Пойтахт экологияси назоратга олинди: ҳаво ифлосланиши бўйича шошилинч қарорлар тайёрланмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда сўнгги кунларда ҳаво ифлосланиши даражаси хавотирли экани ва бу ҳолат тезкор ҳамда мувофиқлаштирилган чораларни талаб қилиши таъкидланди.
Йиғилишда масъул идоралар раҳбарлари атмосфера ҳавосининг жорий ҳолати, аҳоли мурожаатлари ва жамоатчилик таклифлари юзасидан ахборот берди. Ифлосланишга сабаб бўлаётган омиллар ҳамда унинг инсон саломатлигига таъсирини камайтириш чоралари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева ҳозирги вазиятга таъсир кўрсатувчи тизимли чора-тадбирларни, шу жумладан экологик назоратни кучайтириш, ҳаво ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини чеклаш, қурилиш стандартларини қатъийлаштириш, шаҳарни кенг миқёсда кўкаламзорлаштириш ва замонавий мониторинг тизимини жорий этишни илгари сурди.
Ушбу чоралар яқин кунларда давлат раҳбарига тақдим этиладиган президент фармони лойиҳаси асосига айлантирилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍52🔥21🤷♂4👎2😢1
Алишер Усмонов Яккасаройда электр энергиясини тақсимловчи пункт фаолиятини ўрганди. Бу қанчалик тўғри?
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Алишер Усманов Яккасарой туманида ўрганиш ишларини амалга оширган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Усмонов туман прокурори Бекзод Шамшиев, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Нурбек Шамсиев ҳамда тегишли идоралар масъуллари билан бирга электр энергиясини тақсимловчи пункт фаолиятини ўрганган.
Таъкидланишича, ўрганиш жараёнида аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, тармоқда барқарорликни таъминлаш ва мавжуд инфратузилманинг ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишлар билан батафсил таништирилган.
Жамоатчиликда ушбу хабардан сўнг Олий суд раиси ўринбосари мамлакатда электр энергияси барқарорлигини оширишга хизмат қилишга қаратилган қадамни ташлагани ҳақида тафаккур пайдо бўлмоқда. Сизнингча бу қанчалик тўғри?
Facebook I YouTube I Instagram

👎20🤔3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида янги фармонни имзолади
👉 Фармон матни
Facebook I YouTube I Instagram
👉 Фармон матни
Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥11🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт ҳавосидаги ифлосланиш даражаси пасайиши кутилмоқда
27 ноябрдан бошлаб ҳаво оқимларининг ўрин алмашиниши сабаб пойтахт ҳавосидаги ифлосланиш даражаси ҳафта бошига нисбатан сезиларли даражада пасайиши прогноз қилинмоқда.
Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ходими, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, атмосферадаги циркуляция ўзгариши натижасида зарарли моддалар тарқалиши тезлашиб, ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.
Мутахассислар шу кунларда аҳолидан ҳаво ҳақидаги расмий маълумотларни кузатиб боришни тавсия этмоқда.

😢1
Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Бугун президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.
Мазкур комиссия пойтахтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳаво сифати ва умумий экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган чораларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

👍60🔥35
Тошкентда анъанавий ариқлар тизимини тиклаш ишлари бошланади
Тошкент шаҳрида анъанавий суғориш каналлари тармоғи — ариқлар тизимини қайта тиклаш ишлари бошланади. Ушбу тизим кўп йиллар давомида шаҳарда сув тақсимотини таъминлаб, қулай микроиқлим яратиб келган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ариқларни босқичма-босқич тиклаш ва замонавийлаштириш режасини ишлаб чиқмоқда.
Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
🔷мавжуд ўзанларни тозалаш ва таъмирлаш;
🔷шикастланган қисмларни тиклаш;
🔷атроф ҳудудларда тартиб ўрнатиш;
🔷келгусида мунтазам фойдаланиш учун шароит яратиш.
Ишнинг асосий мақсади — вақт синовидан ўтган усулларга таяниб, сув чиқариш ва суғориш самарадорлигини ошириш, чангланишни камайтириш ҳамда шаҳар атроф-муҳитининг экологик ҳолатини яхшилашдан иборат.
Маълум қилинишича, 2026 йил баҳорида бошланиши режалаштирилган мазкур лойиҳа пойтахт инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган тизимли ишлардан бири бўлади.

👍53🔥37🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига амалий ташриф билан боради.
Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиши режалаштирилган.
Шунингдек, президент вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат ҳамда ижтимоий соҳа ривожи билан танишади. Ташриф давомида қатор муҳим лойиҳаларнинг бориши ҳам кўздан кечирилиши кутилмоқда.

