EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева Доҳадаги нуфузли кинофестивалда иштирок этди

Доҳада ўтаётган халқаро нуфузли кинофестивальда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.

Фестиваль мустақил ва муаллифлик киноси учун муҳим платформа ҳисобланиб, жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган режиссёрларни бир жойга тўплади. Айниқса, ёш киноижодкорлар ҳамда маҳаллий муаллифлар учун ташкил этилган махсус бўлимлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Саида Мирзиёева ўз чиқишида замонавий кино нафақат санъат тури, балки жамиятдаги долзарб масалаларни англаш ва муҳокама қилишда муҳим восита эканини таъкидлади.

Фестиваль доирасида ижодий учрашувлар, фильм намойишлари ва профессионал мулоқотлар ўтказилиб, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥56😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ONIX ЙПХ ходимини хизмат вақтида босиб кетган, инспектор ҳалок бўлди

Давлатобод туманида ЙПХ ходими хизмат вазифасини бажариш жараёнида ҳалок бўлди.

Марҳум Вахобжон Мўминов 2007 йилдан буён ички ишлар тизимида фидокорона хизмат қилиб келган. Унинг ортида турмуш ўртоғи, икки қизи ва бир ўғли қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Безруковнинг ҳаракати Ўзбекистонда норозилик келтириб чиқарди

Бригада сериали орқали ўзбек сегментига машҳур бўлган актёр Саша Белый роли билан танилган Сергей Безруков Тошкентга сафари ҳақида гапирар экан, ўзбекнинг нутқини тақлид қилгани ва совға қилинган гулларни “реквизит”га айлантириб, тунда қабристонга олиб боргани катта танқидга сабаб бўлди.

Кўпчилик бунни масхара ва ҳурматсизлик деб баҳолади. Журналистика университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам: “Бу — ҳурматсизлик. Ўзбекистон сизнинг шоўингиз учун фон эмас”, дея кескин эътироз билдирди. Бу ҳолат шуни кўрсатдики, бизнинг меҳмондо‘стлигимиз ҳамма учун эмас — фақат қадрлайдиган меҳмонлар учун бўлиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥3
Экологик вазиятни яхшилаш бўйича янги чоралар: 1 декабрдан АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади

Мамлакатдаги оғир экологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, президентнинг 18 ноябрдаги қарорига асосан 1 декабрдан АИ-80 бензинининг АЁҚШларда сотилиши қатъий назорат остида чекланади.

Шунингдек, қарор доирасида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган:

республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;

қурилиш объектларида ишлар бошланишидан олдин фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;

Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;

пойтахт ва атроф ҳудудлардаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;

биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлиги ҳисобга олинади;

дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик бўйича қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.

Мазкур чоралар орқали республикада экологик вазиятни босқичма-босқич яхшилаш ҳамда уни доимий назорат қилиш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥18🤷‍♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳкумлар манзил колонияда ойига қанча даромад топади?

21 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятига бағишланган пресс-тур ўтказилди. Журналистлар Зангиота туманида жойлашган департаментга қарашли 42-сон манзил колониясидаги шароитлар ва иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Колонияда маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар, меҳнат ва таълим имкониятлари, шунингдек, уларнинг қайта ижтимоийлашувига қаратилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, жазони ўтаётган маҳкумлар чорвачилик, иссиқхоначилик, деҳқончилик ва асаларичилик каби йўналишларда меҳнат қилади. Улар етиштирган маҳсулотлар орқали даромад топади ва ҳалол меҳнати ҳисобидан оилаларига молиявий ёрдам бериш имконига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши очиқ учрашув

20 ноябрь куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Семинарда электрон тендерлар, рейтинг тизимлари ва коммунал хизматларда жорий этилган янги платформалар орқали инсон омилини камайтириш ҳамда очиқликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, соҳадаги 120 та жараёнда коррупция хавфларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чоралар ҳам тақдим этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар вазирликнинг “Янги Тошкент” ҳудудидаги янги биноси билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2
Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлиги янги даражага — стратегик инвестиция кенгаши ташкил этилди

Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги геосиёсий ҳамкорлик янги архитектураси шаклланмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар муҳим стратегик босқичга кириб, ишбилармонлик ҳамда инвестиция йўналишида аниқ механизмлар яратилаётир.

Яқинда Америка-Ўзбекистон Ишбилармонлик ва Инвестиция кенгаши тузилди. Бу кенгаш икки томонлама муносабатларни фақат келишувлар даражасидан чиқариб, юқори даражали бошқарув билан таъминлайди. АҚШ томонидан кенгашга раисликкини президент Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор қабул қилди. Ўзбекистон томонидан эса кенгашни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошқаришга чақирилди.

