EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

“Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олишни рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилишга қаратилган янги электрон хизматлар жорий қилинади.

2026 йил 1 июнга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимининг “Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари” модули ва унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади.

2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

Ушбу QR-код туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади.

2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔹 қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;

🔹 қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Манзил колонияга пресс-тур: маҳкумлар қандай меҳнат қилади ва даромад топади?

Бугун, 21 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятига бағишланган пресс-тур ўтказилди. Журналистлар Зангиота туманида жойлашган Жазони ижро этиш департаменти ҳузуридаги 42-сон манзил колонияси фаолияти билан яқиндан таништирилди. Тадбирда Effect.uz таҳририяти ходимлари ҳам иштирок этди.

Бу ерда маҳкумлар учун яратилган шароитлар, меҳнат ва таълим имкониятлари, шунингдек, қайта ижтимоийлашувга қаратилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, колонияда жазони ўтаётган маҳкумлар қатор йўналишларда — чорвачилик, иссиқхоначилик, деҳқончилик, шунингдек асаларичилик билан шуғулланади. Улар етиштирган маҳсулотлар орқали даромад топиб, ҳалол меҳнати билан оиласига молиявий ёрдам бериш имконига эга.

Мутахассисларга кўра, бундай имкониятлар маҳкумларнинг қайта тарбияланиши, жамиятга мослашуви ва келгуси ҳаётида мустақил меҳнат қилиш кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Манзил колониядаги танишув якунланганидан сўнг, пресс-тур қатнашчилари Жазони ижро этиш департаменти биносида ташкил этилган матбуот анжуманига таклиф этилди. Анжуманда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақидаги саволларга жавоб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Тошкентда келин ва унинг оиласини алдаб, уларнинг ҳовлисини фирибгарлик йўли билан сотган Шаҳзод Рисматов 9 йилга озодликдан маҳрум этилди

📂Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади. Шайхонтоҳур туманидаги “Катта Оқтепа” МФЙдаги уйга оид олди-сотди шартномаларини бекор қилиш масаласи фуқаролик тартибида кўриб чиқилади. Суднинг алоҳида ажримига асосан, блогер Реал Санжик (Санжар Каримов)нинг ишдаги иштироки бўйича материаллар прокуратурага юборилди.

БАТАФСИЛ — ВИДЕОДА
👍5🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Оҳангаронда қамоқдан қочган маҳкум 3-синф қизни зўрлади. У аввалроқ худди шундай қилмиши учун 16 йилга қамалганди Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси Матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамоқдан қочиб, 3 синф қизни зўрлаган маҳкум воқеаси: Бу барчага дарс бўлиши керак!

Аввалроқ, Оҳангарондаги 50-сонли манзил колониядан қочган фарғоналик маҳкум 3-синф қизни зўрлагани тўғрисидаги хабар жамоатчиликда кескин эътирозларга сабаб бўлган. Эътиборлиси, у аввалроқ худди шундай қилмиши учун 16 йилга қамалганди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятига бағишланган пресс-турда ўтказилган матбуот анжуманида Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ЖИЭД бошлиғи ўринбосари Отабек Сатимбаевга юзланиб, маҳкумнинг айнан шундай разил ҳаракатни содир этишининг олдини ололмаган ходимларнинг кейинги тақдири ҳақида савол берди.

«Бу ишни ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайди. Воқеа содир бўлган кун бўйича прокуратура хизмат текшируви тайинлади. Назоратни амалга ошира олмаган ходимлар ишдан олиниб, унинг раҳбарларига нисбатан кескин интизомий чоралар қўлланилган. Бу ҳамма учун дарс бўлиши керак», дейди Сатимбаев.


Маълумот учун, 16 октябрь куни Оҳангаронда вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. У шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Таҳқирланган аёл Гулираъно Қосимова суди очиқ форматга ўтди 👉 https://youtu.be/N0yEFu5cU2o Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гулираъно Қосимова иши: ИИВ жамоатчилик эътирозларига жавоб берди...

ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ички ишлар ходимлари томонидан таҳқирланганини айтган Гулираъно Қосимова иши бўйича изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Фурқат туманидаги 29-мактаб директори Гулираъно Қосимова қарз сўраб туман солиқ инспексияси бошлиғи уйига борган пайтда ИИБ ходимлари бостириб киргани, солиқчи ва аёлни ечинтириб, калтаклаганини таъкидлаганди.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман судида Фурқат туман собиқ ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари устидан иш кўриб чиқиляпти. Жабрланувчи Қосимова Президент Администрацияси ва Олий судга мурожаат қилиб, суд мажлислари адолатсиз ўтаётганини айтган. Қосимова судьяга эътироз билдиргани учун суд залидан чиқариб юборилган.

👉 Тўлиқ видео

Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ортга қайтмас сиёсат – ЖИЭД ўринбосари Жаслиқ қамоқхонаси фаолияти бўйича маълумот берди

Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари Мансур Қодиров 2019 йилда расман ёпилгани эълон қилинган Жаслиқ қамоқхонаси ҳали ҳам фаолият юритмоқда, деган даъволарни кескин рад этди. Бу ҳақда у 21 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Кафиллик билан айтишим мумкинки, бу — фейк ва нотўғри ахборот. Жаслиқнинг ёпилиши Президентимиз томонидан амалга оширилган ортга қайтмас сиёсатнинг бир қисми. Бу борада ҳеч қандай иккиланиш ёки қайта кўриб чиқиш масаласи йўқ», — деди Қодиров.


Аввалроқ бир қатор манбаларда Жаслиқда ҳануз 100 га яқин маҳкум сақланаётгани, улар махсус қурилаётган замонавий қамоқхонага кўчирилмагунча жазони шу ерда ўташда давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Айниқса, баёнотларда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сонли ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси ҳақида гап борганди.

Қодиров ўз чиқиши давомида ушбу маълумотлар ҳам асоссиз эканини таъкидлаб, Жаслиқ колонияси фаолияти тўлиқ тўхтатилганини яна бир бор қайд этди. Шунингдек, у Навоий вилояти Қизилтепа туманида қурилиши мумкин бўлган ўта оғир тартибли қамоқхона ҳақида ҳам қисқача маълумот берди.

Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Тошкент ҳавоси 24/7 назоратда: Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда

Пойтахтда ҳавонинг сифати доимий назорат остида. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, пойтахтнинг барча туманларида 24 соат давомида мобил экологик лабораториялар орқали ҳаво ифлосланиши мониторинг қилинмоқда.

Ушбу лабораториялар «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослашган таҳлилий назорат маркази» томонидан ташкил этилган бўлиб, масалан, Юнусобод туманидаги «Туркистон» метро бекати атрофидаги ҳудуд доимий кузатув остида.

Қўмита, ҳавонинг сифатини яхшилаш мақсадида тезкор штаб ташкил қилган. Тегишли идоралар билан ҳамкорликда у экологик вазиятни назорат қилиб, аниқланган ифлосланиш манбаларини белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга йўналтирмоқда ва зарур чораларни кўрмоқда.

Бу чоралар Тошкент шаҳридаги ҳавони янада тоза ва хавфсиз қилишга қаратилган доимий мониторинг тизимининг муҳим қисми сифатида баҳоланмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥15👎6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхонада 5 кг “клефедрон”ни олиб киришга уриниш фош этилди

Божхона ходимлари томонидан 2 дона редуктор ичига яширилган ҳолда умумий оғирлиги 5 килограмм бўлган “клефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини мамлакат ҳудудига олиб киришга уриниш фош этилди.

Маълум бўлишича, авто эҳтиёт қисмларини олиб келаётган такси ҳайдовчиси, божхона постидан ўтказиб бераётган ташмачи ҳамда уларни қабул қилиб олган курьер ушбу эҳтиёт қисмлар ичига синтетик наркотик моддалар яширилганидан мутлақо бехабар бўлган. Бироқ, ушбу ҳолат уларни қонун олдидаги жавобгарликдан озод этмайди.

Мутахассислар фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақириб, чегара божхона постлари орқали бегона шахсларнинг юкларини олиб ўтиб бермасликка даъват этмоқда. Бу каби ҳолатлар салбий оқибатларга олиб келиши ва оғир ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ҳодиса бўйича тегишли тартибда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзгидромет»: қиш илиқ бошланиб, январ ойида кучли совуқ кутилмоқда

«Ўзгидромет» томонидан эълон қилинган мавсумий прогнозга кўра, жорий қиш мавсуми нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Хусусан, декабр ойи кўп йиллик меъёрга нисбатан бироз илиқроқ кечиши, ёғингарчилик эса норма даражасида бўлиши кутилмоқда.