👍101🔥72🤔1
❗️Экологик рейдлар бошланди
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти атрофидаги иссиқхоналарда жиддий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти атрофидаги иссиқхоналарда жиддий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2🔥1
Тошкентнинг барча туманларида «Сояли сайр кўчалари» ташкил этилади
Тошкент шаҳрининг барча туманларида «Сояли сайр кўчалари» ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология қўмитаси, Фанлар академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда шаҳарда «яшиллик» даражаси паст бўлган кўчалар танлаб олинади.
Маълум қилинишича, узунлиги 5 километрдан кам бўлмаган, кўкаламзорлаштиришга муҳтож ҳудудлар асосида махсус «Сояли сайр кўчалари» ташкил этилади. Ушбу лойиҳа аҳоли учун қулай ва салқин пиёдалар ҳудудини яратиш, шаҳар экологик муҳитини яхшилашга қаратилган.

🔥4🤔2🤷♂1👍1
Президент фармонига мувофиқ Тошкентда экологик назорат ва микроиқлимни яхшилаш бўйича кенг кўламли чоралар белгиланди
Фармонда Тошкент шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.
Ушбу чора-тадбирлар Тошкент шаҳрида экологик ҳолатни яхшилаш, ҳаво сифати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фармонда Тошкент шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.
— Хусусан, пойтахтдаги қурилиш майдонлари устидан назорат кучайтирилади. Бир ҳафта ичида майдони 500 м² ва ундан катта бўлган ҳудудларда комплекс текширувлар ўтказилиб, уларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани, сув пуркагичлар ўрнатилгани, кириш-чиқиш йўлларида автотранспорт ғилдиракларини ювиш учун ҳавзалар мавжудлиги ҳамда қурилиш материаллари брезент ёки ПВХ қоплама билан ёпилган ҳолда ташилаётгани назорат қилинади. Чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик бўйича талаблар қатъий кузатувга олинади.
— Катта қурилиш майдонларида мониторинг станциялари ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва уларни Экология қўмитаси тизимига улаш қурилиш ишларини давом эттиришнинг асосий шарти сифатида қайд этилди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари ҳам кўрилади.
— Пойтахтда микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида йирик лойиҳалар амалга оширилади. Уч ой муддатда шаҳарнинг тўрт йўналиши бўйлаб камида учтадан сунъий кўл ва сув ҳавзаси барпо этилади. Икки ҳафта ичида эса Тошкентдаги фавворалар сонини камида икки бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, тақдим этилади.
— Иссиқхоналар фаолияти устидан назорат кескин кучайтирилади. Бир ҳафта давомида иссиқхоналарни табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилади. 200 м²дан ортиқ иссиқхоналарда экологик талабларни бузганлик учун жарималар оширилади, ёқилғи ёқиш ҳолатларида эса объектларни давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик чоралари жорий этилади.
— Шунингдек, 2025 йил охиригача атмосфера ҳавосини назорат қилиш тизими тўлиқ модернизация қилинади. 347 та автоматлаштирилган станция харид қилиниб, “Air Monitoring Tashkent” тизими Экология қўмитаси бошқарувига ўтказилади ва умуммиллий “Air Monitoring Uzbekistan” платформасига интеграция қилинади. Гидрометеорология хизмати ҳамда “Замин” фонди ўрнатган постлар ҳам ягона мониторинг тизимига уланади.
Ушбу чора-тадбирлар Тошкент шаҳрида экологик ҳолатни яхшилаш, ҳаво сифати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🤔3🔥1
Қурилиш учун ажратилган майдонлар комплекс текширувдан ўтказилади
Фармонга кўра, махсус комиссия Тошкент шаҳрида қурилиш учун ажратилган 500 м2 ва ундан ортиқ майдонларда қуйидаги талаблар асосида комплекс текширувни амалга оширади:
🔹 умумий майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани;
🔹 сув пуркагичлар ўрнатилгани;
🔹 кириш-чиқиш йўлакларида автотранспортлар ғилдиракларини ювиш ҳовузларининг барпо этилгани.
🔹 қурилиш материаллари ва маиший чиқиндиларни ташишда транспортларнинг брезент ёки ПВХ қопламали материаллардан тайёрланган тент билан ёпилган тарзда ҳаракатланиши.
Шунингдек, майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади.
Шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади. Бунда:
🔹 ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади;
🔹 кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади.