EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари бошланди

2025 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида куз мавсумида манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда бута кўчатлари экиш режалаштирилди.

Мазкур кўчатлар вилоятнинг 11 та шаҳар ва туман ҳамда 15 та соҳасига тақсимланган. Вилоят ҳокимлиги томонидан 1 ноябрдан 10 декабргача долзарб 40 кунлик режа-график ишлаб чиқилиб, назорат штаби фаолият олиб бормоқда ва кунлик мониторинг ўтказилмоқда.

Бугун Кармана туманида 200 гектар майдонда 80 та корхона ва ташкилотлар томонидан кўчатлар экиш ишлари амалга оширилди. Ҳар бир майдон суғориш тизимлари ва сув билан таъминланган, шунингдек, икки махсус ҳовуз ва қувурлар орқали суғориш йўлга қўйилди.

Шунингдек, М-37 автомагистрали бўйидаги 300 гектар ерда “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва НКМК томонидан кўчат экиш ишлари олиб борилади. “Навоийуран” корхонаси эса Конимех ва Учқудуқ туманларида яшил майдонлар ташкил этади.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Кармана туманида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлик туманида йирик лойиҳалар орқали инфратузилма, турар-жой ва ёшлар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Сўнгги йилларда Дўстлик туманида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар учун замонавий инфратузилмани шакллантириш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мевазор маҳалласи ҳудудидан ўтган R-12 канали бўйлаб 2,5 км масофада “Соҳил бўйи” аҳоли дам олиш маскани барпо этилди. Лойиҳа доирасида 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва 50 га яқин енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилди. Бу эса 500 нафардан ортиқ аҳолини доимий иш билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Чинобод маҳалласидаги Дўстлик кўчасининг 1,8 км қисми тун-кун фаолият кўрсатадиган 24/7 кўчага айлантирилди. Ҳудудда ташкил этилган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари орқали 500 нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, Чинобод маҳалласидаги 11,5 гектар майдондаги 151 та эски барак туридаги уйлар ўрнида замонавий “Янги Ўзбекистон массвий” барпо этилмоқда. Дастур доирасида умумий 1 000 хонадондан иборат 50 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Ҳозирга қадар 300 хонадонли 15 та кўп қаватли уй қуриб битказилиб, эгаларига топширилди.

Туман марказидаги эски ёшлар парки ўрнида замонавий “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилмоқда. Лойиҳа доирасида спорт комплекси, IT-марказ, ёшлар амфитеатри, замонавий кутубхона, овоз ёзиш студияси, оила мактаби, ренессанс мониументи ва кўнгило чар аттракционлар ташкил этилади. Бу лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 10 минг нафардан ортиқ ёшлар фаолиятдан баҳраманд бўлиши режалаштирилган.

Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британияда юқори маошли иш имконияти: электромонтажчилар учун қабул бошланди

Миграция агентлиги Британиянинг Skills Provision Ltd компанияси билан ҳамкорликда юқори кучланишли электр узатиш линиялари бўйича мутахассислар учун иш ўринларига танлов эълон қилди. “Overhead High Voltage Transmission Linesman” йўналиши бўйича ўтказиладиган ушбу танловда 500 нафар номзод иштирок этиши мумкин.

Иш ҳақи солиқлар ушланганидан сўнг ойига ўртача 3400 фунт стерлингни (тахминан 4400 АҚШ доллари) ташкил этади. Қўшимча иш соатлари учун алоҳида ҳақ тўланиши ҳам назарда тутилган.

Иш вақти режими мавсумга қараб белгиланади:
✔️ Қиш ойларида — ҳафтасига 39 соат
✔️ Ёз ойларида — ҳафтасига 60 соат

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
✔️ 23 ёшдан 45 ёшгача бўлиш
✔️ Электр энергетикаси соҳасида олий маълумотга эга бўлиш
✔️ Камида 3 йиллик амалий тажриба
✔️ Инглиз тилини B2 даражасида билиш ва халқаро сертификатга эгалик
✔️ 110 кВ ва ундан юқори кучланишли линиялар билан ишлаш кўникмаси

Шунингдек, меҳнат визаси ва тиббий суғурта харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Иш жойига бориш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми эса Миграция агентлиги ва иш берувчи ҳисобидан молиялаштирилади.

Танлов малакали ва тажрибали мутахассислар учун очиқ.

Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 ойда 93 мингта солиқ шикояти

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 10 ойида Солиқ мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали 93 мингдан ортиқ солиқ ҳуқуқбузарлиги бўйича мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг катта қисми — 84 мингдан зиёди харид чеки берилмаслиги, 3,3 мингтаси пластиканинг қабул қилинмаслиги, 191 таси сумма оширилиши, 5,4 мингтаси эса бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича бўлган.

