecocontroluz_bot

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥58
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
❗️Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги қишлоқлардан бирида зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани ва жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатилгани акс этган видеотасвир тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди идоралар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С. Хизиров лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥2🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанднинг юксак мероси

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябр куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловати қилиниб, дуо ўқилди.

Мажмуа Имом Бухорийнинг ислом оламдаги юксак мавқейини акс эттиради. 45 гектар ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид, маъмурият биноси, музей ва 75 метрлик 4 миноралар қурилди.

Бу фақат зиёрат жойи эмас. Мажмуада инновацион музей ташкил этилиб, Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий мероси ва маърифати намоён этилади. Аввал бир кунда 12 минг киши келган бўлса, ҳозир 65 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Ҳудудда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳам жойлашган. 570 миллиард сўм маблағ эвазига меҳмонхоналар ва савдо-сервис нуқталари қурилди: 1 та тўрт юлдузли, 2 та уч юлдузли ва 22 та оилавий меҳмон уйи.

Президентимиз ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажаришни топширди.
2026 йилгача кўкаламзорлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍151🔥11
Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд – Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида вилоят ҳокими тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Шу пайтгача вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Адиз Бобоев президент томонидан ҳокимликка номзод сифатида тавсия қилинди. Вилоят фаоллари номзод ҳақида фикрлари билдирганидан сўнг, ҳокимликка тайинлаш масаласи овозга қўйилди ва натижаларга кўра Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Президент янги ҳокимга Самарқандни намунали ҳудудга айлантириш вазифаларини белгилаб, шу жумладан иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, инвестиция ва экспортни кўпайтириш, таннарҳни камайтириш ҳамда энергия тежамкорликни ошириш зарурлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂2🔥1
"Бувайда туманида дарахтларни ноқонуний кесишга қаршилик қилган ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди" — Бош прокуратура

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳамда бу ҳолатга туман ҳокими ўринбосари томонидан инспекторга қаршилик кўрсатилгани акс этган видеолар тарқалди.

Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, аниқланишича, Бувайда тумани ҳокимининг ўринбосари С.Х. дарахтларнинг ноқонуний кесилишини тўхтатиш чораларини кўраётган экология инспекторининг қонуний талабларига қарши чиққан ҳамда уни хизмат вазифасини бажаришдан тўхтатган.

Ушбу ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206, 219 ва 198-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, тергов жараёнлари Бош прокуратура назорати остида олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Бувайда тумани ҳокимининг мазкур ўринбосари лавозими бўйича экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари учун масъул ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш учун янги дисперсия ускунаси синовдан ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарда чангланишни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида сув микрозаррачаларини узоқ масофага пурковчи дисперсия қурилмасини синовдан ўтказишга киришди.

Ушбу ускунани ўрнатиш учун танланган дастлабки жойлардан бири — Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍85🔥17👎1🤔1
Навоийда экологик ва тоза энергия лойиҳалари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси раиси ва бош директори Зуо Даюн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Компания йирик саноат корхоналарида атмосферага чиқиндиларни камайтириш, чўлланишни олдини олиш ва чўл ҳудудларида яшилликни кўпайтириш бўйича замонавий лойиҳаларни амалга оширади. Учрашувда Навоий вилоятига замонавий ускуналар ва етакчи мутахассисларини юбориш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар чиқиндини қайта ишлаш орқали қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергия тежовчи муҳандислик ва саноатда қайта ишланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Маълумот учун, компания Навоийда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси, 75 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1