EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
❗️Экологик рейдлар бошланди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти атрофидаги иссиқхоналарда жиддий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2🔥1
Тошкентнинг барча туманларида «Сояли сайр кўчалари» ташкил этилади

Тошкент шаҳрининг барча туманларида «Сояли сайр кўчалари» ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология қўмитаси, Фанлар академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда шаҳарда «яшиллик» даражаси паст бўлган кўчалар танлаб олинади.

Маълум қилинишича, узунлиги 5 километрдан кам бўлмаган, кўкаламзорлаштиришга муҳтож ҳудудлар асосида махсус «Сояли сайр кўчалари» ташкил этилади. Ушбу лойиҳа аҳоли учун қулай ва салқин пиёдалар ҳудудини яратиш, шаҳар экологик муҳитини яхшилашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2🤷‍♂1👍1
Президент фармонига мувофиқ Тошкентда экологик назорат ва микроиқлимни яхшилаш бўйича кенг кўламли чоралар белгиланди

Фармонда Тошкент шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.

— Хусусан, пойтахтдаги қурилиш майдонлари устидан назорат кучайтирилади. Бир ҳафта ичида майдони 500 м² ва ундан катта бўлган ҳудудларда комплекс текширувлар ўтказилиб, уларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани, сув пуркагичлар ўрнатилгани, кириш-чиқиш йўлларида автотранспорт ғилдиракларини ювиш учун ҳавзалар мавжудлиги ҳамда қурилиш материаллари брезент ёки ПВХ қоплама билан ёпилган ҳолда ташилаётгани назорат қилинади. Чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик бўйича талаблар қатъий кузатувга олинади.


— Катта қурилиш майдонларида мониторинг станциялари ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва уларни Экология қўмитаси тизимига улаш қурилиш ишларини давом эттиришнинг асосий шарти сифатида қайд этилди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари ҳам кўрилади.


— Пойтахтда микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида йирик лойиҳалар амалга оширилади. Уч ой муддатда шаҳарнинг тўрт йўналиши бўйлаб камида учтадан сунъий кўл ва сув ҳавзаси барпо этилади. Икки ҳафта ичида эса Тошкентдаги фавворалар сонини камида икки бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, тақдим этилади.


— Иссиқхоналар фаолияти устидан назорат кескин кучайтирилади. Бир ҳафта давомида иссиқхоналарни табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилади. 200 м²дан ортиқ иссиқхоналарда экологик талабларни бузганлик учун жарималар оширилади, ёқилғи ёқиш ҳолатларида эса объектларни давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик чоралари жорий этилади.


— Шунингдек, 2025 йил охиригача атмосфера ҳавосини назорат қилиш тизими тўлиқ модернизация қилинади. 347 та автоматлаштирилган станция харид қилиниб, “Air Monitoring Tashkent” тизими Экология қўмитаси бошқарувига ўтказилади ва умуммиллий “Air Monitoring Uzbekistan” платформасига интеграция қилинади. Гидрометеорология хизмати ҳамда “Замин” фонди ўрнатган постлар ҳам ягона мониторинг тизимига уланади.


Ушбу чора-тадбирлар Тошкент шаҳрида экологик ҳолатни яхшилаш, ҳаво сифати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🤔3🔥1
Қурилиш учун ажратилган майдонлар комплекс текширувдан ўтказилади

Фармонга кўра, махсус комиссия Тошкент шаҳрида қурилиш учун ажратилган 500 м2 ва ундан ортиқ майдонларда қуйидаги талаблар асосида комплекс текширувни амалга оширади:

🔹 умумий майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани;

🔹 сув пуркагичлар ўрнатилгани;

🔹 кириш-чиқиш йўлакларида автотранспортлар ғилдиракларини ювиш ҳовузларининг барпо этилгани.

🔹 қурилиш материаллари ва маиший чиқиндиларни ташишда транспортларнинг брезент ёки ПВХ қопламали материаллардан тайёрланган тент билан ёпилган тарзда ҳаракатланиши.

Шунингдек, майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади.

Шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади. Бунда:

🔹 ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади;

🔹 кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Махсус комиссия саноат корхоналарида фильтрлар ўрнатилиши устидан назоратни кучайтиради

Махсус комиссия унга Фармон билан берилган ваколатлар доирасида аввал қабул қилинган фармон, қарор ва топшириқлар ижросини ташкил қилади.