47 мингга яқин мурожаат такрорий ёки текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.

Шу асосда 39,4 мингта текширув ўтказилиб, ҳолатларнинг 98,8 фоизи тасдиқланган.

Фуқароларга аниқланган жарималарнинг 20 фоизи мукофот сифатида тўланиб, 27,1 млрд сўм берилган.

Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда дафн этиш ишлари босқичма-босқич рақамлаштирилади

21 ноябрда қабул қилинган ҳукумат қарорига кўра, дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олиш электрон тизим орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 июнгача “Дафн этиш ишлари ягона электрон дафтари” ва унинг мобил иловаси яратилади.

2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг яқинларига my.gov.uz орқали QR-кодли электрон маълумотнома бепул юборилади. У гербли гувоҳномага тенглаштирилади.

Қоғоз шаклида рўйхат юритиш бекор қилинади.

Янги тизим жараёнларнинг шаффофлиги ва назоратини кучайтиради.

Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
❗️Иссиқ сув учун ҳисоб-китоб тартиби

Агар уйингизда ҳеч ким рўйхатда турмаган ва ҳисоблагич ҳам ўрнатилмаган бўлса, иссиқ сув учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

▪️ Бир хонали ва икки хонали турар жойда — 1 киши учун
▪️ Уч хонали турар жойда — 2 киши учун
▪️ Тўрт хонали турар жойда — 3 киши учун
▪️ Беш хонали турар жойда — 4 киши учун ҳисоблаб тўланади.

Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Суд тизимида янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар амалга оширилди

Суд тизимида қатор кадр ўзгаришлари амалга оширилди. Хусусан, қуйидаги тайинловлар расмийлаштирилди:

Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич – Фарғона вилоят маъмурий суди раиси;
Юсупов Акрам Абдивахидович – Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари;
Юсупов Низом Хасанович – Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича ҳайъат раиси.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, юқорида кўрсатилган шахслар ўзларининг аввалги лавозимларидан озод этилди.

Қўшимча равишда, Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович Бўка туман суди раиси лавозимидан ҳам озод этилди.

Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Ўзбекистонда 1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензинининг АЁҚШларда сотилиши тўхтатилади

Бу Президентнинг 18 ноябрдаги қарорида белгиланган бўлиб, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлашга қаратилган чоралардан биридир. Қарорга кўра, АИ-80 сотувига барҳам бериш жараёни қатъий назорат остида амалга оширилади.

Ҳужжатда экология ва шаҳарsozлик билан боғлиқ қатор ислоҳотлар ҳам назарда тутилган. Жумладан:

республикада 18 та дендрология боғи ва 15 та ботаника боғи ташкил этилади;

қурилишга рухсат берилган ҳудудларда иш бошланишидан олдин фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилиши мажбурий бўлади;

Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;

пойтахт ва атрофдаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

тирбанд вақтларда юк автомобилларининг шаҳарга кириши чекланади;

биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлиги инобатга олинади;

дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш масаласи коллегиал тартибда ҳал этилади.

Маъмурий идоралар мазкур чораларнинг барчаси аҳоли соғлиги ва ҳаво сифатини яхшилашга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥57👎2🤔1
Расул Кушербаев Экология миллий қўмитаси Раиси маслаҳатчиси лавозимига қайта тайинланди

Ўзбекистонда экология масалаларини кўтариб чиқишдаги фаоллиги билан танилган собиқ депутат Расул Кушербаев Экология миллий қўмитаси Раиси маслаҳатчиси лавозимига қайта тайинлангани ҳақида маълум қилди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍27🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ходимининг либоси бу – юк, аммо Бухорода ЙҲХБ ходими юк оғирлик қилди

Бухородаги ЙҲХБ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги тортишув юзасидан ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Текширув натижаларига кўра, ЙҲХБ ходимига интизомий жазо чораси белгиланади.

Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳавосини яхшилаш борасида муҳим қадамлар ташланмоқда — Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ходими, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов

Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥32🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона – ўйна, куйла, байрам қил! «Нефтчи» Ўзбекистон Суперлигаси чемпионига айланди

Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Суперлиганинг ҳал қилувчи учрашуви ўтди ва унда “Нефтчи” жамоаси чемпионлигига эришди. Фарғоналиклар 24 йил аввал чемпионликка эришганди.

Минглаб мухлислар йиғилган стадионда ўйин юқори кайфият ва катта қизиқиш остида ўтди. Мавсум давомида барқарор ўйин намойиш этган Фарғона клуби ҳал қилувчи баҳсда ҳам ўз устунлигини сақлаб қолди.