Мутахассислар маълум қилишича, январ ойида айрим ҳудудларда совуқ кучайади. Ойнинг охирига келиб эса аномал паст ҳароратлар кузатилиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати –12…–17° гача, шимолий ҳудудларда эса –20…–25° даражагача пасайиши эҳтимол қилинмоқда.

Февраль ойининг бошларида совуқ об-ҳаво сақланиб қолади, ой ўртаси ва охирига бориб эса ҳаво ҳарорати сезиларли даражада илийди.

«Ўзгидромет» аҳолини об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қайта жиноят содир этган наркосавдогар Ургутда қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйилди. Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида махсус операция ўтказди.

Тадбир жараёнида олдиндан кузатувга олинган, 1966 йилда туғилган ва муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро 993 грамм “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Текширувлар натижасида мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келингани аниқланди.

Айни ҳолда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ҳамда 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўтказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Қайд этилишича, мазкур моддалар бўйича айбдор деб топилган шахс 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
2025 йилги қашшоқлик рейтинги: Ўзбекистон 70-поғонадан жой олди

Global Finance нашри 2025 йил учун дунё давлатларининг иқтисодий ҳолати бўйича янги рейтингни эълон қилди. Рейтинг харид қобилияти паритети (PPP) асосида киши бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичига таянилган ҳолда тузилган.

Энг камбағал 10 давлат рўйхатига қуйидагилар кирган (PPP 716–2 043 доллар оралиғида):

◆ Жанубий Судан
◆ Бурунди
◆ Марказий Африка Республикаси
◆ Яман
◆ Мозамбик
◆ Малави
◆ Конго Демократик Республикаси
◆ Сомали
◆ Либерия
◆ Мадагаскар

Марказий Осиё давлатларининг рўйхатдаги ўринлари эса қуйидагича:

✔️ Тожикистон — 41-ўрин
✔️ Қирғизистон — 57-ўрин
✔️ Ўзбекистон — 70-ўрин
✔️ Туркманистон — 112-ўрин
✔️ Қозоғистон — 137-ўрин

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда киши бошига тўғри келадиган даромад PPP ҳисобида 12 462 халқаро долларни ташкил этган.

Таҳлилчиларга кўра, қашшоқлик даражасининг юқори бўлишига урушлар, коррупция, самарасиз давлат бошқаруви, таълим ва инфратузилманинг етарли даражада ривожланмагани ҳамда иқтисодий ва иқлимий муаммолар асосий омил бўлмоқда. Шу билан бирга, бой ва камбағал мамлакатлар ўртасидаги фарқ йил сайин кенгайиб бораётгани таъкидланмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Наманган вилояти судига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги тегишли фармойишига мувофиқ, Худойбердиев Азамжон Хамракулович Наманган вилояти суди раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у аввал эгаллаб келган Сирдарё вилояти суди раиси лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, ушбу тайинловга қадар Наманган вилояти судига Алишер Усмонов раҳбарлик қилиб келган.

Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Навоийда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари бошланди

2025 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида куз мавсумида манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда бута кўчатлари экиш режалаштирилди.

Мазкур кўчатлар вилоятнинг 11 та шаҳар ва туман ҳамда 15 та соҳасига тақсимланган. Вилоят ҳокимлиги томонидан 1 ноябрдан 10 декабргача долзарб 40 кунлик режа-график ишлаб чиқилиб, назорат штаби фаолият олиб бормоқда ва кунлик мониторинг ўтказилмоқда.

Бугун Кармана туманида 200 гектар майдонда 80 та корхона ва ташкилотлар томонидан кўчатлар экиш ишлари амалга оширилди. Ҳар бир майдон суғориш тизимлари ва сув билан таъминланган, шунингдек, икки махсус ҳовуз ва қувурлар орқали суғориш йўлга қўйилди.

Шунингдек, М-37 автомагистрали бўйидаги 300 гектар ерда “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва НКМК томонидан кўчат экиш ишлари олиб борилади. “Навоийуран” корхонаси эса Конимех ва Учқудуқ туманларида яшил майдонлар ташкил этади.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Кармана туманида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Facebook I YouTube I Instagram
👍1