Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чехияда қийинчиликка учраган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Чехияда ҳуқуқий ва молиявий қийинчиликларга учраган ўзбекистонлик эркак Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси кўмагида ватанга қайтарилди. Фуқаро 2017 йилда иш излаб Польша орқали Чехияга борган, бироқ биометрик паспорт муддати ўтиб кетгани сабаб мамлакатда ҳуқуқий нокулай аҳволга тушган. У элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилганидан сўнг ватанга юборилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда нарколаборатория топилди
Андижонда Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган рейдда 1987 йилда туғилган фуқаро уйида ноқонуний наркотик лабораторияси ташкил қилгани учун қўлга олинди. Тинтув вақтида «гашиш», кристалл кўринишидаги синтетик модда, «Тропикамид», хом-ашё, махсус идишлар, зип-пакетлар, 4 та телефон ва ноутбук далил сифатида олинди.
Ноутбукдан Telegram-ботлар орқали модда савдоси қилингани ҳамда уй шароитида лаборатория ташкил қилиш бўйича қўлланмалар мавжудлиги аниқланди. Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан иш қўзғатилиб, қамоққа олинди.

👍2🔥1
Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни мамлакатимизга стратегик мулоқот йиғилишида иштирок этиш учун келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси МҚ Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девони раҳбари, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Ван И президентга Хитой Раҳбари Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва тилакларини етказди.
Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 14 млрд долларга етгани, қўшма корхоналар сони қарийб 5 минг тупта экани, йил бошидан буён 15 млрд долларлик Хитой инвестицияси ўзлаштирилгани қайд этилди. Технологик шериклик портфели эса 90 млрд долларга яқинлашди.
Юқори технологиялар, “яшил” ва атом энергетикаси, сунъий интеллект, транспорт, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини жадал амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Томонлар Афғонистонни тиклаш, хавфсизлик, таълим, туризм, маданий-гуманитар алмашинувлар ва камбағалликка қарши курашиш каби йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда Хитой маданияти кунларини ўтказишга ишонч билдирилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

👍104🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Севги тарихи фожиа билан якунланди: Олимбоевалар оиласини чув туширган куёв 9 йилга қамалди
Мирзо Улуғбек туман судида 1997 йилда Тошкентда туғилган, аввал судланмаган Ш.Р.га оид жиноий иш бўйича очиқ суд жараёни якунига етди. Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми «а» банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) бўйича айбли деб топилди.
Суд Ш.Р.га 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланган.
Шунингдек, айбланувчидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар ундирилади:
Ж.Ю. фойдасига — 3 448 701 208 сўм
С.С. фойдасига — 925 769 852 сўм
Ж.А. фойдасига — 464 672 126 сўм
Суд, шунингдек, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Катта Оқтепа» МФЙдаги Оқтепа кўчаси 5А/3,4-уй бўйича тузилган олди-сотди шартномаларини бекор қилиш масаласи фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш орқали ҳал этилиши мумкин.
Эълон қилинган ҳукмдан норози томонлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация шикояти киритишга ҳақли.
Суднинг алоҳида ажримига кўра, ушбу жиноят иши бўйича бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи юзасидан тегишли материаллар Мирзо Улуғбек туман прокуратурасига юборилган. Мазкур ажримдан норози бўлган томонлар уни 10 кун ичида апелляция инстанциясига шикоят қилиши мумкин.

Уй-жой ва ипотека бозори барқарор ривожлантирилади
“Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар уй-жой соҳасини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹 “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ишларини изчил давом эттирган ҳолда уй-жой фондида замонавий уй-жойлар улушини 2040 йилга қадар 50 фоизга етказиш;
🔹 уй-жой қурилиши соҳасини “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили асосида комплекс ислоҳ қилиш ва уни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш.
Фармонга кўра, қуриб битказилмаган уй-жойларни биринчи навбатда қурилишга жалб этиш, шунингдек, экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланиб уй-жой инфратузилмасини олдиндан барпо этишни назарда тутадиган комплекс қурилиш тамойили асосида уй-жойлар қурилишини ташкил этиш тартиби жорий этилади.
Комплекс қурилиш тамойили доирасида қуйидагилар таъминланади, жумладан:
🔸 комплекс қурилиш дастурларини фақат очиқ ва батафсил ишлаб чиқилган режалар асосида тайёрлаш;
🔸 лойиҳаларни амалга оширишда ҳудудларнинг келгусидаги ижтимоий эҳтиёжларини инобатга олувчи комплекс ёндашувдан фойдаланиш.

👍1🤔1
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади.
Миллий қўмита урбанизация жараёнлари, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органидир.
Қуйидагилар Миллий қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
🔹 урбанизация жараёнларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш;
🔹 самарали ва барқарор уй-жой сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
🔹 реновация дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;
🔹 “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ишларини мувофиқлаштириш, шу жумладан, ҳудудларни танлашда қонунчилик билан белгиланган мезонлар ва урбанизация тамойилларига риоя этилишини таъминлаш.

👍41🔥14🤔1
"Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон дипломларини ўзаро тўғридан-тўғри тан олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас" – Билимни баҳолаш агентлиги
Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари томонидан берилган таълим тўғрисидаги дипломлар мазкур давлатлар ҳудудида тўғридан-тўғри тан олиниши ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларда берилган таълим тўғрисидаги дипломларни тан олиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида”ги Низом асосида амалга оширилади. Ушбу Низомда Ўзбекистон ҳудудида тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий давлатлар томонидан берилган таълим ҳужжатлари тоифалари аниқ белгиланган.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасида дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида халқаро шартнома мавжуд эмас. Шу сабабли мазкур давлатларда хорижий давлатлардан олинган дипломларни тан олиш ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилиги асосида амалга оширилади.

👍2
Туризм қўмитаси фаолияти ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹 туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш;
🔹 чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млндан 20 млнгача етказиш.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
2026–2028 йилларда қуйидаги лойиҳа ва чора-тадбирлар амалга оширилади:
🔸 Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича “Самарқанднинг мерос йўли” лойиҳаси;
🔸 Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантириш.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядан ноқонуний олиб келинаётган тиббий буюм ва дори воситалари мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
“Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланган поезд “Қорақалпоғистон – темир йўл” халқаро ўтказиш пунктида текширувдан ўтказилди. Текширув давомида 7-вагон кузатувчиси — Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс томонидан вагоннинг ҳаво айлантириш шахтасига яширилган тахминан 913 миллион сўмлик 30 турдаги 2742 дона стоматологик буюмлар, имплантлар ва ускуналар аниқланиб, расмий тартибда олинди.
Шунингдек, поезднинг 12-вагонида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Вагон кузатувчиси — Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро томонидан божхона кўригидан яширин тарзда олиб кирилган тахминан 1,5 миллиард сўмлик 12 турдаги жами 894 дона дори воситалари ва тиббий анжомлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар моддий манфаат эвазига тиббий буюм ва дори воситаларини Тошкент шаҳрига етказиб беришни режалаштирган.
Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади
“Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олишни рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилишга қаратилган янги электрон хизматлар жорий қилинади.
2026 йил 1 июнга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимининг “Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари” модули ва унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади.
2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.
Ушбу QR-код туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади.
2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🔹 қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
🔹 қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.

Манзил колонияга пресс-тур: маҳкумлар қандай меҳнат қилади ва даромад топади?
Бугун, 21 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятига бағишланган пресс-тур ўтказилди. Журналистлар Зангиота туманида жойлашган Жазони ижро этиш департаменти ҳузуридаги 42-сон манзил колонияси фаолияти билан яқиндан таништирилди. Тадбирда Effect.uz таҳририяти ходимлари ҳам иштирок этди.
Бу ерда маҳкумлар учун яратилган шароитлар, меҳнат ва таълим имкониятлари, шунингдек, қайта ижтимоийлашувга қаратилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Маълум қилинишича, колонияда жазони ўтаётган маҳкумлар қатор йўналишларда — чорвачилик, иссиқхоначилик, деҳқончилик, шунингдек асаларичилик билан шуғулланади. Улар етиштирган маҳсулотлар орқали даромад топиб, ҳалол меҳнати билан оиласига молиявий ёрдам бериш имконига эга.
Мутахассисларга кўра, бундай имкониятлар маҳкумларнинг қайта тарбияланиши, жамиятга мослашуви ва келгуси ҳаётида мустақил меҳнат қилиш кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Манзил колониядаги танишув якунланганидан сўнг, пресс-тур қатнашчилари Жазони ижро этиш департаменти биносида ташкил этилган матбуот анжуманига таклиф этилди. Анжуманда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақидаги саволларга жавоб берилди.

