EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш лойиҳаси ишга туширилди

“Ўзбекистонда давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш лойиҳаси” расман ишга туширилди. Мазкур пилот дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Бугун Корея давлат бошқаруви институти (KIPA) делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи доирасида лойиҳани ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг асосий мақсади давлат хизмати самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат хизматчиларида касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш орқали уларнинг малакаларини юксалтиришдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати катта инспектори, катта сержант Вахобжон Мўминовнинг ёрқин хотирасига бағишланади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
Трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Инсон аъзоларини трансплантация қилиш ҳақида реципиентлар ва донорларга тиббий хулосалар бериш бўйича низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3706, 21.11.2025 й.).

Мазкур Низомда реципиент ва донорларни тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларида 3 ой ичида тиббий текширувлардан ўтиши керак.

Тиббий текширув хулосаларига кўра трансплантация амалиётига рухсат бериш фақат Ҳукуматнинг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасаларининг тиббий консилиуми томонидан амалга оширилади.

Тиббий консилиум реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги, донорга эса трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисида тиббий хулосани беради ёки беришни рад этади.

Трансплантация амалиёти инсоннинг кўриш, нутқ, эшитиш қобилиятининг йўқолиши ёки руҳиятнинг бузилиши, меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиқ барқарор йўқолишига сабаб бўладиган тарзда зиён етказишига олиб келса реципиент ва донорга тиббий хулосани бериш рад этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Комил Алламжонов Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-ваколатли вакил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттириши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥37👎2🤔1
Давлат улуши мавжуд банкларда матбуот котиби лавозими тугатилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги фармойишига асосан, давлат корхоналари, хусусан, банклар ҳам аутсорсинг тизимига ўтилади.

Шунга кўра, банклардаги матбуот хизмати (маркетинг, реклама, жамоатчилик билан алоқалар) хизмати хусусий секторга берилади.

Хусусийлаштириладиган қатор функциялар қаторига, шунингдек, тозалаш, хавфсизлик, овқатланиш, автотранспорт, техник хизмат, IT қўллаб-қувватлаш, бухгалтерия, юридик хизмат кабилар ҳам киритилган.

Маълумот учун, бу ўзгаришлар фақат давлат улуши мавжуд банкларга киритилади. Масалан, Асакабанк (99,07%), “Микрокредитбанк” (давлат улуши 70.84%) ҳамда Миллий банк (59,3 %).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистон дипломлари 38 та мамлакатда расман тан олинади

Ўзбекистон Марказий Осиёда илк бор ЮНЕСКОнинг “Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция”сини ратификация қилди. Натижада мамлакатда олинган дипломлар Япония, Корея, Буюк Британия, Франция, Австралия ва бошқа 38 та давлатда тўғридан-тўғри тан олинади.

Қайд этилишича, конвенцияга аъзо бўлмаган Россия, Тожикистон ва Қирғизистон дипломлари амалдаги тан олиш тартиби асосида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон уч ой ичида конвенциянинг тўлақонли аъзосига айланади. Бу эса талабалар, ёш мутахассислар ва илмий ходимлар учун халқаро миқёсда янги имкониятлар яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғча тарбиячилари яна трендда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи болаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ҳақида нотўғри маълумот бергани акс этган. Унга кўра, байроқдаги 12 та юлдуз гўёки 12 та давлатимиз борлигидан далолат беради, деган иддао айтилган.

Тарбиячи шу билан чекланмай, “13-қўшимча вилоятимиз номи Қирғизистон”, деб болаларга мутлақо асоссиз маълумот тақдим этгани видеода ёзиб олинган.

Афсуски, болалар айнан шундай “билимли” ва олий тоифали мутахассислардан дарс олаётган бир пайтда, келажак авлод таълим сифати ҳақидаги хавотирлар асоссиз эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍5😢3🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев онкологик касалликлар кўпайишини турмуш тарзи билан боғлади

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аёллар орасида онкологик касалликлар сони ортиб бораётгани ҳақида фикр билдириб, бу ҳолатга сабаблардан бири сифатида тандирда нон ёпиш каби анъанавий одатларнинг камайишини қайд этди.

Унинг таъкидлашича, жисмоний фаолликнинг пасайиши ва ҳаракатсиз турмуш тарзи саломатликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Хоким бу борада шундай деди:
«Тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди. Сабаби тандирнинг олдига борганда организм қизийди, кейин қон икки баробар тез айланаркан организмда. Шунинг тезлигида қон томирларни тозалаб ташларкан».


Мирзаевнинг сўзларига кўра, хорижий мутахассислар томонидан олиб борилган таҳлилларда ҳам камҳаракатлик онкологик касалликлар омиллари орасида илк ўринларда қайд этилган. Шу нуқтаи назардан, у миллий анъаналарга қайтиш ва фаол ҳаёт тарзини сақлаш муҳим эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3😢3🤷‍♂1
Суд тизимида кескин ўзгаришлар: рақамлаштириш, аёл судьялар ва янги ҳимоя кафолатлари

Президент томонидан “Суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармон имзоланди. Унга кўра, суд ҳокимиятини рақамлаштириш, судьялар мустақиллигини мустаҳкамлаш ва шаффофликни оширишга қаратилган қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

Фармонда суд жараёнларига рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш назарда тутилган. Электрон овоз бериш, рақамли протоколлар ва сунъий интеллект орқали судьялар фаолиятини баҳолаш тизими қарор қабул қилишда очиқликни таъминлаши кутилмоқда.

Шунингдек, аёл судьялар улушини камида 30 фоизга етказиш режалаштирилган. Одил судлов академиясига қабулда хотин-қизлар учун алоҳида квота жорий этилади.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ҳам такомиллаштирилиб, уларга ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланмоқда. Янгича жазо тури сифатида қуйи лавозимга ўтказиш амалиёти киритилмоқда.

Беш йилдан ортиқ тажрибага эга судьяларга Одил судлов академиясида дарс бериш ва кейин яна ўз лавозимига қайтиш имконияти яратилади.

Мазкур ислоҳотлар суд-ҳуқуқ тизимини янада замонавий, мувозанатли ва одил қилишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥12👎3🤔1😢1
Пойтахт экологияси назоратга олинди: ҳаво ифлосланиши бўйича шошилинч қарорлар тайёрланмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда сўнгги кунларда ҳаво ифлосланиши даражаси хавотирли экани ва бу ҳолат тезкор ҳамда мувофиқлаштирилган чораларни талаб қилиши таъкидланди.

Йиғилишда масъул идоралар раҳбарлари атмосфера ҳавосининг жорий ҳолати, аҳоли мурожаатлари ва жамоатчилик таклифлари юзасидан ахборот берди. Ифлосланишга сабаб бўлаётган омиллар ҳамда унинг инсон саломатлигига таъсирини камайтириш чоралари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева ҳозирги вазиятга таъсир кўрсатувчи тизимли чора-тадбирларни, шу жумладан экологик назоратни кучайтириш, ҳаво ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини чеклаш, қурилиш стандартларини қатъийлаштириш, шаҳарни кенг миқёсда кўкаламзорлаштириш ва замонавий мониторинг тизимини жорий этишни илгари сурди.

Ушбу чоралар яқин кунларда давлат раҳбарига тақдим этиладиган президент фармони лойиҳаси асосига айлантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥21🤷‍♂4👎2😢1
Алишер Усмонов Яккасаройда электр энергиясини тақсимловчи пункт фаолиятини ўрганди. Бу қанчалик тўғри?

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Алишер Усманов Яккасарой туманида ўрганиш ишларини амалга оширган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Усмонов туман прокурори Бекзод Шамшиев, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Нурбек Шамсиев ҳамда тегишли идоралар масъуллари билан бирга электр энергиясини тақсимловчи пункт фаолиятини ўрганган.

Таъкидланишича, ўрганиш жараёнида аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, тармоқда барқарорликни таъминлаш ва мавжуд инфратузилманинг ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишлар билан батафсил таништирилган.

Жамоатчиликда ушбу хабардан сўнг Олий суд раиси ўринбосари мамлакатда электр энергияси барқарорлигини оширишга хизмат қилишга қаратилган қадамни ташлагани ҳақида тафаккур пайдо бўлмоқда. Сизнингча бу қанчалик тўғри?

Facebook I YouTube I Instagram
👎20🤔3😢2