EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Рақобат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, Улуғбек Баҳодирович Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган Улуғбек Давлатов олий маълумотли иқтисодчи ҳисобланади. У 2011 йилдан буён Рақобат қўмитаси тизимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баxтсиз ҳодиса қурбони бўлган фуқаро оиласига 700 млн сўм товон пули ундириб берилди

Баxtсиз ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаронинг оиласига 700 миллион сўм миқдорида товон пули ундириб берилди.

Маълум қилинишича, мазкур баxтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан яширилгани боис марҳумнинг оила аъзолари ойлаб сарсон бўлган.

Давлат меҳнат инспекциясининг саъй-ҳаракатлари натижасида қонун устуворлиги таъминланиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар вазифасини бажарувчи тайинланди

Хўжанов Азиз Мажидович “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

А. Хўжанов бу лавозимга тайинлангунга қадар Транспорт вазирлиги ижро интизоми ва назорат бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 йил — прокурор Жамила Алимбаеванинг "йигити"га муддат сўради

Хабарингиз бор, таҳририятимиз орқали ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган жабрланувчи Жамила Алимбаева иши бўйича бир нечта материалларни эълон қилган эдик.

Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зироатхон Мирзиёева Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан табрик йўлади

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева 20 ноябрь — Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан ўзининг Telegram каналида табрик йўллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥54🤔3
Ўзбекистонда уй-жой қурилиши икки бараварга оширилади, ипотека бозори 56,7 млрд долларгача кенгаяди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Ҳужжат 2040 йилгача уй-жой сиёсати, қурилиш ҳажми ва ипотека молиялаштириш тизимини тубдан янгилашни назарда тутади.

Фармонга кўра:

🔷Йиллик қуриладиган уйлар сони икки бараварга оширилиб, 2040 йилда 421 мингтага етказилади.

🔷Ипотека кредити портфели 10 баравардан зиёдлаштирилиб, 56,7 млрд долларгача кенгаяди.

🔷Уй-жой фондида замонавий уйлар улуши 2040 йилга қадар 50% га етказилади.

Урбанизация жараёнлари қўллаб-қувватланади, “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади ва банк ҳамда институционал инвесторлар маблағлари уй-жой бозорига кенг жалб этилади. Улишли қурилишда иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари қўшимча кафолатланади.

Янги фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилди. Қўмита урбанизация, реновация, ипотека дастурлари ва янги массивларни ягона марказдан бошқаради.

Қурилишлар “уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили асосида амалга оширилади, ер участкалари мақсадини ўзгартиришга йўл қўйилмайди ва лойиҳалар аҳоли эҳтиёжига мос равишда режалаштирилади.

Ижтимоий йўналишларда эса аҳолига турар жой ажратиш, реновация ва қайта қуриш улушини ошириш ҳамда уй-жой етишмаслигини олдини олишга устуворлик берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍92🔥15👎2😢2
Андижон шаҳрида нарколаборатория фош этилди

ДХХ ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1987 йилда туғилган фуқаро ўз уйида ноқонуний нарколаборатория ташкил қилгани учун қўлга олинди.

Тадбир давомида уйидан:
• “гашиш” моддаси
• кристалл кўринишидаги синтетик модда
• “Тропикамид” дори воситалари
• хом-ашё ва махсус идишлар
• зип-пакетлар
• 4 та телефон ва 1 та ноутбук
ашёвий далил сифатида олинди.

Ноутбукдан 3 та Telegram-бот орқали мижозларга синтетик моддалар сотилгани, шунингдек уй шароитида нарколаборатория ташкил қилиш бўйича видео ва расмли қўлланмалар мавжудлиги аниқланди.

Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ашёвий далиллар экспертизага юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Давлат корхоналарида хизматларни аутсорсинг асосида ташкил этиш йўлга қўйилади

Президент топшириғига биноан, давлат корхоналарида бажарилаётган қатор ёрдамчи вазифалар хусусий секторга аутсорсинг шаклида берилади. Бу орқали корхоналар фаолиятини янада самарали қилиш ва ортиқча харажатларни қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Аутсорсинг тизимига ўтказиладиган хизматлар қуйидагилардан иборат:

биноларни тозалаш ишлари
хавфсизликни таъминлаш
овқатланиш хизматларини ташкил этиш
автотранспорт билан боғлиқ ишлар
техник хизмат кўрсатиш
IT соҳасида қўллаб-қувватлаш
бухгалтерия хизматлари
юридик маслаҳат ва хизматлар
маркетинг ишлари
колл-марказ фаолияти

Кутилмоқдаки, мазкур чоралар натижасида давлат корхоналари ўзининг асосий вазифаларига кўпроқ эътибор қаратади, хизматлар сифати эса бозор механизмлари орқали ошади.

Ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥61👍58🤔1
Ўзбекистонда шифокорлар сони ортмоқда: эркаклар улуши устун

Миллий статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган шифокорлар сони 107,5 минг нафарга етган. Уларнинг 53,4 фоизи эркаклар, 46,6 фоизи эса аёллар экани қайд этилди.

Маълум қилинишича, шифокорлар сони 2023 йилга нисбатан 1,8 минг нафарга кўпайиб, 1,7 фоиз ўсиш қайд этилган. Бу соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳияти изчил равишда ортиб бораётганидан далолат беради.

Ҳудудлар кесимида шифокорлар сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 5,5 минг нафар
Андижон вилояти — 8,1 минг нафар
Бухоро вилояти — 6,7 минг нафар
Жиззах вилояти — 2,8 минг нафар
Қашқадарё вилояти — 6,7 минг нафар
Навоий вилояти — 3,3 минг нафар
Наманган вилояти — 6,2 минг нафар
Самарқанд вилояти — 11,5 минг нафар
Сурхондарё вилояти — 4,8 минг нафар
Сирдарё вилояти — 2 минг нафар
Тошкент вилояти — 7,4 минг нафар
Фарғона вилояти — 9,9 минг нафар
Хоразм вилояти — 6,2 минг нафар
Тошкент шаҳри — 23,9 минг нафар

Мутахассислар фикрича, шифокорлар сонининг йилдан-йилга ошиши аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва соҳа қамровини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Қуйидагилар фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;

🔹 “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;

🔹 “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:

🔹 таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;

🔹 таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;

🔹 волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;

🔹 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш кенгайтирилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш йўналишида янги босқич бошланмоқда. Президент Фармонига мувофиқ, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ ҳузурида ихтисослашган корхона ташкил этилади ва у дронлар ҳамда робототехника орқали хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.

Янги тизим доирасида қуйидаги йўналишлар белгиланди:

◇ қишлоқ хўжалиги ташкилотларига дрон ва робототехника орқали хизматлар кўрсатиш;
◇ хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда дронлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа “ақлли” қурилмалар ишлаб чиқариш ҳамда таъмирлашни йўлга қўйиш;
◇ агротехник тадбирлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳисобига дрон хизматларидан фойдаланишга рухсат этиш;
◇ дрон хизматларидан фойдаланиш учун Агропортал орқали ариза топшириш, шартнома тузиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш;
◇ учиш баландлиги 30 метргача бўлган дронлар хизматини ваколатли идоралар билан келишилган ҳудудларда йиллик рухсатнома асосида кўрсатиш.

Мазкур чора-тадбирлар қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш орқали самарадорликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарини ноқонуний қўшимча тўловлардан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси республикада фаолият юритаётган барча турдаги умумий овқатланиш корхоналарини истеъмолчилардан асоссиз равишда қўшимча тўлов ундириш ҳолатлари бўйича огоҳлантирди.

Қўмитага келиб тушаётган мурожаатларда айрим ресторан ва кафеларда таомлар нархидан ташқари 10–15 фоиз, баъзан эса 20 фоизгача хизмат ҳақи ундирилаётгани, шунингдек, олдиндан депозит маблағ талаб қилинаётгани қайд этилган.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарорига мувофиқ, умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги турларга бўлинади:

⬛️ ресторан — юқори сифатли кулинария ва қандолатчилик маҳсулотлари ҳамда ичимликлар тақдим этадиган энг қулай умумий овқатланиш корхонаси;
⬛️ бар — тик ҳолда истеъмолчиларга ичимликлар ва закускалар билан хизмат кўрсатади, пиво, вино, коктейль ва бошқа ихтисослашган турлари мавжуд;
⬛️ кафе — турли қайноқ ва совуқ ичимликлар, қандолатчилик ва тайёрланиши осон кулинария маҳсулотларини тақдим этади;
⬛️ ошхона — нонушта, тушлик ва кечки овқатларни таъминловчи, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули қўлланилади;
⬛️ буфет — чекланган турдаги ичимликлар ва таомлар билан тезкор хизмат кўрсатувчи корхона;
⬛️ кичик ошхона — осон тайёрланадиган таом ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатувчи корхона.

Шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нормаларига кўра:

⬛️ истеъмолчи товар ва хизмат ҳақида тўлиқ ва тўғри маълумот олишга ҳақли;
⬛️ ижрочи хизматларни белгиланган сифат ва муддатда кўрсатиши шарт;
⬛️ истеъмолчидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундирилиши мумкин эмас.

Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналаридан истеъмолчиларни мажбурий қўшимча хизматларга қисташга йўл қўймасликни ва хизмат нархи ҳамда шартлари ҳақида тўлиқ маълумот берилишини талаб қилмоқда.

⬛️ Истeъмолчилар ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда Рақобат қўмитасининг 1159 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари ва эркин пиёда юришини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда “автомобилдан холи ҳудуд”лар яратилмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳри тарихий марказининг Тоқи Телпакфурӯшон маданий мерос объектидан Арк қўрғони автотураргоҳигача бўлган қисмида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Фарғона вилоятидаги туризм намойиши объектлари – Фарғона шаҳар И.Каримов номидаги санъат саройи, “Эко шаҳар” маданий дам олиш боғи, Ахмад ал-Фарғоний истироҳат боғи, Марғилон шаҳар Е.Воҳидов номидаги истироҳат боғи, ҳамда Қўқон шаҳар Орда майдони, “Истиқлол туризм кўчаси” ҳудудлари “автомобилдан холи ҳудуд”га айлантирилди.

Шунингдек, Самарқанд тумани “Конигил” туризм қишлоғида янгидан ташкил этилган туризм объектида 2,5 км узунликдаги йўл автомобилдан холи ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда. Йўлнинг кириш қисмида автомобилларни тақиқловчи йўл белгилар ўрнатилган. Регистон майдони ва Шоҳи Зинда мажмуасини боғловчи 1,5 км узунликдаги И. Каримов кўчаси ҳам автомобилдан холи ҳудуд сифатида фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари:

Қорақалпоғистон Республикаси – Нукус шаҳри «Дўстлик» дам олиш маркази ҳудудидаги «Дўстлик» канали кўчаси;
Андижон вилояти – Андижон шаҳри, Истиқлол кўчаси, Ўрикзор кўчаси, Сарикуй кўчаси;
Жиззах вилояти – Заргарлик МФЙ, “Синдор Ҳамроқулов” кўчаси, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним музейи, Орда экологик боғи;
Наманган вилояти – Оби ҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган У.Носир ва Лутфий кўчалари;
Қашқадарё вилояти – Шаҳрисабз шаҳри Шаҳрисабз тарихий майдони, Шаҳрисабз тумани Мираки туристик маркази, Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси, Мустақиллик майдони ҳудуди;
Сирдарё вилояти – Гулистон шаҳар Алишер Навоий кўчасининг 0,72 км қисми;
Тошкент шаҳри – Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси;
Тошкент вилояти – Тошкент йўли кўчаси (Қорасув МФЙ), Ойбек маҳалласида 1 км қисми, Ангрен шаҳар “Бунёдкор” кўчаси, Дўстлик МФЙ С.Раҳматов кўчасининг 0,9 км қисми;
Навоий вилояти – Янги Ўзбекистон боғи, Маънавият ва маърифат боғи, Сармийшсой музей қўриқхонаси, Ёшлик кўли;
Сурхондарё вилояти – Термиз шаҳар, Алпомиш маҳалласидики А.Навоий кўчаси (ички йўл);
Хоразм вилояти – Хива шаҳрида жойлашган 24,5 гектар майдонга эга “Арда Хива” туристик мажмуаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;

🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;

▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда чангни камайтириш учун сув сепувчи машиналар ва фавворалар ишга туширилди

Тошкент шаҳрида ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш мақсадида сув сепувчи махсус техника ва фавворалар ишга туширилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотига кўра, сув сепувчи машиналар йўл қопламасини намлаб туриш орқали чангни табиий тарзда чўктиради. Шунингдек, яшил ҳудудларда дарахт ва буталарни суғориш ҳаво сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Мутасадди ташкилотларнинг таъкидлашича, мазкур чоралар июль–август ойларида шаҳар бўйлаб кузатиладиган чангланишнинг олдини олиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73🔥14🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чехияда қийинчиликка учраган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Чехияда ҳуқуқий ва молиявий қийинчиликларга учраган ўзбекистонлик эркак Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси кўмагида ватанга қайтарилди. Фуқаро 2017 йилда иш излаб Польша орқали Чехияга борган, бироқ биометрик паспорт муддати ўтиб кетгани сабаб мамлакатда ҳуқуқий нокулай аҳволга тушган. У элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилганидан сўнг ватанга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда нарколаборатория топилди