👎2
Тошкентда келин ва унинг оиласини алдаб, уларнинг ҳовлисини фирибгарлик йўли билан сотган Шаҳзод Рисматов 9 йилга озодликдан маҳрум этилди
📂Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади. Шайхонтоҳур туманидаги “Катта Оқтепа” МФЙдаги уйга оид олди-сотди шартномаларини бекор қилиш масаласи фуқаролик тартибида кўриб чиқилади. Суднинг алоҳида ажримига асосан, блогер Реал Санжик (Санжар Каримов)нинг ишдаги иштироки бўйича материаллар прокуратурага юборилди.
БАТАФСИЛ — ВИДЕОДА

YouTube
ҲОВЛИДАН АЙРИЛГАН КЕЛИН, ФИРИБГАР КУЁВ, РЕАЛ САНЖИК ҲАМ ИШГА АЛОҚАДОРМИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍5🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Оҳангаронда қамоқдан қочган маҳкум 3-синф қизни зўрлади. У аввалроқ худди шундай қилмиши учун 16 йилга қамалганди Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси Матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамоқдан қочиб, 3 синф қизни зўрлаган маҳкум воқеаси: Бу барчага дарс бўлиши керак!
Аввалроқ, Оҳангарондаги 50-сонли манзил колониядан қочган фарғоналик маҳкум 3-синф қизни зўрлагани тўғрисидаги хабар жамоатчиликда кескин эътирозларга сабаб бўлган. Эътиборлиси, у аввалроқ худди шундай қилмиши учун 16 йилга қамалганди.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятига бағишланган пресс-турда ўтказилган матбуот анжуманида Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ЖИЭД бошлиғи ўринбосари Отабек Сатимбаевга юзланиб, маҳкумнинг айнан шундай разил ҳаракатни содир этишининг олдини ололмаган ходимларнинг кейинги тақдири ҳақида савол берди.
Маълумот учун, 16 октябрь куни Оҳангаронда вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. У шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Бу ишни ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайди. Воқеа содир бўлган кун бўйича прокуратура хизмат текшируви тайинлади. Назоратни амалга ошира олмаган ходимлар ишдан олиниб, унинг раҳбарларига нисбатан кескин интизомий чоралар қўлланилган. Бу ҳамма учун дарс бўлиши керак», дейди Сатимбаев.
Маълумот учун, 16 октябрь куни Оҳангаронда вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. У шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Таҳқирланган аёл Гулираъно Қосимова суди очиқ форматга ўтди 👉 https://youtu.be/N0yEFu5cU2o Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гулираъно Қосимова иши: ИИВ жамоатчилик эътирозларига жавоб берди...
ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ички ишлар ходимлари томонидан таҳқирланганини айтган Гулираъно Қосимова иши бўйича изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, Фурқат туманидаги 29-мактаб директори Гулираъно Қосимова қарз сўраб туман солиқ инспексияси бошлиғи уйига борган пайтда ИИБ ходимлари бостириб киргани, солиқчи ва аёлни ечинтириб, калтаклаганини таъкидлаганди.
Жиноят ишлари бўйича Қува туман судида Фурқат туман собиқ ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари устидан иш кўриб чиқиляпти. Жабрланувчи Қосимова Президент Администрацияси ва Олий судга мурожаат қилиб, суд мажлислари адолатсиз ўтаётганини айтган. Қосимова судьяга эътироз билдиргани учун суд залидан чиқариб юборилган.
👉 Тўлиқ видео
Facebook I YouTube I Instagram