Жумладан, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида фильтрлар ўрнатиш бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади. Бу чоралар атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини камайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥23🤔1
Ҳаво тозалагичлар божхона божидан озод этилади

Фармонга мувофиқ, атмосфера ҳавосининг PM 2.5 зарралари билан ифлосланиш манбаларини аниқлаш мақсадида махсус лаборатория ташкил этилади. Ушбу лаборатория атмосфера ҳавосини чуқур ўрганишга йўналтирилади.

Шунингдек, 2026 йилнинг баҳор ва куз мавсумларида Тошкент шаҳридаги 33 км узунликдаги кичик ҳалқа йўли бўйлаб “Яшил коридор” лойиҳаси амалга оширилади.

2026 йил 1 апрелгача “Яшил Тошкент” мастер режаси ишлаб чиқилиши белгиланди. Унинг доирасида пойтахтнинг барча туманларида “яшиллик” даражаси паст бўлган, ҳар бири камида 5 км узунликка эга бўлган 3 тадан кўча танлаб олиниб, уларда “Сояли сайр кўча”лари ташкил этилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 80) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.

Мазкур қарорлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолининг ҳаёт сифати ҳамда соғлом турмуш тарзини яхшилашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍127🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилда иссиқ сув ва иссиқлик тарифлари оширилади

“Иссиқликтаъминоти” акциядорлик жамияти раҳбари Илҳом Тўраевга кўра, келаси йилда иссиқ сув ва иссиқлик нархлари ошиши кутилмоқда. Бунга табиий газ, электр энергияси ва сув нархларининг кўтарилиши асосий сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда бир гигакалория иссиқ сув ишлаб чиқариш таннархи ўртача 500 минг сўмни ташкил этади, унинг 75–80 фоизи давлат томонидан субсидияланади. Тўраевнинг айтишича, мақсад — субсидиядан босқичма-босқич чиқиб, таннархни пасайтириш. Тарифлар ўсиши аҳолига маълум юк бўлса-да, жараён оғирликни камайтирган ҳолда амалга оширилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Гулистон шаҳри раҳбариятида ўзгариш: янги ҳоким тасдиқланди

Гулистон шаҳрида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, шаҳар ҳокими алмаштирилди.

Қарорга мувофиқ, шу пайтгача шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Жамолиддин Ҳожиманов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган Фаррух Ўктамжонов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия ишида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркин Турдимов ҳам иштирок этди. У ўз чиқишида шаҳарда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қатор камчиликлар мавжудлигини қайд этди. Хусусан, аҳоли бандлиги, камбағалликни камайтириш, инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасида ишлар етарли даражада олиб борилмаётгани танқид қилинди.

Депутатлар томонидан ҳам шаҳарни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани юзасидан фикрлар билдирилди.

Маълумот ўрнида, Жамолиддин Ҳожиманов 2024 йил март ойида мазкур лавозимга тайинланган эди. Ундан аввалги ҳоким Тўлқин Дадабоев соғлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ўз аризаси асосида ишдан озод этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥17👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар фаолиятига аралашув учун кескин чоралар белгиланди

Президент суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги фармон қабул қилди. Унга кўра:

Суд тизимига аралашиш, судяга босим ўтказиш қатъий жазоланади.

Судяга нисбатан интизомий ишлар адолатли ва ошкора кўриб чиқилади.

Судяга ҳимоя ҳуқуқи берилади, қуйи лавозимга ўтказиш интизомий жазо сифатида жорий этилади.

Интизомий жазоси бор судьялар юқори лавозимларга тавсия этилмайди.

Адолатсиз қарорларни қайта кўриб чиқиш халқаро стандартларга асосланади.

Ислоҳотлар суд тизимини ташқи таъсирдан ҳимоялаш, фуқаролар ишончини ошириш ва судни ҳар ким ўзини эркин ҳимоя қила оладиган жойга айлантиришни мақсад қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥61🤔3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атмосферага зарар етказаётган 18 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилди

24 ноябрь куни кечки 19:00 дан сўнг Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан ташкил этилган экологик назорат тадбирлари Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида тузилган 4 та тезкор гуруҳ томонидан амалга оширилди.

Тадбирлар қўшимча равишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар идоралари ходимлари ҳам жалб қилиниб, уларнинг фаолияти мувофиқлаштириб борилди.

