EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхонада 5 кг “клефедрон”ни олиб киришга уриниш фош этилди

Божхона ходимлари томонидан 2 дона редуктор ичига яширилган ҳолда умумий оғирлиги 5 килограмм бўлган “клефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини мамлакат ҳудудига олиб киришга уриниш фош этилди.

Маълум бўлишича, авто эҳтиёт қисмларини олиб келаётган такси ҳайдовчиси, божхона постидан ўтказиб бераётган ташмачи ҳамда уларни қабул қилиб олган курьер ушбу эҳтиёт қисмлар ичига синтетик наркотик моддалар яширилганидан мутлақо бехабар бўлган. Бироқ, ушбу ҳолат уларни қонун олдидаги жавобгарликдан озод этмайди.

Мутахассислар фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақириб, чегара божхона постлари орқали бегона шахсларнинг юкларини олиб ўтиб бермасликка даъват этмоқда. Бу каби ҳолатлар салбий оқибатларга олиб келиши ва оғир ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ҳодиса бўйича тегишли тартибда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзгидромет»: қиш илиқ бошланиб, январ ойида кучли совуқ кутилмоқда

«Ўзгидромет» томонидан эълон қилинган мавсумий прогнозга кўра, жорий қиш мавсуми нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Хусусан, декабр ойи кўп йиллик меъёрга нисбатан бироз илиқроқ кечиши, ёғингарчилик эса норма даражасида бўлиши кутилмоқда.

Мутахассислар маълум қилишича, январ ойида айрим ҳудудларда совуқ кучайади. Ойнинг охирига келиб эса аномал паст ҳароратлар кузатилиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати –12…–17° гача, шимолий ҳудудларда эса –20…–25° даражагача пасайиши эҳтимол қилинмоқда.

Февраль ойининг бошларида совуқ об-ҳаво сақланиб қолади, ой ўртаси ва охирига бориб эса ҳаво ҳарорати сезиларли даражада илийди.

«Ўзгидромет» аҳолини об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қайта жиноят содир этган наркосавдогар Ургутда қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйилди. Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида махсус операция ўтказди.

Тадбир жараёнида олдиндан кузатувга олинган, 1966 йилда туғилган ва муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро 993 грамм “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Текширувлар натижасида мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келингани аниқланди.

Айни ҳолда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ҳамда 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўтказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Қайд этилишича, мазкур моддалар бўйича айбдор деб топилган шахс 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
2025 йилги қашшоқлик рейтинги: Ўзбекистон 70-поғонадан жой олди

Global Finance нашри 2025 йил учун дунё давлатларининг иқтисодий ҳолати бўйича янги рейтингни эълон қилди. Рейтинг харид қобилияти паритети (PPP) асосида киши бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичига таянилган ҳолда тузилган.

Энг камбағал 10 давлат рўйхатига қуйидагилар кирган (PPP 716–2 043 доллар оралиғида):

◆ Жанубий Судан
◆ Бурунди
◆ Марказий Африка Республикаси
◆ Яман
◆ Мозамбик
◆ Малави
◆ Конго Демократик Республикаси
◆ Сомали
◆ Либерия
◆ Мадагаскар

Марказий Осиё давлатларининг рўйхатдаги ўринлари эса қуйидагича:

✔️ Тожикистон — 41-ўрин
✔️ Қирғизистон — 57-ўрин
✔️ Ўзбекистон — 70-ўрин
✔️ Туркманистон — 112-ўрин
✔️ Қозоғистон — 137-ўрин

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда киши бошига тўғри келадиган даромад PPP ҳисобида 12 462 халқаро долларни ташкил этган.

Таҳлилчиларга кўра, қашшоқлик даражасининг юқори бўлишига урушлар, коррупция, самарасиз давлат бошқаруви, таълим ва инфратузилманинг етарли даражада ривожланмагани ҳамда иқтисодий ва иқлимий муаммолар асосий омил бўлмоқда. Шу билан бирга, бой ва камбағал мамлакатлар ўртасидаги фарқ йил сайин кенгайиб бораётгани таъкидланмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Наманган вилояти судига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги тегишли фармойишига мувофиқ, Худойбердиев Азамжон Хамракулович Наманган вилояти суди раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у аввал эгаллаб келган Сирдарё вилояти суди раиси лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, ушбу тайинловга қадар Наманган вилояти судига Алишер Усмонов раҳбарлик қилиб келган.

Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Навоийда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари бошланди

2025 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида куз мавсумида манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда бута кўчатлари экиш режалаштирилди.

Мазкур кўчатлар вилоятнинг 11 та шаҳар ва туман ҳамда 15 та соҳасига тақсимланган. Вилоят ҳокимлиги томонидан 1 ноябрдан 10 декабргача долзарб 40 кунлик режа-график ишлаб чиқилиб, назорат штаби фаолият олиб бормоқда ва кунлик мониторинг ўтказилмоқда.

Бугун Кармана туманида 200 гектар майдонда 80 та корхона ва ташкилотлар томонидан кўчатлар экиш ишлари амалга оширилди. Ҳар бир майдон суғориш тизимлари ва сув билан таъминланган, шунингдек, икки махсус ҳовуз ва қувурлар орқали суғориш йўлга қўйилди.