🤔4😢4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ортга қайтмас сиёсат – ЖИЭД ўринбосари Жаслиқ қамоқхонаси фаолияти бўйича маълумот берди
Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари Мансур Қодиров 2019 йилда расман ёпилгани эълон қилинган Жаслиқ қамоқхонаси ҳали ҳам фаолият юритмоқда, деган даъволарни кескин рад этди. Бу ҳақда у 21 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Аввалроқ бир қатор манбаларда Жаслиқда ҳануз 100 га яқин маҳкум сақланаётгани, улар махсус қурилаётган замонавий қамоқхонага кўчирилмагунча жазони шу ерда ўташда давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Айниқса, баёнотларда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сонли ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси ҳақида гап борганди.
Қодиров ўз чиқиши давомида ушбу маълумотлар ҳам асоссиз эканини таъкидлаб, Жаслиқ колонияси фаолияти тўлиқ тўхтатилганини яна бир бор қайд этди. Шунингдек, у Навоий вилояти Қизилтепа туманида қурилиши мумкин бўлган ўта оғир тартибли қамоқхона ҳақида ҳам қисқача маълумот берди.
Facebook I YouTube I Instagram
Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари Мансур Қодиров 2019 йилда расман ёпилгани эълон қилинган Жаслиқ қамоқхонаси ҳали ҳам фаолият юритмоқда, деган даъволарни кескин рад этди. Бу ҳақда у 21 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Кафиллик билан айтишим мумкинки, бу — фейк ва нотўғри ахборот. Жаслиқнинг ёпилиши Президентимиз томонидан амалга оширилган ортга қайтмас сиёсатнинг бир қисми. Бу борада ҳеч қандай иккиланиш ёки қайта кўриб чиқиш масаласи йўқ», — деди Қодиров.
Аввалроқ бир қатор манбаларда Жаслиқда ҳануз 100 га яқин маҳкум сақланаётгани, улар махсус қурилаётган замонавий қамоқхонага кўчирилмагунча жазони шу ерда ўташда давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Айниқса, баёнотларда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сонли ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси ҳақида гап борганди.
Қодиров ўз чиқиши давомида ушбу маълумотлар ҳам асоссиз эканини таъкидлаб, Жаслиқ колонияси фаолияти тўлиқ тўхтатилганини яна бир бор қайд этди. Шунингдек, у Навоий вилояти Қизилтепа туманида қурилиши мумкин бўлган ўта оғир тартибли қамоқхона ҳақида ҳам қисқача маълумот берди.
Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Тошкент ҳавоси 24/7 назоратда: Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда
Пойтахтда ҳавонинг сифати доимий назорат остида. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, пойтахтнинг барча туманларида 24 соат давомида мобил экологик лабораториялар орқали ҳаво ифлосланиши мониторинг қилинмоқда.
Ушбу лабораториялар «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослашган таҳлилий назорат маркази» томонидан ташкил этилган бўлиб, масалан, Юнусобод туманидаги «Туркистон» метро бекати атрофидаги ҳудуд доимий кузатув остида.
Қўмита, ҳавонинг сифатини яхшилаш мақсадида тезкор штаб ташкил қилган. Тегишли идоралар билан ҳамкорликда у экологик вазиятни назорат қилиб, аниқланган ифлосланиш манбаларини белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга йўналтирмоқда ва зарур чораларни кўрмоқда.
Бу чоралар Тошкент шаҳридаги ҳавони янада тоза ва хавфсиз қилишга қаратилган доимий мониторинг тизимининг муҳим қисми сифатида баҳоланмоқда.

👍33🔥15👎6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхонада 5 кг “клефедрон”ни олиб киришга уриниш фош этилди
Божхона ходимлари томонидан 2 дона редуктор ичига яширилган ҳолда умумий оғирлиги 5 килограмм бўлган “клефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини мамлакат ҳудудига олиб киришга уриниш фош этилди.
Маълум бўлишича, авто эҳтиёт қисмларини олиб келаётган такси ҳайдовчиси, божхона постидан ўтказиб бераётган ташмачи ҳамда уларни қабул қилиб олган курьер ушбу эҳтиёт қисмлар ичига синтетик наркотик моддалар яширилганидан мутлақо бехабар бўлган. Бироқ, ушбу ҳолат уларни қонун олдидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Мутахассислар фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақириб, чегара божхона постлари орқали бегона шахсларнинг юкларини олиб ўтиб бермасликка даъват этмоқда. Бу каби ҳолатлар салбий оқибатларга олиб келиши ва оғир ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Ҳодиса бўйича тегишли тартибда тергов ишлари олиб борилмоқда.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзгидромет»: қиш илиқ бошланиб, январ ойида кучли совуқ кутилмоқда
«Ўзгидромет» томонидан эълон қилинган мавсумий прогнозга кўра, жорий қиш мавсуми нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Хусусан, декабр ойи кўп йиллик меъёрга нисбатан бироз илиқроқ кечиши, ёғингарчилик эса норма даражасида бўлиши кутилмоқда.
Мутахассислар маълум қилишича, январ ойида айрим ҳудудларда совуқ кучайади. Ойнинг охирига келиб эса аномал паст ҳароратлар кузатилиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати –12…–17° гача, шимолий ҳудудларда эса –20…–25° даражагача пасайиши эҳтимол қилинмоқда.
Февраль ойининг бошларида совуқ об-ҳаво сақланиб қолади, ой ўртаси ва охирига бориб эса ҳаво ҳарорати сезиларли даражада илийди.
«Ўзгидромет» аҳолини об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.