Рейд давомида жами 103 та корхона ва иқтисодий фаолият юритувчи обектлар текширилиб, уларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига қай даражада риоя қилаётгани ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида 38 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан жами 34,8 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган ва қонун талабларини бузган 18 та объект фаолияти 10 кунга вақтинча тўхтатилди.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥40👍36🤔2
Имoм Бухорий мажмуаси — маърифат ва бунёдкорлик тимсоли

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, Имoм Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловати ва дуо ўқилиб, буюк муҳаддис хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Президент ташаббуси билан мажмуа қайтадан замонавий тарзда барпо этилди. Умумий майдони 45 гектар бўлган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид, маъмурий бино, музей, айвонлар ва 75 метрлик тўрт минора қурилди. Шунингдек, инновацион музей ташкил этилган бўлиб, у Имoм Бухорийнинг ҳаёти ва илмий меросини кенг намоён этади.

Зиёратгоҳнинг кунлик хизмат кўрсатиш имконияти 12 минг кишидан 65 минг нафаргача оширилди. Ҳудудда Имoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолият юритмоқда.

Атроф ҳудудга 570 миллиард сўм сарфланиб, 1 та тўрт юлдузли, 2 та уч юлдузли меҳмонхона ва 22 та оилавий меҳмон уйи қурилди. Барча объектлар коммуникация тармоқлари билан таъминланиб, ободонлаштирилди. 2026 йилга қадар кўкаламзорлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилган.

Президент мажмуани халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунаси, деб таъкидлаб, қолган ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥69👍39
Ғиждувон туманига янги ҳоким тайинланди

Умаров Фарҳод Бақоевич Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди.

У бунга қадар “Гиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
345👎2
Бувайдада экология инспекторига нисбатан куч ишлатилди: ҳолат ўрганилмоқда

Фарғона вилояти Бувайда туманида хизмат вазифасини бажараётган экология инспекторига нисбатан ҳоким ўринбосари томонидан жисмоний куч ишлатилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербаев хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, туман экология инспектори Аҳроржон Ниёзов фуқаролардан келиб тушган мурожаат асосида белгиланган манзилга бориб, у ерда дарахтларни қонунга зид равишда кесиш ҳолатини аниқлаган. Инспектор вазиятни тўхтатиб, ҳуқуқий тартибда баённома расмийлаштиришни бошлаган.

Шу вақтда воқеа жойига туман ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров келиб, унинг ҳаракатларига аралашгани айтилади. Хабарларда унинг инспекторга нисбатан куч ишлатгани ва Миллий гвардия ходимлари ёрдамида ИИБга олиб боришга уриниш бўлгани қайд этилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувларда инспектор дарахт кесаётган шахс қўлидан аррани тортиб олгани акс этган. Фуқаро эса дарахт эмас, бута кесаётганини таъкидлаган. Бироқ тасвирларда дарахт шикастлангани кўринади. Кейинчалик ҳоким ўринбосари аррани қайтариб беришни талаб қилган, инспектор эса бундай босим қонуний эмаслигини билдирган. Шу орқали тортишув кучайиб, у судраб чиқарилгани ҳам лавҳаларда кўринади.

Ҳодиса вақтида ички ишлар органлари ходимлари ҳам воқеа жойида бўлган.

Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабатида инспектор мажбуран ИИБга олиб кетилгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди. Шунингдек, ҳодиса юзасидан вилоят ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилгани маълум қилинди. Мазкур гуруҳ туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши билдирилган.

Вилоят ҳокимлиги ҳам ўз навбатида вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Долимов раҳбарлигида алоҳида ишчи гуруҳ тузилганини ва ҳолат жойида ўрганув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Натижаларга кўра расмий қарор қабул қилиниши айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11🔥6😢4🤔3
Тошкент халқаро аэропортида фуқаро 95 та телефонни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ҳамда “Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор ходимлари мобил қурилмаларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Дубайдан учиб келган фуқарога тегишли қўл сумкалари текширилганда, унда ҳужжатлари йўқ 8 та “Iphone 17 Pro” ва 87 та “Iphone 17 Pro Max”, яъни умумий 95 та телефон топилди.

Ҳозирда мазкур мобил қурилмалар вақтинча сақловга олинган бўлиб, уларнинг дастлабки баҳоси 1 млрд. 913 млн сўмни ташкил қилади.

Божхона органлари ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2😢2🤷‍♂1