EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Нефтчи» чемпион бўлган ўйинда мухлислар калтакланди. ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди

Фарғона ИИБ «Нефтчи» ва «Қизилқум» жамоалари ўйини олдидан стадион кириш эшикларидан бирида содир бўлган тартибсизлик юзасидан расмий ахборот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Нефтчи» – «Қизилқум» футбол ўйини бошланишидан аввал, стадионнинг 2-сон назорат ўтиш жойида фуқаролар тартиб билан ҳудудига киритилаётган вақтда, бир нечта чиптасиз шахслар стадионга ноқонуний киришга уриниб, темир тўсиқларни олиб ташлаб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасликка ҳаракат қилишган.

Жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимларнинг тезкор ва қатъий чоралари натижасида тартиббузарларнинг ҳаракатига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур тартибсизликни уюштиришда гумонланган барча фуқароларнинг шахси аниқланган бўлиб, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маймун бизнесига алданганлар…

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида “System Metall Stroy”нинг “Prestige” лойиҳасидан норози одамлар бир қатор оммавий ахборот воситалари хусусан, Effect.uz орқали Давлат раҳбарига мурожаат йўллашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзметкомбинатда муҳим лойиҳалар амалга оширилди

“Яшил макон” умумхалқ ташаббуси доирасида Ўзметкомбинатнинг Футбол академияси ҳудудида кенг кўламли дарахт экиш акцияси ўтказилди. Тадбир давомида 200 туп дарахт экилди, шу билан бирга корхона ҳудуди бўйлаб 10 минг туп кўчат экиш жараёни олиб борилди.

Шу куни Ўзметкомбинат АЖ Россиянинг Перм миллий тадқиқот политехника университети (PNIPU) билан ҳамкорликка оид Меморандумни имзолади. Ушбу шериклик таълим, илмий изланишлар ва инновациялар йўналишида узоқ муддатли лойиҳаларни ўз ичига олади.

Меморандум доирасида 500 та махсус грант ажратилиши белгиланган бўлиб, улар орқали корхона ходимлари PNIPU'да масофавий таълим олиш имкониятига эга бўлади. Дастур бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларини қамраб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда бошқарув сервис компанияларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Чирчиқ шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг фаолиятини ўрганиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева. Доха | 21- 22.11.2025

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👎3👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тошкентда собиқ депутат, “DNA Motors” автосалони раҳбари – Наргис Саидназирханова қамоққа олинди Аввалроқ Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгаши депутати лавозимида ишлаган Наргис Саидназирханова ЖКнинг 168-моддаси яъни фирибгарликда гумонланиб қамоққа…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Собиқ депутат, “DNA Motors” раҳбари – Наргис Саидназирханова қамоққа олинди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгаши депутати лавозимида ишлаган Наргис Саидназирханова ЖКнинг 168-моддаси, яъни фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди.

У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, пул маблағларини қўлга киритган.

Шунингдек, у бир қанча мижозларга Хитойдан электромобиль олиб келиб беришни ваъда қилиб, ишончига кирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥4
Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишни ваъда қилган Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, судья ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур масалани ҳал қилиб беришини айтиб, фуқаролардан 15 000 АҚШ доллари талаб қилган. Ишни тезлаштириш мақсадида у олдиндан 4 100 АҚШ долларини “аванс” сифатида олган.

Бироқ, ваъдаси бажарилмагани сабабли, судья олган пул маблағининг бир қисмини қайтариш вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Пойтахтда автотураргоҳлар фаолияти юзасидан ўрганишлар бошланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, бироқ битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхона аниқланди. Улар устун музокара кучи эга субъектлар сифатида эътироф этилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган автотураргоҳ операторларининг ҳам устун музокара кучини эътироф этиш масаласи юзасидан тегишли ўрганиш ишлари бошлангани маълум қилинди. Ҳозирда мазкур соҳада рақобат муҳити ва хизмат кўрсатиш шартларига таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлил қилинмоқда.

Маълумот учун, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлиш ҳолати устун музокара кучи сифатида баҳоланади.

Қўшимча маълумотлар қўмита расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Трансплантация учун тиббий хулоса бериш тартиби тасдиқланди

Адлия вазирлиги реципиентлар ва донорларга трансплантация учун тиббий хулоса бериш тартибини белгилайдиган Низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Низомга кўра, реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларида 3 ой мобайнида комплекс тиббий текширувдан ўтади. Трансплантацияга рухсат бериш Ҳукуматнинг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида белгилаб қўйилган давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббий консилиум томонидан амалга оширилади.

Консилиум реципиентнинг трансплантацияга эҳтиёжини, донорнинг эса амалиётни ўташга лаёқатли ёки лаёқатсиз эканини белгилайди ҳамда тегишли қарор қабул қилади.

Шу билан бирга, агар амалиёт кўриш, нутқ ёки эшитиш қобилиятининг йўқолиши, руҳий бузилиш ёки меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиқ йўқолиши хавфини келтириб чиқарса, тиббий хулоса бериш рад этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
«Toshkent-AERO» ИБК тезкор ходимлари 490 грамм гашиш моддасини фош қилди

«Toshkent-AERO» ИБК тезкор ходимлари томонидан 490 грамм оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик моддалари мавжуд курьерлик жўнатмаси фош этилди.

Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳужжатларда косметика воситалари ва ширинликлар бўлиши кўрсатилган 1 дона қоғоз қути ичида оғирлиги 490 грамм «гашиш» мавжуд жўнатмани қабул қилиб олганида, почта бўлимида тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, мазкур жўнатмани қабул қилиши керак бўлган 2-фарқаро ҳам қўлга олинди. Унинг яшаш хонадонидан гиёҳвандлик моддаларини «закладка» усулида жойлаштириш мақсадида қўлланадиган магнит тошлар, электрон тарозилар, изоленталар ва бошқа буюмлар топилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЙҲҚ талаби: очиқ платформадги юклар ёпилган бўлиши шарт

Йўлларни ифлослантиришнинг олдини олиш мақсадида ҳудудларда ЙҲХБ ва Экология қўмитаси томонидан назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларининг 162-бандига кўра мувофиқ:

автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса юк ташишга йўл қўйилиши белгиланган.

Барча ҳайдовчилардан юк ташишда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда судья пора билан қўлга тушди

ДХХ маълумотига кўра, у икки фуқарони Жанубий Кореяга ишга юбориб беришни ваъда қилиб, 15 минг доллар талаб қилган ва 4 100 доллар олган. Въадасини бажара олмагач, пулнинг бир қисмини қайтариш пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Судьяга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик), 28-моддаси (ижрочи/шуъба иштирокчиси), 211-моддаси 2-қисми “б” банди (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уй-жой харид қилишда фирибгарлар ёки сохта қурувчиларга алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Батафсил видеороликда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
❗️ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади

Адлия вазирлиги Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025 й.).
Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

▪️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;

▪️тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистондаги Австралия компанияси атрофидаги танқидларга изоҳ берилди

Австралиялик фуқаронинг Effect.uz таҳририятига йўллаган мурожаатида юртимизда фаолият юритаётган X CONNECTION MEDIA PTY LTD компанияси ҳақидаги айрим танқид ва иддаоларга ойдинлик киритилди.

👉
https://effect.uz/6664

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
❗️Ўзбекистон глобал таълим конвенциясига қўшилди

Ўзбекистон “Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция”ни ратификация қилди. (Париж, 2019). Эндиликда, унга аъзо давлатларда берилган дипломлар адолатли тарзда тан олинади.

Тан олиш миллий қонунчилик асосида амалга оширилади ва таълим стандартлари ўртасида кескин фарқ бўлса, рад этилиши мумкин.

Ҳозирда 38 та давлат Конвенция аъзоси, Ўзбекистон эса Марказий Осиёда илк қўшилган давлат.

Конвенция фақат аъзо давлатлар ўртасидаги дипломларни тан олиш механизмларига қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш камайди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида 865,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган — ўтган йилга нисбатан 6,7% кўп.

Газ: 35,5 млрд куб метр қазиб олинди — 2023 йилга нисбатан 3,5 млрд куб м, 2024 йилга нисбатан 1,8 млрд куб м кам.
Бензин: 974,7 минг тонна ишлаб чиқарилди — 2023 йилга қараганда 131,5 минг т, 2024 йилга нисбатан 118,7 минг т кам.
Нефт: 547,3 минг тонна — ўтган йилдан 54,7 минг тоннага камайган.

Бир вақтнинг ўзида дизел (978,1 минг т) ва кўмир (6,5 млн т) ишлаб чиқариш ўсган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш 69,2 млрд киловат соатни ташкил этди — 2024 йилга нисбатан 3,8% кўп.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қурилиш майдонларида чангланишнинг олдини олиш ишлари давом этмоқда

Тошкент шаҳрида қурилиш майдонларида чанг кўтарилишининг олдини олиш бўйича назорат ишлари изчил давом этмоқда. Бу борада Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан ҳар куни назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Қурилиш жараёнларида белгиланган тартибда майдонларга сув сепиш, хавфсизлик меъёрларига риоя этилишини текшириш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу ишлар шаҳар аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилгани қайд этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 7 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23 ноябрь куни Учкўприк тумани, Меҳнатобод маҳалласи ҳудудидa 7 машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қалин туман шароитида оралиқ масофа сақланмагани сабаб Lacetti-2, Lacetti, DAF HOWO, Hyundai Porter каби 7 та юк ва енгил автомобиль ўзаро тўқнашган.

Ҳодиса бўйича туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди.

Ички ишлар органлари ҳайдовчиларни туманли ва кўриш масофаси чекланган шароитда тезликни оширмасликка ва оралиқ масофани қатъий сақлашга чақиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1🤔1
Жиззахда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар фуқаро ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 08:10 лар атрофида Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи D-050 “Жиззах – Ғаллаорол” автомобиль йўлининг 34-километрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 1998 йилда туғилган, Бахмал туманида яшовчи ҳайдовчи "Матиз" русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтда олдинда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан. Оқибатда у қарши томондан келаётган, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

ЙҲХ натижасида Матиз ҳайдовчиси ҳамда унда бўлган икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Бўзатов туманига прокурор тайинланди

Аширбаев Жанибек Аминбаевич Бўзатов тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Маълум қилинишича, Ж.Аширбаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори лавозимида фаолият юритиб келган.

Янги тайинлов прокуратура органларида амалга оширилаётган кадрлар сиёсати доирасида амалга оширилгани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1