Ушбу жараён икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги форматга ўтказишга хизмат қилади. Масалан, АҚШ технологиялари ва инвестициялари орқали Ўзбекистон иқтисодиётида рақамли трансформацияни чуқурлаштириш режалаштирилган. Бу кенгаш орқали икки томонлама лойиҳаларни молиялаштириш, маҳаллий бизнесни қўллаб-қувватлаш ва барқарор иқтисодий ўсиш учун стратегик йўналишлар белгиланади.

Савдо-иқтисодий соҳадаги ушбу янги механизм икки мамлакат орасидаги ишончни мустаҳкамлайди ва геосиёсий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Президент Мирзиёев томонидан бошлаб берилган АҚШ сафари ҳам мазкур натижаларга йўл очди — Америка инвестициялари ва технологиялари Ўзбекистонга кириб, мамлакатнинг рақамли ва инфратузилма салоҳиятини янги босқичга кўтариш имкониятини беради.

Бундай муваффақиятли қадамлар икки мамлакат учун ҳам стратегик аҳамиятга эга: Ўзбекистон ўз иқтисодий ўсишини рағбатлантирса, АҚШ эса Марказий Осиёдаги таъсирини кенгайтириш орқали геосиёсий аҳамиятини мустаҳкамлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥31🤔1😢1
Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида

Ўзбекистон террорчилик хавфи даражаси бўйича дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилди. Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинган 2025 йилги “Глобал терроризм индекси”га кўра, мамлакат мазкур рўйхатда 90-поғонани эгаллади.

Маълумотларга кўра, хавфсизлик даражаси жиҳатидан Ўзбекистон бир қатор ривожланган ғарб давлатларини, жумладан АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия ва Испанияни ортда қолдирган. Шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, БАА ҳамда Тожикистон ҳам Ўзбекистондан паст ўринларда қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон 100-поғона атрофида жой олгани маълум қилинди.

Экспертлар бу натижани мамлакатда хавфсизликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар самараси сифатида баҳоламоқда. Ўзбекистоннинг мазкур индексда юқори ўринни эгаллаши халқаро майдонда ҳам мамлакат имижини янада мустаҳкамламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шаҳрида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Йўл-транспорт ҳодисасида ўт ўчириш машинаси ҳам иштирок этганлиги кўриниб турибди

Қурбон бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангорда якшанба куни айрим ташкилот ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилгани айтилмоқда

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги айрим давлат ташкилотлари ходимлари якшанба куни мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, ходимлар белгиланган дам олиш кунига қарамасдан, ободонлаштириш ва ҳудуд тозалаш ишларига чиқарилган.

Ходимлар бу ҳолат меҳнат қонунчилиги нормаларига зид эканини таъкидлаб, дам олиш кунлари фақат ихтиёрий асосда жалб этилиши лозимлигини билдиришган.

Мазкур ҳолат бўйича мутасадди ташкилотлар муносабати кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢2
Россияда мигрант болаларнинг 80 фоиздан ортиғи мактабга қабул қилинмади — тест ва ҳужжат талаби сабаб

Россияда мигрант оилаларга мансуб болаларнинг аксар қисми мактабга қабул қилинмагани маълум бўлди. Рус тили бўйича мажбурий тест жорий этилгандан кейин ариза берган болаларнинг фақат 19 фоизи таълим муассасаларига қабул қилинган.

РИА «Новости» хабар беришича, Рособрнадзор раҳбари Анзор Музаев маълумотларига кўра, тестда иштирок этган 5940 нафар боладан 2964 нафари уни муваффақиятли топширган. Бу кўрсаткич тест топширганлар орасида қарийб 50 фоизни, умумий ариза берганлар сонига нисбатан эса 12,6 фоизни ташкил этган.

Маълум қилинишича, хорижлик оилалар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун рус тилидан мажбурий синовлар 2025 йил апрель ойидан бошлаб амалга киритилган. Тест саволлари бола қайси синфга қабул қилинишига қараб фарқ қилади.

Шунингдек, амалдаги қонун нормалари сабаб айрим ҳолатларда рус тили она тили бўлган хорижлик болалар ҳам мазкур талаблар доирасига тушиб қолмоқда. Бу эса жамоатчилик орасида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Тошкентдан Чорвоққа олиб борадиган йўл қисқартирилади

Тошкентдан Чорвоқ йўналиши бўйича янги пулли автомобиль йўли қурилиши режалаштирилмоқда. Унинг умумий узунлиги 56 километр бўлиши кутилмоқда. Бу эса ҳозирда мавжуд 82 километрли йўлга нисбатан анча қисқа ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, янги йўл сайёҳлар ва йўловчилар учун Чорвоққа “тез ва муаммосиз” етиб бориш имконини яратади. Лойиҳа доирасида замонавий йўл инфратузилмаси барпо этилиши режалаштирилган.