Андижонда Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган рейдда 1987 йилда туғилган фуқаро уйида ноқонуний наркотик лабораторияси ташкил қилгани учун қўлга олинди. Тинтув вақтида «гашиш», кристалл кўринишидаги синтетик модда, «Тропикамид», хом-ашё, махсус идишлар, зип-пакетлар, 4 та телефон ва ноутбук далил сифатида олинди.

Ноутбукдан Telegram-ботлар орқали модда савдоси қилингани ҳамда уй шароитида лаборатория ташкил қилиш бўйича қўлланмалар мавжудлиги аниқланди. Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан иш қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни мамлакатимизга стратегик мулоқот йиғилишида иштирок этиш учун келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси МҚ Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девони раҳбари, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Ван И президентга Хитой Раҳбари Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва тилакларини етказди.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 14 млрд долларга етгани, қўшма корхоналар сони қарийб 5 минг тупта экани, йил бошидан буён 15 млрд долларлик Хитой инвестицияси ўзлаштирилгани қайд этилди. Технологик шериклик портфели эса 90 млрд долларга яқинлашди.

Юқори технологиялар, “яшил” ва атом энергетикаси, сунъий интеллект, транспорт, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини жадал амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар Афғонистонни тиклаш, хавфсизлик, таълим, туризм, маданий-гуманитар алмашинувлар ва камбағалликка қарши курашиш каби йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда Хитой маданияти кунларини ўтказишга ишонч билдирилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍104🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар дафтаридаги ўзгаришлар..

2026 йил 1 февралдан бошлаб ёрдам ижтимоий шартнома асосида берилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Севги тарихи фожиа билан якунланди: Олимбоевалар оиласини чув туширган куёв 9 йилга қамалди

Мирзо Улуғбек туман судида 1997 йилда Тошкентда туғилган, аввал судланмаган Ш.Р.га оид жиноий иш бўйича очиқ суд жараёни якунига етди. Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми «а» банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) бўйича айбли деб топилди.

Суд Ш.Р.га 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланган.
Шунингдек, айбланувчидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар ундирилади:

Ж.Ю. фойдасига — 3 448 701 208 сўм
С.С. фойдасига — 925 769 852 сўм
Ж.А. фойдасига — 464 672 126 сўм

Суд, шунингдек, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Катта Оқтепа» МФЙдаги Оқтепа кўчаси 5А/3,4-уй бўйича тузилган олди-сотди шартномаларини бекор қилиш масаласи фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш орқали ҳал этилиши мумкин.

Эълон қилинган ҳукмдан норози томонлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация шикояти киритишга ҳақли.

Суднинг алоҳида ажримига кўра, ушбу жиноят иши бўйича бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи юзасидан тегишли материаллар Мирзо Улуғбек туман прокуратурасига юборилган. Мазкур ажримдан норози бўлган томонлар уни 10 кун ичида апелляция инстанциясига шикоят қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Уй-жой ва ипотека бозори барқарор ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар уй-жой соҳасини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ишларини изчил давом эттирган ҳолда уй-жой фондида замонавий уй-жойлар улушини 2040 йилга қадар 50 фоизга етказиш;

🔹 уй-жой қурилиши соҳасини “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили асосида комплекс ислоҳ қилиш ва уни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш.

Фармонга кўра, қуриб битказилмаган уй-жойларни биринчи навбатда қурилишга жалб этиш, шунингдек, экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланиб уй-жой инфратузилмасини олдиндан барпо этишни назарда тутадиган комплекс қурилиш тамойили асосида уй-жойлар қурилишини ташкил этиш тартиби жорий этилади.

Комплекс қурилиш тамойили доирасида қуйидагилар таъминланади, жумладан:

🔸 комплекс қурилиш дастурларини фақат очиқ ва батафсил ишлаб чиқилган режалар асосида тайёрлаш;

🔸 лойиҳаларни амалга оширишда ҳудудларнинг келгусидаги ижтимоий эҳтиёжларини инобатга олувчи комплекс ёндашувдан фойдаланиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1