Чемпионликка эришилгани жамоа футболчилари, мураббийлар штаби ҳамда мухлисларнинг бирлашган меҳнати самараси сифатида қайд этилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва жамоани қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббуслари ҳам мутахассислар томонидан эътироф этилди.

Ғалабадан сўнг стадион атрофида катта байрам бошланди. Мухлислар чемпионликни нишонлашда давом этмоқда. Шу тариқа, “Нефтчи” мамлакат футболидаги етакчи клублардан бири эканини яна бир бор тасдиқлади.

Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Саида Мирзиёева Доҳадаги нуфузли кинофестивалда иштирок этди

Доҳада ўтаётган халқаро нуфузли кинофестивальда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.

Фестиваль мустақил ва муаллифлик киноси учун муҳим платформа ҳисобланиб, жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган режиссёрларни бир жойга тўплади. Айниқса, ёш киноижодкорлар ҳамда маҳаллий муаллифлар учун ташкил этилган махсус бўлимлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Саида Мирзиёева ўз чиқишида замонавий кино нафақат санъат тури, балки жамиятдаги долзарб масалаларни англаш ва муҳокама қилишда муҳим восита эканини таъкидлади.

Фестиваль доирасида ижодий учрашувлар, фильм намойишлари ва профессионал мулоқотлар ўтказилиб, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥56😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ONIX ЙПХ ходимини хизмат вақтида босиб кетган, инспектор ҳалок бўлди

Давлатобод туманида ЙПХ ходими хизмат вазифасини бажариш жараёнида ҳалок бўлди.

Марҳум Вахобжон Мўминов 2007 йилдан буён ички ишлар тизимида фидокорона хизмат қилиб келган. Унинг ортида турмуш ўртоғи, икки қизи ва бир ўғли қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Безруковнинг ҳаракати Ўзбекистонда норозилик келтириб чиқарди

Бригада сериали орқали ўзбек сегментига машҳур бўлган актёр Саша Белый роли билан танилган Сергей Безруков Тошкентга сафари ҳақида гапирар экан, ўзбекнинг нутқини тақлид қилгани ва совға қилинган гулларни “реквизит”га айлантириб, тунда қабристонга олиб боргани катта танқидга сабаб бўлди.

Кўпчилик бунни масхара ва ҳурматсизлик деб баҳолади. Журналистика университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам: “Бу — ҳурматсизлик. Ўзбекистон сизнинг шоўингиз учун фон эмас”, дея кескин эътироз билдирди. Бу ҳолат шуни кўрсатдики, бизнинг меҳмондо‘стлигимиз ҳамма учун эмас — фақат қадрлайдиган меҳмонлар учун бўлиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥3
Экологик вазиятни яхшилаш бўйича янги чоралар: 1 декабрдан АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади

Мамлакатдаги оғир экологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, президентнинг 18 ноябрдаги қарорига асосан 1 декабрдан АИ-80 бензинининг АЁҚШларда сотилиши қатъий назорат остида чекланади.

Шунингдек, қарор доирасида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган:

республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;

қурилиш объектларида ишлар бошланишидан олдин фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;

Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;

пойтахт ва атроф ҳудудлардаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;

биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлиги ҳисобга олинади;

дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик бўйича қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.

Мазкур чоралар орқали республикада экологик вазиятни босқичма-босқич яхшилаш ҳамда уни доимий назорат қилиш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥18🤷‍♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳкумлар манзил колонияда ойига қанча даромад топади?

21 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятига бағишланган пресс-тур ўтказилди. Журналистлар Зангиота туманида жойлашган департаментга қарашли 42-сон манзил колониясидаги шароитлар ва иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Колонияда маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар, меҳнат ва таълим имкониятлари, шунингдек, уларнинг қайта ижтимоийлашувига қаратилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, жазони ўтаётган маҳкумлар чорвачилик, иссиқхоначилик, деҳқончилик ва асаларичилик каби йўналишларда меҳнат қилади. Улар етиштирган маҳсулотлар орқали даромад топади ва ҳалол меҳнати ҳисобидан оилаларига молиявий ёрдам бериш имконига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши очиқ учрашув

20 ноябрь куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Семинарда электрон тендерлар, рейтинг тизимлари ва коммунал хизматларда жорий этилган янги платформалар орқали инсон омилини камайтириш ҳамда очиқликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, соҳадаги 120 та жараёнда коррупция хавфларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чоралар ҳам тақдим этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар вазирликнинг “Янги Тошкент” ҳудудидаги янги биноси билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3