Янги трассанинг ишга туширилиши натижасида ҳаракат вақти қисқариши ва ҳудуднинг туристик жозибадорлиги янада ошиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Қийин аҳволда қолган қарздорлар учун кредит тўловларига енгилликлар жорий этилади

Марказий банк қарорига мувофиқ, молиявий қийинчиликка дуч келган, мураккаб ҳаётий вазиятда қолган ёки форс-мажор ҳолатлар туфайли кредит мажбуриятларини бажара олмаётган истеъмолчиларга банклар томонидан енгилликлар берилиши шарт.

Эндиликда ҳар бир банк ўз расмий веб-сайтида кредитларни қайта кўриб чиқиш бўйича аниқ тартиб ва шартларни жойлаштириши лозим. Хусусан, кредит тўловини кечиктириш, муддатни узайтириш ва фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш каби реструктуризация турлари, ариза қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёни, талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда қарор қабул қилиш муддати ва мижозни хабардор этиш тартиби очиқ кўрсатилиши керак.

Шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган аёллар учун кредит тўловларини 10 ойгача узайтириш имконияти ҳам мажбурий тарзда белгиланади.

Мазкур қарор орқали қийин аҳволда қолган фуқаролар учун кредит юкини камайтириш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ ҳуқуқий механизм яратилгани таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Нефтчи» чемпион бўлган ўйинда мухлислар калтакланди. ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди

Фарғона ИИБ «Нефтчи» ва «Қизилқум» жамоалари ўйини олдидан стадион кириш эшикларидан бирида содир бўлган тартибсизлик юзасидан расмий ахборот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Нефтчи» – «Қизилқум» футбол ўйини бошланишидан аввал, стадионнинг 2-сон назорат ўтиш жойида фуқаролар тартиб билан ҳудудига киритилаётган вақтда, бир нечта чиптасиз шахслар стадионга ноқонуний киришга уриниб, темир тўсиқларни олиб ташлаб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасликка ҳаракат қилишган.

Жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимларнинг тезкор ва қатъий чоралари натижасида тартиббузарларнинг ҳаракатига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур тартибсизликни уюштиришда гумонланган барча фуқароларнинг шахси аниқланган бўлиб, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маймун бизнесига алданганлар…

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида “System Metall Stroy”нинг “Prestige” лойиҳасидан норози одамлар бир қатор оммавий ахборот воситалари хусусан, Effect.uz орқали Давлат раҳбарига мурожаат йўллашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзметкомбинатда муҳим лойиҳалар амалга оширилди

“Яшил макон” умумхалқ ташаббуси доирасида Ўзметкомбинатнинг Футбол академияси ҳудудида кенг кўламли дарахт экиш акцияси ўтказилди. Тадбир давомида 200 туп дарахт экилди, шу билан бирга корхона ҳудуди бўйлаб 10 минг туп кўчат экиш жараёни олиб борилди.

Шу куни Ўзметкомбинат АЖ Россиянинг Перм миллий тадқиқот политехника университети (PNIPU) билан ҳамкорликка оид Меморандумни имзолади. Ушбу шериклик таълим, илмий изланишлар ва инновациялар йўналишида узоқ муддатли лойиҳаларни ўз ичига олади.

Меморандум доирасида 500 та махсус грант ажратилиши белгиланган бўлиб, улар орқали корхона ходимлари PNIPU'да масофавий таълим олиш имкониятига эга бўлади. Дастур бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларини қамраб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда бошқарув сервис компанияларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Чирчиқ шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг фаолиятини ўрганиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева. Доха | 21- 22.11.2025

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👎3👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тошкентда собиқ депутат, “DNA Motors” автосалони раҳбари – Наргис Саидназирханова қамоққа олинди Аввалроқ Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгаши депутати лавозимида ишлаган Наргис Саидназирханова ЖКнинг 168-моддаси яъни фирибгарликда гумонланиб қамоққа…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Собиқ депутат, “DNA Motors” раҳбари – Наргис Саидназирханова қамоққа олинди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгаши депутати лавозимида ишлаган Наргис Саидназирханова ЖКнинг 168-моддаси, яъни фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди.

У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, пул маблағларини қўлга киритган.

Шунингдек, у бир қанча мижозларга Хитойдан электромобиль олиб келиб беришни ваъда қилиб, ишончига кирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥4