EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Жиззахда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар фуқаро ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 08:10 лар атрофида Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи D-050 “Жиззах – Ғаллаорол” автомобиль йўлининг 34-километрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 1998 йилда туғилган, Бахмал туманида яшовчи ҳайдовчи "Матиз" русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтда олдинда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан. Оқибатда у қарши томондан келаётган, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

ЙҲХ натижасида Матиз ҳайдовчиси ҳамда унда бўлган икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Бўзатов туманига прокурор тайинланди

Аширбаев Жанибек Аминбаевич Бўзатов тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Маълум қилинишича, Ж.Аширбаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори лавозимида фаолият юритиб келган.

Янги тайинлов прокуратура органларида амалга оширилаётган кадрлар сиёсати доирасида амалга оширилгани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Давлат компаниялари энди фақат президент рухсати бўлсагина ҳомийлик билан шуғулланади

Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, “UzAssets” АЖ бошқарувидаги стратегик йирик давлат корхоналарининг 2026 йилги бизнес-режалари 2 ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқилади. 2026 йил 1 мартдан бошлаб мазкур корхоналарда молиявий режалаштириш, харидлар, шартномалар ижроси, ғазначилик тўловлари, савдо операциялари ва комплаенс назоратини қамраб олувчи “Ягона ғазначилик” ахборот тизими жорий этилиб, барча даромад ва харажатлар марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, молиявий ва ишлаб чиқариш оқимларини онлайн таҳлил қилиш ҳамда бизнес-режа ижросини назорат қилувчи “Молиявий модел” дастури ишга туширилади. Ёрдамчи хизматларни марказлаштириш мақсадида Shared Service Centers фаолияти йўлга қўйилади. Бизнес жараёнларини автоматлаштириш учун божхона, солиқ, давлат харидлари тизимлари, банклар ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинади.

“Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”,

– дейилади фармойишнинг 9-бандида.

Маълумот учун, UzAssets портфелига НКМК, ОКМК, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекистон темир йўллари”, UzAuto Motors, “Ўзкимёсаноат”, Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports, “Ўзбектелеком” ва бошқа йирик давлат корхоналари ҳамда давлат банклари киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш лойиҳаси ишга туширилди

“Ўзбекистонда давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш лойиҳаси” расман ишга туширилди. Мазкур пилот дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Бугун Корея давлат бошқаруви институти (KIPA) делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи доирасида лойиҳани ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг асосий мақсади давлат хизмати самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат хизматчиларида касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш орқали уларнинг малакаларини юксалтиришдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати катта инспектори, катта сержант Вахобжон Мўминовнинг ёрқин хотирасига бағишланади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
Трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Инсон аъзоларини трансплантация қилиш ҳақида реципиентлар ва донорларга тиббий хулосалар бериш бўйича низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3706, 21.11.2025 й.).

Мазкур Низомда реципиент ва донорларни тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларида 3 ой ичида тиббий текширувлардан ўтиши керак.

Тиббий текширув хулосаларига кўра трансплантация амалиётига рухсат бериш фақат Ҳукуматнинг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасаларининг тиббий консилиуми томонидан амалга оширилади.

Тиббий консилиум реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги, донорга эса трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисида тиббий хулосани беради ёки беришни рад этади.

Трансплантация амалиёти инсоннинг кўриш, нутқ, эшитиш қобилиятининг йўқолиши ёки руҳиятнинг бузилиши, меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиқ барқарор йўқолишига сабаб бўладиган тарзда зиён етказишига олиб келса реципиент ва донорга тиббий хулосани бериш рад этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Комил Алламжонов Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-ваколатли вакил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттириши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥37👎2🤔1
Давлат улуши мавжуд банкларда матбуот котиби лавозими тугатилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги фармойишига асосан, давлат корхоналари, хусусан, банклар ҳам аутсорсинг тизимига ўтилади.

Шунга кўра, банклардаги матбуот хизмати (маркетинг, реклама, жамоатчилик билан алоқалар) хизмати хусусий секторга берилади.

Хусусийлаштириладиган қатор функциялар қаторига, шунингдек, тозалаш, хавфсизлик, овқатланиш, автотранспорт, техник хизмат, IT қўллаб-қувватлаш, бухгалтерия, юридик хизмат кабилар ҳам киритилган.

Маълумот учун, бу ўзгаришлар фақат давлат улуши мавжуд банкларга киритилади. Масалан, Асакабанк (99,07%), “Микрокредитбанк” (давлат улуши 70.84%) ҳамда Миллий банк (59,3 %).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистон дипломлари 38 та мамлакатда расман тан олинади

Ўзбекистон Марказий Осиёда илк бор ЮНЕСКОнинг “Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция”сини ратификация қилди. Натижада мамлакатда олинган дипломлар Япония, Корея, Буюк Британия, Франция, Австралия ва бошқа 38 та давлатда тўғридан-тўғри тан олинади.

Қайд этилишича, конвенцияга аъзо бўлмаган Россия, Тожикистон ва Қирғизистон дипломлари амалдаги тан олиш тартиби асосида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон уч ой ичида конвенциянинг тўлақонли аъзосига айланади. Бу эса талабалар, ёш мутахассислар ва илмий ходимлар учун халқаро миқёсда янги имкониятлар яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғча тарбиячилари яна трендда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи болаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ҳақида нотўғри маълумот бергани акс этган. Унга кўра, байроқдаги 12 та юлдуз гўёки 12 та давлатимиз борлигидан далолат беради, деган иддао айтилган.

Тарбиячи шу билан чекланмай, “13-қўшимча вилоятимиз номи Қирғизистон”, деб болаларга мутлақо асоссиз маълумот тақдим этгани видеода ёзиб олинган.

Афсуски, болалар айнан шундай “билимли” ва олий тоифали мутахассислардан дарс олаётган бир пайтда, келажак авлод таълим сифати ҳақидаги хавотирлар асоссиз эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍5😢3🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев онкологик касалликлар кўпайишини турмуш тарзи билан боғлади

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аёллар орасида онкологик касалликлар сони ортиб бораётгани ҳақида фикр билдириб, бу ҳолатга сабаблардан бири сифатида тандирда нон ёпиш каби анъанавий одатларнинг камайишини қайд этди.

Унинг таъкидлашича, жисмоний фаолликнинг пасайиши ва ҳаракатсиз турмуш тарзи саломатликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Хоким бу борада шундай деди:
«Тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди. Сабаби тандирнинг олдига борганда организм қизийди, кейин қон икки баробар тез айланаркан организмда. Шунинг тезлигида қон томирларни тозалаб ташларкан».


Мирзаевнинг сўзларига кўра, хорижий мутахассислар томонидан олиб борилган таҳлилларда ҳам камҳаракатлик онкологик касалликлар омиллари орасида илк ўринларда қайд этилган. Шу нуқтаи назардан, у миллий анъаналарга қайтиш ва фаол ҳаёт тарзини сақлаш муҳим эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3😢3🤷‍♂1