Шунингдек, М-37 автомагистрали бўйидаги 300 гектар ерда “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва НКМК томонидан кўчат экиш ишлари олиб борилади. “Навоийуран” корхонаси эса Конимех ва Учқудуқ туманларида яшил майдонлар ташкил этади.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Кармана туманида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлик туманида йирик лойиҳалар орқали инфратузилма, турар-жой ва ёшлар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Сўнгги йилларда Дўстлик туманида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар учун замонавий инфратузилмани шакллантириш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мевазор маҳалласи ҳудудидан ўтган R-12 канали бўйлаб 2,5 км масофада “Соҳил бўйи” аҳоли дам олиш маскани барпо этилди. Лойиҳа доирасида 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва 50 га яқин енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилди. Бу эса 500 нафардан ортиқ аҳолини доимий иш билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Чинобод маҳалласидаги Дўстлик кўчасининг 1,8 км қисми тун-кун фаолият кўрсатадиган 24/7 кўчага айлантирилди. Ҳудудда ташкил этилган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари орқали 500 нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, Чинобод маҳалласидаги 11,5 гектар майдондаги 151 та эски барак туридаги уйлар ўрнида замонавий “Янги Ўзбекистон массвий” барпо этилмоқда. Дастур доирасида умумий 1 000 хонадондан иборат 50 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Ҳозирга қадар 300 хонадонли 15 та кўп қаватли уй қуриб битказилиб, эгаларига топширилди.

Туман марказидаги эски ёшлар парки ўрнида замонавий “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилмоқда. Лойиҳа доирасида спорт комплекси, IT-марказ, ёшлар амфитеатри, замонавий кутубхона, овоз ёзиш студияси, оила мактаби, ренессанс мониументи ва кўнгило чар аттракционлар ташкил этилади. Бу лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 10 минг нафардан ортиқ ёшлар фаолиятдан баҳраманд бўлиши режалаштирилган.

Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британияда юқори маошли иш имконияти: электромонтажчилар учун қабул бошланди

Миграция агентлиги Британиянинг Skills Provision Ltd компанияси билан ҳамкорликда юқори кучланишли электр узатиш линиялари бўйича мутахассислар учун иш ўринларига танлов эълон қилди. “Overhead High Voltage Transmission Linesman” йўналиши бўйича ўтказиладиган ушбу танловда 500 нафар номзод иштирок этиши мумкин.

Иш ҳақи солиқлар ушланганидан сўнг ойига ўртача 3400 фунт стерлингни (тахминан 4400 АҚШ доллари) ташкил этади. Қўшимча иш соатлари учун алоҳида ҳақ тўланиши ҳам назарда тутилган.

Иш вақти режими мавсумга қараб белгиланади:
✔️ Қиш ойларида — ҳафтасига 39 соат
✔️ Ёз ойларида — ҳафтасига 60 соат

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
✔️ 23 ёшдан 45 ёшгача бўлиш
✔️ Электр энергетикаси соҳасида олий маълумотга эга бўлиш
✔️ Камида 3 йиллик амалий тажриба
✔️ Инглиз тилини B2 даражасида билиш ва халқаро сертификатга эгалик
✔️ 110 кВ ва ундан юқори кучланишли линиялар билан ишлаш кўникмаси

Шунингдек, меҳнат визаси ва тиббий суғурта харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Иш жойига бориш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми эса Миграция агентлиги ва иш берувчи ҳисобидан молиялаштирилади.

Танлов малакали ва тажрибали мутахассислар учун очиқ.

Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 ойда 93 мингта солиқ шикояти

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 10 ойида Солиқ мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали 93 мингдан ортиқ солиқ ҳуқуқбузарлиги бўйича мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг катта қисми — 84 мингдан зиёди харид чеки берилмаслиги, 3,3 мингтаси пластиканинг қабул қилинмаслиги, 191 таси сумма оширилиши, 5,4 мингтаси эса бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича бўлган.

47 мингга яқин мурожаат такрорий ёки текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.

Шу асосда 39,4 мингта текширув ўтказилиб, ҳолатларнинг 98,8 фоизи тасдиқланган.

Фуқароларга аниқланган жарималарнинг 20 фоизи мукофот сифатида тўланиб, 27,1 млрд сўм берилган.

Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда дафн этиш ишлари босқичма-босқич рақамлаштирилади

21 ноябрда қабул қилинган ҳукумат қарорига кўра, дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олиш электрон тизим орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 июнгача “Дафн этиш ишлари ягона электрон дафтари” ва унинг мобил иловаси яратилади.

2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг яқинларига my.gov.uz орқали QR-кодли электрон маълумотнома бепул юборилади. У гербли гувоҳномага тенглаштирилади.

Қоғоз шаклида рўйхат юритиш бекор қилинади.

Янги тизим жараёнларнинг шаффофлиги ва назоратини кучайтиради.

Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
❗️Иссиқ сув учун ҳисоб-китоб тартиби

Агар уйингизда ҳеч ким рўйхатда турмаган ва ҳисоблагич ҳам ўрнатилмаган бўлса, иссиқ сув учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

▪️ Бир хонали ва икки хонали турар жойда — 1 киши учун
▪️ Уч хонали турар жойда — 2 киши учун
▪️ Тўрт хонали турар жойда — 3 киши учун
▪️ Беш хонали турар жойда — 4 киши учун ҳисоблаб тўланади.

Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Суд тизимида янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар амалга оширилди

Суд тизимида қатор кадр ўзгаришлари амалга оширилди. Хусусан, қуйидаги тайинловлар расмийлаштирилди:

Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич – Фарғона вилоят маъмурий суди раиси;
Юсупов Акрам Абдивахидович – Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари;
Юсупов Низом Хасанович – Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича ҳайъат раиси.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, юқорида кўрсатилган шахслар ўзларининг аввалги лавозимларидан озод этилди.

Қўшимча равишда, Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович Бўка туман суди раиси лавозимидан ҳам озод этилди.

Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1